Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - "АЛ-ВАҲДА" (БАА)

2011 йил, 3 май. Чемпионлар лигаси 5-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямихни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Бунинг учун "Бунёдкор" Жиддада "Ал-Иттиҳод"ни мағлубиятга учратиши керак.
'
Энди "Бунёдкор"да биринчи ўрин учун ҳам имконият пайдо бўлди. Чунки Теҳронда "Пирузи" Жидданинг "Ал-Иттиҳод" клубини мағлубиятга учратиб, бизга имконият яратиб берди.
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" "Ал-Ваҳда" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўлланма олди.
90+4'
"Ал-Ваҳда"нинг сўнгги ҳужумлари.
90+2'
Энди улар бурчак зарбаси амалга ошириш имкониятига эга бўлишди.
90+2'
"Ал-Ваҳда" чамаси 30 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепмоқда.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Иномов арабларга қарши ўзлариниг услубида жавоб қайтармоқда. У майдонда ётибди!
89'
Сўнгги дақиқаларда яна ўйин жонланди.
88'
Муҳаммад Аҳмад Қосим Майдонга тушди.
88'
Муҳаммад Ал-Шеҳҳи Майдонни тарк этди.
87'
Трифунович дарвозабонни алдаб ўтди. Аммо дарвозадан узоқлашиб кетди. Унинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришишди.
87'
Энди бу ёғига гол ўтказмаслик керак.
86'
Иномовнинг ошириб берган пасинини Анваржон Солиев боши билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Тўпни қайтариш учун Матаз қанчалик ташланмасин ожиз қолди.
85'
Анваржон Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
84'
Мухлислар "қалдирғочлар"дан гол талаб қилишмоқда. Гол бўлармикан...?
81'
Саломов чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб борди ва пас берди. Аммо Солиев тўпни тўхтата олгани йўқ.
79'
Иса Аҳмад Абдулазиз Майдонга тушди.
79'
Ҳайдар Аъло Али Майдонни тарк этди.
78'
Ҳайдаров 3-4 ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни Карпенкога етказди. Виктор биргина ҳаракати билан қаршисидаги ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозага йўллади. Мутаз Абдулла бу сафар тўпни эгаллаб олди.
76'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
76'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
75'
Майдонга тушиш учун Шавкат Саломов тайёргарлик кўрмоқда.
74'
Вақт ўтиб борган сари меҳмонлар эътиборини ҳимяга қаратишган ҳолда ўйин суръатини туширишга уринишмоқда.
72'
Иномов ўйинга киришиб кетолмаяпти.
71'
Салим Солиҳ Майдонга тушди.
71'
Фаҳад Масоуд Майдонни тарк этди.
71'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
71'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
70'
Ҳимоячилар ҳатосидан сўнг Маграо бирга-бир вазиятга чиқди ва заба берди. Нестеров яна жамоани голдан қутқарди.
69'
Иномов ташлаб берган пасга етиб келиш учун Мурзоевга тезлик етишмади.
68'
Меҳмонлар устунликни ўз томонига оғдириб олишди.
65'
Трифуновичнинг жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди.
63'
Хугонинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси салгина ноаниқ кетди.
60'
Иномов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Карпенко дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам зарбага озгина аниқлик етишмади.
58'
Ислом Иномов Майдонга тушди.
58'
Саша Жоржевич Майдонни тарк этди.
58'
Аутдан Ғофуров тўпни узоқ масофага етказиб берди. У ерда Ҳайдаров ҳимоячилар устидан ошириб Иброҳимовга тўпни етказди. Жавлоннинг чап оёқда йўллаган зарбаси эса салгина ноаниқ.
56'
Ал-Камали тўпни қўли билан ўйнади. Аммо Субхиддин Солиҳ негадир жим. Икки дақиқа ичида иккинчи пенальтини бергиси келмади
55'
Пенальтини Хуго аниқ амалга оширди. У дарвозамизнинг ўнг бурчагига тепди. Нестеров эса чап томонга отилди.
54'
Хуго ГОЛ!!!
53'
Матар тепган тўп жонли деворда турган Иброҳимовнинг қўлига тегди. Пенальти.
53'
Жарима майдончамиз яқинида Саша Жоржевич тўпни қўли билан ўйнади. Ҳавфли жарима зарбаси.
52'
Ҳайдаров-Камрпенко комбинацияси амалга ошмай қолди. Акс ҳолда Ҳайдаров дарвозабон билан бирга-бир чиқиши мумкин эди.
51'
Рақиб ҳужуми. Бир неча уринишлардан сўнг Маграо боши билан дарвозамиз томон зарба йўллади. Ноаниқ.
49'
Саша Жоржевич ўнг қанотдан тўп оширди. Камолиддин Мурзоевнинг бош билан берган зарбасини Мутаз Абдулла ушлаб қолди.
48'
Карпенко гоҳ у, гоҳ бу қанотда пайло бўлиб ажойиб ўйин кўрсатмоқда.
47'
Ҳайдаров фаоллигидан сўнг Ражабов чап қанотдан олдинга борди. Унинг тўп оширишини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
46'
Мураббийлар биринчи бўлимдаги ҳаракатлардан қониқишган кўринишади таркибга ўзгартириш киритишмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Жамоамиздан чиройли ўйин ва албатта ғалаба кутиб қоламиз.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 2:1
45+1'
Яна бир ҳужум. Ражабов-Ҳайдаров комбинациясидан сўнг Азизбек чамаси 23 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди. Эҳ...
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Ўз ҳимоячисининг қўлидан Мутаз Абдулла тўпни ушлаб олди. Аммо Субхиддин Солиҳ ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
43'
Камолиддин Мурзоевдан омад очиқчасига юз ўгирди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвоза тўсини қайтариб қолди.
