Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"

Олий лига, 3-тур. 20.03.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляуиямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" 3:1 ҳисобида Бекободнинг "Металлург" клуби устидан ғалаба қозонди.
90+1'
Бурчакдан оширилган тўпни Абдували Мўминов дарвозамизга йўллади. Ноаниқ.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Бугунги учрашувда "Бунёдкор"нинг ҳужумлари кўп бўлганидан "қалдирғочлар" кўп ҳолларда ўйиндан ташқари ҳолатларга тушиб қолишмоқда.
86'
Энди Ҳайдаров офсайдда қолиб кетди.
84'
Дилмурод Каримов томонидан йўлланган зарбани Нестеров ушлаб олди.
84'
"Металлург" чамаси 24 метрлардан жарима зарбаси тепмоқда.
82'
Шораҳмедов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва Жадигеровга тўпни етказиб берди. Бироқ Асқарнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва Икромовга қийинчилик туғлдирмади.
81'
Дилмурод Каримов томонидан йўлланган жарима зарбаси хавфли тус олди. Нестеровнинг бахтига тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.
79'
Солиев дарвозабон билан бирга-бир чиқиши мумкин эди. Аммо Анвар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
78'
Миржалол Қосимов шогирдлари тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
76'
Рустам Қодиров Майдонга тушди.
76'
Руслан Вагапов Майдонни тарк этди.
75'
Акмал Шораҳмедов майдонга тушгач, "Бунёдкор"нинг ўнг қанотдаги ҳужумлари хавфли тус ола бошлади.
72'
Карпенконинг чап қанотдан йўллаган жарима зарбаси йўналишини Мурзоев ўзгартириб юборди. Тўп "парашют" услубида Икромовнинг устидан ошиб, дарвоза тўридан жой эгаллади.
72'
Камолиддин Мурзоев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
71'
Дониёр Одилов Майдонга тушди.
71'
Суннатилло Мамадалиев Майдонни тарк этди.
70'
Ҳисоб 3:1га ошиши мумкин эди. Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Мурзоев олдинга чиқди ва тўпни Жадигеровга етказди. Асқарнинг зарбани ҳимоячиларга тегиб қайтди, қайтган тўпни Ибрагимов йўллади. Бу сафар ҳам тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
69'
Карпенко тўпни хаволатиб жарима майдончасига ошириб берди. Ҳимоячилар устидан ўтган тўп тўғри Саломовга бориб тушди. Шавкат эса осонлик билан Икромовни доғда қолдирди - 2:1.
68'
Шавкат Саломов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
67'
Карпенко бурчакдан тўп оширди. Тўпни уриб юбориш учун сакраган Маъмур Икромов футболчиларга туртилиб кетди ва жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
65'
Ғулом Ҳалимтоев Майдонга тушди.
65'
Илёс Қурбонов Майлонни тарк этди.
65'
Ҳисоб тенглашди. Жадигеровдан пас қабул қилиб олган Анвар Солиев ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетди ва ўткир бурчакдан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бу сафарги зарбани Икромов тўхтатиб қололмади.
64'
Анвар Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
62'
Жавлон Ибрагимов олдинга борди. Бироқ унга ҳимоячилар имконият қолдиришмади.
59'
Карпенко оширган тўп Мурзоевгача етиб келишида Маъмур Икромов йўл қўймади.
59'
Даврон Каримқуловнинг кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
58'
Кетма-кет ҳужумлар ва кучли зарбалар гоҳ ҳимоячиларга тегиб қайтмоқда.
55'
Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини Мурзоев дарвозага тўғрилади. Бироқ Икромов яна ишончли ўйнади.
53'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
53'
Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди.
52'
Ҳисоб 0:2га ошиши мумкин эди. Нестеров ўз жойини ташлаб олдинга чиқди. Йўлдошевнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини Игнатий яна эгаллаб олди.
52'
Саидкамол Акбаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.
51'
Абдували Мўминов тепган тўп кутилмаганда Мурзоевга тегиб, "Металлург" дарвозасидан жой олишига бир баҳя қолди. Маъмур Икромов тўпни шундоққина дарвоза чизиғи устидан ушлаб қолди.
48'
Иккинчи бўлим ҳам "Бунёдкор"нинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. Умид қиламизки, иккинчи бўлимда майдон эгаларининг ҳужумлари самара беради.
46'
Асқар Жадигеров Майдонга тушди.
46'
Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
46'
Акмал Шораҳмедов Майдонга тушди.
46'
Ислом Иномов Майдонни тарк этди.
46'
"Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш юз берди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча бекободликлар минимал ҳисобда олдинда боришмоқда.
44'
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида "Металлург" ҳужумлар уюштирмоқда.
40'
"Металлург" асосий эътиборини ҳимояга қаратди. "Қалдирғочлар"нинг кетма-кет ҳужумлари бекободликларнинг зич ҳимоясидан ўта олмаяпти.
36'
Милош Трифунович Рақиб жарима майдончасида йиқилиб тушган Милош Трифунович ҳакам томонидан симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.
35'
Яна Мурзоев ва Ибрагимов комбинацияси яхши ўйнади. Бу сафар Жавлонга зарба бериш учун Ҳошимов йўл қўймади.
34'
Мурзоев оширган тўпни Ибрагимов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Бироқ ноаниқ.
31'
"Металлург" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. "Бунёдкор" эса бир неча имкониятлардан унумли фойдала олмаяпти.
29'
Марказдан оширилган тўп Иван Нагаевни жуда қулай вазиятга чиқарди. Бирга-бир вазиятда эса Нагаев йўллаган зарба Нестеровнинг чап бурчагидан жой олди - 0:1.
28'
Иван Нагаев ГОЛ!!!
26'
Илёс Қурбонов Нестеров дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
23'
Яна бир хавфли ҳужум. Саломов чап қанотдан оширган тўпини Карпенко дарвоза томон йўллади. Бироқ зарба йўлланаётган маҳалда Мурзоев "офсайдда" эди.
21'
Мурзоевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсизроқ чиқди.
19'
Энди навбатдаги зарбани Жавлон Ибрагимов йўллади. Салгина ноаниқ.
19'
Саломовнинг чамаси 28 метрлардан йўллаган зарбасини Маъмур Икромов ушлаб олди.
16'
"Металлург" аъзолари ҳам аста-секинлик билан ҳужумга ўта бошлашди.
14'
Ҳайдаров, Саломов ва Иномов иштирокида жудаям чиройли комбинация ташкил этилди. Бироқ Иномов "офсайд"га тушиб қолди.
13'
Саша Жоржевич жудаям қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг чамаси 6-7 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
10'
Яна ҳужум ва яна Маъмур Икромов маҳорат кўрсатмоқда.
09'
Трифунович бирга-бир чиқиб бораётганди. Аммо чаққонроқ ўйнаган Икромов хавфни бартараф этди.
08'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси кутилмаганда Икромовнинг устидан ошиб дарвоза тўридан жой эгаллаши мумкин эди. Бироқ "металлург" посбони сўнгги лаҳзада тўпни ушлаб олди.
06'
Трифунович тепган тўп "рикошет" услубида Маъмур Икромовнинг қўлларига бориб тушди.
03'
Трифунович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, акс ҳолда у Карпенкони қулай вазиятга чиқариши мумкин эди.
01'
Илк ҳужум. "Бунёдкор" ташкил этган ҳужумни Маъмур Икромов бартараф этди.
01'
Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди.
'
"Бунёдкор" оқ, "Металлург" кўк рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил формада.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Жамоалар майдонда ўз машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишган.
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Обид Жумаев (барчаси - Навоий)
Захира ҳаками: Шуҳрат Бозоров
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев
'
"МЕТАЛЛУРГ" ТАРКИБИ:
1.Маъмур Икромов
3.Саидкамол Акбаров
4.Ҳикмат Ҳошимов (сардор)
6.Дилмурод Каримов
8.Суннатилло Мамадалиев
11.Шуҳрат Юлдашев
14.Даврон Каримқулов
17.Иван Нагаев
19.Руслан Вагапов
20.Илёс Қурбонов
22.Абдували Мўминов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Раҳимжон Раҳмонбердиев
2.Одил Исабоев
5.Ғулом Ҳалимтоев
9.Рустам Қодиров
12.Файзулло Аҳмедов
18.Дониёр Одилов
21.Нозим Эсонов
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Саша Жоржевич
4.Хайрулла Каримов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Жавлон Ибрагимов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
22.Виктор Карпенко (сардор)

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
9.Анвар Ражабов
19.Яннис Мандзукас
20.Анвар Солиев
26.Анвар Раҳимов
47.Асқар Жадигеров
'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
'
Компьютер қаршисида Баҳодир Мирзаев
'
"ЖАР" стадионидан ёзамиз. Яна бир неча дақиқалардан сўнг 3-тур доирасида "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви бошланади.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!