Онлайн трансляция

"СЎҒДИЁНА" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 12-тур. 15.06.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 1:6. Шундай қилиб, "Бунёдкор" ғалаба, Трифунович эса дублли серияларини давом эттирмоқда.
90'
Ўйин тақдири ҳал бўлиб улгургани боис Валентин Коваленко иккинчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб бергани йўқ.
89'
Суҳроб Қобиловнинг кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
89'
Ўйин тақдири аллақачон ҳал бўлиб улгурган бўлса-да, жамоаларнинг ҳужумкорлиги сира ҳам сусаймаяпти.
87'
Ҳисоб 1:7га ошиши мумкин эди. Аммо Анвар Раҳимовнинг зарбасини Спиридонов эгаллаб олди.
85'
Милош Трифунович бир уринишдаёқ Анвар Ражабовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Анвар эса дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага "Бунёдкор"нинг олтинчи тўпини киритди.
84'
Анвар Ражабов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
82'
Токовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
81'
Асқар Жадигеров Рақиб аъзосига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
79'
Майдон эгалари 5:1 ҳисобида ортда боришаётган бўлсалар-да, ўйинни умума сусайтиришмаяпти.
77'
Акмал Абдураҳмонов Майдонга тушди.
77'
Артурос Фоменко Майдонни тарк этди.
76'
Маъруф Аҳмаджонов Майдонга тушди.
76'
Расул Хайитов Майдонни тарк этди.
75'
Саҳоб Жўраев чап қанотда тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Бу ерда Анвар Ғофуров тўпни боши билан Трифуновичга қолдирди. Сербиялик ҳужумчи эса тўпни кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Ҳисоб 1:5га ошди.
74'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
72'
Артурос Фоменко ҳам узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ Игнатий Нестеров тўпни ушлаб қолишга муваффақ бўлди.
71'
"Бунёдкор" сардори чамаси 22 метрлар узоқликдан чап оёқда Спиридоновнинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олди ва ҳисобни 1:4га оширди.
70'
Виктор Карпенко ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
68'
Артурос Фоменко тўпни олиб қўйиб қулай вазиятга чиқди ва ўзидан-да қулай вазиятда турган Ҳамидов томон тўп оширди. Бироқ Саҳоб Жўраев тўпни олиб қўйди.
67'
Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
67'
Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
66'
Александр Токов Майдонга тушди.
66'
Илья Кликунов Майдонни тарк этди.
66'
"Бунёдкор"нинг яна бир ҳужуми. Трифунович бугун ҳам ўз дублини нишонлашга яқин турганди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
65'
Анвар Солиевнинг ўнг қанотда ҳаволатиб оширган тўпини Азизбек Ҳайдаров чамаси 24 метрлар узоқликдан тўхтатмасдан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:3.
64'
Азизбек Ҳайдаров ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
63'
Бундай ўйин билан "Сўғдиёна" қандай қилиб, 11-поғонада юрганига ҳайрон қоласан.
60'
Собир Ҳамидов ўнг қанотдан олдинга борди ва Славолюб Жоржевич унга имконият қолдиргани йўқ.
58'
Саҳоб Жўраев Майдонга тушди.
58'
Акмал Шораҳмедов Майдонни тарк этди.
57'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
57'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
56'
Қарши ҳужум. Анвар Солиев ўнг қанотдан рақиб аъзосини алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Бу ерда тезкорроқ ўйнаган Милош Трифунович "Сўғдиёна" дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни 1:2га оширди.
56'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
54'
Акмал Шораҳмедов тўп учун курашда Суҳроб Қоибловдан енгилди. Қобилов эса тезлик билан Фоменкони излаб топди. Артурос эса яқин масофадан Нестеровнинг узоқ бурчагини нишонга олди.
53'
Артурос Фоменко ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
51'
Ҳайдаров жуда чиройли пас билан Солиевни бирга-бир вазиятга чиқарди. Бироқ Анвар ўйиндан ташқари ҳолатда.
50'
Милош Трифуновичнинг кучли зарбаси салгина ноаниқ кетди.
49'
Майдон эгалари таркибида Собир Ҳамидовнинг ҳатти-ҳаракатлари жуда фаол.
47'
Иккинчи бўлим у қадар шиддатли руҳда бошлангани йўқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Худди шу вазиятда учрашув бош ҳаками Валентин Коваленко биринчи бўлимни якунлади. Танаффус.
45'
Дилявер Абибуллаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
44'
Собир Ҳамидовнинг ҳатти-ҳаракатлари жуда яхши таассурот қолдирмоқда. Ҳозирги вазиятда уни Хайрулла Каримов жарима майдончаси ташқарисида қўполлик билан тўхтатиб қолди.
43'
Жадигеров икки футболчини чиройли тарзда алдаб ўтди. Аммо пас оширишда аниқ ҳаракат қила олмади.
42'
Саломов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди. Бироқ тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
40'
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари майдон эгаларининг устунлигида ўтмоқда.
37'
Тимур Айзатулов томонидан йўлланган кучли зарба ноаниқ кетди.
35'
Инилеев шогирдларининг ҳужуми давом эттирилди. Бу сафар Абибуллаев етказиб берган тўпни Фоменко дарвозага йўллади. Нестеров катта қийинчилик билан тўпни ушлаб қолишга эришди.
35'
"Сўғдиёна" ҳужуми. Собир Ҳамидов уч футболчи қуршовидан чиройли тарзда чиқиб кетди ва тўпни Фоменко томон узатди. Бироқ Артурос тўпни дарвозага йўллай олмади.
34'
Жадигеров ҳужумда очилаётган Трифунович томон тўпни оширди. Аммо Милош ўйиндан ташқари ҳолатда қолиюб кетди.
33'
Карпенко томонидан ошириб берилган бурчак зарбасини аввалига Солиев боши билан йўллади. Келаётган тўпни Славолюб Жоржевич дарвозага тўғриламоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.
32'
Ўнг қанотда гоҳ Шораҳмедов, гоҳ Карпенко фаол ўйнаб, рақиб аъзоларини шошириб қўйишмоқда.
31'
"Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми. Собир Ҳамидов томонидан узатилган тўпни Нестеров ушлаб олди.
30'
Ҳайдаров тўпни ҳаволатиб секингина ошириб берди. Тўпга етиб келиши керак бўлган Милош Трифуновичдан кўра дарвозабон чаққонроқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
29'
"Сўғдиёна" сардори Ином Отабоев тўп учун курашда Трифуновичнинг футболкасидан ториб қолди. Жарима зарбаси.
25'
Ўйин суръати анча юқори. "Бунёдкор" ҳам, "Сўғдиёна" ҳам ўз омадини фақат ва фақат ҳужумдан қидирмоқда.
23'
Дилявер Абибуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
22'
Қарши ҳужум. Карпенко тўпни шнг қанот бўйлаб қабул қилиб олди ва олдинга борди. Сўнг Трифунович томон тўп оширди. Бироқ Милош тўпни тўхтата олмади.
20'
Иброҳим Раҳимов жуда чиройли тарзда икки ҳимоячини доғда қолдириб, тўпни Фоменкога узатди ва ўзи яна ҳам қуйлай вазиятга чиқиб борди. Артурос тўпни шеригига узатди. Яқин масофадан йўлланган кучли зарбани Нестеров ушлаб қолишга эришди.
18'
"Бунёдкор"нинг ўнг қаноти фаол ўйнамоқда. Карпенко ва Шораҳмедов бу қанотда бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда.
17'
Энди ҳужум қилиш навбати "Сўғдиёна" вакилларида. Фоменконинг зарбаси ноаниқ ва кучсиз чиқди.
16'
Қарши ҳужум. Карпенко узатиб берган тўпни Солиев тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
15'
Тимур Айзатулов жуда қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо у сўнгги лаҳзада Хайрулла Каримов билан тўқнашувда йиқилиб тушди.
14'
Қарши ҳужум. Карпенконинг ўнг қанотдан оширган пасини дарвозага тўғрилаш учун Милош Трифуновичда бирозиган тезлик етишмади.
12'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг жиззахликлар жонланишди.
10'
Майдон марказида Тимур Айзатуловнинг хатосидан сўнг ундан тўпни олибқуйган Виктор Карпенко шериги Трифуновични олдинга бошлади. Милош эса тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончаси томон кириб келган Карпенкога тўпни қайтарди. "Бунёдкор" сардори эса чап оёқда Спиридоновнинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди - 0:1.
09'
Виктор Карпенко ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
07'
Виктор Карпенконинг бурама зарбасини Спиридонов хотиржамлик билан қайтариб юборди.
06'
Карпенко тўпни Саломовга узатди. Шавкатга нисбатан эса ҳимоячилар ўйин қоидасини бузишди. Чамаси 17 метрлардан жарима зарбаси белгиланди.
05'
Карпенко чиройли тарзда тўпни рақиб жарима майдончасига оширди. Аммо Иброҳим Раҳимов хавфни бартараф этди.
04'
Ўйин бошларида тўпни кўпроқ меҳмонлар назорат қилишмоқда. Майдон эгалари эса тўпни эгаллаб олди дегунча ҳужумга ўтишмоқда.
03'
Трифуновичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
02'
Ҳайдаров жуда чиройли пас билан Шораҳмедовни олдинга бошлади. Аммо Акмалнинг тўп ошириши ноаниқ чиқди.
01'
Тўпни "бунёдорчилар" эгаллаб олишиб, ўз назоратларига олишди.
01'
Учрашувни "Сўғдиёна" вакиллари бошлаб беришди.
'
Диққат, ўйин бошланмоқда.
'
"Сўғдиёна" сариқ, "Бунёдкор" оқ кийимда майдонга чиқиб келишди. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил либосларда кўриниш беришди.
'
"Бунёдкор" фан-клуби аъзолари Жиззах шаҳрига етиб келишган. Улар ўз суюклиларини тинимсиз равишда олқишлаб туришибди.
'
Жорий мавсумда Қатар чемпионлигини қўлга киритган Жасур Ҳасанов ҳам учрашувни бевосита стадионда туриб томоша қилмоқда. Жасур стадионга кириб келганида уни ишқибозлар олқишлар билан кутиб олишди.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Руслан Серазитдиновлар ёрдамлашади. Барчаси Тошкент шаҳридан.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
9.Анвар Ражабов
19.Яннис Мандзукас
23.Саҳоб Жўраев
26.Анвар Раҳимов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"СЎҒДИЁНА" ТАРКИБИ:

30.Михали Спиридонов
2.Иброҳи Раҳимов
3.Ином Отабоев
7.Тимур Айзатулов
8.Суҳроб Қобилов
9.Собир Ҳамидов
10.Илья Кликунов
15.Артурос Фоменко
17.Асил Бегимқулов
18.Дилявер Абибуллаев
21.Расул Хаитов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
22.Умид Хонимқулов
12.Александр Токов
20.Сергей Токов
6.Алексей Кликунов
4.Тимур дадашев
19.Маъруф Аҳмаджонов
11.Акмал Абдураҳмонов

Бош мураббий Рауф Инилеев
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди ва ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Стадион мухлислар билан деярли тўлиб бўлди.
'
Жиззахдаги об-ҳаво ҳарорати 40 даража иссиққа яқин. Майдон ҳолати яхши ҳолатда.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Жиззахдаги "Алпомиш" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!