Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - "АЛ-ИТТИҲОД" (Сауд

2011 йил, 16 март. Чемпионлар лигаси 2-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Учрашув якунланди. Чемпионлар лигаси 2-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Ал-Иттиҳод"га имкониятни бой берди. Кейинги учрашувларда жамоамиз керакли очколарни қўлга киритишига умид қилиб қоламиз.
90+3'
Азизбек Ҳайдаровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Мабрук Заид эгаллаб олди.
90+2'
Чамаси 24 метрлардан жарима зарбаси тепилмоқда.
90'
+4 Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Рашид Ал-Раҳаб Майдонга тушди.
90'
Нуно Ассис Майдонни тарк этди.
88'
Ҳеч бир ҳужум биз кутаётган голга айланмаяпти.
87'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
87'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
85'
Наиф Хазази Майдонга тушди.
85'
Абдулмалик Зиая Майдонни тарк этди.
84'
Анвар Солиев Ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Анвар Солиев ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди.
81'
Қатор вазиятлар юзага келтирилмоқда. Бироқ голдан дарака йўқ, голдан...
78'
Саломовнинг бурчак тўплари жуда хавфли тус олди. Биринчисида ҳимоячи, кейингисида Заид тўпни дарвозага тўрига бориб тушишини истамади.
76'
Солиевнинг боши билан йўллаган хавфли зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
74'
Одатдагидек, меҳмонлар симуляция ишлатишиб, вақтни ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.
72'
Ҳам юқоридан, ҳам пастдан уюштирилаётган ҳужумлар самара бераётгани йўқ.
67'
Аҳмад Хадид Майдонга тушди.
67'
Али-Рашид Майдонни тарк этди.
67'
Карпенко ошириб берган тўп Солевнинг бошига тегиб Сашўа Жоржевичга келиб тушди. Унинг зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
66'
Сауд Харири Ҳайдаровни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
65'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига салгина аниқлик етишмади.
63'
Вақт ўтгани сари "қалдирғочлар" шошиб ўйнашмоқда. Бу эса пасларни аниқ чиқишига таъсир кўрсатмоқда.
62'
Саша Жоржевичнинг ўнг қанотдан тепган тўпини Мабрук Заид эгаллаб олди.
60'
Карпенко ва Ҳайдаровнинг комбинацияси асосида тепилган жарима зарбаси рақиб аъзосига тегиб ўз тезлигини йўқотди ва дарвозабонга бу зарба ҳеч қандай қийинчилик туғдиргани йўқ.
59'
Чамаси 25 метрлардан "Бунёдкор" жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
57'
Саша Жоржевич Ҳакам қарорига норозилик билдиргани учун Саша Жоржевч огоҳлантирилди.
58'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда. Бироқ шунча ҳужумлар ҳозирча самара бўлаётган йўқ.
56'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
56'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
51'
"Бунёдкор" бутун жамоа бўйлаб ҳужумга ўтган бўлса, меҳмонларнгинг барча аъзолари ҳимояга ётиб олган.
49'
Трифунович тўпни шерикларига узатиб берса бўларди. Бироқ у ўзи зарба беришга ҳаракат қилди. Оқибатда ҳужум якунланмай қолди.
48'
Олдинга қараб бораётган Мурзоевни чалиб йиқитишди.
47'
Иккинчи бўлим ҳам "қалдирғочлар"нинг ҳужумлари билан бошланди.
46'
Саша Жоржевич Майдонга тушди.
46'
Акмал Шораҳмедов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлимга якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
45+1'
Ҳайдаровнинг чамаси 35 метрлардан йўллаган зарбасини Мабрук Заид ушлаб олишга эоришди.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
Карпенко томонидан оширилган тўп бу сафар ҳам ҳимоячилардан ўтгани йўқ.
39'
Мурзоев ошириб берган тўпини Виктор Карпенко эгаллаб олди ва дарвозага чап оёғида зарба берди. Бироқ дарвозабон тўпни ушлаб қолди.
36'
Саломов томониданр оширилган тўпни ҳимоячилари қайтаришди.
35'
Ўйин жонланди.
34'
Осама Ал-Харби Жарима тўпидан оширилган зарбани ҳимоячиларимиз қайтаришга муваффақ бўлишди. Бироқ кейинги тўп оширишида Осама Ал-Харби ҳаммадан баланд сакраган ҳолда, боши билан дарвозамизни ишғол қилди 0:1.
33'
Асқар Жадигеров Рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
31'
Нестеров жуда қийин вазиятда "Бунёдкор" жонига оро кирди. Али-Рашиднинг 5-6 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Игнатий майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
29'
Саломов томонидан оширилган бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
28'
Учрашувдаги дастлабки бурчак тўпи 28-дақиқага келиб содир этилди.
26'
Қарши ҳужум. Трифунович оширган тўп Саломовга келиб тушди. Шавкатнинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишга муваффақ бўлишди.
25'
Зиая ва ассис тандеми чиройли гол муаллифига айланиши мумкин эди. Нунонинг ноқулай вазиятда туриб йўллаган айёрона зарбаси салгина ноаниқ кетди.
22'
"Ал-Иттиҳод"нинг қарши ҳужуми. Нуно Ассис жудаям қулай вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Ноаниқ.
21'
Жамоалар очиқ футбол ўйнашни исташмаяпти. Айниқса саудияликлар қарши ҳужумлардан фойдаланишни кўзлашяпти.
18'
Нуно Ассиснинг узоқ масофалан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
17'
"Ал-Иттиҳод"нинг жарима зарбаси анча хавфли бўлди. Нестеров аниқ ўйнаб тўпни узоқлаштирди.
13'
"Бунёдкор" ҳимоячилари хозирча бехато ўйнашиб, рақиб ҳужумларини осонлик билан бартараф этишмоқда.
11'
"Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан ташкил этаётган ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
09'
Рақиб жарима майдончасида қўлланган прессинг ўз самарасини бериши мумкин эди. Бироқ Карпенконинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
08'
Бу сафар рақиб Мурзоевни қулай вазиятга чиқишига имкон бермади.
07'
Карпенко чиройли паси билан Шораҳмедовни олдинга бошлади. Бироқ рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
06'
"Ал-Иттиҳод" асосий эътиборини ҳимояга қаратганлиги сезилиб турибди. "Бунёдкор" эса аксинча ўз омадини ҳужумдан изламоқда.
04'
Жамоалар ўйинни анча эхтиёткорроқ бошлашди.
03'
Трифунович олдинга қараб ўтиши мумкин эди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
02'
Кутилмаганда Жоржевич тўпни рақибга бериб қўйди. Унинг хатосини дарҳол жамоадошлари тўғрилади.
01'
Тўп майдон эгаларида
01'
Учрашув бошланди.
'
Японияда бўлиб ўтган зил-зила ва цунами оқибатида қурбон бўлганлар хотирасига бағишлаб, стадионда бир дақиқа сукут сақланмоқда.
'
Жамоалар эсдалик учун ўйинолдидан расмга тушиб олишди.
'
Иккала жамоа сардорлари учрашувни ким бошлаб беришини аниқлаб олишмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Ал-Иттиҳод" сариқ-қора формаларда кўриниш беришди.
'
Кеча юртимиз бўйлаб қор ёғган бўлса-да, "ЖАР" стадиони майсаларига ҳеч ҳам салбий таъсир кўрсатгани йўқ.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Масаки Тома
Қанот ҳакамлари: Харихиро Отсуки, Такахиро Окано (барчаси - Япония)
Захира ҳаками: Тимур Файзуллин (Қирғизистон)
'
"АЛ-ИТТИҲОД"
1.Мабрук Заид
4.Ридҳа Такар
7.Паулу Жорже
8.Манаф Абошероне (сардор)
10.Абдулмалик Зиая
11.Муҳаммад Аи-Рашид
14.Сауд Харири
15.Нуну Ассис
16.Мешал Ал-Саид
19.Солиҳ Ал-Сақри
33.Осама Ал-Харби

ЗАХИРАДАГИЛАР:
2.Рашид Ал-Раҳаб
9.Наиф Хазази
12.Аҳмад Хадид
21.Ҳамад Ал-Монташари
22.Тисир Ал-Антаиф
23.Муҳаммад Абусабан
30.Султон Ал-Нумани

Бош мураббий: Антонио Оливейра
'
"БУНЁДКОР"
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко (сардор)
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
8.Жавлон Ибрагимов
9.Анвар Ражабов
19.Яннис Мандзукас
20.Анвар Солиев
45.Акбар Тўраев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Даставвал жамоалар таркиби билан танишиб олинг
'
Компьютери қаршисида Баҳодир Мирзаев
'
"ЖАР" стадионида бошланадиган "Бунёдкор" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!