Онлайн трансляция

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 26-тур. 31.10.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар
'
"Пахтакор" стадионида 19-миллий чемпионатнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
'
Майдонда "Бунёдкор"чилар байрам қилишмоқда.
'
"Бунёдкор" аъзолари олтин рангли футболкаларни кийиб олишган.
'
"Бунёдкор" ўз анъанасини давом эттирди. "Пахтакор" бу сафар ҳам "Бунёдкор"ни юта олмади.
'
Ҳисоб очилгани йўқ 0:0
'
Ўйин якунланди.
90+2'
Геворкяннинг кучли зарбаси ноаниқ.
90+1'
Ҳайдаровнинг жарима зарбаси ҳимоячилар бартараф этишди.
90'
Иккинчи бўлим 3 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Геворкян оширган тўпни Андреев боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади.
89'
Расул Шуҳратов Майдонга тушди.
89'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
88'
Санъат Шихов Майдонга тушди.
88'
Владимир Козак Майдонни тарк этди.
88'
Иккала жамоа ҳам анча эхтиёткорроқ ўйнамоқда.
86'
Одил Аҳмедов зарба бериш учун жуда қулай вазиятга чиқди ва зарба берди. Аммо тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
82'
Руслан Мелзиддинов Одил Аҳмедовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
80'
"Пахтакор"нинг навбатдаги жарима зарбаси. Бу сафар Одил Аҳмедов тўп тепди. Аммо ноаниқ.
79'
Артур Геворкян Майдонга тушди.
79'
Элдор Магдеев Майдонни тарк этди.
78'
Гейнрихнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
78'
"Пахтакор" таркибида ҳам ўзгариш бўлади.
77'
Тимур Кападзе Майдонга тушди.
77'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
76'
Хвостунов тўпни Мандзукасга оширди. Яннис жарима майдончаси узатди. Мельзиддиновнинг зарбаси салгина ноаниқ.
74'
Темур Жўраев ўз постини ташлаб чиқиб, хавфни бартараф этди.
73'
Андреев Мандузкасни ушлаб, тўхтатиб қолди.
72'
Азизбек Ҳайдаров ва Боян Миладинович Огоҳлантирилдилар.
71'
Майдонда кутилган жанжал. Азизбек Ҳайдаров ва Александр Гейнрих тўқнашиб кетишди.
69'
Анзур исмоилов хавфни бартараф этди.
67'
Карпенко ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди.
66'
Андреев чиройли тарзад Тожиевни тўп билан таъминлади. Камолиддиннинг зарбаси эса жудаям ноаниқ бўлди.
65'
Карпенконинг жарима зарбаси. Жуда хавфли зарба. Темур Жўраев тўпни сўнгги лаҳзада эгаллаб олди.
64'
Магдеев Гейнрих томон тўп оширди. Бироқ Ғофуров тўпни эгаллаб олди.
62'
Камолиддин Тожиев ҳужумга қўшилди. Аммо Азизбек Ҳайдаров ундан тўпни олиб қўйди.
61'
Карпенконинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужум. Мельзиддинов тўпни яна Карпенкога узатди. Амми Викторнинг бош билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ бўлди.
60'
Мандзукаснинг тўп ошириши ва Темур Жўраев уни эгаллаб олди.
58'
Одил Аҳмедов Хвостуновга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Одил Аҳмедов огоҳлантирилди.
55'
Гейнрихнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Ҳошимов боши билан қайтариб қолди. Ҳозир унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
53'
Узоқ вақт "Бунёдкор" аъзолари тўпни ўзларида назорат қилишди.
50'
Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини Ғофуров дарвозага йўллади. Аммо ҳимоячилари қайтариб қолишди.
50'
Карпенко биргина аниқ паси билан Ражабовни олдинга бошлади. Аммо Миладинович тўпни узоқлаштиришга эришди.
49'
Иккинчи бўлим бироз суст бошланди.
48'
Кетма-кет учта бурчак тўпидан сўнг Карпенко узоқ масофадан ноодатий тарзда дарвоза томон зарба берди. Аммо ноаниқ
47'
Иккинчи бўлим бошида "Бунёдкор" кетма-кет бурчак тўплари тепмоқда.
46'
Александр Ковалёв Майдонга тушди.
46'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45+1'
Карпенкони Миладинович таъқибидан ўтиб кета олмади.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Чиройли комбинация уюштирилди. Аммо сўнгги тўп оширишини Ҳошимов аниқ амалга ошира билмади.
40'
Яна ҳимоядаги хатони Ғофуров тўғрилади. Бу сафар Шарофутдиновнинг зарбасини тўсиб қолди.
39'
Бу сафар Боян Миладиновичнинг зарбаси ўхшамади.
38'
Анзур Исмоиловнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди. Андреев тўпни ундан олиб, Гейнрихга узатди. Саша эса Одилни тўп билан таъминлади. Одилнинг зарбаси йўлига эса Ғофуров тўғаноқ бўлди.
34'
Вақт ўтгани сари жамоалар ҳимояда мустаҳкам ўйнашиб, рақибга ҳужум уюштириш учун имконият бермаяпти.
31'
Қарши ҳужумда. Ҳошимов шерикларини аниқ пас ошира олмади.
30'
"Бунёдкор"нинг ҳужумларида Анвар Ражабовга маҳорат етишмаяпти.
28'
Гейнрих жарима тўпини амалга оширди. Ҳошимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
26'
Одил Аҳмедов ўнг қанотдан тўп оширди. Козакка ҳеч ким ҳалал бермади. Аммо у тўпни Нестеров дарвозасига тўғрила олмади.
24'
Жаримадан оширилган тўпни Суюнов боши билан бартараф этди.
23'
Элдор Магдеев Бу қўполлик учун огоҳлантирилди.
22'
Карпенкога нисбатан ўйин қоидаси очиқчасига бузилди.
20'
Гейнрих чамаси 35 метрлардан жуда кучли жарима зарбасини амалга оширди. Нестеров маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
19'
Карпенко ва Мандзукас комбинацияси. Тўп Ражабов томон оширилди. Аммо Жўраев тўпни ушлаб олишга эришди.
17'
Александр Гейнрих Ҳакамга жаҳл қилгани учун бош ҳакам уни огоҳлантирди.
16'
Ўйин суръати бирозў тушди.
14'
Саҳоб Жўраев Магдеевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
13'
Мандзукаснинг тўп оширишини Миладинович бартараф этди.
12'
Андреев чиройли тарзда Хвостуновни алдади. Аммо у тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
10'
Карпенконинг зарбасини Тимур Жўраев ушлаб олди.
08'
Учрашув яхши бошланди. Мухлисларбоп ўйин бўлмоқда.
06'
Яна Шарофутдиновнинг зарбаси. Нестеров аввалига тўпни қўлидан чиқариб юборди. Кейин эса уни ушлаб олди.
05'
Илк дақиқаларданоқ жамоалар очиқ футбол намойиш этишмоқда.
04'
Карпенконинг жаримадан оширган тўпини Мандзукас боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
03'
Энди "Бунёдкор"нинг ҳужуми.
02'
Шарофутдиновнинг зарбасини Нестеров чизиқ устидан қайтариб қолишга эришди.
02'
Бояннинг кучли зарбаси. Жуда кучли зарба. Бирозгина ноаниқ.
02'
Тўп олдида Миладинович
01'
Гейнрихга нисбатан қўполлик. Жарима зарбаси.
01'
Илк дақиқада Одил Аҳмедовнинг ҳаракатлари олқишланди.
01'
Ўйинни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди.
14:29'
Жамоалар эсдалик учун суратларга тушиб олишди.
14:29'
"Пахтакор" ҳам, "Бунёдкор" ҳам ўзининг анаъанавий рангларида. "Шерлар" қора-сариқ йўл-йўл, "қалдирғочлар" беғубор оқ рангларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил либосларда.
14:28'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
14:23'
Иккала жамоа фан-клуби аъзолари ушбу учрашувга катта тайёргарлик кўришганини уларнинг ҳаракатларидан пайқаш қийин эмас.
14:21'
Стадионда 4000 мингга яқин ишқибоз бор холос.
14:20'
"Бунёдкор"чилар ҳам мана энди машқларини якунлашди.
14:16'
"Бунёдкор" аъзолари эса айни дамда енгил югуриш машқларини амалга оширишмоқда.
14:15'
"Пахтакор"чилар ўз машқларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
14:11'
“ПАХТАКОР” ТАРКИБИ: “ПАХТАКОР” ТАРКИБИ:
30.Тимур Жўраев
4.Боян Миладинович
5.Акбар Исматуллаев
20.Элдор Магдеев
21.Камолиддин Тожиев
25.Одил Аҳмедов
26.Дилшод Шарофутдинов
27.Илҳом Суюнов
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак
35.Александр Гейнрих

