Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "СЎҒДИЁНА"

Олий лига, 15-тур учрашуви. 06.08.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламиз. Ҳайр саломат бўлинглар
'
Ўйин якунланди. Ҳисоб 1:0. "Бунёдкор" ўз пешқадамлигини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
90+3'
Қўшиб берилган дақиқалар тобора ўз поёнига етиб бормоқда.
90'
Сардоримизнинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишди.
90'
Жарима майдончаси яқинида Карпенкога нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
88'
Сардор Қаҳҳоров Майдонга тушди.
88'
Тимур Айзатулов Майдонни тарк этди.
87'
Саломов тўп оширган жойда ҳеч ким йўқ эди.
85'
Қарши ҳужум. Бироқ "қалдирғочлар" бундан самарали фойдалана олишмади.
83'
Сарвар Жўраевнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси "Бунёдкор" дарвозасига кириб кетишига бир баҳя қолди. Нестеров бу вазиятда ўз маҳоратини кўрсатди.
81'
Карпенко ва Шораҳмедов комбинациясидан сўнг тўп жарима майдончасига оширилди. Трифуновичнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
80'
Солиев гол уришни жуда-жуда хоҳламоқда. Аммо Анварнинг ҳозирча омади чопаётгани йўқ.
76'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
76'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди.
76'
Яна бир ҳужум. Жавлон Иброҳимовнинг зарбасини Александр Меленчук ушлаб қолишга эришди.
75'
Яна ҳужум. Бу сафар Солиев тепган тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Ҳасанов дарвозага тепди. Тўпни дарвоза устуни қайтариб қолди.
74'
Карпенко Шораҳмедовни олдинга бошлади. Акмалнинг пасидан сўнг Солиев дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ Меленчук аниқ ўйнади.
73'
Карпенконинг бурчакдан оширган пасини Солиев дарвозага йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.
72'
"Сўғдиёна"нинг ҳужуми. Пардаевнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
70'
Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 3060та мухлис ташриф буюрган.
68'
Сарвар Жўраев Майдонга тушди.
68'
Исроил Турсунов Майдонни тарк этди.
67'
Анвар Солиевнинг бош билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
65'
"Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми. Пардаевнинг хавфли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
64'
Дилшод Жўраевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
62'
Трифунович рақибдан тўпни олиб қўйди ва Жасур Ҳасановни олдинга бошламоқчи бўлиб унга пас оширди. екин Милошнинг тўп ошириши ноаниқ чиқди.
59'
Славолюб Жоржевич ҳужумга қўшилди. Унинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси жудаям хавфли чиқди.
58'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
58'
Анвар Раҳимов Майдонни тарк этди.
55'
Расул Хайитов Майдонга тушди.
55'
Санжар Тўрақулов Майдонни тарк этди.
53'
Айзатуловнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
51'
Тезкор қарши ҳужум. Жавлон Иброҳимов тўпни рақибдан олиб қўйиб, Жасур ҳасановни олдинга бошлади. Жасур тўпни марказга оширди. Солиев тўпни Карпенкога тўхтатиб берди. Викторнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
49'
Бурчакдан оширилган тўпни Анвар Раҳимов боши билан дарвозага йўллади. Зарба салгина ноаниқ чиқди.
48'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, зарба йўллади. Меленчук тўпни аранг қайтариб юборди.
46'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
46'
Расулжон Шуҳратов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Танаффус чоғида "Марка" гуруҳи майдонга чиқиб, ўзига хос байрамона кайфият улашишмоқда.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
42'
Бу сафар Томошков биргина паси билан Исроил Турсуновни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Славолюб Жоржевич "подкат" усулида тўпни узоқлаштириб юборди.
41'
Томошковнинг зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
39'
Ислом Иномов ҳужумга қўшилди. Унинг пасидан сўнг Трифунович бош билан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.
35'
Ўйин суръатини у қадар юқори деб бўлмайди.
32'
"Бунёдкор" ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда.
30'
Трифунович ва Ҳасанов комбинациясидан сўнг Жасур тўпни Раҳимовга узатди. Анварнинг олис масофадан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди.
29'
Фан-клуб аъзолари "Бунёдкор" чемпион деб ҳайқиришмоқда.
28'
Бурчакдан оширилган тўпни Трифунович тўхтатиб олиб, Шуҳратовга оширди. Расулнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
26'
Жасур Ҳасановнинг супер пасини Милош Трифунович осонлик билан голга айлантирди. Бу вазиятда Меленчук тўпга чиқишда ҳато қарор қабул қилганини ҳам таъкидлаш жоиз.
25'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
23'
чамаси 32 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Карпенко амалга оширди. Дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди.
20'
Карпенконинг олис масофадан оширган тўпни Расул Шуҳратов бош билан "Сўғдиёна" дарвозасига тўғрилади. Бироқ Меленчук тўпни ушлаб олди.
18'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотда тўпни жарима майдончасига узатди. Трифунович бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо Милошга озгина тезлик етишмади.
17'
"Сўғдиёна"нинг хавфли ҳужуми. Исроил Турсунов Иномовни ортда қолдириб, тўпни Томашковга оширди. Бироқ Томашковнинг зарба йўллашига Славолюб Жоржевич йўл қўймади.
16'
Расулжон Шуҳратов ва Даврон Файзиев ўзаро тўқнашиб кетишди. Ҳайриятки ҳеч бир футболчи жароҳат олмади.
14'
"Бунёдкор" устунликни ўз қўлига олди. Рақиб бутун жамоа бўлиб ҳимояга қабал қилинди.
10'
Бурчакдан оширилган тўпни Анвар Ғофуров боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.
07'
Тўп ҳамон "Сўғдиёна" аъзоларида. Яққол аутсайдернинг чемпион майдонидаги бундай ўйини ҳайратланарли!
05'
"Сўғдиёна" аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туришибди.
03'
"Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми. Нестеров ўз постини ташлаб чиқиб, хавфни бартараф этди.
01'
Илк ҳужумни майдон эгалари ташкил этишди. Бироқ илк ҳужумдаёқ гол уриш "қалдирғочлар"га насиб этмади.
01'
Ўйин бошланди.
'
Учрашувни бунёдкорчилар бошлаб берашидиган бўлди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Сўғдиёна" сариқ либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангли формаларда.
'
Учрашувни навоийлик Рустам Бобомуродов бошқариб боради. Унга қанотларда А.Цапенко (Тошкент вилояти), А.Қўлдошев (Бухоро) ёрдам беришади. Захира ҳаками: Ҳасан Рўзиев (Тошкент). Учрашув назоратчиси: А.Клепиков (Тошкент)
'
"СЎҒДИЁНА" ТАРКИБИ:
30.Александр Меленчук
4.Даврон Файзиев
6.Тимур Айзатулов
9.Собир Ҳамидов
10.Эдуард Томашков
11.Исроил Турсунов
13.Тимур Нуриддинов
15.Санжар Тўрақулов
2.Ориф Мамажонов
19.Баҳодир Пардаев
20.Аслжон Бегимқулов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Михаил Спиридонов
3.Иномжон Отабоев
8.Суҳроб Қобилов
7.Расул Хайитов
17.Сардор Қаҳҳоров
18.Сарвар Жўраев
21.афзал Азизов
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
11.Жасур Ҳасанов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко
26.Анвар Раҳимов
44.Расулжон Шуҳратов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
9.Анвар Ражабов
10.Шавкат Саломов
17.Камолиддин Мурзоев
20.Анвар Солиев
21.Дилшод Жўраев

БОШ МУРАББИЙ: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" жамоалари 16-тур доирасида куч синашишади.
'
"Жар" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!