Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАСАФ"

Олий лига, 11-тур. 11.06.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Соғ-омон бўлинг
'
Ўйин тугади. 2:1. "Бунёдкор" ғалаба қозонди.
90+1'
Трифунович ва Жадигеров бир-бирларини тушунишмади.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Нестеров ўз ўрнида. Геворкян томонидан оширилган тўпни Игнат эгаллаб олди.
87'
Саломовнинг ҳатти-ҳаракатлари ўйинни анча жонлантирди. Ишқибозлар Саломовни олқишлашмоқда.
86'
Шуҳрат Мирхолдиршаев Майдонга тушди.
86'
Лутфулла Тўраев Майдонни тарк этди.
85'
Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
85'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
84'
"Бунёдкор" ўз ўйинини кўрсатмоқда. Қисқа-қисқа паслар билан рақибни тўпсизлантиряпти.
83'
Ўйин қизигандан қизиган. Гап йўқ.
82'
Анвар Ғофуров чап қанотдан жуда чиройли пас оширди. Милош Трифунович рақиб жарима майдони ичида тўпга баланд сакраб, ҳисони 2:1га оширди.
81'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
79'
Мурзоев ўйинга киришиб кетди. У собиқ жамоасига қарши жон жаҳди билан курашмоқда.
78'
Қарши ҳужум. Трифунович рақибдан тўпни олиб қўйиб, Саломовга оширди. Аммо Шавкат Малисичга тўпни олдириб қўйди.
76'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
76'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
75'
Ўйин анча жонланди.
73'
Жавлон Иброҳимовнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Трифунович жуда кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:1.
72'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
71'
Эркин Бойдуллаев Майдонга тушди.
71'
Жаҳонгир Жиямуродов Майдонни тарк этди.
70'
Бурчакдан оширилган тўпни Шомуродов боши билан дарвоза томон тўғрилади. Келаётган тўпни Переплёткинс дарвозага тўғрилаб қўйди.
70'
Андрейс Переплёткинс ГОЛ!!!
70'
Жиямуродов ўнг қанотдан чиройли пас оширди. Шомуродовнинг зарбаси йўлига Каримов тўғаноқ бўлди.
68'
Саломов рақибдан тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужум бошламоқчи эди. Афсуски ўзи ҳам тўпни рақибга бериб қўйди.
66'
Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқди. Илҳомнинг жуда кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
64'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
64'
Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
62'
Қосимов ҳам янги куч ҳозирламоқда.
61'
Илҳом Шомуродов Майдонга тушди.
61'
Илҳом Юнусов Майдонни тарк этди.
60'
"Наса" сафида ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
59'
Карпенко тезкор қарши ҳужум бошлади. Солиев очилиб борди ва тўп унга берилди. Анварнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Казаченко ушлаб олди.
58'
Саша Жоржевич оширган тўпни Малисич қайтариб қолди. Акс ҳолда Солиев ҳисобни очиши мумкин эди.
57'
Артур Геворкяннинг чап оёқда йўллаган зараси Нестеровга ҳеч қандай қийинчилик туғдиргани йўқ.
56'
Карпенконинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
53'
Славолюб Жоржевич тўп оширган жойда ҳеч ким йўқ.
52'
"Насаф" маълум вақт босим уюштирди ва бурчак зарбаси ишлади.
50'
Жавлон Иьроҳимов жарима майдончаси яқинида тўпни рақибга олдириб қўйди ва ўз ҳатосини тезкорлик билан тўғрилади.
49'
Карпенконинг ҳаволатиб ошираётган тўплари ҳозирча аниқ чиқаётгани йўқ.
48'
Ражабов икки ҳимоячидан ўтиб кетди. Аммо Тўраев уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
47'
Тўпни "аждарлар" ўз назоратига олишмоқда.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Жамоаларда ўзгаришлар йўқ.
'
Иккинчи бўлим учун жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Хайрулла Каримовга нисбатан Бошкович қўпол ўйнади.
42'
Яна бир қарши ҳужум. Жадигеров бошлаган ҳужумни Карпенко якунлади. Аммо Викторнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
41'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужумлари яхши бошланяпти. Аммо якун жудаям ёмон!
