Онлайн трансляция

"ПОХАН СТИЛЕРЗ" - "БУНЁДКОР"

2009 йил, 30 сентябрь. ОЧЛ-2009. 1/4 финал. Жавоб учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

120+1'
Саломовнинг зарбасини Шин Хва Ён эгаллаб олди
120'
+2 4-таймга икки дақиқа вақт қўшиб берилди
119'
"Бунёдкор" навбатдаги ҳужуми бесамар кетди. Жепаров ошириб берган тўпни Мурзоев дарвозага йўллашга имкон топа олмади
116'
Анвар Ғофуров чамаси 40 метрдан хавфли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
115'
Жепаров ошириб берган тўпни Ривалдо эгаллабб олди ва у узидан қулайроқ ҳолатда турган шеригига тўпни оширди. Аммо "Похан" ҳимоячилари вазиятни тезда йўққа чиқаришди ва хавфни бартараф этишди
113'
Ривалдо тўпни кутилган даражада кучли йўллай олмади. Тўп унинг ўнг оёғига тушди
112'
Поханликлар энди майдонда чўзилиб ётиб олишди - нима қилиб бўлса ҳам вақтни чўзишга ҳаракат қилишмоқда
111'
Ким Тэ Су Ривалдонинг футболкасидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди
110'
Карпенконинг анча узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
109'
Карпенко-Ривалдо конбинациясидан сўнг тўп Жепаровга қолдирилди. Аммо Сервер кўнгилдагидек зарба йўллай олмади
107'
Агарда жамоамиз битта гол урсак, ярим финал йўлланмасини қўлга киритамиз
106'
4-тайм бошланди
105'
3-тайм якунланди
104'
Денилсоннинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг Ристич томонидан йўлланган зарбани Нестеров эгаллаб олди
101'
Стевица Ристич ГОЛ! Тўпга чиқишда хатоликка қўйган Нестеров устидан Ристич тўпни оширган ҳолда дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 4:1
100'
Карпенконинг оширган тўпига ҳеч ким етиб кела олмади
98'
Жепаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
97'
Парк Хи Хул Тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди
96'
Асосий вақтдаги ўйин шиддати бироз тушган. Жамоалар эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда
95'
"Похан" бурчак тўпи тепди. Бу сафар ҳам Нестеровга нисбатан қоида бузишди ва ўйин тўхтатилди
93'
Тўп "Бунёдкор" жарима майдончаси томон оширилди. "Похан" ҳужумчиси Ристич Нестеровга нисбатан қўпол ўйнади ва ўйин қоидасини бузди
91'
Қўшимча бўлимни жамоамиз аъзолари яхши бошлашди
91'
Қўшимча бўлимнинг биринчиси бошланди.
'
Ҳозир майдонда иккала жамоа аъзолари 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимни ўтказишга шай туришибди
90+5'
Учрашувнинг асосий вақти 3:1 ҳисобида якун топди. Тошкентдаги баҳсда ҳам 3:1 қайд этилганидан хабарингиз бор. Энди 15 минутдан қўшимча иккита тайм ўйналади
90+5'
Мурзоевнинг 23 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
90+4'
Мурзоев олдинга қараб бораётганди, аммо ҳакамнинг зуштаги чалинди. Ўйин қоидаси бузилди
90+3'
Иккала жамоа ҳам ўйинни асосий вақтда ҳал қилишга уринмоқда
90+2'
Сўнгги сониялар жуда шиддатли кечмоқда
+5'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Жепаровнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
90'
"Похан" аъзоларининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров қийинчилик билан эгаллаб олди
89'
Виктор Карпенко ГОООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! 22 метрлардан Карпенконинг ўнг оёғида йўллаган зарбаси дарвозанинг пастки ўнг бурчагига бориб тушди - 3:1
87'
Бурчакдан оширилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
86'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди
86'
Азизбек Ҳайдаров Майдонни тарк этди
86'
"Похан" аъзолари энди ўйинни чўзиш билан вақт ўтказишмоқда
84'
Қанотлардан ҳаволатиб оширилаётган тўплар бесамар кетмоқда. "Похан Стилерз" дарвозабони барча тўп оширишларини эгаллаб олмоқда
82'
Ўйин суръати бироз тушди
80'
Ким Чжун Кюм Ўйинни чўзганлиги ва ҳакам билан тортишганлиги учун огоҳлантирилди
79'
Шавкат Саломов Майдонга тушди
79'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди
77'
Денилсон Ҳимоядаги пала-партишликлар оқибатида ҳисоб 3:0га етди. Ристич тўпни ўз вақтида Денилсонга етказиб берди. Бразилиялик футболчи эса жуда осонлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди
76'
Нестеров "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Бирга-бир вазиятда у рақиб томонидан йўлланган кучли зарбани қайтаришга эришди
74'
Ривалдонинг зарбаси ноаниқ кетди
73'
Солиев тўпни Жепаровга узатди. Сервер эса зарба беришга қулайроқ ҳолатда турган Карпенкога етказиб берди. Аммо унинг зарбаси жуда суст чиқди
72'
Ривалдонинг бу сафарги зарбаси ҳам жонли деворга тегиб қайтди
71'
Викторга нисбатан чамаси 22 метрлар узоқликдар ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси
70'
Жепаров ошириб берган тўпни Карпенко дарвозани аниқ йўллай олмади. Ваҳоланки дарвозагача бўлган масофа у қадар узоқ эмасди
69'
Жепаров тўпни Ривалдога қолдирди. Жамоамиз сардорининг йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
67'
Жово Виктор рақиб жарима майдончаси томон ёриб кирди ва дарвоза томон зарба берди. Бироқ ноаниқ
66'
Виктор Карпенко Майдонга тушди
66'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди
66'
Ривалдонинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
65'
Жрима зарбаси. 28 метрлар чамасидан. Тўп олдида Ривалдо, Жепаров ва Ғофуров
63'
2:0 ҳисоби "Похан Стилерз" аъзоларини қониқтиради, "Бунёдкор"ни эса йўқ. Шу боисдан ҳам Сколари шогирдлари эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда
61'
Рю Чан Хюн Майдонга тушди
61'
Но Бюн Чжун Майдонни тарк этди
59'
Денилсон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, акс ҳолда жуда хавфли ҳужум юз бериши мумкин эди
57'
Ким Чжа Сунн Ривалдога нисбатан ишлатилган қўполлиги учун Чжа Сунн огоҳлантирилди
'
Биринчи бўлимдан суратлар







55'
Денилсон ГОЛ! Бурчакдан ошириб берилган тўпни Денилсон боши билан дарвоза тўрига жойлаб ҳисобни 2:0га оширди
54'
Нестеров икки вазиятда катта қаҳрамонлик кўрсатди. аввалига Денилсоннинг бош билан йўллаган кучли зарбасини қайтариб қолган Игнат кейин Ристичнинг кучли зарбасини қайтариб юборди
53'
16 метрлардан йўлланган жарима зарбасини Игнатий Нестеров маҳорат кўрсатган ҳолда қайтариб қолди
52'
Саҳоб Жўраев Рақиб ҳужумчисини футболкасидан тортиб қолгани учун Жўраев огоҳлантирилди
52'
Саҳоб Жўраев рақиб ҳужумини шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан йиқитди. Жарима зарбаси
50'
Азизбек Ҳайдаров Гол муаллифига нисбатан қўпол ўйнагани учун Азизбек Ҳайдаров огоҳлантирилди
49'
Жасур Ҳасанов тўпни ошириб берган жойда ҳеч ким йўқ
48'
Денилсоннинг тўпни ерга туширмасдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди
46'
Ким Чжа Чун ГОЛ! Биринчи бўлим охирларида захирадан майдонга тушган Ким Чжа Чун ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва Нестеровни доғда қолдириб, ҳисобни очди - 1:0
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:0
45'
+1 Учрашувнинг биринчи бўлимига бир дақиқа вақт қўшиб берилди
45'
Бурчакдан оширилган тўпни эгаллаб олиш учун чиқиб бораётган Нестеровга нисбатан "Похан" аъзолари ўйин қоидаси бузишди
44'
Жаримадан оширилган тўп Анвар Ғофуровга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.
43'
Жепаров тўпни Анвар Солиевга оширди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Солиевнинг кучли зарбасини дарвозабон муштлари билан уриб юборишга эришди
41'
Ўнг қанотдан дарвоза томон йўлланган зарбани Нестеров эгаллаб олди
40'
"Похан" аъзоларининг навбатдаги ҳужуми. Ҳимоячиларимиз Ставицо Ристичга ва Денилсонга имкон беришмади
39'
Ким Чжа Сунн Майдонга тушди
39'
Хван Чжин Сунн Майдонни тарк этди
38'
Дарвозамиз олдида жуда хавфли ҳужумлар содир этиляпти. Ким Чжун Кюмнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ
37'
Бурчакдан оширилган тўпни "Похан" аъзоси Нестеров дарвозаси томон йўллади, аммо ноаниқ
35'
Жасур Ҳасановга нисбатан қўполлик ишлатилди. У майдонда йиқилиб ётибди
33'
Қарши ҳужумда Денилсон "Бунёдкор"нинг 3 нафар футболчисини алдаб ўтиб дарвозамиз томон ёриб кирди ва ўзидан-да қулайроқ вазиятда турган шеригига тўпни оширди. Но Бюн Чжун эса тўпни чамаси 6 метрлар узоқликдан ноаниқ тепиб юборди
32'
Ривалдо ва Солиев ажойиб конбинация ташкил этишганди. Аммо "Похан" ҳимоячилари ҳужумни "бузишди"
31'
Ҳозирча футболчиларимиз ўзларига билдирилган вазифани оқлашмоқда
29'
Саҳоб Жўраев ҳам ўз омадини узоқ масофадан синаб кўрди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди
27'
Сервер Жепаровнинг чамаси 24 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Шин Хва Ён қийинчилик билан эгаллаб олди
25'
Стадион мухлислар билан тўлиб тошмаган. "Стильярд" стадионида "Бунёдкор" мухлисларининг хайқириқлари эшитилиб турибди
23'
Ўйинолди суратлари












