Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - "ПИРУЗИ" (Эрон)

2011 йил, 5 апрель. Чемпионлар лигаси 3-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар
'
Шундай қилиб, "Бунёдкор" ва "Пирузи"нинг очколари иккитага етди.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:0.
90+3'
Карпенконинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
90+3'
"Бунёдкор"нинг сўнгги имконияти. Жарима зарбаси
90+2'
"Пирузи" вакилларининг чамаси 24 метрлардан йўллаган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
'
Иккинчи бўлишга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Муҳаммад Мансури Майдонга тушди.
90'
Воҳид Хошемиан Майдонни тарк этди.
89'
Умуман "Пирзи" жарима майдончасига кириб бўлмаяпти.
88'
Ражабовга аниқлик етишмади.
87'
Трифунович пас оширишди хатоликка йўл қўйди. Акс ҳолда Мандзукас қулай вазиятга чиқарди.
85'
"Пирузи" дурангга рози, "Бунёдкор" эса...
84'
Олдинга ўтишнинг ҳеч ҳам иложи бўлмаяпти.
81'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
81'
Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди.
81'
Хайрулла Каримов Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
79'
Анвар Солиев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
79'
"Пирузи"нинг зич ҳимояси олдинга боришга имкон бераётгани йўқ.
76'
Майдон эгаларининг ҳужумкорликка эътибори ошган сари, рақиб ҳимояланмоқда.
74'
Мужтаба Зарешшули Майдонга тушди
74'
Амирхусайн Фешангчи Майдонни тарк этди.
73'
Мандзукаснинг илк ҳужуми бурчак зарбаси билан якун топди.
71'
Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
71'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
69'
Ражабовнинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
68'
Миржалол Қосимов таркибда ўзгариш қилмоқчи.
66'
Милош Трифунович Ражабов ўнг қанотдан тўп оширди. Мурзоев орқали етиб келган тўпни Трифунович дарвозага йўллади. Гол. Бироқ қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайл этди.
65'
Карпенконинг чап қанотдан оширган кетма-кет икки зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо...
64'
Хайрулла Каримов ҳужумга қўшилди ва чиройли ҳаракат қилди.
63'
Нестеров ўз вақтига тўпга чиқиб хавфни бартараф этди.
62'
Карпенко оширган тўпни Ҳайдаров боши билан дарвозага йўллади. Ҳимоячилар қайтаришди.
61'
Карпенко ва Трифунович чиройлии комбанция ташкил этишди. Трифунович тепган тўп рақиб қўлига тегди. Лекин ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
60'
Трифунович рақибдан тўпни олиб қўйди ва Ражабовни қулай вазиятга чиқараётганди. Лекин тўпни "Пирузи" вакиллари олиб қўйишди.
58'
Трифунович ўйиндан ташқари ҳолатда
56'
Хайрулла Каримов яхши ўйнади ва тўпни узоқлаштириб юборди.
54'
Карпенконинг бурчакдан оширган зарбасини Мурзоев дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.
53'
Саҳоб Жўраев майдонга қайтди. Учрашув давом этади.
52'
Алиризо Муҳаммад Саҳоб Жўраевга нисбатан қўпол ўйнагани учун Алиризо Муҳаммад огоҳлантирилди.
51'
Саҳоб Жўраев ва эронлик футболчи жиддий тўқнашиб кетишди ва ўйин маълум ватқга тўхтаб қолди.
49'
Ҳайдаров яхши ўйнади ва рақибнинг қарши ҳужумини узиб қўйди.
47'
Мурзоев қийин вазиятда тўпни Трифунович томон етказди. Аммо Милош тўп оширишда аниқ ҳаракат қила олмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
46'
Асқар Жадигеров Майдонни тарк этди.
'
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш бўлиши кутиляпти.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
44'
Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Ҳайдаров дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам тўп йўлига рақиб аъзолари тўғаноқ бўлишди.
43'
"Пирузи"нинг қарши ҳужуми. Амирхусайннинг чалқанча усулда тепган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
42'
Жаримадан йўллаган зарбани Нестеров ушлаб олди.
40'
"Пирузи" вакиллари тезкор қарши ҳужум уюштирди. Жавлон Иброҳимов вазиятни тўғри баҳолай олди ва ҳужумни тўхтатди.
37'
Ғофуровнинг тўп ошириши кутилмаганда дарвоза тўрига бориб тушишига бир баҳя қолди.
35'
"Пирузи" аъзолари зич ҳимояланишяпти. Бу эса "Бунёдкор"нинг эркин ҳаракатланишига ва ҳужумлар уюштиришига тўсқинлик қилмоқда.
34'
Ҳайдаров ҳар жабҳада майдонда ҳаракат қилаётган футболчилардан ажралиб турибди. Лекин биргина Азизбекнинг ўзи ғалаба сари камлик қилиаётгандек.
31'
Аста секинлик билан ташаббус майдон эгалари томонига ўтмоқда.
28'
Яна хавфли ҳужум. Карпенко тепган тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Жадигеров тўхтатиб олди. Асқар зарба бергунча ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
27'
Жўраев ошириб берган тўпни Жадигеров дарвозага тўғрилади. Алиризо тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
24'
Ғофуров тўпни оддий вазиятда рақибга бериб қўйди. "Пирузи"нинг ҳужуми. Рақиб аъзосининг тепган тўпини Хайрулла Каримов қайтариб юборди.
22'
Жадигеров оширган тўп Мурзоевгача ўтгани йўқ. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.
21'
Ғофуровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
20'
Учрашувнинг бошланиши кутилган шиддатни тақдим этаётгани йўқ.
17'
"Бунёдкор"чилар бир-бирларини яхши тушуна олишмаяпти. Буташкил этилаётган ҳужумлардан кўзга ташланиб турибди.
16'
Ғофуров жуда чиройли пас оширди. Аммо бу тўпга на рақиб дарвозабони ва на Трифунович тегина олди.
14'
Жамоаларнинг ҳужумкорлиги ортмоқда.
12'
қарши ҳужум. Хошемиан узатган тўпни Наурози дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.
11'
Бу сафар ҳам Мурзоевга аниқлик етишмади.
09'
Тобора "қалдирғочлар"нинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
08'
Карпенко ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Ҳимоячи тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Бироқ яқин масофадан Мурзоев ноаниқ зарба берди.
07'
Мурзоев рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Бироқ тўпни ҳимоячилар ундан олиб қўйишди.
07'
"Бунёдкор"чилар тўпни олдириши биланоқ, рақибга прессинг қўллашмоқда.
05'
Славолюб Жоржевич Рақиб аъзосини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
04'
Мурзоев томон тўп оширилди. Рақиб билан курашда Камолиддин рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бироқ ҳакам жим.
02'
"Бунёдкор" аъзолари бир-бирларига тўп ошириб туришибди.
02'
Зарбани Ғофуров боши билан қайтариб юборди.
01'
"Пирузи" вакиллари олдинга ўтишди ва жарима зарбаси ишлаб олишди.
01'
Ўйинни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди. Учрашув бошланди.
17:59'
"Бунёдкор" ишқибозлари "ЖАР" стадионида ажойиб манзара яратишди.
17:58'
"Бунёдкор" оқ, "Пирузи" қизил, ҳакамлар гуруҳи эса кўк либосларда майдонга чиқиб келишмоқда.
17:50'
Эронлик ишқибозлар ҳам стадионда бор. Бугун "Пирузи"ни таҳминан 40га яқин мухлислар қўллаб қувватлайдилар.
17:45'
"ЖАР" стадиони суҳандони жамоалар таркибини таништириб ўтди. "Бунёдкор" аъзолари эълон қилинаётганда бутун стадион футболчиларни олқишлаб чиқди.
17:40'
Жамоалар майдондаги машғулотини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
17:25'
"ПИРУЗИ" ТАРКИБИ: 1.Алиризо Ҳагхиги
2.Алиризо Муҳаммад
3.Сепехр Ҳайдари
11.Хусайн бадамаки
14.Муҳаммад Нори
15.Саман Агҳазами
20.Алиризо Ноурмуҳаммади
21.Вохид Хошемиан
23.Амирхусайн Фешангчи
24.Ҳади Ноурози
26.Ҳамид Алисжари