40'
Қарши ҳужум. Трифунович тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
39'
"Бунёдкор" ҳужум ташкил этганда меҳмонларнинг ҳимоя чизиғи зичлашмоқда.
37'
"Насаф"нинг ҳужумлари сони ортди. Геворкяннинг ўткир бурчак остидан йўллаган кучли зарбасини Нестеров маҳорат билан қайтариб қолди.
34'
"Насаф" аъзоларига тўп тушиши биланоқ, тезкор ҳужумга ўтишмоқда. "Бунёдкор" эса шошилмасдан тўпни ўзида назорат қилиб, вазият бўлишини кутиб ўйнамоқда.
32'
Лутфулла Тўраев яна бир бор узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бу сафар ҳам ноаниқ.
30'
Тўпни назорат қилиш бўйича "қалдирғочлар" бироз устунлик қилишмоқда.
28'
Саша Жоржевич узатган тўпни Солиев боши билан Казаченкони устидан ошириб қўйишга уринди. Аммо "Насаф" посбони сўнгги лаҳзада хавфни бартараф этди.
26'
Ўйин суръати бироз тушди. Тўп асосан майдон марказида.
23'
Қарши ҳужум. Жадигеров катта худудни бир ўзи босиб ўтди ва Трифуновичга тўпни узатди. Милош яна Жадигеровга қайтарди. Бирқ Асқар пас оширишда аниқ ҳаракат қила олмади.
19'
Анвар Солиев Казаченкога нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Солиев огоҳлантирилди.
18'
Карпенко икки футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо унинг зарбаси Казаченкога қийинчилик туғдирмади.
17'
Жадигеров майдон марказида анча фаол тўп сурмоқда. У оширган тўпга Трифунович етиб кела олмади. Акс ҳолда жудаям хавфли вазият содир этиларди.
15'
Қарши ҳужум. Переплёткинч оширган тўпни Бошкович дарвозага йўллади. Аммо Ғофуров хавфни қайтарди.
15'
Жадигеров чиройли пас билан Трифуновични олдинга бошлади. Милош бир ҳимоячини чалғитиб, тўпни Карпенкога узатди. Аммо Виктор томон тўпни етиб келишига ҳимоячилар йўл қўйишмади.
14'
Қарши ҳужум. Солиевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб ўз кучини йўқотди.
13'
Карпенко чиройли тарзда тўпни Трифунович томон оширди. Аммо Милош бошқа позиция томон очилганди.
11'
Бошкович томон оширилган тўпга Нестеров биринчи бўлиб етиб келди ва "подкат" услубида тўпни узоқлаштирди.
09'
"Насаф" аъзолари асосан узоқ масофалардан кучли зарба эвазига хавф солишмоқда.
08'
Карпенконинг жаримадан оширган тўпини Каримов қайтариб қолди. Бурчак зарбаси.
07'
Бошковичнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
06'
Анвар Ражабовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Трифунович боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
05'
Артём Филипосян узоқ масофадан Нестеров хушёрлигини синаб кўрди. Аммо зарба ноаниқ.
04'
Қарши ҳужум. Солиев иккинчи қаватда тўпни Трифунович томон узатди. Аммо тўпга биринчи бўлиб Казаченко етиб келди.
04'
Тўраевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
03'
Карпенконинг кутилмаган зарбасини Казаченко ушлаб олди.
03'
Ўйин янча юқори суръатда бошланди.
02'
"Насаф"нинг илк ҳужуми. Славолюб Жоржевич хавфни бартараф этди.
01'
Тўп майдон эгаларида.
01'
Ўйин бошланди.
'
Ўйинни "Насаф" аъзолари бошлаб беришади.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
47.Асқар Жадигеров
'
"НАСАФ" ТАРКИБИ:
30.Дмитро Казаченко
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
7.Жаҳонгир Жиямуродов
8.Андрейс Переплёткинс
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Артур Геворкян
19.Иван Бошкович
27.Илҳом Юнусов
34.Боян Малисич
'
Марҳамат, жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!