Онлайн трансляция

"ПИРУЗИ" (Эрон) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон)

2011 йил, 20 апрель. Чемпионлар лигаси 4-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Шу билан "Озоди" стадионидан олиб борилган онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Ҳайр саломат бўлинглар
'
Жуда керак пайтдаги муҳим ғалаба! Табриклаймиз!
'
"Бунёдкор" Эрондан уч очко билан қайтмоқда.
'
Ўйин тугади.
90+5'
Виктор Карпенко Қарши ҳужум. Виктор Карпенко қарши ҳужумда жуда совуққон ўйнаб, "Бунёдкор"нинг учинчи голини киритди.
90+5'
Нестеров жамоа жонига оро кирди. 200 фоизли имкониятда йўлланган зарбани қайтариб қолди.
90+3'
Ҳайдаровнинг яна бир зарбаси. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
90+2'
Дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Ҳайдаров чамаси 35 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Салгина ноаниқ.
90+2'
"Бундкор"нинг ҳужуми. Ражабов олдинга боролмади.
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Энди "Пирузи" жонланди. Улар ҳужумга ўтишмоқда.
89'
Анвар Ражабовга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
88'
Анвар Ғофуров йўқ жойдан қўпол хатога йўл қўйди. У тўпни дарвозабонга қолдирди. Лекин Нестеров уни тушунмади. Натижада йўқ жойдан ҳисоб қисқарди.
87'
Шпежтим Арифи ГОЛ!!!
87'
Ислом Иномов Майдонга тушди.
87'
Хайрулла Каримов Майдонни тарк этди.
86'
Ислом Иномов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
85'
"Бунёдкор" аъзолари эркин ҳолда тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
84'
Саша Жоржевич томонидан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишга эришишди.
83'
"Бунёдкор"да яна вазиятлар бўлмоқда. Аммо учинчи голни киритиш ҳозирча насиб этаётгани йўқ.
82'
Мужтаба Заре Пенальти ишлаш учун атайин йиқилган Заре ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
81'
Карпенко оширган тўпни Саша Жоржевич боши билан дарвозага йўллади. Тўпни Ҳақиқи қийинчилик билан ушлаб олди.
80'
Ҳайдаров бугунги баҳсда жуда фаол ўйин кўрсатмоқда.
79'
Хошемианнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
74'
Мужтаба Зарешули Майдонга тушди.
74'
Сомосн Оғазамони Майдонни тарк этди.
77'
Анвар Ражабовда яна бир вазият. Унинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
76'
Саша Жоржевич Майдонга тушди.
76'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
66'
Алиризо Муҳаммади Майдонга тушди.
66'
Ғулом Бадамаки Майдонни тарк этди.
71'
Алиризо Муҳаммади Юқоридаги қўполлик учун ушбу футболчи қизил карточкага лойиқ кўрилди.
72'
Хайрулла Каримовнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтаргандек кўринди. Лекин тўп секин-аста думалаб дарвоза тўридан жой олди.
71'
Хайрулла Каримов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
70'
Анвар Ражабов Ҳайдаров жуда катта жойни бир ўзи босиб ўтиб, Ражабовни қулай вазиятга чиқарди. Анварни Алиризо Муҳаммади қўполлик билан тўхтатиб қолди. Пенальти
68'
Милош Трифунович Рақибни ушлаб қолгани учун Трифунович огоҳлантирилди.
66'
"Пирузи" энди бор эътиборини ҳужумга қаратган. Қарши ҳужумлардан "қалдирғочлар" фойдаланишлари керак.
64'
Ҳисоб янада йириклашиши мумкин эди. Аввалига Мурзоев, кейинчалик Трифунович қулай вазиятдан фойдалана олишмади.
63'
Яна ҳужум. Анвар Ражабовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолишди.
62'
Жуда муҳим гол! Энди ҳисобни ушлаб қолиш керак.
61'
Милош Трифунович оширган тўп Иброҳимовдан ўтиб кетди. Кутилмаганда Анвар Ражабов ўнг оёғида жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ўнг юқори бурчагидан жой олди.
60'
Анвар Ражабов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
59'
Шпежтим Арифи Майдонга тушди.
59'
Амирхусайн Фешангчи Майдонни тарк этди.
58'
"Бунёдкор" энди икки ҳужумчи билан ўйнайди.
57'
Милош Трифунович Майдонга тушди.
57'
Асқар Жадигеров Майдонни тарк этди.
56'
Карпенко жарима майдончаси чизиғи ёнидан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо зарба кучсиз ва ноаниқ чиқди.
56'
Ҳайдаров томонидан оширилган тўпга Карпенко етиб келолмади. Викторнинг тезлиги пастлиги панд бериб қолди.
54'
Қарши ҳужум. "Пирузи" вакиллари зарбасини Нестеров қайтаришга эришди.
53'
Карпенко жуда чиройли тарзда тўпни Жадигеровга қулай қилиб етказиб берди. Аммо Асқар томонидан йўлланган зарба ноаниқ кетди.
52'
Стандар вазиятдан узатилган тўпни Нестеров осонликча эгаллаб олди.
51'
Жадегов ва Карпенко чиройли комбинация ташкил этишди. Бироқ сўнгги лаҳзада Жадегеров томон узатилган тўпни рақиб олиб қўйди.
49'
"Пирузи" бутун жамоа бўйлаб олинга ўтган. "Бунёдкор" эса ҳозирча ҳимояда.
47'
"Пирузи"нинг ҳужуми. Ғофуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
46'
Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгариш кузатилгани йўқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Славолюб Жоржевич жуда фаол ўйин кўрсатмоқда.
44'
Танаффусгача ҳисоб очилмайдиганга ўхшайди.
44'
Биринчи бўлим тобора ўз поёнига етиб бормоқда.
41'
Хавфли вазият. Муҳаммад Нурининг чамаси 15 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси Нестеров қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
40'
Хайрулла Каримов Ушбу вазият учун қатарлик ҳакам Хайруллани огоҳлантирди.
39'
Хайрулла Каримов ва "Пирузи" вакили жиддий тўқнашиб кетишди.
37'
Ҳайдаров оширган тўпга Карпенко етиб келолмади.
35'
Жадигеров ва Карпенко томонидан ташкил этилган ҳужум якунланмай қолди. Рақиб тўпни эгаллаб олди.
34'
Мезбонлар тўпни бир-бирларига ошириб вазият бўлишини кутишди. "Бунёдкор" аъзолари имкон беришмагач узоқ масофадан зарба йўллашди. Ноаниқ
32'
Ҳайдарининг аутдан оширган тўпини "Пирузи" вакиллари дарвозамиз томон йўлладилар. Нестеров муштлари билан тўпни уриб юборди.
30'
Славолюб Жоржевия яхши ўйнаб, хавфни бартараф этди.
28'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари якунланмай қоляпти. Рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш "қалдирғочлар"га насиб этаётгани йўқ.
26'
Фешангчи томонидан оширилган тўпни Алиризо Нурмаҳаммади дарвозага йўллади. Зарба бирозгина дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
24'
Ражабов чап қанотда фаол ўйин кўрсатиб, тўпни Жадигеров оширди. Аммо Асқар тўпни рақибга олдириб қўйди.
22'
Карпенко оширган тўпни Ҳайдаров дарвозага йўллади. Азизбек тепган тўп дарвозабоннинг устидан ошиб, тўрга кириб кетаётганди. Аммо ҳимоячи сўнгги лаҳзада тўпни қайтариб юборди.
21'
Анвар Ражабов тепган тўп рақибга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
20'
Иккала жамоа ҳам асосий эътиборини ҳимояга қаратиб, рақибнинг хато қилишини кутиб ўйнашаётганини сезиш қийин эмас.
18'
Хайрулла сафга қайтди.
17'
Хайрулла Каримов жароҳат олди. УНга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
15'
Наврўзи томонидан жаримадан йўлланган зарба жуда ҳавфли чиқди. Нестеровнинг бахтига тўп салгина ноаниқ кетди.
14'
"Бунёдкор" аста-секинлик билан тўпни ўз назорати остига олмоқда.
12'
Карпенко ўнг қанотда рақибдан ўтиб кетди ва тўпни Мурзоевга оширди. Бироқ Камолиддиннинг эркин ҳаракатқилишига икки ҳимоячи йўл қўймади. Натижада тўп олдирилди.
11'
Ражабовнинг олтс масофадан йўллаган зарбаси ўхшамади.
09'
"Бундкор" яхши ҳимояланмоқда.
08'
Карпенконинг зарбаси тўғри дарвза томон йўналди. Бироқ зарбаси салгина юқоридан ўтиб кетди.
08'
Ражабов жуда катта масофани бир ўзи босиб ўтди ва унга нисбатан рақиб қўпол ўйнади. Жарима зарбаси.
06'
"Пирузи" вакиллари тўпни бир-бирларини ошириб дарвозамиз томон яқинлашиб келишди ва сўнгги зарбани Хошемиан йўллади. Зарба ноаниқ чиқди.
04'
Саҳоб Жўраев Рақиб билан курашда унга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
04'
"Пирузи"нинг илк ҳавфли ҳужуми. Наврўзи томонидан йўллаган зарбани Нестеров ушлаб олди.
04'
Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди.
03'
Ражабов олдинга қараб борди. Рақиб униқўполлик билан тўхтатиб қолди.
02'
Жадигеровнинг ҳатосидан рақиб унумли фойдаланиши мумкин эди. Аммо Ҳайдаров "Пирузи" вакилидан тўпни олиб қўйди.
01'
Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди. Демак, диққат эътиборимиз ўйинда!
'
Жамоа сардорлари ва учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар ўйинолдидан кичик қуръа ташкил этишиб, ўйинни қайси жамоа бошлаб беришга аниқлик киритиб олишмоқда.
'
"Бунёдкор" кўк,"Пирузи" қизил рангли формаларда майдонга чиқиб келишмоқда. Стадион мухлислар билан деярли тўлиб бўлди.
'
Жамолар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Жамоалар "Озоди" стадионида ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда. Стадионда минглаб футбол ишқибозлари тўпланишган.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
19.Яннис Мандзукас

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"ПИРУЗИ" ТАРКИБИ:
1.Алиризо Ҳақиқи
3.Сепеҳр Ҳейдари
9.Мазиар Заре
11.Хусайн Бадамаки
14.Муҳаммад Нури
15.Сомон Оғазамони
20.Алиризо Нурмуҳаммади
21.Воҳид Хошемиан
23.Амирхусайн Фешангчи
24.Ҳади Наврўзи
26.Ҳамид Алиасқари

ЗАХИРАДАГИЛАР:
36.Раҳмон Аҳмади
2.Алиризо Муҳаммад
4.Мужтаба Шири
5.Секоу Берзе
8.Спежтим Арифи
16.Муҳаммад Мансури
30.Мужтаба Зарешули

Бош мураббий: Али Даи
'
Иккала жамоа ўзларининг асосий таркибларини маълум қилишди. Марҳамат жамоалар таркиби билан тангишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Теҳрондаги "Озоди" стадионида Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида "Пирузи" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!