Миржалол Қосимов

Туғилган санаси: 17.09.1970

Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Бажарган вазифаси: Бош мураббий

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2007-2008 йиллар, 2010-2014 йиллар

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари – Ўзбекистон чемпиони (3): 2010, 2011, 2013, Ўзбекистон кубоги соҳиби (3): 2010, 2012, 2013, Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (2): 2008, 2012, Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги энг яхши мураббийи

Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор” футбол клубини ривожлантириш йўлида қўшган ҳиссаларини қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, жуда катта мақола тайёрлашга тўғри келади. Ушбу мутахассис клуб тарихида энг кўп фаолият юритган мураббий бўлиш билан бир қаторда, жамоанинг энг ёш устози ҳамдир. Шунингдек, Миржалол Қосимов клуб тарихида энг кўп совринга эришган бош мураббийлар рўйҳатида ҳам пешқадам бўлиб турибди. “Бунёдкор” айнан Миржалол Қўшоқович устозлигида икки марта қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг ярим финалига қадар етиб борган.