Хосе-Луис Вильянуэва

Туғилган санаси: 05.11.1981

Туғилган жойи: Сантьяго, Чили

Фуқаролиги: Чили

Амплуаси: Ҳужумчи

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2008-2009 йиллар

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (2): 2008, 2009, Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2008, Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (1): 2008

2008 йилги мавсумнинг иккинчи давра учрашувлари бошланишига саноқли кунлар қолганида “Бунёдкор” жамоаси сафида чилилик легионер – Хосе-Луис Вильянуэва пайдо бўлди. У юртимизга ташриф буюрганидан икки кун ўтиб, “Пахтакор”га қарши Тошкент дербисида майдонга тушди ва дебютидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Вильянуэва деярли ҳар бир учрашувда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга одатланди. Кўпчилик ўша пайтда Хосега нисбатан гол-бола деган таърифни ишлатан. Чунки у қандай позиция танлашни ва шериклари тўпни қайси нуқтага оширишини олдиндан сезиб, керакли нуқтада пайдо бўларди.