ЗАХИРАДАГИЛАР:
4.Мужтаба Шири
5.Секоу Берте
16.Муҳаммад Мансури
17.Жалол Акбари
30.Мужтаба Зарешули
36.Раҳмон Аҳмади
17:20'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:


1.Игнатий Нестеров


4.Хайрулла Каримов


6.Анвар Ғофуров


7.Азизбек Ҳайдаров


8.Жавлон Иброҳимов


14.Милош Трифунович


17.Камолиддин Мурзоев


18.Славолюб Жоржевич


22.Виктор Карпенко


23.Саҳоб Жўраев


47.Асқар Жадигеров


ЗАХИРАДАГИЛАР:


2.Акмал Шораҳмедов


5.Ислом Иномов


9.Анвар Ражабов


10.Шавкат Саломов


19.Яннис Мандзукас


20.Анвар Солиев


45.Акбар Тўраев
17:19'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
17:19'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини ўтказиш учун майдонга чиқиб келишмоқда
17:18'



"ЖАР" стадиони майдонига хавас қилса арзийди.
17:17'



Бугун ҳам Азизбек Ҳайдаров чиройли ўйин кутиб қоламиз.
17:16'



Футболчиларимиз аста-секинлик билан кийим алмаштириш хонаси томон йўл олишмоқда.
17:15'



"Бунёдкор" жамоаси автобуси
17:13'



Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи "ЖАР" стадионига кириб келишмоқда.
17:12'
Жамоалар "Жар" стадионига кириб келишди.
17:01'
Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Пирузи" учрашувига бағишланган матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
17:00'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
'
"Бунёдкор" - "Пирузи" учрашуви соат 18:00да бошланади.