Онлайн трансляция

"НАСАФ" - "БУНЁДКОР"

Ўзбекистон кубоги-2011. 1/2 финал. Жавоб учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Соғ-омон бўлинглар
'
Артур Геворкян Геворкяннинг зарбаси дарвоза тўрида ва "Насаф" Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олди.
'
Анвар Ражабов Ражабовнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди. 3:3
'
Илҳом Шомуродов Илҳомнинг зарбасини Нестеров қайтара олмади 3:2
'
Славолюб Жоржевич Сербиялик футболчи тепган тщп дарвоза тщридан жой олди. 2:2
'
Жаҳонгир Жиямуродов Жаҳонгир зарба беришда адашмади 2:1.
'
Анвар Ғофуров Анвар шундоққина Казаченога тўпни тепиб қўйди.
'
Шуҳрат Мирхолдиршаев Ҳисоб 1:1.
'
Урош Милосавлевич Милосавлевич тепган тўп дарвоза тўридан жой олди - 0:1.
'
Иван Бошкович Нестеров ҳам маҳоарт кўрсатди. Ҳисоб 0:0
'
Ислом Иномов Иномовнинг зарбасини Казаченко қайтариб қолди.
'
Зарбани биринчи бўлиб, "Бунёдкор" аъзолари тепадиган бўлишди.
'
"Бунёдкор"нинг умиди Нестеров, "Насаф"ники Казаченкодан.
'
Иккала жамоа мураббийлар ўз футболчиларига керакли кўрсатмаларни беришмоқда.
'
Анчадан буён ўзбек футболида пенальтилар серияси кузатилмаётган эди. Мана Сиз азизларга лотореялар баҳси.
'
Ўйин тугади. Пенальтиялар сериясига марҳамат
120'
Жаҳонгир Жиямуродов Жасур Ҳасанов қарши ҳужумда қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Жиямуродов уни очиқчасига ушлаб қолди.
119'
Бурчакдан оширилган тўп пала-партиш вазиятда Анвар Ғофуровга келиб тушди. Анварнинг кучли зарбасига эса салгина аниқлик етишмади.
119'
Жасур Ҳасановнинг кучли зарбаси рикошет усулида дарвоза тўрига кириб кетаётган бир паллада Казаченко тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
117'
Жавлон Иброҳимовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
116'
"Бунёдкор" ҳужумга ўтаётган бир паллада Шомуродов майдонга чўзилиб ётиб олди ва Жасур Ҳасанов ҳалол ўйин қоидасига амал қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
115'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
112'
Анвар Ғофуровнинг чиройли пасидан сўнг Жасур Ҳасанов дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.
110'
Мақсуд Каримов жуда яқин масофадан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
108'
Мирхолдиршаевнинг пасидан сўнг Геворкян ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба йўллади. Лекин тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
107'
Жамоалар пенальтилар сериясига рози бўлгандек ўйнашмоқда. Қайси жамоага тўп тушса, ўша жамоа тўпни ўзига кўпроқ ушлашга ҳаракат қилмоқда.
106'
Тўртинчи бўлим бошланди.
105'
Дастлабки 15 дақиқалик қўшимча бўлим якунига етди.
103'
Мирхолдиршаевнинг 23 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини дарвоза устуни қайтарди.
102'
Энди бунёдкорчилар тўпни узоқ вақт ўзларида сақлаб туришибди.
100'
Ражабовнинг яна бир зарбаси. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди.
100'
Анвар Ражабовнинг ўткир бурчакдан остида йўллаган кучли зарбаси Казаченкога тегиб қайтди. Такрорий зарбани йўллашда Трифунович аниқ ўйнай олмади.
99'
"Насаф" вакиллари тўпни ўз жарима майдончалари яқинида назора қилишиб туришибди.
96'
Жавлоб Иброҳимовнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
93'
Анвар Ғофуровнинг 40 метрлар узоқликдан йўллаган жарима зарбаси жудаям кучли чиқди. Аммо озгина аниқлик етишмади.
92'
Лутфулла Тўраевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
92'
Бутун стадион "Насаф"ни олға чорламоқда.
91'
Учинчи тайм бошланди.
'
Қўшимча таймлар бошланиш арафасида.
'
Ушбу шубҳали вазиятни қайта кўриб чиқиб, Валентин Коваленкога нисбатан чора кўриш керак. Бундай масъулиятли ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида Коваленко очиқчасига "Насаф" томонида бўлди.
'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. 1:0. Энди 15 дақиқадан иборат қўшимча бўлимлар бўлади.
90+4'
Артур Геворкян Пенальтини Артур Геворкян аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 1:0.
90+2'
Иван Бошкович Бошкович йўқ жойдан йиқилиб тушди. Пенальти
90+1'
Бурчакдан оширилган тўпни қайчи услубида Боян Малисич тепди. Нестеров қайтарди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Шуҳрат Мирхолдиршаев Майдонга тушди.
