Онлайн трансляция

"НЕФТЧИ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 4-тур. 01.04.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги учрашувларда "Бунёдкор" аъзоларига омад ва зафарлар тилаб, бугунги онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Хайр саломат бўлинглар
'
Шундай қилиб, "қалдирғочлар" 4-турга келиб Фарғонада очко йўқотишди.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:0
90+3'
Мурзоев рақибга қўполлик ишлатди. Натижада "қалдирғочлар"нинг ҳужуми тўхтаб қолди.
90+2'
Сўнгги дақиқаларда иккала жамоа ҳам эхтиёткорликни кучайтирди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Мухсин Низомиддинов Бу сафар Солиевни рақиб ушлаб қолди ва огоҳлантирилди.
89'
Саша Жоржевич Саидовни тўхтатиб қолганлиги учун огоҳлантирилди.
87'
Солиев олдинга қараб бораётганди. Тўхтахўжаев тўпни майдонга ташқарисига чиқариб юборди.
85'
Бахтиёр Ёқубов Майдонга тушди.
85'
Шерзод Ҳакимов Майдонни тарк этди.
84'
Карпенкода яхши вазият юзага келганди. Бироқ унинг зарбасини Чилматов эгаллаб олди.
83'
Бу сафар Ҳайдаров зарба йўллади ва бурчак зарбаси ишлади.
82'
Карпенконинг зарбаси ноаниқ кетди.
80'
Жамоаларнинг ҳужумкорлини кучайиб бормоқда. Стадион ҳам сўнгги дақиқаларда тинимсиз олқишлаб турибди.
79'
Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
79'
Хайрулла Каримов Майдонни тарк этди.
77'
Мухсин Низомиддинов Майдонга тушди.
77'
Асқар Мухиддинов Майдонни тарк этди.
75'
"Бунёдкор"нинг ҳар қандай ҳужумларини "Нефтчи" ҳимоячилари қайтариб юборишмоқда.
73'
Карпенконинг жарима зарбасини Чилматов уриб юборди. Қайта зарбани Ҳайдаров йўллади. Ноаниқ.
72'
Шукур Пўлатов Яннис Мандзукасни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
70'
Тезкор қарши ҳужум. Виктор Карпенконинг кучли зарбасини Чилматов қайтариб қолди.
69'
Холиқов тўхтатиб берган тўпни Смоляченко дарвозага йўллади. Нестеров эгаллаб олди.
68'
Тиқилинч вазиятда Яннис Мандзукас зарба беришга муваффақ бўлди. Бироқ Янниснинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
67'
Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришгандек эди гўё, бироқ Тўхтахўжаев ўзини кўрсатди. Исломнинг тепган тўпи ноаниқ кетди.
66'
Иқбол Акрамов тепган тўпни Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
65'
"Бунёдкор" дарвозасидан чамаси 22 метрлар узоқликдан майдон эгалари жарима зарбаси тепишмоқда.
63'
Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
63'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
62'
Акрамов ва Тўхтахўжаев тўп учун курашда бир-бирлари билан тўқнашиб кетишди. Солиев тўпни эгаллаб олиб, ҳужумни бошлаши мумкин эди, аммо у "фейр плай" қоидасига амал қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
60'
Солиевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Мурзоев қайчи услубида дарвозага йўллади. Зарба кўнгилдагидек чиқмади.
59'
Алишер Холиқов Майдонга тушди.
59'
Анвар Бердиев Майдонни тарк этди.
58'
Саркисян ҳам ўзгариш қилмоқчи. Алишер Холиқов майдонга тушиши мумкин.
57'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
57'
Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
56'
Анвар Ғофуров томонидан йўллаган жарима зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
54'
Саҳоб Жўраев оддий вазиятда тўпни Сардор Мирзаевга бериб қўйди. "Нефтчи"нинг уч ҳужумчиси учта ҳимоячимизга қарши чиқишди. Хайрулла Каримов тўпни узоқлаштиришга эришди.
53'
Мансур Саидов Саҳоб Жўраевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
52'
Саҳоб Жўраевнинг пасини Трифунович дарвозага йўлламоқчи бўлди. Лекин зарба ноаниқ чиқди.
