Артур Антунеш Коимбра Зико

Туғилган санаси: 03.03.1953

Туғилган жойи: Рио-Де-Женейро, Бразилия

Фуқаролиги: Бразилия

Бажарган вазифаси: Бош мураббий

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2008-2009 йиллар

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2008, Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2008

“Бунёдкор” футбол клуби 2008 йилги мавсумда жуда кучли ўйин намойиш этиб, қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финалига қадар етиб келганди. Жамоани финал остонасида Миржалол Қосимовдан қабул қилиб олган Зикодан жуда кўп нарса кутилганди. Бироқ бразилиялик мутахассис дебют ўйинидаёқ турнирни ҳал қилувчи баҳсига ўта олмаслигига ишора қилди. Бироқ Зико ўша мавсум ички мусобақаларда зафар қучиб, “Бунёдкор” тарихидаги илк “олтин дубль”ни қўлга киритилишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди. 2009 йилги мавсум бошланиши арафасида бразилиялик мутахассисга Москванинг ЦСКА клубидан таклиф тушди ва у Россияга жўнаб кетди.