90'
Илҳом Юнусов Майдонни тарк этди.
90'
Саша Жоржевич Майдонга тушди.
90'
Асқар Жадигеров Майдонни тарк этди.
88'
Трифунович олдинга борса бўладиган вазиятда чамаси 35 метрлардан Казаченко дарвозасига зарба йўллади. Ноаниқ.
88'
"Насаф"нинг бир неча ҳужумларини "Бунёдкор" ҳимоячилари қайтариб туришибди.
86'
Переплёткинснинг навбатдаги зарбаси ва Нестеровнинг навбатдаги сейви.
84'
Анвар Ражабов асли ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлса ҳам у асосан ҳимояда асқотмоқда.
82'
Жадигеров рақибдан тўпни олиб қўйди ва пас оширишда аниқ ўйнай олмади.
80'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Ражабовга узатди. Бироқ Ботир Қораев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
79'
Урош Милосавлевич Майдонга тушди.
79'
Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
78'
"Насаф"нинг ҳужумлари жиддий тус олмоқда. Яна бир бор Шомуродов 4 метрлардан дарвозани ишғол қилолмади.
77'
Переплёткинс чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва кучли зарба йўллади. Тўпни Нестеров қайтариб қолди. Қайтган тўпни чамаси 4-5 метрлардан Шомуродов йўллади. Тўп йўлига Ғофуров тўғаноқ бўлди.
76'
Стадион суҳандонининг маълум қилишича бугунги баҳсни 12429 томошабин кузатиб бормоқда.
74'
Анвар Ражабов Энди Анвар Ражабов огоҳлантирилди. У майдон марказида йиқилиб тушиб, бош ҳакамдан жарима зарбаси талаб қилди.
72'
Иван Бошкович Жиямуродов тепган тўпга Нестеров ва Бошкович ташланишди. Иван симуляция ишлатиб йиқилиб тушди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам Бошковични огоҳлантирди.
70'
Нестеров ошириб берган тўпни Солиев боши билан Трифуновичга ўтказиб берди. Милошнинг ҳаводаги тўпга йўллаган зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
69'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
69'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
68'
Переплёткинснинг навбатдаги зарбасини Нестеров ушлаб олди.
67'
Переплёткинснинг жарима майдончасига кирмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
66'
Ботир Қораев ошириб берган аниқ пасни Артур Геворкян қулай вазиятда туришига қарамасдан, дарвозага жудаям ноаниқ зарба берди.
63'
Иброҳимовнинг пасидан сўнг Трифунович икки рақиб қуршовидан тўпни олиб чиқиб кетаётган бир паллада Мақсуд Каримов уни формасидан ториб қолди. Аммо ҳакам жим.
61'
"Насаф"нинг бурчак тўплари ҳавфли тус олмоқда.
60'
Андрейс Переплёткинс Майдонга тушди.
60'
Мирзакамол Камолов Майдонни тарк этди.
59'
Иван Бошкович Майдонга тушди.
59'
Фозил Мусаев Майдонни тарк этди.
57'
"Насаф"да бира тўла иккита ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
56'
Трифуновичнинг бош билан оширган тўпини Жасур Ҳасанов чамаси 14 метрлар узоқликдан жуда кучли зарба йўллади. Тўп бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
54'
Трифуновичнинг чамаси 40 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етимади.
52'
Карпенконинг ўнг қанотдан узатган паси чиройли чиқди. Тўпни Трифунович ўзига тўхтатиб олганида ҳисоб очилармиди...
51'
Камоловнинг ўнг қанотдан оширган пасини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Ҳавфли.
50'
Карпенко тезкор паси билан Ҳасановга тўпни оширди. Аммо бу вазиятда Жасур тўпни бироз ўзидан узоқлаштириб юборди.
49'
Энди Казаченко қалтис ўйнади. Бу вазиятдан Трифунович фойдаланиб қолиши мумкин эди. Аммо Дмитро ўз ҳатосини ўзи тўпни аутга тепиб юбориб тўғрилади.
48'
Нестеров тўпга чиқишда ҳато қилди. Унинг ҳатосини Шораҳмедов тўғрилаб, ҳавфни бартараф этди.
47'
Қораев ташлаб берган тўпни Шомуродов ўзига бўйсиндура олмадию Акс ҳолда Илҳом Нестеров қаршисида бир ўзи қолиши мумкин эди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгариш кўраётганимиз йўқ.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Славолюб Жоржевич бугунги баҳсда катта ҳажмдаги "бузувчилик" ишларини амалга оширмоқда.
42'
Ботир Қораев ва Славолюб Жоржевич тўқнашиб кетишди.
39'
Юнусов ва Камолов комбинациясидан сўнг Мирзакамол оширган тўп ноаниқ кетди.
