Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"

Олий лига, 17-тур. 21.08.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Шунинг билан Тошкент дербисидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Хайр саломат бўлинглар
'
Шу тариқа "Бунёдкор" ўзининг энг яқин таъқибчисидан 9 очко илгарилаб, кетма-кет тўртинчи чемпионлик сари дадил одимлашда давом этмоқда.
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
90+2'
"Пахтакор" аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишган.
90+1'
Дилшод Шарофетдинов 5-6 метрлар узоқликдан зарба йўллади. Бироқ тўп йўлига Иномов тўғаноқ бўлди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Милош Трифунович рақибдан тўпни олиб қўйиб, ўзини қулай вазиятга олиб чиқди. Аммо зарба йўллашда аниқ ҳаракат қила олмади.
90'
Асқар Жадигеров Ўйин вақтини чўзганлиги учун огоҳлантирилди.
89'
Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
89'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
89'
Виктор Карпенко тўпни рақибга олдириб қўйди. Чап қанотдан Климиашвили томонидан давом эттирилган ҳужумни Алишер Азизов боши билан чиройли якунлай олди. Ҳисоб қисқарди - 2:1.
88'
Алишер Азизов ГОЛ!
87'
Майдонга тушишга Руслан Мельзиддинов тайёргарлик кўрмоқда.
85'
Санъат Шиховнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
84'
Махарадзе қулай вазиятга чиқди. Аммо Анвар офуров ундан тўпни олиб қўйдии.
84'
"Бунёдкор" ишқибозлари чемпионлик байрамини бошлаб юборишди.
81'
Алишер Азизов Майдонга тушди.
81'
Темурхўжа Абдухолиқов Майдонни тарк этди.
80'
Темурхўжа Абдухолиқовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва тўпни Нестеров осонлик билан ушлаб қолди.
79'
Климиашвилининг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
77'
Жасур Ҳасановнинг майдонга чиқарилиши "Бунёдкор"нинг ўйинини жудаям кучайтирди дейиш мумкин. Буни ҳисоб ҳам акс эттириб турибди.
75'
Илҳом Суюнов Виктор Карпенкога очиқдан-очиқ қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
73'
Ҳозиргина майдонга тушган Жасур Ҳасанов чап қанотдан заргарона пас оширди. Тўп Темур Жўраев устидан ошиб тўппа-тўғри Трифуновичга келиб тушди. Милош бош билан камдан-кам ҳолларда адашади ва ҳисоб 2:0.
72'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
71'
Аутдан Акмал Шораҳмедов тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришмоқчи бўлишда ҳатоликка йўл қўйишди. Аввалига Трифунович тўпни тепмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси сал кучсиз чиқди. Виктор Карпенконинг секингина зарбасини Темур Жўраев оддий вазиятда қайтара олмади.
70'
Виктор Карпенко ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
69'
Темур Жўраев кутилмаганда тўпга муштлари билан ураман деб, шериги Илҳом Суюновни уриб юборди. Илҳомга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
69'
Жавлон Иброҳимов Иракли Климиашвилига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
66'
Жасур Ҳасанов Майдонга тушди.
66'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
65'
Саломов рақибдан тўпни олиб қўйиб, биргина паси билан Ражабовни олдинга бошлади. Анвар эса ортидан келаётган Карпенкога тўпни қолдирди. Викторнинг кучли зарбасига салгина аниқлик етишмади.
63'
Санъат Шихов Майдонга тушди.
63'
Фарҳод Тожиев Майдонни тарк этди.
62'
Саломов рақиб жарима майдончасига чиройли тарзда киришга ҳаракат қилди. Бироқ сўнгги лаҳзада КРимец ундан тўпни олиб қўйди.
60'
Ўнг қанотдан Карпенко томонидан оширилган тўпни Трифунович боши билан "Пахтакор" дарвозасига тўғрилади. Бироқ ноаниқ.
58'
Климиашвилининг жарима майдончамиз ичидан йўллаган зарбаси Иномовга тегиб қайтди.
57'
Анвар Ражабов рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Иброҳимовга узатди. Жавлоннинг кучли зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
56'
"Пахтакор"нинг қарши ҳужуми. Абдухолиқовнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
55'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Трифунович рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, аммо у икки ҳимоячи қуршовидан чиқиб кета олмади.
54'
Майдон эгалари тўпни ўзларида назорат қилишиб туришибди.
52'
Анвар Ғофуров Ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
51'
Иккинчи бўлим биринчисидек шиддатли бошлангани йўқ.
49'
Фарҳод Тожиев Фарҳод Тожиев Акмал Шораҳмедовни ортидан чалиб чиқитди ва огоҳлантирилди.
46'
Кримецнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
46'
Иракли Климиашвили Майдонга тушди.
46'
Шерзод Каримов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
"Пахтакор" таркибида ўзгариш бўладиганга ўхшайди.
'
Танаффус пайтида омадли чипта соҳиби акцияси ўтказилди. Чипталари омадли чиққан мухлислари қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45+2'
Карпенков ва Трифунович жуда ажойиб комбинация ташкил этишди. Виктор рақиб жарима майдончасига кираётган бир пайтда у тўпни ўзига бўйсундура олмай қолди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди.
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
42'
Андреевнинг жаримадан оширган тўпини Кримец боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Егорнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
39'
"Пахтакор"нинг ҳужуми. Андреевнинг зарбаси юқорироқдан ўтиб кетди.
38'
"Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Ислом Иномов жуда катта масофани бир ўзи тўп билан босиб ўтди. Ундан тўпни қабул қилиб олган Карпенконинг зарбаси эса ноаниқ чиқди.
35'
Каримов узатган тўпга зарба бериш учун Абдухолиқов шайланди. Аммо Темурхўжа тўпни мўлжаллашда адашди.
33'
"Пахтакор" аъзолари жуда қўпол ҳаракат қилишмоқда. Эндиги "нишон" Жавлон Иброҳимовга қаратилди. Айни пайтда Жавлонга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
30'
Иброҳимов бошлаган ҳужум Карпенкога кўчди. Карпенконинг чап оёқда йўллаган зарбасини Темур Жўраев эгаллаб олди.
29'
Карпенко оширган тўпни Суюнов қайтариб юборди.
28'
"Бунёдкор" бурчак тўпи тепмоқда.
27'
Энди Шерзод Каримов олис масофадан зарба бериб кўрди. Яна ноаниқ.
24'
Тўпни кўпроқ пахтакорчилар назорат қилиб туришибди.
23'
Андреевнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
23'
Ҳайриятни Ҳайрулла майдонга қайтди.
22'
Эндигина майдонга тушган Хайрулла Каримов ҳам жароҳатга йўлиқди.
20'
Суюновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
18'
Анвар Ражабов чап қанотдан хавфли рейд ташкил этди. Унинг зарбасидан сўнг тўп Жўраевнинг устидан ошиб ўтди. Трифуновичнинг бош билан берган зарбаси салгина юқоридан ўтиб кетди.
16'
Хайрулла Каримов Майдонга тушди.
16'
Славолюб Жоржевич Майдонни тарк этди.
16'
Эрматовнинг аксарият ҳуштаклари пахтакорчилар фойдасига чалинмоқда.
15'
Жоржевич алмаштирилса керак. Чунки у оёғини умуман боса олмаяпти.
11'
Славолюб Жоржевич оёғидан жиддий жароҳат олган кўринади.
10'
Саломов томонидан оширилган тезкор пасни КРимец қайтаришга эришди. Акс ҳолда Карпенко қулай вазиятда турганди.
09'
Фарҳод Тожиевнинг зарбаси. Нестеров бу сафар ҳам ўз ўрнида аниқ ўйнади.
07'
Бурчакдан оширилган тўп Жўраевдан ўтиб кетди. Аммо бу вазиятни Жадигеров кутмаганди.
07'
Карпенконинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Сўнг тўпга Саломов ташланди ва бурчак тўпи ишлади.
06'
Каримовнинг жаримадан оширган зарбасини Тожиев дарвозага тўғрилади. Нестеров ўз ўрнида аниқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
03'
Дастлабки дақиқалардан кўпроқ меҳмонлар ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.
01'
Анвар Ғофуров тўпни кутилмаганда Абдухолиқовга олдириб қўйди. Бироқ пахтакорчиларнинг илк уриниши бесамар кетди.
01'
Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди. Демак, эътиборимиз Тошкент дербисида.
'
Ахбор Имомхўжаев сўзга чиқди. Тошкент дербиси олдидан Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланган футболчиларга совринлар топширмоқда. Даставвал медал ва дипломни Дилшод Ўрмонов топширилди. Сўнг Тўлаган Исоқовга берилди. Кейин Собир Ходимов мукофотни қабул қилиб олди. Вильгелем Қаҳҳоровга топширилди. Шунингдек, "Бунёдкор" аъзоси Анвар Солиевга ҳам тантанали равишда мукофот топширилди.
'
Стадиондаги шовқинни бир эшитсангиз эди...
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Пахтакор" сариқ-қора, ҳакамлар гуруҳи эса қизил либосларда.
'
Ишқибозлар ким ўзарга бақиришни бошлаб юборишди.
'
Стадион лиммо лим! Бўш жойтопиш қийин.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг барчангиз орзиқиб кутаётган Тошкент дербиси старт олади.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
"ПАХТАКОР" ТАРКИБИ:
30.Тимур Жўраев
2.Егорь Кримец
5.Акбар Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе
9.Темурхўжа Абдухолиқов
10.Фарҳод Тожиев
14.Шерзод Каримов
26.Дилшод Шарофетдинов
27.Илҳом Суюнов (сардор)
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Никита Рибкин
12.Тимур Кагиров
13.Александр Клецков
18.Санъат Шихов
23.Алишер Азизов
24.Даврон Хошимов
25.Иракли Климиашвили

