Онлайн трансляция

"МИКА" (Арманистон) - "БУНЁДКОР"

Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги-2011. "В" гуруҳи. 3-тур. 18 январь

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Мазкур трансляция давомида биз билан бирга бўлганингиз учун миннатдорчилик изҳор қиламиз. Саломат бўлинг! Хизматингизда Улуғбек Мирзаев бўлди.
'
"Бунёдкор" учун эса Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги-2011 омадсиз якунланди.
'
Ўйин тугади. Демак, "В" гуруҳидан 1/4 финалга "Сконто" ва "Мика" клублари чиқишди.
90'
Хайрулла Каримов Қаршиҳужумда яккама-яккага чиқиб кетаётган Нарек Бегларянни қўполлик эвазига тўхтатгани учун Каримов майдондан четлатилди.
89'
Арманистонликлар тўпни тўғри келган томонга тепиб юборишмоқда.
88'
"Мика" қарши ҳужумда. Ҳозир улар ўткир қарши ҳужум ташкил этишди. Аммо якун самарали чиқмади.
87'
"Бунёдкор" аъзолари олдинга бор кучлари билан ўтишяпти ва дуранг илинжида ҳужумлар уюштиришяпти.
86'
"Сконто" - "Тобол" ўйини 3:0 ҳисобида тугади.
84'
Сардор Рашидов
84'
Анвар Ражабов
84'
Андраник Шахгельдян
84'
Алекс
80'
Ўйин энди майдон марказига кўчди. "Мика" асосан ҳимояни ўйлаяпти.
73'
Педро Лопес бунгача 54-дақиқада сариқ олган эди. У ўзи майдонга 53-дақиқада тушганди. 20 минут ичида у энди қизил карточка олишга улгурди.
73'
Педро Лопес
72'
"Бунёдкор" энди 9 киши бўлиб қолди.
72'
Руслан Мелзиддинов
69'
Яннис Мандзукас
69'
Анвар Раҳимов
69'
Иван Нагаев
69'
Анвар Солиев
66'
Барча стандартлар "Бунёдкор" учун бутун турнирда катта муаммолар келтирмоқда. Мана ҳозир ҳам Агван Мкртчян ҳаволатиб оширган тўпни Грайр Мкоян боши билан Худоёров ёнидан тўрга йўллади. 1:2. "Мика" олдинга чиқиб олди.
66'
Грайр Мкоян
60'
Майдонда очиқ футбол бошланди. Иккала жамоа ҳам бирин-кетин ҳужумлар ёғдиришмоқда.
58'
Андраник Восканян
58'
Ваагн Минасян
56'
Ҳозиргина эълон қилишди, параллель учрашувда "Сконто" "Тобол"ни енгмоқда - 2:0. Бу биз учун яхши хабар эмас. Бизга "Сконто" албатта мағлуб бўлиши шарт.
55'
Анвар Ғофуровнинг ерлатиб берган зарбаси дарвоза устини ёнидан ўтиб кетди.
55'
Бизнинг фойдамизга жарима зарбаси.
55'
Алекс
53'
Педро Лопес
53'
Гайк Ишханян
52'
Хайрулла Каримов
50'
Мелзиддинов тўпни рақибдан олиб қўйди ва Солиевга узатди. Қулай ҳолатдаги Анвар очиқ дарвозани бемалол нишонга олди.
50'
Анвар Солиев ГОООООООООООООЛ!
46'
Нарек Бегларян
46'
Григор Мкртчян
46'
Армен Петросян
46'
Эдней
46'
Иккинчи тайм бошланди.
'
Биринчи бўлим тугади. "Мика" 1:0 ҳисобида олдинда. Танаффус.
45'
"Бунёдкор"га ҳужум ташкил қилиш мушкул бўляпти. Солиев билан Ражабовга тўп деярли етиб келмаяпти.
43'
Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоси ва ҳисоб 0:2га етишига озгина қолди. Бахтимизга, Григор Мкртчян очиқ қолган дарвозага 3 метрдан тўпни қандайдир тасодиф туфайли кирита олмади.
41'
Агван Мкртчяннинг кучли зарбаси - Худоёров ўз ўрнида.
40'
Танаффусга энг камида ҳисобни тенглаштириб чиқиб кетиш керак. Акс ҳолда, 2-таймда қийин бўлади.
39'
Ташаббус ҳозир "Мика" қўлига ўтди.
38'
Солиев офсайдга тушди.
36'
"Мика" ижросида хавфли бурчак зарбаси. Ереванликлар аъзоси бош билан зарба берди. Мелзиддинов дарвозага кириб кетаётган тўпни бош билан олиб чиқди.
34'
Тўпни яна жонли девор қайтарди.
34'
Руслан Мелзиддинов Рақиб ҳужумини қоида бузиш билан тўхтатиб қолди.
32'
Камчилик қолганимиз тезда сезилди. Энди олдинга ўтишимиз оғир кечяпти.
29'
"Мика" анча фаоллашди.
25'
Александр Хвостунов
26'
Александр Тадевосян Тўп чап томонга йўналтирилди, Худоёров эса ўнг томонга. 0:1.
25'
Дарвозамизга пенальти. Жаримадан оширилган тўпга отилган рақибни қўли билан силтаб юборгани учун, Хвостунов қизил карточка олди ҳамда пенальти олиб келди.
24'
Яна дарвозамиз тарафга жарима.
21'
Энди "Мика" хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Агван Мкртчян берган зарба футболчиларимиздан иборат жонли деворга тегиб қайтди.
20'
Анвар Раҳимовнинг ажойиб зарбасини "Мика" посбони Геворг Каспаров ушлаб олди.
16'
Навбатдаги ҳужумимиз яна бир ноаниқ зарба билан интиҳо топди.
13'
Ҳозирча шундай таассурот уйғонмоқдаки, бу рақибни керакли тўплар фарқи билан енгса бўлади.
12'
Рақибни қаттиқ прессинг остига олиб, "қалдирғочлар" тўпни "Мика" ярим майдонида эгаллаб олишни яхши бажаришяпти.
9'
Барча футболчиларимиз тўп учун курашларда ҳамма вазиятларда тўпни "Мика" аъзоларидан олиб қўйишмоқда.
8'
Қанотлардан Солиев томон узатилаётган тўпларни арманистонликлар ҳимоячилари қайтаришга эришишяпти.
5'
Вакилларимиз тўпни жуда яхши назорат қилишмоқда. Аммо хавфли вазиятлар ҳозирча йўқ.
2'
Гуруҳимиздаги турнир жадвалидан келиб чиқиб, "Бунёдкор" фақат олдинга ўтмоқда.
2'
Мелзиддиновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
1'
Ўйинни "Бунёдкор" бошлади.
'
Клублар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Жамоалар манеж майдонида ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказишмоқда.
'
Ҳакамлар:
Михаил Вилков
Андрей Веретёшкин
Иван Касьянков
Евгений Турбин
Назоратчи: Николай Объедков (барчаси - Россия)
'
"Бунёдкор":
25. Муҳиддин Худоёров
4. Хайрулла Каримов (с)
6. Анвар Ғофуров
2. Ислом Иномов
3. Акмал Шораҳмедов
7. Анвар Раҳимов
8. Жовлон Иброҳимов
9. Анвар Ражабов
11. Руслан Мелзиддинов
13. Александр Хвостунов
20. Анвар Солиев

