Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

2009 йил 4 октябрь 24 тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади - 2:2. "Бунёдкор" чемпионатда илк бор очко йўқотди. Жамоанинг ғалабали серияси Олмалиқда тўхтади.
90+3'
Ривалдонинг 16 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп "Олмалиқ" дарвозаси тўсинидан озгина баланд кетди. Акс ҳолда "Бунёдкор" сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетарди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
87'
Cервер Жепаров ГОООООООЛ!!! Ривалдо бурчак зарбасини амалга оширди. Жепаров тўпни боши билан дарвозага йўллади - 2:2.
86'
Карпенконинг 27 метрлардан йўллаган кучли зарбаси аввалига "Олмалиқ" ўйинчисига, кейин дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
84'
Дониёр Эргашев Майдонга тушди
84'
Александр Востриков Майдонни тарк этди
84'
Сервер Жепаров ГО000000ЛЛЛЛЛЛ!!! Вильянуэванинг бош билан йўллаган зарбасини Хриенко қайтариб қолди, қайтган тўпни Сервер Жепаров жуда кучли зарбаси билан дарвозани аниқ нишонга олди - 2:1
83'
Анвар Солиевнинг бош билан йўллаган зарбалари самарасиз кетмоқда
80'
Энди чап қанотдан Ривалдо етказиб берган тўпни Солиев дарвозага аниқ йўналтира олмади
79'
Карпенконинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Солиев дарвоза томон йўналтирди, аммо ноаниқ
76'
Жепаров-Карпенко комбинациясидан сўнг Викторнинг ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди, акс ҳолда ҳисоб қисқариши мумкин эди
75'
"Қалдирғочлар"нинг қанотлардан уюштираётган қатор ҳужумлари бесамар кетмоқда. "Олмалиқ" аъзолари ҳимояда бехата ўйнашмоқда
72'
Баҳром Ҳайдаров Майдонга тушди
72'
Анвар Раҳимов Майдонни тарк этди
71'
"Олмалиқ" футболчилари 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган бўлсалар-да, ҳеч ҳам ҳужум қилишдан тўхташаётгани йўқ
70'
Артём Никитенко Майдонга тушди
70'
Собир Усмонхўжаев Майдонни тарк этди
68'
Бу вазиятда Солиев рақиб дарвозабонига нисбатан қўпол ўйнади деб топилди
68'
Анвар Солиев томонидан "Олмалиқ" дарвозасига киритилган гол инобатга олинмади
67'
Виктор Карпенко Майдонга тушди
67'
Жоао Виктор Майдонни тарк этди
65'
Тимур Кападзе Майдонни тарк этди
65'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди
65'
Жоао Виктор Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди
64'
Александр Востриков Ҳаводан келаётган тўпни Фоменко шеригига ажойиб тарзда тўхтатиб берди, қулай вазиятда қолган Востриков кучли зарба билан "Бунёдкор" дарвозасига иккинчи тўпни киритди - 2:0
62'
Бир дақиқа ичида "Бунёдкор" аъзолари икки марта голли вазият яратишди. Аввалига Солиевнинг чамаси 7-8 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетган бўлса, кейин Азизбек Ҳайдаровнинг бош билан йўллаган зарбасини Хриенко қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
59'
Бурчакдан оширилган тўпни Жоао Виктор дарвоза томон тўғрилади, салгина ноаниқ
58'
Рамос ошириб берган тўпни Вильянуэва дарвозага тўғрилади, бироқ Тимур Кагиров тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи
56'
Саҳоб Жўраев Рақиб жамоа жарима майдончаси ичида симулация ишлатгани учун огоҳлантирилди
55'
Сервер Жепаровнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади
54'
Артурос Фоменко дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо у Анвар Раҳимов томонидан етказиб берилган тўпни ўзига бўйсундира олмади
48'
Эдсон Рамос Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди
46'
Хосе-Луис Вильянуэва Майдонга тушди
46'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди
46'
Иккинчи тайм бошланди
45+1'
Бирични бўлим "Олмалиқ"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди
45'
+1 Биринчи таймга бир дақиқа вақт қўшиб берлди
