Онлайн трансляция

"МАШЪАЛ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 1-тур. 07.03.2011

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги учрашувларда кўришгунча деб қоламиз.
'
Бугунги баҳс "Машъал" ва "Бунёдкор" жамоаларининг ўзаро тўққизинчи ҳисоб китоби бўлди. Эътиборлиси, ўзаро ўйинларнинг барчасида "қалдирғочлар" ғалаба қозониб келмоқда. Энг қизиғи, "Машъал" ҳали бирон маротаба ҳам "Бунёдкор" дарвозасига йўл топа олмаган.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:2
90+2'
Сўнгги дақиқаларда Аббос Шодмонов Нестеровга қийинчилик туғдиришга ҳаракат қилди. Бироқ Игнатий ҳар доимгидек хушёр.
90'
+3 Иккинчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Ҳайдаровнинг чамаси 28 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
88'
Миржалол Қосимов қолган дақиқаларни учта ҳужумчи билан ўтказишни маъқул қўрди.
87'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
87'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
86'
Шерзод Файзиев Майдонга тушди.
86'
Игорь Петкович Майдонни тарк этди.
83'
Жадигеров жароҳат олди чоғи, майдонда шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлиб ётибди.
81'
Азизбек Ҳайдаровнинг ҳаракатлари жудаям фаол.
80'
Мирзоҳид Ғофуров Майдонга тушди.
80'
Ботир Қодирқулов Майдонни тарк этди.
79'
Жавлон Ибрагимов Майдонга тушди.
79'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
77'
Жавлон Ибрагимов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
76'
Ҳисоб қисқариши мумкин эди. Фозил Мусаевнинг зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.
75'
Юқоридан оширилган тўпни қайтаришда Яфаров сустроқ ўйнади. Тўп учун курашда Анвар Солиев тўпни эгаллаб олди ва ноқулай ҳолатда бўлишига қарамасдан Давидовс устидан тўпни оширган ҳолда ҳисобни 0:2га оширди.
74'
Анвар Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
73'
Солиев ва Саломов комбинациясидан сўнг Шавкатнинг кучли зарбасини Давидовс қайтарди.
70'
Ўйин суръати анчайин тушди.
66'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган навбатдаги зарбаси. Бу сафар ҳам дарвозабон эгаллаб олди.
63'
Фозил Мусаевда қулай вазият юзага келди. Бироф Фозилнинг жуда яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
59'
Карпенко ва Мурзоев комбинациясидан сўнг Солиев чап оёғида дарвозани ишғол қилишга уринди. Бироқ дарвозабон аниқ ҳаракат қилди.
57'
Ҳайдаров тўпни Карпенкога, Виктор эса Солиевга узатди. Бироқ Ваниев тўпни Солиевгача етиб келишига йўл қўймади.
55'
Соҳиб Абдуллаев Майдонга тушди.
55'
Шерзод Раимжонов Майдонни тарк этди.
47'
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби бошланди. Яна тўп "қалдирғочлар"да ва улар тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
46'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
46'
Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш бор. Милош Трифунович ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Яна бир неча дақиқалардан сўнг иккинчи бўлим бошланади.
45'
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча "Бунёдкор" Муборакда ғалаба қозонмоқда - 0:1.
43'
Шундоққина ёнимдаги секторда "Насаф" устози Анатолий Демьяненко учрашувни кузатиб бормоқда.
42'
Ҳисоб 0:2 ошиши мумкин эди. Бироқ Ҳайдаровнинг зарбасини "Машъал" посбони эгаллаб олди.
41'
Қисқа-қисқа пас ўйнаб, рақиб жарима майдончасига кириб борган "қалдирғочлар" аъзолари Жадигеровни қулай вазиятга чиқаришди. Асқарнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Давидовс қайтариб қололмади.
40'
Асқар Жадигеров ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
36'
Ғофуров томонидан оширилган тўпни Мурзоев боши билан "Машъал" дарвозасига тўғрилади. Лекин ноаниқ.
33'
Қодирқуловнинг кучли зарбаси Нестеровга катта қийинчилик туғдирди. Игнатий тўпни муштлари билан уриб юборди.
29'
Трифуновичнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини Давидовс қийинчилик билан эгаллаб олди.
27'
"Машъал"нинг илк ҳавқли ҳужуми. Ўнг қанотдан оширилган тўп Нестеров устидан ошиб Холмурдовга етиб келаётган бир вазиятда Ғофуров чаққонроқ ўйнади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
25'
Ҳужум кетидан ҳужум. Ўнг қанотдан Анвар Ғофуров олдинга борди ва тўпни Трифунович томон узатди. Милош эса рақибни чалғитиб, тўпни ўзидан-да қулай ҳолатда турган Мурзоевга қолдирди. Бироқ Мурзоев буни кутмаганди ва тўп йўқотилди.
24'
Карпенконинг тўпни ерга туширмасдан йўллаган кучли зарбасини Ваниев қайтаришга эришди.
22'
"Бунёдкор"нинг рақибга уюштирган прессинги фойда келтириши мумкин эди. Аммо Трифунович ва Саломов бир-бирларини тушунмай қолишди.
21'
Азизбек Ҳайдаров Фозил Мусаев билан тортишиб кетган Ҳайдаров рақибига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани учун огоҳлантирилди.
20'
Ҳайдаров жуда ажойиб паси билан Карпенкони бирга бир вазиятга чиқарди. Бироқ Виктор тўпни ўзига бўйсундира олмади.
17'
Ғофуров анча олисда турган шериги Трифуновични аниқ тўп ошириш билан жуда қулай вазиятга чиқарди. Милошнинг у қадар кучли бўлмаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
15'
Олдинга интилаётган Мурзоевни рақиб аъзолари ушлаб қолишди. Карпенконинг жарима зарбасини эса жонли деворда турган Тимур Яфаров қайтарди.
13'
"Машъал" дарвозаси томон навбатдаги хавфли ҳужум. Жуда узоқ давом этган комбинациядан сўнг Карпенко узоқ масофадан зарба йўллади. Сардоримизнинг зарбаси салиган ноаниқ чиқди.
10'
Ҳозирча устунлик меҳмонлар томонида. "Машъал" вакиллари тўпсизлантирилган.
07'
"Бунёдкор" аъзолари кетма-кет уч маротаба бурчак тўпи тепишди. Ҳар уччаласида ҳам ҳимоячилар тўпга биринчи бўлиб зарба беришди.
05'
"Бунёдкор" узоқ вақт тўпни ўзида назорат қилиб турди ва кутилмаганда рақиб томон тезлик билан хавф солишга уринди. Бироқ Саломовнинг зарбасини Давидовс эгаллаб олди.
02'
"Машъал" ахзолари тўпни олиб қўйиш учун қўполлик ишлатишга мажбур бўлишди.
02'
Тўпни "қалдирғочлар" ўз назоратида ушлаб туришмоқда.
01'
Ўйин бошланди.
'
Учрашувни "қалдирғочлар" бошлайдиган бўлишди.
'
Стадионда ишқибозлари сони жудаям кўп. Жумладан "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳам Муборак шаҳрига етиб келишган ва ўзларининг севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашмоқда.
'
Жамоа сардорлари Виктор Карпенко ва Дилявер Ваниев мамлакатимиз мадҳияси садолари остида 2011 йилги миллий чемпионат байроғини кўтаришмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Айни пайтда Муборак шаҳри мутасаддилари очилиш маросимида нутқ сўзлашмоқда ва барча барчани янги футбол мавсуми билан табриклаб ўтмоқда.
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Рустам Саидов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Холмат Мирзааҳмедов ва Андрей Снетков (иккаласи Тошкент вилояти)
Захирадаги ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Учрашув назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
'
"Машъал" (Муборак):
77.Павелс Давидовс
3.Дилявер Ваниев (сардор)
4.Тимур Яфаров
5.Насим Шоимов
7.Андрей Ходькин
8.Фозил Мусаев
9.Зафар Холмуродов
14.Игорь Петкович
18.Аббос Шодмонов
19.Шерзод Раимжонов
24.Ботир Қодирқулов

Захирадагилар:
1.Санжар Қувватов
10.Соҳиб Абдуллаев
11.Нодир Давлатов
15.Мирзоҳид Ғофуров
17.Шуҳрат Муҳаммадиев
20.Ғулом Ғуломов
26.Шерзод Файзиев
'
"Бунёдкор" (Тошкент):
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
47.Асқар Жадигеров

Захирадагилар:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
8.Жавлон Ибрагимов
20.Анвар Солиев
9.Анвар Ражабов
26.Анвар Раҳимов
'
Жамоалар таркиби билан танишинг
'
Об-ҳаво ҳарорати жудаям яхши. Таҳминан 15-20 даража илиқ.
'
Айни пайтда стадионда учрашув олдидан тантанали концерт маросими ташкиллаштириляпти. Унгача "Машъал" футбол академияси тарбияланувчилари томонидан ўзига хос мастер-класс ташкиллаштирилди.
'
"Бунёдкор" матбуот хизмати Муборакдаги Б.Вафоев номли стадиондан "Машъал" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олиб бориладиган матнли онлайн трансляцияни бошлайди. Ноутбук қаршисида Баҳодир Мирзаев.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
'
20-миллий чемпионатимизнинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги баҳс соат 16:00да бошланади.