Захира:
45. Акбар Тўраев
5. Карим Израилов
14. Шавкат Раимқулов
15. Миразиз Жалолов
17. Иван Нагаев
19. Сардор Рашидов
22. Яннис Мандзукас

Бош мураббий:
Миржалол Қосимов
'
Жамоалар таркиби. "Мика":
1. Геворг Каспаров
18. Александр Тадевосян
13. Геворг Погосян
5. Грайр Мкоян (с)
22. Алекс
17. Агван Мкртчян
4. Гайк Ишханян
16. Ваагн Минасян
15. Эдней
11. Григор Мкртчян
19. Константин Мандриченко

Захира:
12. Артур Арутюнян
3. Андраник Восканян
6. Педро Лопес
2. Армен Петросян
8. Андраник Шахгельдян
10. Нарек Бегларян
23. Рафаел Казарян

Бош мураббий:
Армен Шахгельдян
'
Ассалому алайкум, азиз мухлислар! Яна бироздан сўнг МДҲ чемпионлари кубоги доирасидаги "Мика" (Ереван) - "Бунёдкор" учрашуви бошланади. Биз Санкт-Петербургдаги "Зенит" спорт ўйинлари саройидан сизларга ушбу беллашувдан матнли он-лайн трансляция олиб борамиз. Трансляциямизни кузатиб боринг.