Онлайн трансляция

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР"

2009 йил, 14 октябрь. 20-тур учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча-барчага миннатдорчилик билдирамиз. Учрашгунча
90+4'
Ўйин тугади. Ҳисоб 0:0
90+2'
Кападзенинг зарбаси рақиб ҳимоячиси тегиб майдонни тарк этди
90'
+4 Иккинчи бўлимда тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди
90'
Жепаровнинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ
87'
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари у қадар шиддатли кечаётгани йўқ
85'
Анвар Солиев тўпга етиб кела олмади
83'
Тимур Кападзе Майдонга тушди
83'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди
82'
Рамос тепган тўпни Ривалдо боши билан дарвоза томон тўғрилади. Темур Жўраев маҳорат кўрсатиб, тўпни эгаллаб олди
82'
Милан Николич Майдонга тушди
82'
Ғулом Ўрунов Майдонни тарк этди
76'
Анвар Ғофуров Одил Аҳмедовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Анвар Ғофуров огоҳлантирилди
72'
Шерзод Каримов Майдонга тушди
72'
Ильдар Магдеев Майдонни тарк этди
71'
Чап қанотдан Жепаров тўпни Ривалдога етказиб берди. Жамоамиз сардорини олдинга боришига Камол Тожиев имкон бермади
69'
Гейнрихнинг жарима зарбаси ноаниқ кетди. Зарба чамаси 23 метрлар узоқликдан йўлланганди
67'
Жепаров ўнг қанотда очилиб борган Рамосни тўп билан таъминлади. Эдсоннинг ошириб берган тўпини Темур Жўраев эгаллаб олди
65'
Александр Гейнрих Майдонга тушди
65'
Рўзимбой Аҳмедов Майдонни тарк этди
64'
Анвар Солиев Майдонга тушди
64'
Хосе-Луис Вильянуэва Майдонни тарк этди
63'
Боян Миладиновичнинг қўпол хатосидан сўнг Вильянуэва учрашувдаги ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо у зарба беришда сускашликка йўл қўйди
62'
Жасур Ҳасановнинг кучли зарбасини Ривалдо дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди. Салгина ноаниқ
60'
Жепаровга нисбатан ўнг қанотда ўйин қоидаси бузилди. Зарбани Ривалдо амалга оширди. Бирозгина ноаниқ
58'
Ғулом Ўрунов Жарима зарбаси тепилаётганида тўп олдига келиб олгани учун огоҳлантирилди
54'
Илҳом Суюновнинг кучли зарбаси рекошет ҳолатида ўз йўналишини ўзгартирди. Аммо Нестеров ўз жойида бехато ўйнаб тўпни эгаллаб олди
53'
Чамаси 38 метрлар узоқликдан Анвар Ғофуровнинг йўллаган зарбасини жонли девор қайтариб қолди
49'
Жепаров оширган тўпни Вильянуэва эгаллай олмади
47'
Рамос ўнг қанотдан тўп ошираман деб, тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйишига бир баҳя қолди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Хайрулла Каримов Майдонга тушди
46'
Гочгули Гочгулиев Майдонни тарк этди
'
"Бунёдкор" аъзолари ҳам майдонга чиқиб келишди
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Майдонда ҳакамлар ҳам бор, "Пахтакор" ҳам бор. Фақат меҳмонлар ҳали танаффусни якунлашгани йўқ
45+1'
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида "Бунёдкор" аъзолари жарима зарбаси тепишди. Вильянуэва томон оширилган тўпни чилилик ҳужумчи дарвозага тўғрилай олмади
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди
41'
Эдсон Рамоснинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпига Хосе-Луис Вильянуэва боши билан зарба берди. Салгина ноаниқ
39'
Жоао Виктор чамаси 45 метрча масофни ўзида тўпни эгаллаган ҳолда босиб ўтиб, Жўраев дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Аввалига тўпни қўлидан чиқариб юборган Темур қайта уринишда уни эгаллаб олди
36'
Магдеевнинг жаримадан тепган тўпи ЯРивалдога тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
34'
Жасур Ҳасанов ўз омадини яна узоқ масофадан синаб кўрди, бироқ яна ноаниқ
33'
Майдондаги энг "қария" футболчи Ривалдо ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар олқишларига сазовор бўлмоқда
30'
Одил Аҳмедовнинг фаоллиги эвазига бошланган ҳужумни Магдеев якунлай олмади, аниқрроғи Руслан Мельзиддинов хавфни бартараф этиб қолди
29'
Илҳом Суюнов "қалдирғочлар"нинг уч нафар футболчисини алдаб ўтиб, Нестеров дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ
26'
Чан қанотдан Суюнов томонидан йўлланган кучли зарба дарвоза тўрига ташқи томондан тегди
