Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

Олий лига, 19-тур. 09.09.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 3:1.
90'
Иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
87'
Анвар Солиев рақибдан тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужум бошланди. Саломовнинг парашют усулибад йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
85'
Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
85'
Урош Милосавлевич Майдонни тарк этди.
84'
"Қизилқум" ҳисобни қисқартириш учун жидидй курашмоқда.
79'
Саҳоб Жўраев Майдонга тушди.
79'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
75'
Азамат Бобожонов Майдонга тушди.
75'
Бахритдин Ваҳобов Майдонни тарк этди.
73'
Саломовга нисбатан жарима майдончаси яқинида ўйин қоидаси бузилди.
71'
"Бунёдкор"нинг кетма-кет ҳужумлари. Афсуски ҳозирча 3:1 ҳисоби ўзгармай турибди.
69'
Ренат Байрамов Майдонга тушди.
69'
Леонид Кошелев Майдонни тарк этди.
66'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
66'
Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
65'
Саломовнинг хавфли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
64'
Бугунги учрашувни кузатиб бориш учун "Жар" стадионига 2148 томошабин ташриф буюрган.
63'
Бунёдкорчилар тўпни ўзларида сақлаб туришибди.
59'
Шерали Жўраев Майдонга тушди.
59'
Антон Бахуринский Майдонни тарк этди.
58'
Бурчакдан оширилган тўпни Нестеров қайтарди. Қайтган тўпни Николаев боши билан қайта йўллади. Бу сафар Игнатий тўпни илиб олди.
57'
Шораҳмедов ўнг қанот бўйлаб рейд уюштирди. Акмалнинг супер пасини қабул қилиб олган Шавкат Саломов бир ҳимоячини жуда чиройли тарзда доғда қолдириб, Харчик қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисобни 3:1га оширди.
56'
Шавкат Саломов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
53'
Шораҳмедов ўнг қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Харчик ушлаб олди.
51'
Ҳимоячилардан қайтган тўпни жарима майдончасига кирибоқ йўллаган Обид Жўраевбоевнинг зарбасини Нестеров қайтариб қололмади. 2:1.
50'
Обид Жўрабоев ГОЛ!
49'
Ражабов ва Карпенко тандеми ташкил этган ҳужум. Афсуски Виктор дарвозабонни алдаб ўтолмади.
47'
"Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми. Саломов томон оширилган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:0.
43'
Трифунович бу сафар ҳам бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Уни Саломов идеал тарзда тўп билан таъминлаган эди.
'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жудаям ҳавфли рейдлар ташкил этмоқда.
41'
"Қизилқум"нинг қарши ҳужуми. Кошелев тўп оширган жойда ҳеч ким йўқ.
38'
Ражабовнинг моҳирона пасидан сўнг Карпенко қулай вазиятга чиқди ва ўз тажрибаси эвазига Харчикнинг устудан тўпни оширган ҳолда, дарвозани аниқ нишонга олди - 2:0.
37'
Ҳимоячилар ҳатосидан сўнг Карпенко тўпни рақибдан олиб қўйиб, Трифуновични қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Трифунович оддий вазиятдан фойдалана олмади.
35'
Қарши ҳужум. Саломов тўпни Карпенкога оширди. Виктор эса ҳаволатиб Трифуновични топди. Афсуски Милош тўпга етиб келолмади.
29'
Ўйин тенглашди. "Қизилқум" ҳам амалдаги чемпионга муносиб қаршилик кўрсатмоқда.
27'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг меҳмонлар ўйинида бироз жонланиш сезилди.
25'
Чап қанотдан Шавкат Саломовнинг чиройли пасини бошқа бир чапақай ўйинчи Анвар Ражабов жуда чиройли услубда дарвозага тўғрилади. Ҳисоб 1:0
24'
Анвар Ражабов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
22'
Кошелевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси Нестеровга ҳеч қандай қийинчилик туғдиргани йўқ.
20'
Саломовнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
16'
Баҳритдин Ваҳобовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
14'
Карпенконинг жарима зарбасидан сўнг Трифуновичда зарба бериш учун яхши имконият юзага келди. Бироқ сербиялик ҳужумчи имкониятдан фойдалана олмади.
12'
Аввалига Леонид Кошелев сўнг Алексей Николаевларнинг жаримадан йўллаган зарбалари ноаниы чиқди.
05'
Жадигеровнинг пасидан сўнг Ражабов қулай вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо Обид Жўрабоев подкат усулида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
03'
Тўпни майдон эгалари кўпроқ ўзларида назорат қилишибЮ ҳужумларга ўтишмоқда.
01'
Ўйин бошланди.
'
Ҳозир Наримон Жалолов 100тадан ортиқ тўп киритиб, Геннадий Красницкий клубига аъзо бўлган Жафар Ирисметов ва Леонид Кошелевларга мукофотларни топширишди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
'
Бугунги учрашувни Мурод Муҳаммедов (Бекобод) бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Файзулло Ҳасанов (Наманган) ва Баҳром Норсафаров (Қарши) ёрдам беришади. Захира ҳаками - Тимур Галеев (Урагчн). Учрашув назоратчиси: Игорь Мустафин
'
"ҚИЗИЛҚУМ" ТАРКИБИ:
79.Павел Харчик
2.Рустам Боқиев
4.Шавкат Насибуллаев
5.Акмал Рустамов
6.Леонид Кошелев (сардор)
10.Бахриддин Ваҳобов
11.Жафар Ирисметов
15.Обид Жўрабоев
25.Антон Бахритдинов
28.Алексей Николаев
30.Вадим Любинский

ЗАХИРАДАГИЛАР:
22.Артём Макосин
3.Даурен Ешбаев
7.Азамат Бобожонов
8.Ренат Байрамов
9.Азизжон Абдуллаев
23.Шерали Жўраев
26.Феруз Бобоқулов

Бош мураббий: Сергей Арслонов
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
9.Анвар Ражабов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
22.Виктор Карпенко (сардор)
33.Урош Милосавлевич
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Мухиддин Худоёров
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
19.Яннис Мандзукас
20.Анвар Солиев
23.Саҳоб Жўраев
28.Руслан Мелзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Бундай ажойиб шоу тадбир "Бунёдкор"нинг ҳар бир уй учрашувида намойиш этилиб келинмоқда.
'
Унгача стадиондаги улкан мониторда "Қизилқум" бош мураббийи Сергей Арслонов ва ярим ҳимоячи Ренат Байрамовларнинг фикрлари тингланди. "Бунёдкор"чилардан эса Акмал Шораҳмедов ва Асқар Жадигеровнинг ўйинолди фикрлари таблода намойиш этилди.
'
Стадионда элимиз суйган хонанда Равшан Собиров ўзининг куй қўшиқлари билан мухлисларга юқори кайфият улашмоқда.
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ўз машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
19-турнинг "Бунёдкор" ва "Қизилқум" учрашувидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!