ЗАХИРАДАГИЛАР:
33.Элдор Тожибоев
2.Егорь Кримец
6.Мурод Ҳолмуҳаммедов
8.Акром Бахритдинов
17.Артур Геворкян
18.Санъат Шихов
24.Даврон Ҳошимов
14:09'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
13.Александр Хвостунов
20.Анвар Ражабов
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов
30.Яннис Мандзукас

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Гочгули Гочгулиев
16.Дониёр Ҳасанов
18.Тимур Кападзе
26.Анвар Раҳимов
31.Александр Ковалёв
34.Расул Шуҳратов
14:04'
Ушбу мавсумда бу нарса иккинчи маротаба такрорланиши. биринчи даврадаги "Пахтакор" - "Насаф" учрашувини БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришганини таъкидлаш жоиз.
14:03'
Бош ҳакам: Юсуф Ал-Мазруқ (Қувайт)
Қанот ҳакамлари: Исса Маҳмуд Аламави (Иордания), Хаджа Майдин Муҳаммад (Сингапур)
14:02'
Бугунги учрашувни хорижлик ҳакамлар бошқариб боришади.
14:01'
Айни пайтда иккала жамоа расмийлари учрашув назоратчиси хонасида таркибларни ўйин қайдномасига тўлдириб чиқишмоқда.
14:00'
Стадионда мухлислар сони кишини ажаблантирмоқда. Ҳозиргача чамаси 1000дан зиёд мухлислар бор холос. Аммо учрашув бошланишига яна 30 дақиқа борлигини ҳам унутмаслик керак:)
13:59'
Жамоалар майдонга чиқиб келишган, ҳакамлар ҳам майдонда. Ҳар бир томон ўйинолдидан машқ қилишмоқда.
13:58'
Об-ҳаво ҳароратини аъло даражада дейиш мумкин.
13:57'
Очиғини айтганда "Пахтакор" Марказий стадионининг майсалари ҳозирги кунга келиб анчайин сарғайиб кетган. Шунга қарамасдан, майдоннинг текислиги яхши ҳолатда сақланиб қолинган.
13:56'
Бугун Сиз азизларнинг эътиборингизга узоқ кутилган пойтахт дербисини матнли онлайн трансляция қилиб борамиз.
13:54'
"Бунёдкор" матбуот хизмати компьютерлари "Пахтакор" Марказий стадионининг матбуот ходимлари учун ажратилган ложага ўрнатилган.
13:52'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!