Луиз Фелипе Сколари

Туғилган санаси: 09.11.1948

Туғилган жойи: Пассо Фундо, Бразилия

Фуқаролиги: Бразилия

Бажарган вазифаси: Бош мураббий

“Бунёдкор” ФКдаги фаолияти: 2009-2010 йиллар

“Бунёдкор” ФК билан эришган натижалари: Ўзбекистон чемпиони (1): 2009

Бразилиялик машҳур мураббийнинг “Бунёдкор” футбол клуби билан кейинги фаолиятини боғлаши дунёнинг етакчи ОАВ вакилларини карахт аҳволга келтириб қўйганди. Сколари Лондоннинг “Челси” клубидаги фаолиятини якунлаб, тўппа-тўғри Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлади. Унинг бошчилигида “қалдирғочлар” фақатгина Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди. Шуни ҳам унутмаслик лозимки, Сколари “Бунёдкор”ни Ўзбекистон кубоги финалига етаклаб келганидан сўнг клубни тарк этганди. Шу боисдан ҳам 2010 йилги Ўзбекистон кубогини қўлга киритилишида бразилиялик мураббийнинг муносиб ҳиссаси бор, дейиш мумкин. Сколари “қалдирғочлар”даги фаолияти мобайнида ўзбекистонлик мураббийларга тактик жиҳатдан қандай билимларга эга эканлигини кўрсатиб берди. Айниқса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги пойтахт дербиларида бунёдкорчиларнинг тактик ўйини ҳаммани лол қолдирган.