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко (сардор)
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
4.Хайрулла Каримов
11.Жасур Ҳасанов
19.Яннис Мандзукас
20.Анвар Солиев
28.Руслан Мельзиддинов
33.Урош Милосавлевич

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Эътиборингизга жамоалар таркибини таништириб ўтамиз.
'
Шунингдек, стадион мониторида Виктор Карпнерк, Хайрулла Каримов ҳамда Ўзбкистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг ўйинолди фикрлари тингланди.
'
"Бунёдкор" маркетинг бўлими томонидан ташкил этилган ўйинолди шоу дастури мухлисларга манзур бўлмоқда. Даставвал Валижон Шамсиев ўз чиқиши билан стадионга йиғилганларни кайфиятини кўтарди. Сўнг мухлислар "Зарба" гуруҳининг қўшиқларидан роҳат олишди. Ҳозир эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов майдонда қўшиқ ижро этмоқда.
'
Трибуналар ҳам икки хил рангга бурканган - оқ ва сариқ.
'
Бир томонда "Пахтакор" аъзолари ўйинолди машғулотини ўтказишаётган бўлса, қарама-қарши томонда бунёдкорчилар тайёргарлик кўришмоқда. Марказда эса Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи машқ қиляпти.
'
Айни пайтда "Жар" стадионидаги ажойиб муҳитни таърифлашга сўз ожиз.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг 17-тур доирасидаги "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.
'
"Жар" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!