50'
Карпенко-Жоржевич-Мурзоев комбинациясидан сўнг Камолиддиннинг йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.
49'
Асқар Мухиддинов жароҳат олганлиги боис учрашув маълум вақтга тўхтаб қолди.
47'
Иккинчи бўлимни "Нефтчи" ҳужум билан бошлади. Бироқ Бердиев "офсайд"да қолиб кетди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Солиев кейинроқ майдонга тушадиган кўринади.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш бўлиши мумкин. Майдонга Анвар Солиев тушишга алоҳида тайёргарлик кўрмоқда.
'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Бурчакдан оширилган тўпни Жоржевич боши билан дарвозага йўллади. Юқоридан ўтиб кетди.
43'
Саша Жоржевич тепган тўпни Пўлатов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
42'
Саидовнинг хавфли тўп ошириши. Дарвозамиз яқинидан Ғофуров қайтариб юборди.
40'
Саломов оширган тўпни дарвозабон уриб юборди. Кейинги зарбани эса Ибрагимов йўллади. Бу сафар Чилматов катта қийинчилик билан тўпни ушлаб олди.
39'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги бурчак зарбаси.
37'
Акрамов оширган тўпни Смоляченко боши билан дарвозмизга йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
36'
Бу сафар Карпенко тўпни оширди. Саша Жоржевичнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
34'
Саломовнинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
33'
Милош Трифунович "Нефтчи" жарима майдончасида йиқилиб тушган Трифуновични ҳакам симуляция ишлатди деб топди ва уни огоҳлантирди.
32'
Ойбек Нурбоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
30'
Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан оширган тўпини Трифунович дарвозага тўғрилади. Бироқ Чилматов хавфни бартараф этди.
28'
Узоқ вақт тўпни ўзида назорат туришган "қалдирғочлар" оддий вазиятда тўпни олдириб қўйишди.
26'
Саломов оширган тўп хавфли вазият содир этгани йўқ.
25'
Ҳайдаров ва Карпенко бу сафар ҳам чиройли ҳаракат қилишди. Рақиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
23'
Ҳайдаровнинг фаоллиги эвазига тўп рақибдан олиб қўйилди. Сўнг Азизбекнинг ўзи тўпни ўнг қанотга оширди. Бу ерда эса Карпенко тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Мурзоевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
22'
Тезкор қарши ҳужум. Бу сафар ҳам Трифуновичда вазият бўлди. Милошнинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбасини Чилматов қайтаришга эришди.
20'
Саломов чап қанотда рақибини чиройли тарзда алдаб ўтиб олдинга борди. Бироқ зарба бераётганида майдоннинг нотекислиги унга ҳалал бериб қолди.
18'
Ўйин суръати бироз тушди. Тўп асосан майдон марказида ҳаракатланмоқда.
17'
Азизбек Ҳайдаров ҳужум бошлади ва деярли майдоннинг бир қисмини бир ўзи кесиб ўтиб, Трифуновични қулай взаиятга чиқарди. Бироқ Милошнинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди.
15'
Қарши ҳужум. Карпенконинг пасига биринчи бўлиб "Нефтчи" посбони етиб келди. Акс ҳолда Саломов ҳисобни очиши мумкин эди.
14'
Жарима зарбаси анча хавфли тус олиши мумкин эди. Жавлон Ибрагимов тўпни узоқлаштирди.
12'
Хайрулла Каримов Тўп учун курашда Хайрулла Каримов рақиб аъзосига қўполлик ишлатди. Буни эса Агишев беэътибор қолдирмади ва Хайруллани огоҳлантирди.
10'
Бурчак зарбаси. Иқбол Акрамов оширган тўпни Асқар Муҳиддинов билан дарвозага йўллади. Бироз юқоридан ўтиб кетди.
09'
Трифунович биргина паси билан Карпенкони қулай вазиятга чиқариши мумкин эди. Аммо Милош секинроқ тўп оширди, оқибатда "Нефтчи" ҳимоячиси тўпни эгаллаб олди.
