Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ТОБОЛ" (Қозоғистон)

Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги-2011. "В" гуруҳи. 1-тур. 15 январь

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Хизматингизда Санкт-Петербургдан Улуғбек Мирзаев бўлди. Саломатлик тилаб қоламиз!
'
Кейинги, яъни эртанги он-лайн трансляцияда алоқада бўлгунча, азизлар! Эртага Тошкент вақти билан соат 15:00да "Сконто" билан ўйин.
'
Ўйин тугади. Афсуски, "Бунёдкор" мусобақани мағлубият билан бошлади.
89'
Александр Ковалёв "Тобол"нинг қарши ҳужумида рақибни қўпол тўхтатгани учун.
86'
Сергей Гридин Қўпол ўйини учун.
86'
Аммо голли вазиятлар яратиш қийин бўляпти.
86'
"Бунёдкор" аъзолари шошилишяпти.
80'
Сергей Гридин
80'
Игорь Юрин
79'
Энди ҳужум чизиғимизда Ирисметов ва Нагаев жуфтлиги ҳаракат қилади.
77'
Яннис Мандзукас
77'
Анвар Ражабов
76'
Ҳа, усиз ҳам қийин вазиятда бўлган "Бунёдкор" энди камчилик бўлиб қолди.
75'
Ислом Иномов Иккинчи сариқ карточка учун.
74'
Ермек Куантаев
74'
Юрис Лайзанс
72'
Жаъфар Ирисметов
72'
Анвар Солиев
72'
Алексей Малишев Қўпол ўйини учун.
72'
Қосимов ҳужумни кучайтирмоқчи. Майдон четида Жаъфар Ирисметов пайдо бўлди.
71'
Алексей Малишев
71'
Мантос Савенос
69'
Иван Нагаев
69'
Руслан Мелзиддинов
69'
Кетма-кет иккинчи бурчак зарбаси.
68'
Бурчак зарбаси бажаряпмиз.
68'
Анвар Ғофуров жарима зарбасини баланд йўналтириб юборди.
66'
"Тобол" асосий эътиборни ҳимояга қаратяпти.
35'
Ислом Иномов Қанот ҳаками қарорига эътироз билдиргани учун биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида олганди. Шуни эътиборга олиб қўйишингизни сўраймиз.
59'
"Бунёдкор" устунликни ўз қўлига олди.
57'
Бурчак зарбасидан сўнг Солиевнинг бош билан зарбаси тўсинга тегиб қайтди.
57'
Кристос Гребис
57'
Миланко Рашкович
57'
Ражабовнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди. бурчак зарбаси.
55'
Бурчак зарбаси амалга оширилди. Рақибларнинг бош билан зарбаси ноаниқ чиқди.
54'
Миланко Рашковичнинг кучли ва хавфли зарбасини Худоёров яна қайтарди. Муҳиддин ишончли ўйнаяпти.
52'
Худоёров қийин зарбани олиб чиқди. Баракалла!
51'
Дарвозамиз томон яна жарима зарбаси. Масофа - 20 метрча.
50'
"Бунёдкор" қаттиқ прессинг қўллаяпти.
48'
"Бунёдкор" олдинга ўтишга интиляпти. Ҳисоб жамоамизни шунга ундаяпти.
46'
2-тайм бошланди.
46'
Александр Ковалёв
46'
Александр Хвостунов
46'
Хайрулла Каримов
46'
Бахтиёр Ашурматов
'
Ҳатто иккита алмаштириш.
'
"Бунёдкор"да ўзгариш бўляпти.
'
Жамоалар танаффусдан қайтишди.
'
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:2, "Тобол" фойдасига. Танаффус.
45'
200 фоизли имконият бой берилди. Агар бунақа вазият голга айлантирилмаса, унда жамоамизнинг тақдири ҳақида бирор ижобий нарса дейиш қийин.
45'
Ражабов моҳирона тарзда яккама-яккага чиқди. Лекин нимагадир зарбани ўзи бермасдан, тўпни Солиевга оширди. Ноқулай вазиятдан Солиев кўнгилдагидай зарба беролмади.
41'
Латвиялик машҳур Юрис Лайзанснинг кучли зарбаси бироз баланд кетди. Зарба анча хавфли чиқди.
39'
Энди Анвар Ражабовнинг бош билан зарбасини костанайликлар сардори - дарвозабон Александр Петухов ушлаб олди.
38'
"Тобол"нинг хавфли ташланиши. Яхшиямки, Худоёров Костюкнинг ўтишини тўхтатиб қолди.
35'
"Тобол"нинг ўта хавфли ҳужуми. Ҳимоячиларимизнинг хатоси туфайли Сергей Костюк Худоёровни "ўққа тутди". Ҳайриятки, зарба ноаниқ.
34'
Ўйин бироз секинлашди. Иккала томон ҳам ўртада ўйнаяпти.
31'
Айниқса Руслан Мелзиддинов жамоамизда етакчилик қилмоқда. У ўйинимизни ўз қўлига олган.
29'
Ўйин тизгини "Бунёдкор"нинг қўлига ўтди. Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.
26'
Муҳиддин Худоёров
26'
Акбар Тўраев Посбонимиз Тўраев қўлининг бармоқларини қайриб олди ва у алмаштирилди.
24'
Руслан Мелзиддинов моҳирона тарзда ўйиндан ташқари ҳолатнинг олдини олиб, рақиб дарвозабони билан яккама-якка чиқди. Ҳужумга жуда чиройли ўтдик. Бир-иккита зарбани рақиб посбони ва ҳимоячилари қайтаргач, Солиевнинг якуний зарбасини "Тобол" тўса олмади. Демак, ҳисоб қисқарди - 1:2.
24'
Анвар Солиев ГОООООООООЛ!!!
22'
Бурчак зарбаси. Тўп киритилди. Натижада, Шораҳмедовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
21'
Яна бурчак зарбаси. Мелзиддиновнинг кучли зарбасини рақиб посбони зўрға майдон ташқарисига уриб юборганди.
20'
Карим Израилов бурчакдан оширган тўп Анвар Солиевнинг бошига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Солиевнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
17'
"Тобол"нинг кучли ва зич ярим ҳимояси футболчиларимизни ҳужумга ўтказмаяпти. Иккинчи томондан, ўз жамоасининг кетма-кет ҳужумларини бошлаб беряпти.
16'
Миланко Рашкович Ҳисоб - 0:2. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Миланко Рашкович боши билан дарвозамизга киритди. "Тобол" энди икки тўп фарқи билан олдинда.
13'
Алексей Данаевнинг 25 метрлардан жарима зарбасидан жуда кучли зарбасини Тўраев тўсишга эришди.
12'
Ўйин ўртача тезликда кечяпти. Очиғи, ҳозирча "Тобол" фаолроқ кўриняпти.
7'
Анатолий Богданов Игорь Юрин жарима зарбасини илди. Богданов эса бош билан тўпни дарвозамизга йўллади. Начора, ҳисоб - 0:1.
7'
"Тобол" ҳужумга ўтди ва жарима зарбаси ишлади.
5'
Ҳужум бошлаётган Мелзиддиновни рақиблар қўли билан ушлаб қолишди.
3'
"Бунёдкор"нинг биринчи ҳужумида Анвар Ражабов ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
2'
Бурчак зарбаси "Тобол"га фойда келтирмади.
2'
Хавфли тўп узатишни Акбар Тўраев майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчак зарбаси.
1'
"Тобол"нинг илк ҳужуми.
'
Ўйинни "Тобол" бошлади.
'
Жамоалар сардорлари - Хвостунов ва дарвозабон Александр Петухов.
'
Ҳакамлар:
Александр Егоров
Дмитрий Жвакин
Игорь Демешко
Евгений Турбин
Назоратчи: Тарас Безубяк (барчаси - Россия)
'
"Бунёдкор":
45. Акбар Тўраев
13. Александр Хвостунов
6. Анвар Ғофуров
14. Бахтиёр Ашурматов
30. Акмал Шораҳмедов
27. Ислом Иномов
8. Жовлон Иброҳимов
28. Руслан Мелзиддинов
23. Карим Израилов
20. Анвар Солиев
9. Анвар Ражабов

