Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ОЛМАЛИҚ"

Олий лига, 9-тур. 19.05.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги онлайн трансляцияларимизда учрашгунча хайр!
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 4:1. Шу тариқа, "Бунёдкор"нинг очколари сони 25тага етди ва якка пешқадамлик қилишда давом этамиз.
90'
+5 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Ўйин охирлари анча ҳотиржам ҳолда ўтмоқда.
87'
Сўнгги дақиқаларда Зохир Пиримовнинг ҳатти-ҳаракатлари ажралиб турибди. Аммо биргина футболчи ҳисобида "Олмалиқ" вакиллари ҳисобни қисқартира олишмаяпти.
85'
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров Ражабовни формасидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди.
83'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
83'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
81'
Дилшод Раҳматуллаевнинг куяли зарбасини Нестеров қийинчилик билан қайтариб қолди.
78'
Асқар Жадигеров Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
75'
Азизбек Ҳайдаров ва Мўйдин Мамазулунов Бир-бирлари билан жанжаллашиб кетишгани учун иккала футболчига ҳам қизил карточка кўрсатилди. Ҳайдаровга бирданига қизил карточка кўрсатилган бўлса, Мамзулунов иккинчи огоҳлантирилиши боис четлаштирилди.
73'
Пиримовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
70'
Ҳайдаров катта тезлик билан олдинга борди ва Тўпни Трифуновичга оширди. Милош эса ўзиданда қулай вазиятда турган Жадигеровга тўпни қолдирди. Асқарнинг зарбаси йўлига эса ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.
68'
Александр Востриковнинг бош билан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
67'
Жавлон Иброҳимов Майдонга тушди.
67'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
66'
Мўйдин Мамазулунов Зохир Пиримовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Мўйдин Мамазулунов боши билан Нестеров дарвозасини ишғол қолди - 4:1.
62'
Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
62'
Славолюб Жоржевич Майдонни тарк этди.
60'
Иван Кучеренко Майдонга тушди.
60'
Фарруҳ Нурлибоев Майдонни тарк этди.
60'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Милош Трифунович бу имкониятдан унумли фойдаланди - 4:0.
59'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
'
Милош Трифунович
55'
Виктор Карпенконинг 20 метрлар узоқликдан жаримадан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.
53'
Мўйдин Мамазулунов Славолюб Жоржевичга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
52'
Исроил Эргашевнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров ҳеч қандай қийинчиликсиз эгаллаб олди.
50'
Солиевнинг зарбаси у қадар кучли кўриниш олмади. Оқибатда Тимур Ғаниев тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
47'
Милош Трифунович Қарши ҳужум. Милош Трифунович ўткир бурчак остида қаршисида икки ҳимоячи туришига қарамасдан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.
46'
Александр Востриков Майдонга тушди.
46'
Аъзам Шерғозиев Майдонни тарк этди.
46'
Исроил Эргашев Майдонга тушди.
46'
Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда. Меҳмонлар таркибида ўзгариш борга ўхшайди.
'
Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб ҳозирча 2:0, "Бунёдкор" олдинда!
44'
Азизбек Ҳайдаров икки футболчидан ўтиб кетиб, Трифуновични олдинга бошлади. Аммо Милош бирозгина ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
43'
Анвар Ғофуров Виктор Карпенко ўнг қанотдан жарима зарбасини жарима майдончасига етказиб берди. Ҳаммадан баланд сакраган Анвар Ғофуров боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 2:0.
41'
Анвар Солиев рақибдан тўпни олиб қўйиб, Шавкат Саломовни олдинга бошлади. Аммо Саломов оширган тўп ноаниқ кетди.
39'
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров жарима майдончаси ташқарисидан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
37'
Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқ масофадан тепган тўпи бирозиган ноаниқ кўриниш олди.
35'
Саломов икки футболчини жуда чиройли тарзда алдаб ўтиб, тўпни Трифунович томон оширди. Аммо тўпга биринчи бўлиб Тимур Ғаниев етиб келди.
33'
Саломов томонидан оширилган тўпни Солиев дарвозага боши билан йўллади. Аммо зарба бирозгина ноаниқ.
31'
Ўйин суръати тушди. Кураш асосан майдон марказида бўлмоқда.
28'
"Олмалиқ" вакиллари тўпни ўзларида сақлаб туришибди. Аммо уларнинг олдинга боришига майдон эгалари йўл қўйишмаяпти.
25'
Анвар Солиев бугунги учрашувда анча фаол ҳаракат қилмоқда.
22'
Карпенко оширган тўпни Трифунович боши билан йўлладию Аммо зарба кучсиз чиқди. Солиев якуний зарбани бериш чоғида Аъзам Шерғозиевга нисбатан қўпол ўйнади.
19'
Зохир Пиримовнинг жарима зарбаси ноаниқ кетди.
17'
Саша Жоржевич ҳимояда анча мустаҳкам ўйнамоқда.
15'
Ислом Иномов Олег Зотеевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
12'
Анвар Солиев Шавкат Саломов жуда чиройли пас билан Анвар Солиевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Ғаневнинг олдинга чиқаётганини пайқаган Солиев тўпни уни устидан ошириб, ҳисобни очди - 1:0.
11'
Ислом Иномовнинг жарима майдончаси томон жуда чиройли пас ташлади. Аммо бу жойда ҳеч ким йўқ.
10'
Тимур Ғаниев дарвозанинг ўткур бурчаги томонидан тўпни қўлидан чиқариб юборди. Вазиятга яқин турган Анвар Солиев тўпни эгаллаб олиб, Трифуновичга узатди. Милошнинг зарбасини Хожиакбаров бартараф этиб қолди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди.
09'
Мўйдин Мамазулуновнинг чамаси 24 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
08'
Зохир Пиримов ўнг қанотдан зарба йўллади. Бу тўп Нестеровга ҳеч қандай ҳавф туғдиргани йўқ.
06'
Тезкор қарши ҳужум. Анвар Солиев ва Милош Трифунович ташкил этган ҳужум самарасиз якунланди.
05'
Шавкат Саломов чап қанотдан дарвоза томон бурама зарба йўллади. Тимур Ғаниев зарбани катта қийинчилик билан майдон ташқарисига уриб юборди.
04'
Дастлабки дақиқалардан олмалиқликлар тўпни ўзларида кўпроқ назорат қилиб туришибди.
03'
Меҳмонлар ҳам ҳужумга эътибор қаратишди. Саша Жоржевич ҳавфни бартараф этди.
02'
Саломов чап қанотдан хавф солди. Аммо у ҳужум пайтида рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
01'
Учрашув бошланди.
'
Ўйинни майдон эгалари бошлаб беришади.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" кўк, "Олмалиқ" оқ либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса қора рангли афзал кўришган.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
17.Камолиддин Мурзоев
19.Яннис Мандзукас
26.Анвар Раҳимов
'
"ОЛМАЛИҚ" ТАРКИБИ:
1.Тимур Ғаниев
12.Мурод Ҳамроев
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Евгений Гоголь
14.Фарруҳ Нурлибоев
13.Олег Зотеев
17.Достон Абдураҳмонов
6.Аъзам Шерғозиев (сардори)
7.Дилшод Раҳматуллаев
11.Зохир Пиримов
10.Мўйдин Мамазулунов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
50.Денис Ершов
15.Баҳром Юлдашев
18.Иван Кучеренко
14.Исроил Эргашев
8.Санжар Шоаҳметов
9.Собир Усмонхўжаев
20.Александр Востриков
'
"ЖАР" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз. Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда "Бунёдкор" ҳамда "Олмалиқ" жамоалари куч синашишади.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!