08'
Карпенко Мурзоев томон пас оширди. Бироқ Камолиддин тўпга етиб кела олмади.
07'
Жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда. Бу эса стадионга йиғилган ишқибозларнинг тинимсиз ҳайқириғига сабаб бўлмоқда.
06'
Майдон эгалари асосий ҳужумларини ҳаволатиб тўп ошириш орқали ташкил этишмоқда. Ҳозирча ҳимоячиларимиз иккинчи қаватда бехато ўйнашмоқда.
05'
Карпенко ўнг қанотдан Трифуновични олдинга бошлади. Бироқ Милошнинг тўп ошириши ноаниқ чиқди.
04'
Чап қанотдан "Нефтчи"нинг хавли ҳужуми. Иқбол Акрамов томонидан йўлланган зарбани Нестеров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
03'
Анвар Ғофуров дарвозамиз томон йўналтирилган тўпни бартараф этди.
01'
Учрашув бошланди.
16:58'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
16:41'
"Бунёдкор" аъзолари ўз машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
16:40'
Бугунги баҳсда майдон эгалари қизил, "қалдирғочлар" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса тўқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.
16:37'
Майдонга "Нефтчи" футболчилари чиқиб келишди. Бундан эса стадион "хайқириб" юборди!
16:34'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Вадим Агишев
Қанот ҳакамлар: Алишер Усмонов, Руслан Серазитдинов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Темур Тўхтасинов
Учрашув Назоратчиси: Раҳим Мўминов (Тошкент)
16:30'
“НЕФТЧИ” ТАРКИБИ:
1.Хислат Чилматов
3.Шукур Пўлатов
4.Ойбек Нурбоев
7.Мансур Саидов (сардор)
9.Павел Смоляченко
10.Анвар Бердиев
17.Сардор Мирзаев
19.Шерзод Ҳакимов
20.Ислом Тўхтахўжаев
24.Асқар Мухиддинов
22.Иқбол Акрамов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35.Юрий Цой
6.Бахтиёр Ёқубов
13.Мухсин Низомиддинов
14.Ғайрат Жумаев
15.Дилёрбек Эрматов
23.Фахриддин Холмуродов
26.Алишер Холиқов

Бош мураббий: Юрий Саркисян
16:28'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Ибрагимов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
9.Анвар Ражабов
19.Яннис Мандзукас
20.Анвар Солиев
26.Анвар Раҳимов
47.Асқар Жадигеров

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
16:27'
Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишиб олинг.
16:21'
"Бунёдкор" аъзолари майдонга чиқиб келишди ва чигал-ёзди машғлотларини бошлаб юборишди. Ишқибозлар амалдаги чемпионни илиқ қарши олди.
16:18'
Ҳар доимгидек, "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ўзларининг севимли футболчиларини ёлғизлатиб қўймаслик учун Фарғонага етиб келишган.
16:16'
Стадион узра мухлисларнинг жонли тўлқини бошлаб юборилди.
16:13'
Бугунги учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи биринчи бўлиб майдонга чиқиш келишди ва ўйинолди машғулотларни бошлаб юборишди.
16:10'
Бугун Фарғонада ҳаво ҳарорати таҳминан 20 даража иссиқни ташкил этмоқда. Майдон ҳақида эса ижобий фикр билдира олмаймиз. Майдон текис кўринса-да, аксарият жойлар сап-сариқ рангни "безаб" турибди!
16:06'
Айни пайтда стадионда концерт дастури намойиш этилмоқда.
16:03'
Учрашув бошланишига тобора оз фурсат қолаётгани учун ҳам стадион ўриндиқларидаги жойлар тўлиб боряпти. Таҳминан 90 фоиздан зиёдроқ жойлар ўз эгаларини топиб бўлди.
16:01'
"Бунёдкор" матбуот хизмати компьютери Марказий "Фарғона" стадионига ўрнатилган. "Ноут бук" қаршисида Баҳодир Мирзаев.
16:00'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
'
Олий лига 4-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашуви соат 17:00да бошланади.