Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР"

Олий лига, 2-тур. 12.03.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Хайр, саломат бўлинглар
'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:0
90+3'
Сўнгги сонияларда Мурзоевда ажойиб имконият бўлди. Бироқ Камолиддин ундан фойдалана олмади.
90+2'
Сўнгги дақиқаларда "Навбаҳор" бурчак тўпи тепмоқда.
90'
+3 Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Ҳайдаровнинг зарбасини Романенко осонлик билан ушлаб олди.
89'
Иномовдан тўпни қабул қилиб олган Мурзоев кутилмаганда йиқилиб тушди. Натижада тўп йўқолтилди.
86'
Саломовнинг тўп оширишга Солиев улгармади. Тўпга биринси бўлиб дарвозабон етиб келди.
84'
Сўнгги дақиқаларда кураш асосан майлон марказига кўчди.
81'
Алишер Маҳмудов Майдонга тушди.
81'
Отабек Валижонов Майдонни тарк этди.
80'
Почуев ва Романенко жуда қалтис ўйнашди.
79'
Отабек Валижонов икки ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, Нестеров дарвозага зарба йўллади. Игнатий ўз ўрнида ишончли ўйнади.
71'
Жасур Бобоев Майдонга тушди.
71'
Рўзимбой Аҳмедов Майдонни тарк этди.
75'
Ғофуровнинг аутдан ташлаб берган тўпини Мурзоев дарвозага тўғрилади. Бироқ зарба ноаниқ.
73'
Иккинчи бўлим анча ҳужумкор тарзда ўтмоқда. "Навбаҳор" ҳам олдинги чизиққа тез-тез ўтиб турибди.
70'
Бахритдин Аманов Майдонга тушди.
70'
Рустам Қурбонбоев Майдонни тарк этди.
69'
Жавлон Ибрагимов Майдонга тушди.
69'
Асқар Жадигеров Майдонни тарк этди.
67'
Жадигеровнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган жудаям кучли зарбасини Романенко катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
65'
Қарши ҳужумда "қалдирғочлар" ҳисобни 2:0га оширишлари мумкин эди. Бироқ Саломовнинг тўп ошириши бироз тезлашиб кетди. Мурзоев тўпга улгурмади.
60'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
60'
Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
59'
"Навбаҳор" ўйинида бироз жонланиш кузатилмоқда.
58'
Асқар Жадигеров Александр шадринни қўполлик билан тўхтатиб қолганлиги учун огоҳлантирилди.
55'
Чиройли комбинациядан сўнг Ислом Иномов рақиб жарима майдончасига кириб борди ва рақиб ҳимоячилари уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам жим!
53'
Чамаси 26 метрлардан "Навбаҳор" жарима зарбаси тепмоқда.
51'
Трифунович тўпни чиройли тарзда шерикларига узатди. Ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилган Карпенко бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Бироқ Жамол Отақулов тўп йўналишини ўзгартириб юборди.
49'
"Навбаҳор"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш "қалдирғочлар"га насиб этаётгани йўқ.
49'
Иккинчи бўлимда ҳам ўша-ўша сценарий - "Бунёлкор" тўпни ўзида назорат қилишда давом этмоқда. "Навбаҳор" эса бор эътиборини ҳимояга қаратган ҳолда, қарши ҳужумда вазият бўлишини кутмоқда.
46'
Анвар Ғофуров Майдонга тушди.
46'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
42'
Саҳоб Жўраев Шадринга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
40'
Ҳужумни Хайрулла Каримов бошлаб берди. Сўнгги зарбани Солиев йўллади. Бироқ тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
37'
Иномов ошириб берган тўпни Трифунович боши билан Солиевнинг йўлига тўғрилаб берди. Бироқ Анваржон Солиев оддий вазиятдан унумли фойдалана олмади.
33'
Абдумажид Тоиров Ўйин қоидасини бузибгина қолмай, рақибга қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
29'
Ҳайдаровдан тўпни қабул қилиб олган Трифунович бир ҳимоячини ортда қолдириб, дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ Романенко ишончли ўйнаб, тўпни ушлаб олди.
28'
Ишқибозлар "Бунёдкор"ни тинимсиз равишда олқишлаб туришибди.
24'
Саҳоб Жўраевнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
21'
Рўзим Аҳмедов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
20'
Саломовнинг бурчак тўпи анча хавфли кўриниш олди. Романенко муштлари билан тўпни узоқлаштириб юборди.
16'
Рақиб "Бунёдкор"га кутилган қаршиликни кўрсата олмаяпти, десак муболаға бўлмайди.
13'
Агбонинг ишончсиз зарбаси ноаниқ чиқди.
10'
Ўйин суръати у қадар юқори эмас. Чунки тўп асосан майдон эгалари назоратида бўлмоқда. Рақиб эса бутун эътиборини ҳимояга қаратган.
08'
Тўпни майдон эгалари узоқ вақт ўзларида сақлаб туришибди.
05'
"Навбаҳор"нинг илк ҳужуми. Саҳоб Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
03'
Жадигеровнинг супер пасидан сўнг Саломов чап қанотда рақиб аъзосини алдаб ўтиб, тўпни "Навбаҳор" жарима майдончасига етказиб берди. Тўп шундоққина Трифуновичнинг оёғига келиб тушди ва Милош зарба беришда адашмади - 1:0
2'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
01'
Учрашув бошланди
'
Учрашувни бунёдкорчилар бошлаб беришадиган бўлишди.
'
Демак, катта футбол "Жар" стадионига кириб келди.
'
Жамоа сардорлари - Рустам Қурбонбоев ("Навбаҳор") ва Виктор Карпенко ("Бунёдкор") мамлакатимиз мадҳияси садолари остида 20-миллий чемпионат байроғини кўтаришмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Таниқли шархловчи Ахбор Имомхўжаев сўз олиб, "Жар" стадионида 20-миллий чемпионатнинг очилиш маросини бошлаб юборди.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар
Бош ҳакам: Игорь Худойдотов
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов, Алишер Усмонов (барчаси Тошкент)
Захира ҳаками: Мурод Муҳаммедов (Бекобод)
Назоратчи: Ғайрат Каримов
'
"НАВБАҲОР"
16.Денис Романенко
2.Жамол Отақулов
3.Патрик Агбо
4.Абдумажид Тоиров
5.Рустам Қурбонбоев (сардор)
8.Шавкат Насибуллаев
11.Отабек Валижонов
15.Виталий Почуев
17.Илҳом Бойдедаев
22.Рўзимбой Аҳмедов
77.Александр Шадирн

Захирадагилар:
1.Эркин Жабборов
6.Бахриддин Амонов
9.Абдумалик Абдуллаев
10.Алишер Маҳмудов
18.Дурбек Умаралиев
20.Ғайрат Жўраев
23.Жасур Бобоев

Бош мураббий: Элдор Сакаев
'
"БУНЁДКОР"
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
5.Ислом Иномов
7.Азизбек Ҳайдаров
10.шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
47.Асқар Жадигеров

Захирадигалир:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
3.Саша Жоржевич
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Ибрагимов
9.Анвар Ражабов
17.Камолиддин Мурзоев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
'
"Бунёдкор" матбуот хизмати олий лига 2-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни бошлайди. Компьютер қаршисида Баҳодир Мирзаев.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!