Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"

Олий лига, 25-тур. 26.10.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
"Кимёгар" стадионида мамлакатимиз байроғи туширилмоқд
'
"Бунёдкор" мамлакатимизнинг уч карра чемпионлигини тантана қилмоқда
90+2'
Учрашув якунланди. 2:1
90+1'
Бурчак тўпи.
90+1'
Жарима зарбаси тепилмоқда. "Металлург"нинг барча аъзолари Нестеров дарвозаси ёнида.
90'
+2 Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
"Бунёдкор" аъзолари узоқ вақт тўпни ўзларида ушлаб туришди. Аммо тўп йўқотилди.
86'
Ҳисоб 2:1 бўлгач бекободликларнинг ҳаракатлари анча жонланиб қолди.
83'
Зоҳид Абдуллаев ГОЛ!!!
'
Анзур Исмоиловни ўрнига бошқа бир марказий ҳимоячи Гочгули Гочгулиев майдонга тушди.

76 Чамаси 23 метрлардан Илёс Қурбоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан эгаллаб олди.

77 Одил Исабоевни ўрнига Нозим Эсонов майдонга тушди.

82 Анвар Ражабовни ўрнига Миразиз Жалолов майдонга туширилди.

83 Зоҳид Абдуллаевнинг кучли зарбасини Нестеров қайтариб қололмади. 2:1
72'
Анзур Исмоиловни ўрнига бошқа бир марказий ҳимоячи Гочгули Гочгулиев майдонга тушди.
72'
Анзур Исмоиловни ўрнига бошқа бир марказий ҳимоячи Гочгули Гочгулиев майдонга тушди.
69'
Жўраевга зарба бериш учун Мельзиддинов ҳалал бериб қолди.
67'
"Бунёдкор"чилар рақибни ўз жарима майдончалари ичига тўлиқ қамал қилишган.
63'
Учрашувни анча фаол ўтказган Азизбек Ҳайдаров ўз ўринин Яннис Мандзукасга бўшатиб берди.
60'
Кападзе майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди ва унинг паси Мельзиддиновни қулай вазиятга чиқарди. Руслан чап оёғи билан Икромов қўриқлаётган дарвозанинг пастки ўнг бурчагини ишғол қилди - 2:0.
59'
Руслан Мелзиддинов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
57'
Карпенконинг бош билан тўхтатиб берган зарбасини Ҳошимов дарвозага аниқ йўллай олмади.
56'
Саҳоб Жўраев биргина тўп ошириши билан Карпенкони жуда қулай вазиятга чиқарди. Виктор эса дарвоза яқинидаги Кападзега тўп оширди. Аммо Тимурга зарба бериш учун Акбаров ҳалал бериб қолди.
54'
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида бекободликлар бироз устунликка эришишмоқда.
52'
"Металлург"ни ҳужумини бузган Ҳайдаров ўзи янги ҳужум бошлади. Майдоннинг катта қисмини тўп билан босиб ўтган Азизбек сўнгги лаҳзада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
50'
Бекободликлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишган.
49'
Қурбоновнинг кучли зарбаси. Ноаниқ кетди.
48'
Ҳалимтоевнинг зарбаси Ҳошимовга теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди. Нестеров тўпга эга чиқди.
46'
Шуҳрат Йўлдошев ва Руслан Вагаповларни ўрнига Файзулло Аҳмедов ҳамда Илёс Қурбоновлар майдонга тушишди.
46'
"Металлург" таркибида иккита ўзгариш бўлди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0. "Бунёдкор" олдиинди.
43'
Карпенко жуда кўп вазиятларда узоқ масофалардан рақиб дарвозасини ўққа тутмоқда.
42'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни ўзларида хотиржам назорат қилиб туришибди.
39'
Ҳайдаровнинг супер паси. Аммо ҳимоячилар тўп йўналишини бироз бўлсада ўзгартиришга муваффақ бўлишди.
38'
Ражабов икки футболчи қуршовидан чиройли тарзда чиқиб кетиб, дарвоза томон зарба йўллади.ю Икромов бу сафар ҳам тўпни эгаллаб олди.
35'
Бурчакдан Карпенко тўп оширди. Анвар Ғофуровнинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
32'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари янада хавфли тус олмоқда.
30'
Карпенко яна бир бор узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Бу сафар тўп бирозгина ноаниқ кетди.
29'
Иккинчи гол Икромов дарвозасидан ўрина эгаллашига салгина қолди. Ҳайдаров бошлаган ҳужумни Кападзе давом эттирди ва у ўзидан-да қулайроқ вазиятда турган Мельзиддиновга берди. Руслан эса янада қулайроқ бўлган Ражабовни тўп билан таъминлади. Бироқ Анварнинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
28'
