Витор Борба Феррейро Ривалдо

Туғилган санаси: 19.04.1972

Туғилган жойи: Паулиста, Бразилия

Фуқаролиги: Бразилия

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2008-2010 йиллар

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (3): 2008, 2009, 2010, Ўзбекистон кубоги соҳиби (2): 2008, 2010, Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (1): 2008, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (1): 2009 йил (20та гол)

2008-2010 йиллар оралиғида “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган Ривалдо жамоадошларига ва бошқа клублардаги футболчиларга ҳақиқий мастер-класс ўтказиб кетди. У салкам 40 ёшида ҳам бошқаларга ўрнак бўладиган даражада ўйин кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди. Ривалдонинг заргарона жарима зарбалари, тўп билан ишлаш техникаси ва ажойиб паслари жуда ҳам бетакрор бўлиб, бразилиялик футбол афсунгарининг ўйинлари мухлисларга роҳат бағишлаган. Дарвоқе, Ривалдо ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан 37 ёшида Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари деган шарафли номга сазовор бўлган.