Онлайн трансляция

"СЕПАҲОН" (Эрон) - "БУНЁДКОР"

2011 йил, 24 май. Чемпионлар лигаси 1/8 финал

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳайр саломат бўлинглар.
'
Энди "Бунёдкор" бор эътиборини ички мусобақаларга қаратади.
'
Бу йилги мавсумда ҳам "қалдирғочлар" худди ўтган йилдаги каби нимчорак финалда курашни тўхтатишга мажбур бўлишди.
'
Шу тариқа, "Бунёдкор" Чемпионлар лигасидаги ўз иштирокини якунлади.
'
Ўйин якунланди. Ҳисоб 3:1
90+4'
Карпенконинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
90+4'
Меҳди Каримиан Майдонга тушди.
90+4'
Муҳаммад Навидкия Майдонни тарк этди.
90+3'
Аввалига Трифунович, кейин Жўраев, ундан кейин эса Карпенко дарвоза томон зарба бериши мумкин эди. Афсус...
90+2'
Ҳар қанақасиаг ташкил эталаётган ҳужумлар бесамар кетмоқда.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Ғуломризо Инояти Майдонга тушди.
90'
Милорад Януш Майдонни тарк этди.
87'
Бугун "қалдирғочлар" бир-бирларига пас оширишда кўп бора ҳатоликка йўл қўйишди.
86'
Ҳайдаров катта тезлик билан олдинга борди ва тўпни ўнг қанотга Мандзукасга оширди. Яннис эса тўпни жарима майдончасига узатди. Бироқ бу ерда Мурзоев Агилига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
84'
Ўтган дақиқалар майдон эгалари учун хизмат қилмоқда.
83'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
83'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
82'
Умид Иброҳими Саҳоб Жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
80'
Майдон эгалари ҳар бир ўйинчимизни ёпа олишгани боис ҳужум уюштиришмиз қийинлашмоқда.
77'
Анвар Ражабовнинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
76'
Карпенкога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Хавфли жарима зарбаси белгиланди.
74'
Умид Иброҳимининг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров қайтариб юборди.
73'
Хайрулла Каримов Рақиб аъзосига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги боис Хайрулла Каримов огоҳлантирилди.
73'
Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
73'
Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди.
72'
Ҳайдаров оширган тўпни Трифунович боши билан дарвоза томон йўллади. Аммо Милош ўйиндан ташқари ҳолатди.
69'
Хади Агили Пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:1га етказди.
68'
Славолюб Жоржевич Милорад Янушни билан тўқнашувда Славолюб Жоржевич унга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ва огоҳлантирилди.
68'
Пенальти! Дарвозамизга!
68'
Карпенкодан тўпни қабул қилиб олган Ражабов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди. Аммо Раҳмати тўпни эгаллаб олди.
67'
Бугунги учрашувни 6318 томошабин бевосита стадионда кузатиб бормоқда.
66'
Ғофуров оширган тўп шерикларига аниқ йўналмади.
64'
Умид қиламизки, Мурзоев ушбу ўйинда Чемпионлар лигасидаги дебют голини киритади.
64'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
64'
Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
62'
"Сепаҳон" 10 киши бўлиб қолган бўлса-да, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Рақиб тўлиқ ҳимояга ётиб олмаган.
61'
Ўта хавфли нуқтадан Янушнинг зарбаси жонди деворга тегиб қайтди.
60'
Эсҳон Хожи Сафига нисбатан Славолюб Жоржевич қўпол ўйнади. Жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарбаси.
59'
"Сепаҳон" ўз жарима майдончасига қамал қилинди.
58'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Мухсин Берган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
58'
Жануаронинг олис масофадан йўллаган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
58'
Бурчакдан тўпни шеригига узатиб, қайта қабул қилиб олган Карпенко тўпни жарима майдончасига оширди. Ҳаволатиб узатилган тўпни Славолюб Жоржевич боши билан Раҳмати қўриқлаётган дарвозага йўллади. Ҳисоб қисқарди - 2:1.
57'
Славолюб Жоржевич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
56'
Милош Трифунович рақибдан тўпни олиб қўйди ва тезкор қарши ҳужум. Трифунович кутилмаганда 30 метрлар узоқликдан зарба йўллади. Аммо дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
54'
Энди "Бунёдкор"нинг ҳужумлари сони ортмоқда.
53'
Ҳайдаровнинг олис масофадан йўллаган зарбаси у қадар кучли бўлмади ва Раҳмати тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
52'
Майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди. Бундан унумли фойдаланиб қолиш керак.
51'
Иброҳим Тўра Анвар Солиевни юзага уриб юборгани учун ҳакам уни майдондан четлатди.
51'
Анвар Солиев Иброҳим Тўра билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
50'
Азизбек Ҳайдаров Муҳаррам Навидкияга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
49'
Жавлон Иброҳимов узатган тўп Трифуновичгача етиб келмади.
48'
Анвар Ражабов уч футболчидан ўтиб олдинга интилди, аммо тўртинчи рақибга келганда тўпни олдириб қўйди.
47'
Иккинчи бўлимни хам майдон эгалари ҳужумкор руҳда бошлашди.
47'
Ҳайдаровнинг ўйини қовушмаяпти.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Ҳозирча таркибимизда ўзгариш йўқ. Рақиб ҳам биринчи бўлимдаги таркиб бўйича чиқиб келди.
'
Иккинчи бўлимни бошлаш учун жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Ғофуровнинг чап оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
45'
Қанотлардан уюштираётган ҳужумларимизни майдон эгаларининг бўйдор ҳимоячилари бартараф этишмоқда.
44'
Жануаронинг яна бир зарбаси. Бу сафар ноаниқ.
42'
Януш бугун "Бунёдкор" дарвозасига тўп киритишни жуда-жуда истамоқда.
40'
Карпенко оширган тўпни Ражабов боши билан дарвозага йўллади. Аммо зарба кучсиз чиқди.
39'
Мезбонлар легионерлари ҳозирча голларга муаллифлик қилишди. Умид қиламизки, "Бунёдкор"нинг ҳам легионери ўзини кўрсатади.
38'
Анвар Ражабовнинг ҳаракатлари негадир қовушмаяпти.
35'
Милорад Янушнинг кучли зарбасидан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
33'
Иброҳим Тўра Ҳайдаровга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди аммо ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Тезкорлик билан Иброҳим Тўра қулай вазиятга чиқиб борди. Хайрулла Каримовни ортда қолдириб, ўткир бурчак остида Нестеров дарвозасини ишғол қилди - 2:0!
31'
Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбасини Мухсин Бенгар қайтариб юборди.
28'
Қатор ҳужумларни бартараф этган Нестеров бу сафар ожиз қолди.
27'
Фаби Жануаро Жануаронинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси Жавлон Иброҳимовга теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди.
25'
Ҳозирча майдон эгаларининг қатор хафли ҳужумларини қайтараётган ҳимоя чизиғимиз ишончли ўйин кўрсатмоқда.
23'


22'


21'
Майдон эгаларининг ҳужумлари тинмаяпти.
20'
Яна ҳужум. Иброҳим Тўрага узатилган тўпни Славолюб Жоржевич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
19'
Эҳсон Ҳожи Сафи томонидан йўлланган зарба ноаниқ кетди.
18'
Жануаровнинг навбатдаги кучли зарбаси ва Нестеровдан навбатдаги сейв!
17'
Милорад Януш томонидан йўлланган зарбани Нестеров эгаллаб олди.
16'
Майдон эгалари тўпни орқароққа қайтаришди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олишди қўпол хатоликка йўл қўйди. Аммо Трифунович дарвозабондан бироз узоқроқда эди. Оқибатда иккинчи уринишда дарвозабон хавфни бартараф этди.
14'
"Сепаҳон"нинг ҳужумлари хавфли тус ола бошлади.
13'
Фабио Жануаронинг кучли зарбасии Игнатий Нестеров жуда катта қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.
12'
Нестеров кичик жароҳат олди ва унга шификорлар ёрдам кўрсатишди. Игнатий сафга қайтди.
12'
Эҳсон Ҳожи Сафининг жаримадан йўллаган кучли зарбаси Нестеровнинг устидан ошиб ўтди. Аммо зарба ноаниқ.
11'
Майдон эгалари рақибни чалғитган ҳолда ҳужумга ўтишни режалаштирган кўринади. Ҳар ҳолда майдон эгалари тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб, вазият бўлишини кутиб ўйнаяпти.
10'
Трифуновичнинг ўнг қанотдан оширган зарбаси рақиб аъзосига тегиб, Карпенкога келиб тушди. Викторнинг зарбаси ноаниқ кетди.
09'
Ғофуровнинг чамаси 35 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тенгди. Хавфли зарба.
08'
Қарши ҳужум. Карпенко тўпни СОлиевга оширди. Аммо Анвар бошқа бир шериги Ражабовга тўпни аниқ амалга ошира билмади.
07'
Ражабов тўп узатган жойда "қалдирғочлар"дан ҳеч ким йўқ.
05'
Ўйиннинг дастлабки дақиқалари анча кескин курашларга бой бўлмоқда.
04'
Яна Трифунович ҳужум ташкил этди. Бурчак зарбаси ишланди.
03'
Трифуновичда яхши имконият. Аммо у тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
03'


02'
Нестеров дарвозаси олдидаги илк ҳужум. Аммо Ражабов хавфни узоқлаштирди.
02'


01'
Ўйин бошланди.
'
Эрон футболи афсоналаридан бири Носир Хежазининг бугун вафот куни бўлганлиги боис, бир дақиқалик сукут сақланди.
'
Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
'


'


'


'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ўйинни бевосита ОФК мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи Токуаки Сузуки кузатиб боряпти.
'
Иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
"Фуладшаҳр" стадионида таҳминан 5 минг атрофида мухлис бор. Шуларнинг 100га яқини Тошкентдан ташриф буюрган "Бунёдкор" фан-клуби аъзоларидир. Ўзбекистонлик ишқибозлар стадиондаги ўз "ҳукмронликларини" бошлаб юборишди.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Ҳайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
4.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
10.Шавкат Саломов
17.Камолиддин Мурзоев
19.Яннис Мандзукас
47.Асқар Жадигеров
'
"СЕПАҲОН" ТАРКИБИ:
1.Меҳди Раҳмати
2.Хосро Ҳайдари
4.Муҳаррам Навидкия
5.Хади Агили
6.Жалол Хусайни
8.Мухсин Бенгар
10.Иброҳим Туре
15.Омид Иброҳим
28.Ҳожи Эҳсон Сафи
29.Милорад Януш
37.Фабио Жануаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
3.Муҳаммад Ражабзода
7.Хусайн Папи
11.Меҳди Каримиан
12.Муҳаммад Савари (дарвозабон)
16.Ҳошим Бекзодех
21.Ғуломризо Инояти
23.Жавад Козимиан
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳам майдонга чиқиб келишган ва ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Бугун Исфаҳондаги об-ҳаво ҳарораити 29 даража иссиқ. Майин шаббода эсиб турибди
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда "Сепаҳон" ва "Бунёдкор" жамоалари Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасидаги учрашувни бошлашади.
'
Исфаҳондаги "Фуладшаҳр" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!