42'
Офарин Игнатий! Ҳимоячиларимиз Хугони бўш қолдиришди ва у чамаси 11 метрлар узоқликдан дарвозамизга зарба берлию Игнатий тўпни бу сафар ҳам чизиқ устидан қайтариб қолди.
40'
"Қалдирғочлар" ўйин суръатини туширишга ҳаракат қилишмоқда. Яъни тўпни ўзларида кўпроқ назорат қилишиб, рақибни тўпсизлантиришга уринишмоқда.
39'
"Бунёдкор" ўз ўйинини топиб олди. Энди бу ёғига рақибга имконият бериш керак эмас.
36'
Карпенконинг ўнг қанотдан ошириб берган пасини Милош Трифунович боши билан дарвозани аниқ нишонга олиб, "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди.
36'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
35'
мурзоев яхши ўйнаб, тўпни рақибдан оли қўйди ва Ражабовни олдинга бошлади. Натижада бурчак зарбаси ишланди.
33'
бу сафар Хуго зарба бериб кўрди. Энди Славолюб Жоржевич ўз жойида аниқ ўйнади.
32'
Ҳассан Амин Абдулланинг жарима зарбасини Ҳайдаров қайтариб юборди.
30'
Саоб Жўраев "Ал-Ваҳда" жарима майдонаси яқинида чалиб йиқитилди. Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбасини Мутаз Абдулла қайтариб қолишга эришди.
29'
Хугонинг бош билан йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров шундоққина дарвоза чизиғи устидан ушлаб қолишга эришди. баракалла Игнатий!
28'
Анвар Ражабов қўлидан жароҳат олди. Шу боисдан ҳам ўйин маълум вақтга тўхтаб қолди.
26'
Ўйин суръати бироз тушди.
24'
Бироқ уларнинг ҳужумларини бу сафар ҳимоячиларимиз қайтаришмоқда.
23'
"Ал-Ваҳда" вакиллари бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишган.
20'
Ражабов уч футболчини чиройли тарзда алдамб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди. Аммо рақиб аъзолари уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам жим.
18'
Ғофуровнинг чамаси 40 метрлар узоқликдан йўллаган жарима зарбаси жуда ҳавфли чиқди. Ҳимоячиларга тегиб тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
16'
Ҳимоячиларимиз бир-бирларига пас оширишда ҳатоликка йўл қўйишди. Натижада рақиб аъзолари Нестеров дарвозаси томон зарба бериш имкониятига эга бўлишди. Игнатийнинг бахтига тўп ноаниқ кетди.
15'
Ўйин жуда-жуда очиқ ўтмоқдаки, стадионга йиғилган ишқибозлар мазза қилиб ўйин кўришмоқда.
13'
Славолюб Жоржевич марказдан чап қанотда турган Карпенкони тўп билан таъминлади. Виктор эса жарима майдончасида турган Мурзоев-Трифунович тандеми томон тўпни етказди. Камол оёқларини орасидан тўпни ўтказиб юборди. Трифунович эса тўпни осонликча дарвозага тўғрилаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
12'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
11'
Саша Жоржевичнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Ражабов дарвозага йўллади. Дарвозабон ҳавфни бартараф этди.
09'
Трифунович уч ҳимоячи қуршовида қолишига қарамасдан тўпни ўзида сақлаб қолди ва Ибраоҳимовга узатди. Жавлоннинг зарбаси эса ноаниқ чиқди.
08'
Ўйин тўлиқ "қалдирғочлар"нинг назорати остида ўтмоқда. Аммо...
07'
Славолюб Жоржевичнинг пасига Карпенко етиб келолмади.
07'
Иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этишяпти.
06'
Карпенконинг супер пасидан сўнг Камол Мурзоев яхши вазият ҳосил қилди. Аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
05'
Ўйин бу қадар тезкор гол билан бошланишини ҳеч ким кутмаганди.
04'
Энди "Бунёдкор" қарши ҳужумда. Ражабовнинг ўнг қанотдан оширган пасини Карпенко дарвозага тўғрилай олмади.
03'
"Ал-Ваҳда"нинг тезкор қарши ҳужуми. Матар ва Шеҳҳи комбинациясидан сўнг Исмоил қулай вазиятга чиқди ва биргина зарба билан Нестеровни ожиз қолдирди.
02'
Исмоил Матар ГОЛ!!!
01'
"Бунёдкор" илк ҳужумни ташкил этмоқчи бўлди. Аммо ўнг қанотда Саша Жоржевич ва Карпенко бир-бирларини тушунишмади.
01'
Ўйин бошланди. "Бунёдкор"дан ғалаба кутиб қоламиз. Олға йигитлар!
'
Учрашувни "Ал-Ваҳда" вакиллари бошлаб беришади.
'
Бунёдкор кўк, Ал-Ваҳда оқ рангли либосда.
'
"АЛ-ВАҲДА" ТАРКИБИ:
1. Мутаз Абдулла
6. Марсио Родригес
7. Муҳаммад аш-Шеҳҳий
10. Исмоил Матар
12. Холид ал-Марзуқий
14. Ҳасан ал-Маҳазаъ
15. Фаҳед Маъсуд
19. Хуго Энрике
23. Ҳайдар Ало Али
26. Маҳмуд Хамис
36. Ҳамдан ал-Камолий
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
10.Шавкат Саломов
19.Яннис Мандзукас
20.Анваржон Солиев
45.Акбар Тўраев
47.Асқар Жадигеров
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг
'
"Бунёдкор" - "Ал-Ваҳла" учрашувига бағишланган матнли онлацн трансляциямизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!