Жарима зарбасини Ражабов ва Ҳадаров чиройли комбинация уюштиришган ҳолда Карпенкога думалатиб беришди. "Бунёдкор" сардорининг кучли зарбаси эса дарвозанинг юқори чап бурчагидан жо эгаллади. 1:0
27'
Виктор Карпенко ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
26'
Саҳоб Жўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Чамаси 24 метрлар узоқликдан.
25'
Қарши ҳужум. Умид Тожимовнинг зарбаси шундоққина Нестеров дарвозасига кириб кетаётганди. Игнатий тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
24'
Бекободликлар ҳам Нестеров дарвозаси томон хавф солишни бошлашди.
20'
Яна Ҳайдаров бошлаган ҳужум. Бу сафар ҳам Кападзе дарвоза томон зарба берди. Икромов ўз ўрнида.
19'
Маъмур Икромов дастлабки дақиқалардан анча фаол ўйин кўрсатмоқда.
18'
Ҳошимов ва Кападзенинг саъйи ҳаракатлари билан ташкил қилинган ҳужум. Карпенко тўпга зарба беришга кечикди. Тўп сакраб бошқа йўналишга кетди.
16'
Саҳоб Жўраевнинг тўп ошириши анча ноаниқ бўлди.
14'
Шуҳрат Йўлдошев Яна "Металлург"нинг ҳужуми. Шуҳрат Йўлдошев симуляция ишлатди ва унга сариқ карточка кўрсатилди.
13'
Қарши ҳужум. Шуҳрат Йўлдошевнинг хавфли зарбасини Исмоилов қатариб юборди.
12'
Ҳайдаров марказда рақибдан тўпни олиб қўйиб, Кападзени деярли бирга-бир вазиятга чиқарди. Тимурнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Карпенко йўллади. Икромов тўпни эгаллаб олди.
11'
Жўраев чиройли тарзда олдинга қараб бораётганди. Аммо у тўпни кутилмаганда олдириб қўйди.
10'
Кападзе ҳужумчи Анвар Ражабовга ёрдам бермоқда.
09'
Тўпни мезбонлар тўлиқ ўзларида назорат қилиб туришибди.
07'
Ўйиндаги устунлик "Бунёдкор" томонида.
06'
Азизбек Ҳайдаров 4 футболчини ортда қолдириб, рақиь дарвозасига чамаси 23 метрлардан жуда кучли зарба берди. Бу зарбани Икромовнинг маҳоратигина қайтариб қолди.
03'
Илк ҳужумни "қалдирғочлар" ташкил қилишди. Кападзе рақиб жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсудура олмади. Акс ҳолда ҳисоб дастлабки дақиқаларданоқ очилиши мумкин эди.
01'
Ўйин бошланди.
14:28'
Жамоалар майдонга чиыиб келишмоыда.
14:17'
Бугун "Бунёдкор" ғалаба қозонса сўнгги тур натижасидан қатъий назар мамлакат чемпионлигини расмийлаштириш мумкин. Шунингдек, "Пахтакор"нинг Самарқандда очко йўқотиши ҳам бу ўйинни ҳисобидан қатъиназар "қалдирғочлар"ни чемпионликка етаклайди.
14:15'
"Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳозирданоқ жамоани қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишди. Ҳар бир футболчини бирма-бир олқишлаб чиқишяпти.
14:14'
Иккала жамоа аъзолари майдонда ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда. Султон Зайлобиддинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса ўз машқларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
14:13'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
13.Александр Хвостунов
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Ражабов
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Гочгули Гочгулиев
15.Миразиз Жалолов
16.Дониёр Ҳасанов
30.Яннис Мандзукас
31.Александр Ковалёв
34.Расул Шуҳратов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
14:12'
“МЕТАЛЛУРГ” ТАРКИБИ: “МЕТАЛЛУРГ” ТАРКИБИ:
1.Маъмур Икромов
2.Одил Исабоев (сардор)
3.Саидкамол Акбаров
4.Дониёр Одилов
5.Ғулом Ҳалимтоев
6.Дилмурод Каримов
7.Умид Тожимов
11.Шуҳрат Йўлдошев
15.Зоҳид Абдуллаев
19.Руслан Вагапов
22.Абдували Мўминов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
29.Андрей Сиротюк
8.Нозим Эсонов
9.Сардор Расулов
12.Файзулло Аҳмедов
17.Муқим Тошматов
18.Илья Коваленко
20.Илёс Қурбонов

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов
14:11'
Эътиборингизга жамоалар таркибини таништириб ўтамиз.
14:10'
Чирчиқдаги ҳаво ҳароратини айни футбол ҳавоси десак муболаға бўлмайди. Майдон ҳолати ҳам яхши.
14:05'
"Бунёдкор" матбуот хизмати компьютери Чирчиқдаги "Кимёгар" стадионига ўрнатилган. Бугун Сиз азизларнинг эътиборингизга 25-турнинг "Бунёдкор" - "Металлург" учрашувини матнли онлайн трансляция қилиб борамиз.
14:00'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!