37'
Бугун Солиев майдондан соғ чиқса катта гап. Унга нисбатан жуда кўп вазиятларда ўйин қоидалари бузилмоқда.
34'
Карпенко аутдан тўпни Шораҳмедовга ташлаб берди. Акмал жарима майдончасига кирибоқ тўпни Ҳасановга узатди. Бироқ Жасур тўпни ўнг оёғида дарвозага йўллай олмади.
32'
Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини Ғофуров дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Анварга аниқлик етишмади.
28'
Анвар Солиевга нисбатан яна ўйин қоидаси бузилди.
26'
Анвар Ғофуров узун паси билан тўпни олдинга тепди. Трифунович тўпни боши билан ўзига тўғрилаб, Казаченко билан яккама-якка вазиятга чиқди. Бироқ Милош Казаченко қаршисида жудаям ноаниқ зарба йўллади.
25'
Геворкяннинг бурчакдан оширган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
24'
"Қалдирғочлар" тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда вақт ўтказишга уринишмоқда.
22'
Чамаси 35 метрлар узоқликдан белгиланган жарима забасини Карпенко амалга оширди. Викторнинг кучли зарбасини Казаченко ушлаб олди.
21'
Карпенко узатган тўпни Жадигеров дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо унга ҳимоячилар имконият беришмади.
20'
Жарима майдончаси яқинида Милош Трифуновични очиқчасига қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Жарима зарбаси.
17'
Илҳом Юнусов яна зарба берди. Юқоридан ўтиб кетди.
17'
Ўйин жудаям шиддатли ва курашларга бой тарзда давом этмоқда
14'
"Насаф"чилар ўз омадларини узоқ масофадан синаб кўришга уринишмоқда. Бу сафар Лутфулла Тўраевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
12'
Бурчак тўпидан сўнг Фозил Мусаевнинг бош билан йўллаган зарбаси Нестеровнинг қўлидан сўнг дарвоза тўрига кириб бораётган паллада Виктор Карпенко кўкраклари билан тўхтатиб қолди.
11'
Геворкяннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Жоржевич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
10'
Анвар сафга қайтди.
08'
Анвар Солиев оёғидан жароҳат олиб, майдон четида ётибди.
07'
Дастлабки дақиқалардаги ҳужумкорлик бироз пасайди.
04'
"Бунёдкор"нинг яна бир ҳужуми. Карпенко ўта қулай вазиятда чиқди ва зарба беришни бироз кечиктириб юборди. Викторнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб ўз йўналишини ўзгартириб юборди.
03'
Жавлон Иброҳимов рақибдан тўпни олиб қўйиб қарши ҳужум бошлади ва тўпни Трифуновичга узатди. Милош ҳимоячилар тўсиғидан ўта олмади.
02'
Бурчакдан оширилган тўпни Юнусов дарвоза томон йўллади. Илҳомнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб секинлашди ва уни Нестеров илиб олди.
01'
"Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми. Мирзакамол Камолов ташкил этган ҳужумни Жоржевич бартараф этди.
01'
Илк ҳужум "Бунёдкор" аъзолари томонидан ташкил этилди. Карпенконинг ҳавфли тўп оширишини "Насаф" ҳимоячилари қайтариб юборишди.
01'
Учрашув бошланди.
'
Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб беришади.
'
"Насаф" кўк, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангли либосларда майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Стадион ишқибозлар билан деярли тўлди.
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов, Маъмур Саидқосимов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Николай Мешков (Самарқанд)
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
11.Жасур Ҳасанов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
4.Хайрулла Каримов
9.Анвар Ражабов
10.Шавкат Саломов
28.Руслан Мельзиддинов
33.Урош Миосавлевич

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"НАСАФ" ТАРКИБИ:
30.Дмитро Казаченко
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
7.Жаҳонгир Жиямуродов
9.Илҳом Шомуродов
13.Лутфулла Тўраев
17.Артур Геворкян
18.Фозил Мусаев
27.Илҳом Юнусов
34.Боян Малисич
48.Мирзакамол Камолов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
42.Муроджон Зухуров
8.Андрей Переплёткинс
10.Кенжа Тўраев
19.Иван Бошкович
20.Эркин Бойдуллаев
33.Шуҳрат Мирхолдиршаев
16.Артём ФИлипосян

Бош мураббий: Анатолий Демяненко
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Стадионнинг 4-секторига "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари жойлашишган ва ўз севимли футболчиларини қўллаб-қувватлаб туришибди.
'
Стадион секин-аста мухлислар билан тўлиб бормоқда.
'
Иккала жамоа аъзолари ҳам майдонга чиқиб келишган ва ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди. Ҳакамлар гуруҳи ҳам ўйинолдидан "қизиб" олишмоқда.
'
Учрашувни веб-сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилиб борамиз.
'
Соат 20:00дан бошлаб "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари мамлакат кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида курашга киришишади.
'
Қаршидаги Марказий стадиондан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!