22'
Сервер Жепаров бурчакдан тўпни ошириб берди. Аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди
19'
Жамоамиз аъзолари тўпни кўпроқ ўзларида назорат қилиб туришибди
17'
Қарши ҳужумда Ставицо Ристицга Хайрулла Каримов имкон бермади
16'
Ривалдо олдинга тезлик билан бораётган Солиевни тўп билан таъминлади. Солиевнинг кучли зарбасини эса дарвозабон майдон ташқарисига аранг чиқариб юборди
15'
Сержио Фариас шогирдлари асосий ҳужумларини ўнг қанотдан ташкил этишмоқда. Саҳоб Жўраевга осон бўлаётгани йўқ
13'
Ўйинолди суратлари





12'
Жасур Ҳасановнинг чамаси 23 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди
11'
Жепаровнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпи рақиб аъзосига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи
09'
Ривалдо Анвар Солиевни деярли бирга-бир вазиятга чиқарган эди. Аммо Солиев майдонга қоқилиб тушди
08'
"Похан"нинг ҳужумлари тинмаяпти. Бугун ҳимоячиларимизга қийин бўлишини ҳозирданоқ сезишмумкин
06'
Жасур Ҳасанов тўпни қулайроқда турган Солиевга етказиб берди. Анвар эса ўзидан-да қулайроқ бўлган Ривалдо томон тўпни оширди. Бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
04'
Ҳимоядаги хато қимматга тушиш мумкин эди. Яхшиямки, "Похан" аъзолари вазиятдан фойдалан олишолмади
03'
Икки ҳимоячи қуршовидан қочиб кетган Солиев ҳужумни якунлай ололмади
02'
Поханликларнинг зарбаси ноаниқ чиқди
02'
Кичик жароҳати бўлса-да, поханликларнинг бразилиялик легионери Денилсон асосий таркибда туширилган
01'
Майдон эгалари асосий эътиборларини ҳужумга қаратишган
01'
Ўйин бошланди
00'
"Стильярд" стадиони дарвозаларининг тщри жойида эмаслиги боис ўйиннинг бошланиши бироз кечикди.
00'
Жамоалар майдонга тушиб келишган. Учрашувни "Похан Стилерз" аъзолари бошлаб беришади
00'
БУНЁДКОР:

44. Игнатий Нестеров

4. Хайрулла Каримов


6. Анвар Ғофуров



7. Азизбек Ҳайдаров


8. Эдсон Рамос


10. Ривалдо


19. Жасур Ҳасанов


20. Анвар Солиев


23. Саҳоб Жўраев


29. Жоао Виктор


30. Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:

12. Мурод Зуҳуров (GK)


3. Гочгули Гочгулиев


9. Шавкат Саломов


11. Камолиддин Мурзоев


18. Тимур Кападзе


22. Виктор Карпенко


28. Руслан Мельзиддинов
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: «ПОХАН СТИЛЕРЗ»:

1. Шин Хва Ён


2. Чой Хё Чжин


3. Ким Кван Сук


5. Ким Тэ Су


8. Хван Чжин Сунн


9. Ристич


10. Денилсон


16. Ким Чжун Кюм


20. Шин Хюн Мин


22. Но Бюн Чжун


24. Хван Чжа Вон

ЗАХИРАДАГИЛАР:
41.Ким Чжи Хюк (GK)
4. Окаяма
6. Ким Ги Дон
7. Ким Чжа Сунн
11. Вагнер
12. Парк Хи Чул
23. Рю Чан Хюн
00'
"Похан Стилерз" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади