Онлайн трансляция

"БУХОРО" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 14-тур. 30.07.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:4. "Бунёдкор" ўз пешқадамлигини мустаҳкамлашда давом этади.
90+1'
Анвар Солиев шериги Анвар Раҳимовни қулай вазиятга чиқарди. Раҳимовнинг зарбасини Қобулжонов қайтарган бўлса, Жасур Ҳасанов томонидан йўлланган такрорий зарбани ушлаб қололмади. Ҳисоб 0:4
90+1'
Жасур Ҳасанов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
90'
Иккинчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Евгенич Кочнев майдонга тушиб, бухороликлар ҳужумини анчайин жонлантирди.
87'
"Бунёдкор"чи Жасур Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди.
85'
Мандзукас рақибдан тўпни олиб қўйди ва дарҳол Анвар Раҳимов томон узатди. Бироқ Сардор Қобулжонов тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, уни эгаллаб олди.
84'
"Бухоро"чи Жасур Ҳасанов томонидан оширилган тўпга Евгений Кочнев дарвозага йўллади. Бироқ зарбани Анвар Ғофуров боши билан қайтариб юборди.
82'
Жадигеров ва Жасур Ҳасановнинг комбинациясидан сўнг жарима майдончасига оширилган тўпга Анвар Солиев зарба йўллай олмади.
80'
Евгений Кочнев Майдонга тушди.
80'
Роман Романчук Майдонни тарк этди.
78'
Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
78'
Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
77'
Славолюб Жоржевичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
74'
"Бунёдкор"нинг хотиржамлиги оқибатида бухороликлар бироз жонланишди.
71'
Артём Никитенко Бугунги учрашувда фаол ҳаракат қилаётган Жавлон Иброҳимовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
70'
Яна бухоролик Жасур Ҳасанов ўзини кўрсатиши мумкин эди. Унинг бу сафар жарима майдончаси яқинидан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.
69'
"Бухоро"чи Жасур Ҳасановнинг 35 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Нестеров икки уринишда ушлаб қолди.
67'
Яннис Мандзукаснинг жуда чиройли пасини Трифунович боши билан дарвозага йўллади. Аммо Қобилжонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
66'
Жасур Ҳасанов томонидан жарима майдонамизга оширилган тўпни Артурос Фоменко боши билан дарвозага зарба йўллади. Аммо литвалик ҳужумчининг зарбаси ноаниқ чиқди.
64'
"Бунёдкор" аъзолари қарши ҳужумда 4 ҳимоячига қарши тўрт футболчи бўлиб боришди. Аммо тўп оширишдаги ноаниқлик эвазига ҳужум тўхтаб қолди.
63'
0:3 ҳисобида давом этаётган ўйинни "Бунёдкор" фан-клуби аъзоларини жудаям хурсанд ҳолда кузатиб боришмоқда.
61'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни бир-бирларини оширишган ҳолда рақибни тўпсизлантиришган.
59'
Илёс Ҳайров Майдонга тушди.
59'
Нодир Ражабов Майдонни тарк этди.
56'
Нодир Ражабовнинг 15 метрлардан йўллаган жуда кучли зарбасини Нестеров катта маҳорат кўрсатган ҳолда эгаллаб олди.
52'
Шавкат Саломов огоҳлантирилди. Шу заҳотиёқ уни Миржалол Қосимов алмаштирди. Майдонга Жасур Ҳасанов тушди.
48'
Шораҳмедов ўнг қанотда жуда ишончли ўйин кўрсатмоқда. Унинг ҳар бир ҳужуми хавфли тус олмоқда.
47'
Жавлон Иброҳимов чап қанотда турган Иномовни олдинга бошлади. Ислом эса Саломовни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Шавкат тўпга зарба беришда аниқ ўйнай олмади.
46'
Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
46'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:3
45+1'
Роман Романчук дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо у зарба бериш учун кечикди ва Анвар Ғофуров хавфни бартараф этишга улгурди.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Иномов чап қанотдан бошланган ҳужумни марказга кўчирди ва у ҳам узоқ масофадан зарба йўллади. Унинг ерлатиб йўллаган зарбасини Қобулжонов эгаллаб олди.
44'
Шораҳмедов ўнг қанотда Жадигеров билан комбинация ташкил этиб, олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Солиевнинг зарбаси қовушмади. Акс ҳолда ҳисоб янада йириклашарди.
42'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни тўлиқ ўз назоратлари остида ушлаб туришибди.
40'
Сардор Қобулжонов Майдонга тушди.
40'
Александр Антипов Майдонни тарк этди.
40'
Жавлон Иброҳимов марказда икки футболчидан ўтиб кетиб, Трифуновични қулай вазиятга чиқарди. Аммо Милошнинг зарбасини Антипов эгаллаб олди.
39'
"Бухоро" бош мураббийи дарвозабонни алмаштирмоқчи.
38'
Трифунович ҳисобни 0:4га оширишга яқин эди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбасини Антипов қайтариб юборди.
35'
Биринчи ва иккинчи голлардаги ҳужумларни бошлаб берган Акмал Шораҳмедов бу сафар ўз қанотидан ташкил этган ҳужумни жудаям чиройли тарзда якунлади. Акмалнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси Антипов қўриқлаётган дарвозанинг ўнг юқори бурчагидан жой олди. Супер голлар шоуси!
34'
Акмал Шораҳмедов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
33'
Акмал Шораҳмедов Романчук билан тўқнашиб кетган Шораҳмедов рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва Эрматов томонидан огоҳлантирилди.
32'
Жавлон Иброҳимов майдон марказидаги ҳукмронликни ўз қўлига олган. Азизбек Ҳайдаров кетгач, марказдаги ташаббусни Жавлон ўз қўлига олмоқда.
31'
Энди Трифунович ҳужумда ўзини кўрсатди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
30'
Бутун ўйин давомидаги устунлик "Бунёдкор" аъзоларида. Саломов ҳам ўз омадини чамаси 35 метрлардан синаб кўрди. Тўп салгина ноаниқ кетди.
28'
Яна Шораҳмедов қанотдан ҳужум бошлади ва Саломовга тўпни узатди. Шавкат эса Карпенкога тўпни тўғрилаб берди. Викторнинг чамаси 26 метрлардан йўллаган зарбаси Антиповнинг узоқ бурчагига бориб тушди - 0:2.
27'
Виктор Карпенко ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
25'
"Бухоро"нинг ҳужуми. Роман Романчук боши билан зарба йўллади. Бироқ тўп анча юқоридан ўтиб кетди.
24'
Техник носозликлар учраб турибди. Шу боис 10 ва 23-дақиқалар оралиғидаги вазиятлар ёритилмай қолди.
23'
Жарима зарбасидан оширилган тўпни Фоменко эгаллаб олди ва дарвозага зарба берди. Нестеров осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
23'
Асқар Жадигеров Жасур Ҳасановга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
10'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдаги фаоллиги эвазига жарима майдончасига ёриб кирилди. Сўнгги зарбани Карпенко йўллади. Антипов маҳорат билан тўпни қайтарди.
09'
Карпенко томонидан йўлланган зарба анча хавфли бўлди. Бироқ бу вазиятда Трифунович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
07'
"Бухоро"нинг ҳужуми. Қанотдан оширилган тўпни Роман Романчук дарвозага тўғрилади. Нестеров ўз ўрнида!
06'
Бухороликлар тезкор голдан сўнг бироз саросимага тушиб қолишди.
03'
Олис масофадан белгиланган жарима зарбасини кутилмаганда Анвар Солиев бажарди. Унинг кучли зарбаси дарвозанинг чап тўққизлигига бориб тушди. Жудаям чиройли гол. Ушбу гол йилнинг энг чиройли голига биринчи рақамли номзод десак бўлаверади.
02'
Анвар Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
01'
Қарши ҳужум. Чамаси 35 метрлардан ўйин қоидаси бузилди. Тўп ёнида Анвар Солиев.
01'
Бухороликлар олдинга ўтишга ҳаракат қилишди. Бироқ ҳимоячиларимиз аниқ ўйнашиб, тўпни эгаллаб олишди.
01'
Учрашув бошланди.
'
Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришадиган бўлди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бухоро" кўк, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ рангли либосларда.
'
Бугун жамоаларнинг асосий таркибларида Жасур Ҳасановлар тўқнашувини кўрмоқчи эдик. Бироқ, Миржалол Қосимов Қатар чемпионини захирада қолдирган.
'
Шундоққина ёнгинамизда учрашувни германиялик бир қатор журналистлар кузатиб боришмоқда. Улар немисларнинг "Football" журнали ходимлари экан.
'
Кўп сонли "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари Вобкентга етиб келишган ва ўз севимли жамоаларини чиройли ва тартибли тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (барчаси – Тошкент)
Захира ҳаками: Николай Мешков (Самарқанд)
Учрашув назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
11.Жасур Ҳасанов
19.Яннис Мандзукас
21.Дилшод Жўраев
26.Анвар Раҳимов
44.Расулжон Шуҳратов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
“БУХОРО” ТАРКИБИ:
1.Александр Антипов
3.Бобуржон Омонов
5.Георгий Квесиашвили
8.Роман Романчук
9.Нодир Ражабов (сардор)
10.Алишер Саноев
14.Артурос Фоменко
17.Отабек Нарзуллаев
18.Тадас Гражюнас
19.Жасур Ҳасанов
21.Артём Никитенко

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Сардор Қобулжонов
2.Азизбек Муродов
4.Жасурбек Отажонов
6.Евгений Кочнев
15.Азизбек Фаттаев
22.Илёс Ҳайров
23.Нозим Умиров

Бош мураббий: Геннадий Кочнев
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Таҳминан 5 минг мухлисга мўлжалланган стадион деярли тўлиб бўлди. Ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқдан кам эмас. Мана шундай жазирама об-ҳаво ҳарорати остида футболчилар ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда олий лига 14-тури доирасидаги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Бухоро вилояти Вобкент шаҳридаги марказий стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!