Онлайн трансляция

"ҚИЗИЛҚУМ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 8-тур. 15.05.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар
'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" Зарафшондан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтмоқда.
90+3'
Камолиддин Мурзоев Анвар Раҳимовнинг боши билан оширган тўпидан сўнг Камолиддин Мурзоев яккама-якка ҳолатга чиқди. Мурзоев бу имкониятдан унумли фойдаланиб, "Қизилқум" дарвозасига тўртинчи тўпни киритди.
90+2'
Хайрулла Каримов Уйин вақтини чўзганлиги учун огоҳлантирилди.
90+1'
Дмитрий Кузиннинг бирга-бир вазиятда йзллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Иномомов тўпни жарима майдончасига узатди. Бу ерда Трифунович тўпни Солиевга қолдирди. Аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштириб юборишди.
88'
Виктор Карпенко узоқ масфадан Нарзиқуловнинг хушёрлигини синаб кўрди. Сардоримизнинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди.
87'
Сўнгги дақиқаларда ўйин суръати бироз тушган бўлса-да, "Бунёдкор"нинг ҳужумлари сира ҳам тинмаяпти.
84'
Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
84'
Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
82'
Жадигеров чамаси 45 метрлар узоқликдан дарвоза томон зарба берди. Анча олдинга чиқиб кетган Нарзиқулов бахтига зарба бироз ноаниқ чиқди.
81'
Виктор Карпенконинг заргарона пасидан сўнг Трифунович қулай вазиятга чиқди ва тўпни Нарзиқуловнинг устидан оширган ҳолда дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
80'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
78'
Франк Александр Майдонга тушди.
78'
Леонид Кошелев Майдонни тарк этди.
74'
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Кузин ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишли. У зарафшонликлар сафида ижара асосида ўйнамоқда.
72'
Дмитрий Кузин Майдонга тушди.
72'
Назар Байраамов Майдонни тарк этди.
70'
Хайрулла Каримовга нисбатан Одибе қўпол ўйнади. Бу вазият кичик жанжални келтириб чиқарди.
68'
Виктор Карпенко ўнг қанотдан тўпни Трифуновичнинг бошига "ўрнатиб" берди. Милошнинг боши билан йўллаган зарбаси Нарзиқуловнинг қўлига тегиб дарвозага кириб кетди - 1:2
67'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
66'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
66'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
64'
Карпенконинг жарима зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
61'
Асқар Жадигеров Майдонга тушди.
61'
Жавлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
60'
Миржалол Қосимов таркибда ўзгариш қилиши кутиляпти. Майдонга тушиш учун Асқар Жадигеров тайёргарлик кўрмоқда.
60'
Анвар Солиев Андрей Ерохинга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
56'
Майдон эгалари ҳимоячилари бехато ўйнашиб, "Бунёдкор" ҳужумчиларига имконият беришмаяпти.
54'
Анвар Ғофуров оширган тўп кутилмаган дарвоза томон йўналди. Нарзиқуловнинг бахтига тўп бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
53'
Карпенко оширган тўпни Анвар Солиев дарвозага боши билан зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо Солиевнинг уриниши бесамар кетди.
51'
Леонид Кошелев чамаси 24 метрлардан Нестеров дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Игнатий ўз ўрнида!
50'
"Қизилқум"нинг ҳужумлари ҳавфли тус олмоқда.
48'
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби ҳужумкор бошланди.
47'
Леонид Кошелев 11 метрлик зарбани Леонид Кошелев аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
47'
Эммануэль Одибе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаётган бир паллада унга нисбатан Славолюб Жоржевич қўпол ўйнади. Рустам Саидов пенальти белгилади.
46'
Фарруҳ Ҳайдаров Майдонга тушди.
46'
Мирғиёс Сулаймонов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+2'
Биримчи бўлим тугади. Жамоалар танаффусга 0:1 ҳисобида чиқиб кетишди.
45'
+2
43'
Ҳаволатиб узатилган тўпни Анвар Солиев янада қулайроқ вазиятда турган Анвар Ражабовга узатди. Анварнинг зарбаси эса кўнгилдагидек чиқмади.
41'
Анвар Солиевнинг фаоллиги эвазига "Қизилқум" хатога йўл қўйди. Зарафшонликлар дарвозабони ўз постини ташлаб тўпга чиқди. Тўпни эса Трифуновичга олдириб қўйди. Милош тўпни дарвозага йўллаш учун ноқулай вазиятда эди. Жасур Нарзиқулов ўз хатосини тўғрилади - тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
35'
Анвар Солиев Ўнг Виктор Карпенко бир нафар ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Бу ерда Анвар Солиев тўпни бош билан дарвоза томон йўллади. Тўп эса дарвоза устунига тегиб, тўрдан жой олди.
30'
Майдонда жуда чиройли футбол ҳукмрон. Иккала жамоа ҳам бирп бирларига ҳужумкор ва очиқ футбол таклиф этишмоқда.
28'
Леонид Кошелевнинг жарима нуқтасидан берган зарбаси «бунёдкорчи»лар томонидан қурилган жонли деворга тегиб қайтди.
17'
«Бунёдкор»нинг ҳужуми натижасида дарвозабондан қайтган тўпни Милош Трифунович яқин масофадан туриб яна дарвоза томон йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўди ва бурчак тўпи.
11'
Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум Анваржон Солиевнинг кучли, бироқ салгина ноаниқ зарбаси билан якун топди.
5'
Карпенконинг жаримадан ўткир бурчак остида берган зарбасини Жасур Нарзиқулов қайтарди. Қайтган тўпни Анваржон Солиев дарвоза томон боши билан йўналтирди. Бу вазиятда мезбонларни дарвоза устуни қутқарди.
2'
«Қизилқум»нинг илк хавфли ҳужуми. Ислом Иномовнинг хатосидан сўнг Мирғиёс Сулаймонов Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқди. Унинг петган тўпини Нестеров қайтариб қолди ва меҳмонларни муқаррар голдан қутқарди!
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Яна бир неча дақиқалардан сўнг ўйин бошланади.
'
Учрашувни Рустам Саидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Набижон Рўзиев ва Олимбой Давлетовлар ёрдам беришади.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКБИ:
1.Нестеров Игнатий
4.Каримов Хайрулла
5.Иномов Ислом
6.Ғофуров Анвар
7.Ҳайдаров Азизбек
8.Иброҳимов Жавлон
9.Ражабов Анвар
14.Трифунович Милош
18.Жоржевич Славолюб
20.Солиев Анвар
22.Карпенко Виктор (сардор)