24'
Жепаровнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Ривалдо боши билан Темур Жўраев қўриқлаётган дарвозага йўллади, аммо ҳимоячилар хавфни ўз вақтида бартараф этишга улгуришди
23'
Жепаров-Ривалдо-Виктор комбинациясидан сўнг Жоао Виктор томонидан йўлланган зарба кучсиз чиқди
21'
"Пахтакор" илк маротаба бурчак тўпи тепди. Аммо Нестеров ҳаволатиб оширилган тўпни илиб олди
19'
Жасур Ҳасановнинг чамаси 24 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини Темур Жўраев қийинчилик билан эгаллаб олди
16'
Аввалига Хосе-Луисдан тўпни қабул қилиб олган Ривалдо тўпни яна чилилик ҳужумчига узатди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Вильянуэванинг зарбаси дарвозаси тўсини юқорисидан ўтиб кетди
13'
Мурод Холмуҳаммедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, аммо Станислав Андреев зарба беришда адашди
12'
Жепаров ва Ҳасанов бир-бирлари билан ажойиб комбинация уюштиришганди, бироқ Мурод Холмуҳаммедов уларга ҳалал берди
10'
Азиз Ҳайдаров ошириб берган тўпни Вильянуэва етиб кела олмади
08'
Ривалдонинг тўп оширишидан ҳеч қандай наф чиқмади
08'
Бу сафар Рамосни Андреев қўполлик билан тўхтатиб қолди. Чамаси 28 метрлардан жарима зарбаси
06'
Ильдар Магдеев Мельзиддиновнинг хатосидан сўнг олдинга қараб интилди, бироқ Гочгули Гочгулиев унга имконият қолдирмади
05'
Эдсон Рамосга нисбатан навбатдаги қўполлик, бу сафар Илҳом Суюнов ноҳақ
04'
Иккала жамоа ҳам деярли бир хил - 4-5-1 тактикасида ҳаракат қилишмоқда
03'
Эдсон Рамосга нисбатан Дарко Маркович икки бор қўпол ўйнади
03'
Чап қанот ҳимоячимиз Саҳоб Жўраев жароҳати туфайли бугунги баҳсни қайдномасига ҳам киритилмаган
02'
Бурчакдан оширилган тўп у қадар хавфли тус олмади
01'
Илк дақиқадаёқ Жасур Ҳасанов ўз қанотидан рейд уюштирди, бироқ "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
01'
Ўйин бошланди
00'
Равшан Эрматов ва иккала жамоа сардорлари - Одил Аҳмедов ва Ривалдо учрашувни ким бошлаб беришига ойдинлик киритиб олишди. Ўйинни пахтакорчилар бошлаб беришади
18:28'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
18:25'
Жамоалар майдонда чигал-ёзди машқларини ўтказиб бўлишди. Энди ўйинни бошласа ҳам бўлади
18:21'
Шуни таъкидлаш лозимки, бордию бугун "Бунёдкор" ғалаба қозонгудек бўлса, чемпионат якунланишига беш тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритади
18:20'
"Пахтакор" Марказий стадиони ўриндиқларидан таҳминан ўн мингдан зиёд мухлислар жой олишган
'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Равшан ЭРМАТОВ (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло РАСУЛОВ ва Рафаэль ИЛЬЯСОВ (иккаласи - Тошкент)
Заҳира ҳаками: Виктор СЕРАЗИТДИНОВ (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Владимир ШТЕРН (Тошкент)
'
"БУНЁДКОР": 12.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо
17.Хосе Луис Вильянуэва
19.Жасур Ҳасанов
28.Руслан Мелзиддинов
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
12.Мурод Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
9.Шавкат Саломов
11.Камолиддин Мурзоев
18.Темур Кападзе
20.Анвар Солиев
34.Шавкат Раимқулов

БОШ МУРАББИЙ: Луиз Фелипе Сколари
18:10'
"ПАХТАКОР" 30.Темур Жўраев
3.Ғулом Ўрунов
4.Боян Миладинович
6.Мурод Холмуҳамедов
7.Дарко Маркович
20.Ильдар Магдеев
21.Камолиддин Тожиев
22.Рўзимбой Аҳмедов
25.Одил Аҳмедов (сардор)
27.Илҳом Суюнов
28.Станислав Андреев

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
12.Эркин Жабборов
8.Акмал Холматов
14.Шерзод Каримов
15.Александр Гейнрих
16.Акмал Холмуродов
17.Милан Николич
23.Алишер Азизов

БОШ МУРАББИЙ: Виктор Жалилов
18:05'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ:
18:20'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ:
17:25'
Учрашувни нафақат матн кўринишдаги онлайн трансляция, балки фотолавҳаларни ҳам тезлик билан бериб боришни режалаштирганмиз
17:20'
20-турнинг қолдирилган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувини онлайн трансляция қилиш учун барча нарсамих тайёр. Бироздан сўнг таркиблар маълум бўлади. Биз билан бўлинг, онлайн трансляциямизни кузатиб боринг.