Захира:
25. Муҳиддин Худоёров
4. Хайрулла Каримов
31. Александр Ковалёв
22. Яннис Мандзукас
15. Миразиз Жалолов
17. Иван Нагаев
18. Жаъфар Ирисметов

Бош мураббий:
Миржалол Қосимов
'
Бугун расмий мезбон сифатидаги "Тобол" таркиби:
35. Александр Петухов
4. Алексей Данаев
41. Ненад Сливич
37. Владе Лазаревски
32. Евгений Овшинов
25. Сергей Костюк
10. Юрис Лайзанс
29. Игорь Юрин
45. Мантос Савенос
28. Миланко Рашкович
36. Анатолий Богданов

Захира:
1. Ярослав Багинский
46. Олег Лотов
38. Анатолий Стукалов
26. Сергей Гридин
12. Кристос Гребис
42. Ермек Куантаев
47. Алексей Малишев

Бош мураббий:
Равиль Сабитов (Россия)
'
Демак, таркиблар.
'
Бироздан сўнг жамоалар ва ҳакамлар таркиблари билан танишасиз.
'
Ноут-бук олдида хизматингизда - Улуғбек Мирзаев.
'
Ассалому алайкум, азиз мухлислар! Ноут-букимиз Санкт-Петербургдаги "Петербургский" СККдаги медиа-трибунада ўрнатилган. Яна бир неча дақиқалардан сўнг эътиборингизга "Тобол" - "Бунёдкор" ўйинидан он-лайн трансляция ҳавола қилишни бошлаймиз.