ЗАХРАДАГИЛДАР:
45.Тўраев Акбар
3.Жоржевич Саша
10.Саломов Шавкат
17.Мурзоев Камолиддин
19.Мандзукас Яннис
26.Раҳимов Анвар
47.Жадигеров Асқар

Бош мураббий: Қосимов Миржалол
'
"ҚИЗИЛҚУМ" ТАРКИБИ:
34.Нарзиқулов Жасур
2.Ерохини Анддрей
6.Кошелев Леонид (сардор)
11.Сулаймонов Мирғиёс
13.Хвостунов Александр
15.Жўрабоев Обид
23.Жўраев Шерали
25.Одибе Эммануэль
27.Байрамов Назар
28.Николаев Алексей
30.Рустамов Акмал

ЗАХИРАДАГИЛАР:
32.Мельничук Андрей
5.Юлдашев Фарруҳ
7.Кузин Дмитрий
8.Ҳайдаров Фарруҳ
9.Франк Фладислав
17.Свиридов Никита
26.Бобоқулов Феруз

Бош мураббий: Кабаев Марат
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Ҳозиргина стадионда Зарафшон шаҳри фаҳрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
'
Зарафшондаги "Прогресс" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз. Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Қизилқум" ва "Бунёдкор" жамоалари учрашуви старт олади.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
'
8-турнинг "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви соат 17:00да старт олади.