Сервер Жепаров

Туғилган санаси: 03.10.1982

Туғилган жойи: Чирчиқ, Ўзбекистон

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2008-2010 йиллар

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (3): 2008, 2009, 2010, Ўзбекистон кубоги соҳиби (2): 2008, 2010, Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (1): 2008, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (1): 2008 (19та гол), Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси (2): 2008, 2010, Осиёнинг энг яхши футболчиси (1): 2008

Айтиш мумкин, Сервер Жепаров “Бунёдкор” футбол клуби тарихидаги энг омадли футболчидир. У нафақат жамоавий, балки шахсий кўрсаткичлар борасида ҳам клубимизда фаолият юритган йилларида юқори натижаларни қайд этди. Сервер “Бунёдкор” билан уч марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишди. Моҳир ярим ҳимоячи учун 2008 йилги йил кутилганидан-да омадли келди. У шу йили шахсий кўрсаткичлар борасида Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурари бўлишдан ташқари, мамлакатимизнинг ҳамда ўзбекистонлик футболчилар орасида биринчи бўлиб Осиёнинг энг яхши футболчиси деган шарафли номга сазовор бўлди. Сервер Жепаров “Бунёдкор” футбол клуби тарихида қанчадан-қанча рекордларни қайд этганлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради.