Онлайн трансляция

"АЛ-ВАҲДА" (БАА) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон)

2011 йил, 2 март. Чемпионлар лигаси 1-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Хайр, саломат бўлинглар
'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча барчага миннатдорчилик билдирамиз.
'
Чемпионлар лигасининг илк учрашуви учун ёмон натижа бўлгани йўқ.
'
Ўйин якунланди. Ҳисоб 1:1
90+4'
Нестеров сўнгги дақиқада сейв кўрсатиб, жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.
90+3'
Саҳоб Жўраевнинг жуда олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийналган ҳолда ушлаб олди.
90+3'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тинмаяпти. Бурчак зарбаси.
90+1'
Мурзоев яна ўнг қанотдан қочиб кетди ва рақиб дарвозаси олдида шериклари йўқ эди. Ҳеч кимга пас беролмади.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Фаҳад Масоуд Саломовни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
89'
Мандзукаснинг кучли зарбани рақиб дарвозабони ушлаб олди.
88'
Хуго Ҳисоб тенглашди. Хугонинг бурчакка йўллаган зарбаси йўлига Нестеров тўғаноқ бўлолмади.
87'
Ал-Катири Майдонга тушди.
87'
Ҳолид Марзуқи Майдонни тарк этди.
87'
Мурзоевнинг фаоллиги эвазига ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум марказга кўчди. Азизбек Ҳайдаров эса жуда қулай вазиятни йўққа чиқармади. ГОЛ
85'
Азизбек Ҳайдаров ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
85'
Манзукас тушиб "қалдирғочлар"нинг ҳужумлари сони кўпайди ва кескинлашди.
82'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
82'
Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
80'
Мандзукаснинг пасини бартараф этиш чоғида рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб кетишга бир баҳя қолди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
77'
Қосимов тезкорликка эътибор қаратган кўринади. Анча толиққан Карпенко з ўрнини тезкор Мандзукасга бўшатиб берди.
76'
Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
76'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
75'
Ҳайдаров рақибдан тўпни олиб қўйли ва қарши ҳужум ташкил этди. Бироқ тўп олдирилди.
75'
Милош Трифунов жуда ноқулай вазиятда тўпни ортидаги шерикларини қолдирди. Аммо тўпга вакилларимиздан ҳеч ким етиб келмади.
73'
Иномов ўнг қанотдан хавфли рейд уюштирди ва бурчак тўпи ишлади.
72'
Фаҳад Масоуд Майдонга тушди.
72'
Ал-Шеҳҳи Майдонни тарк этди.
71'
Башир Саиднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
67'
Карпенконинг заргарона паси бироқ Трифуновичга ҳимоячи имконият бергани йўқ.
64'
Хуго Майдонга тушди.
64'
Аъло Ҳайдар Майдонни тарк этди.
64'
"Ал-Ваҳда" таркибида ўзгариш.
63'
Жоржевичда яхши имконият юзага келганди. Аммо Славолюб зарба беришда кечикди.
61'
Ислом Иномов ўз қанотида анча фаол ўйин кўрсатмоқда. Ҳозирги вазиятда унинг зарбаси рақиб аъзосига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
59'
Қарши ҳужумда "Бунёдкор"да яхши имкониятлар бўлмоқда. Аммо сўнгги зарбани беришда аниқлик етишмаяпти.
58'
Байанонинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.
56'
Бурчакдан оширилган тўпни пала-партиш вазиятда Трифунович дарвоза томон тўғрилади. Бироқ салгина ноаниқ.
55'
Узоқ масофадан берилган зарба Байанога тегиб ўз йўналини бироз ўзгартирди. Аммо Нестеров тўпни ушлаб олди.
54'
Солиевнинг пасидан сўнг Карпенконинг зарбаси. Бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
53'
Майдон марказида Азизбек Ҳайдаров анча фаол ўйнамоқда.
49'
Саҳоб Жўраевнинг ажойиб пасини Милош Трифунович бош билан дарвозага зарба йўллади. Бироқ, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
48'
Абу-дабиликлар ҳавфни бартараф этишди.
47'
"Бунёдкор" бурчак зарбасини тепмоқда.
47'
Иккала жамоада ҳам ўзгаришлар йўқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Карпенко тўпни Трифуновичга узатди аммо Милош ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳоланди.
42'
Нестеров - ярим жамоа номига муносиб ўйнамоқда. Рақибнинг кучли зарбаларини Игнатий бартара этиб турибди.
41'
"Ал-Ваҳда"нинг ҳужумлари асосан қанотлардан ташкил этилмоқда.
38'
Жамоалар анча эхтиёткоррликка берилишмоқда. Кескин ҳужумлар сони камайиб қолди.
36'
Анвар Солиев қулай вазиятга чиқди. Аммо унга зарба бериш учун имконият беришмади.
35'
Аъло Ҳайдарнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
33'
Карпенкога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси тепамиз. Дарвозагача 30 метрларча бор.
31'
Азизбек Ҳайдаров Азизбек Ҳайдаров огоҳлантирилди. Аммо сабабини тушунмадик.
30'
"Ал-Ваҳда" вакиллари тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
27'
Ўйин суръати бироз тушди. Ўйин майдон марказига кўчди.
23'
Яна бир зарба. Нестеров бу сафар ҳам жамоа жонига оро кирди.
22'
Чамаси 35 метрлардан "Ал-Ваҳда" вакиллари зарба беришди. Нестеров тўпни ушлаб олди.
21'
Бу сафар Виктор Карпенко рақиб томон навбатдаги зарбани берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
21'
Саломов ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги боис бу вазиятда ҳакам ўйинни тўхтатди.
20'
Жуда қулай вазият. Стандарт жуда ажойиб комбинация орқали ташкил қилинди. Жалигеровнинг кучли зарбаси шундоқ дарвозага кириб кетаётган бир пайтда Саломов тўп йўналишини ўзгартирмоқчи бўлди. Аммо тўп тўсинга тегиб қайтди.
18'
Башир Саид Башир Саид огоҳлантирилди. У Трифуновични қўполлик билан тўхтатиб қолганди.
17'
Ҳимоядаги ҳатоимиздан сўнг Исмоил Матар жуда қулай имкониятга чиқди ва дарвозамиз томон зарба берди. Бахтимизга тўп салгина ноаниқ кетди.
'
"Ал-Ваҳда"нинг чап қаноти анча фаоллашмоқда.
15'
Ўйин кучи тенглашиб бормоқда. "Ал-Ваҳда" вакиллари ҳам олдинги ўтишмоқда.
11'
Матар қарши ҳужум ташкил этди. Байанонинг кучли зарбасини Нестеров ушлаб қолди.
10'
Рақиб тўлиқ қамал қилинди. Сўнгги зарбани Жадигеров йўллади. Бироқ ноаниқ.
08'
исмоил Матарнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
07'
Иномов Ҳамисга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
05'
Ўйинни жамоамиз аъзолари яхши бошлашди.
04'
Рақиб ҳужумга ўтмоқда.
03'
Ҳайдаровнинг зарбаси ҳимоячилараг тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.
01'
Солиевга нисбатанр ўйин қоидаси бузилди. Аммо стандартдан ташкил этилган ҳужум якунланмай қолди.
01'
Ўйин бошланди.
20:55'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
20:50'
Жамоалар майдондаги машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
20:46'
Учрашувни Бенжамин Вьюллмс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
20:43'
"Ал-Ваҳда" таркиби:
1.Мутаз Абдулла
6.Маграо
7.Ал-Шеҳҳи
9.Байано
10.Исмоил Матар
12.Холид Жалол
21.Башир Саид
23.Аъло Ҳайдари
26.Маҳмуд Ҳамис
28.Аҳмал Ал-Марзуқи
36.Ҳамдан Ал-Камали

ЗАХИРАДАГИЛАР:
40.Одил Ал-Хосани
2.Ёқуб Юсуф
11.Ал-Катири
13.Талал Абдулла
15.Фаҳад Масоуд
19.Хуго
42.Аҳмад Қосим
20:39'
"Бунёдкор" таркиби:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
5.Ислом Иномов
7.Азизбек Ҳайдаров
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
8.Жавлон Ибрагимов
9.Анвар Ражабов
17.Камолиддин Мурзоев
19.Яннис Мандзукас
20:35'
Марҳамат, жамоалар таркиби билан танишинг
20:26'
Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги "Бунёдкор" фан-клуби Абу-Дабигача ҳам етиб келган.
20:25'
Ўзбекистонлик ишқибозлар ҳам стадионда. Улар дарвоза ортидаги сектордан жой олишган.
20:24'
Энди майдонга "Ал-Вахда" футболчилари кириб келишяпти. Маҳаллий мухлислар уларни олқишлар билан кутиб олишди.
20:23'
"Ал-Нахиан" стадионидамиз. Биринчи бўлиб чигалёзди машқларига "Бунёдкор" жамоаси аъзолари чиқиб келишди.
20:22'
Мусобақанинг илк туридаги рақибимиз "Ал-Ваҳда" (Абу-Даби, БАА)
20:20'
Бугун мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби, Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 2011 йилги Чемпионлар лигаси баҳсларини бошлайди.
20:18'
Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари!