Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАСАФ"

Ўзбекистон кубоги-2011. 1/2 финал. Дастлабки учрашув

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:0. "Бунёдкор" биринчи ярим финалда зафар қучди. Энди 17 август куни Қаршида жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
85'
Интернет билан боғлиқ техник носозликлар учун узр сўраймиз.
74'
Милош Трифунович Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан ошириб берган қулай пасини Милош Трифунович гол билан якунлади. Сербиялик ҳужумчининг бош билан йўллаган зарбасини Казаченко қайтариб қололмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
45'
Геворкян билан комбинация ташкил этган Юсунов зарба йўллади. Аммо унинг тўпи жудаям ноаниқ чиқди.
40'
Лутфулла Тўраев Иномовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
39'
Акмал Шораҳмедов бир паси билан Трифуновични қулай вазиятга чиқарди. Трифуновичнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
36'
Виктор Карпенконинг олис масофадан йўллаган зарбасини Казаченко катта қийинчилик билан қайтарди.
34'
Солиев, Ҳасанов ва Карпенконинг ҳужумини Боян Малисич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
31'
Энди "Насаф" ҳужум ташкил этди. Ботир Қораевнинг жарима майдончасига оширган хавфли пасини Ғофуров бартараф этди.
30'
"Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми ва Жасур Ҳасанов жудаям қулай вазиятга чиқди. Казаченко қаршисида турган Ҳасановнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди.
29'
"Бунёдкор" дарвозаси томон чамаси 28 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди. Йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
23'
Учрашувдаги энг қулай вазиятга Анвар Солиев чиқди. Аммо унинг бирга-бир ҳолатдаги зарбасини Казаченко ушлаб олди.
17'
Анвар Ғофуров узун паси билан Жасур Ҳасановни олдинга бошлади. Жасур эса тўпга биринчи тегинишидаёқ жарима майдончасида турган шериги Жадигеровни излаб топди. Бироқ дарвозабон илдамроқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
16'
Ислом Иномов ва Акмал Шораҳмедов Дарвоқе, Ислом Иномов 3-дақиқада ва Акмал Шораҳмедов 16-дақиқада огоҳлантирилди.
14'
Энди "қалдирғочлар" устунликни ўз қўлларига олишмоқда.
10'
Илк дақиқаларда қаршиликлар тўпга эгалик қилишди. "Бунёдкор" эса қарши ҳужумда ўйнади.
01'
Ўйин бошланди.
01'
Ўйин бошланди.
'
Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришадиган бўлди.
'
Бундан бир неча дақиқа олдин стадиондаги улкан мониторда иккала жамоа вакилларининг ўйинолди фикрлари тингланди. Мухлислардан интервьюлар олинди. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ашулалари байрамона кайфиятни давом эттирди. Шунингдек, 100дан ортиқ гол уриб Геннадий Красницкий клубига аъзо бўлган - Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Ойбек Усмонхўжаев, Нўъмон Ҳасанов ва Азамат Абдураимовларга соврин топширилмоқда.
'
"Жар" стадионида ўзига хос тантана, ажойиб футбол муҳити.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
11.Жасур Ҳасанов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
10.Шавкат Саломов
19.Яннис Мандзукас
21.Дилшод Жўраев
26.Анвар Раҳимов
44.Расулжон Шуҳратов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"НАСАФ" ТАРКИБИ:
30.Дмитро Казаченко
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
7.Жаҳонгир Жиямуродов
8.Андрейс Переплёткинс
9.Илҳом Шомуродов
13.Лутфулла Тўраев
17.Артур Геворкян
18.Фозил Мусаев
27.Илҳом Юнусов
34.Боян Малисич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
42.Мурод Зухуров
11.Носирбек Отақўзиев
19.Иван Бошкович
20.Эркин Бойдуллаев
29.Аҳрол Рисқуллаев
33.Шуҳратбек Мирхолдиршаев
48.Мирзакамол Камолов

Бош мураббий: Анатолий Демьяненко
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Тошкентдаги "Жар" стадионида мамлакат кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашув старт олади. Унда "Бунёдкор" Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!