42'
Азизбек Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
40'
ГОЛ! Аввалига Востриков 3-4 метрлардан, кейин яна ўша Востриковнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Жарима майдончамизда юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланган Артурос Фоменко кучли зарбаси билан Нестеров қўриқлаётган дарвозани нишонга олди - 1:0
38'
Санжар Шоаҳметов чап қанотдан тўпни жарима майдончси томон етказиб берди. Ҳаводан келаётган тўпни анча бўйдор Артурос Фоменко Нестеров дарвозасига йўллади, бирозгина ноаниқ
36'
Ривалдо-Солиев комбинациясидан сўнг Анвар олдинга қараб бораётганди. Бироқ чизиқ ҳаками Улуғбек Каримов байроқчасини кўтариб, "офсайд"ни қайд этди
34'
Олмалиқлар Нестеров олдида жуда хавфли вазият содир этишди. Усмонхўжаевнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров қийинчилик билан ушлаб олди
31'
Солиев тўпни Хриенко дарвозаси томон кучсизроқ зарбаси билан йўналтирди, Ривалдо эса дарвозабонни чалғитиб тўп йўналишини ўзгартирди, бироқ Хриенко жуда хушёр ўйнади ва хавфни бартараф этди
29'
Ҳимоячилардан қайтган тўпни Собир Усмонхўжаев дарвоза томон қайта йўллади, аммо Нестеров ўз жойида аниқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди
28'
Анвар Солиев Ҳакам билан тортишгани учун Анвар Солиев огоҳлантирилди
26'
Жепаров қарши ҳужумда жуда фаол ўйнади ва тўпни Ривалдога ошириб берди. Ривалдонинг зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди
24'
Эдсон Рамос ошириб берган тўпни Жоао Виктор боши билан дарвозага йўллади. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат
21'
"Бунёдкор" аъзолари чамаси 23 метрлар узоқликдар жарима зарбаси тепиш ҳуқиқига эга бўлишди, аммо Жепаровнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди
17'
Ўйин анча қизиқарли кечмоқда. Гоҳ у жамоа, гоҳ бу жамоа дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этилмоқда
14'
Ривалдо тўпни ажойиб тарзда жарима майдончаси ичига етказиб берди, аммо Анвар Солиев тўпни дарвозага тўғрилашга улгурмади
10'
Анвар Раҳимовнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
07'
Жасур Ҳасанов тўпни чап қанотдан жарима майдончасига оширди. Кутилмаганда Хрий Хриенко тўпни жуда қийинчилик билан бартараф этди. Дарвозабонга қуёш нурлари халал берганлиги шундоққина кўриниб турарди
05'
Чамаси 25 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Исроил Эргашев амалга оширди. Бироқ тўп жонли деворга тегиб ўйинга қайтди
04'
Азизбек Ҳайдаровнинг 22 метрлардан йўллаган зарбасини Юрий Хриенко қийинчилик билан эгаллаб олди
03'
Дониёр Усмонов томонидан ошириб берилган жарима зарбаси бироз хавфли тус олди, аммо Саҳоб Жўраев хавфни бартараф этди
02'
Учрашувнинг илк дақиқаларидан бошлаб майдон эгалари эътиборларини ҳужумга қаратишганлигини яширишмаяпти.
01'
Учрашув бошланди
00'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов ва Улуғбек Каримлв
Заҳира ҳаками: Шуҳрат Бозоров
00'
"БУНЁДКОР" 1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо
19.Жасур Ҳасанов
20.Анвар Солиев
23.Саҳоб Жўраев
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Павел Бугало
3.Гочгули Гочгулиев
9.Шавкат Саломов
17.Хосе-Луис Вильянуэва
18.Тимур Кападзе
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мельзиддинов
00'
"ОЛМАЛИҚ" 60.Юрий Хриенко
12.Мурод Ҳамроев
6.Аъзам Шерғозиев
15.Дониёр Усмонов
5.Тимур Кагиров
8.Исроил Эргашев
10.Санжар Шоаҳметов
22.Александр Востриков
9.Собир Усмонхўжаев
7.Анвар Раҳимов
17.Артурос Фоменко

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Фарҳод Юлдашев
3.Бахтиёр Ўтаров
18.Фарруҳ Нурлибоев
82.Артём Никитенко
4.Баҳром Ҳайдаров
11.Дониёр Эргашев
14.Бахтиёр Тоғаев
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: