Онлайн трансляция

"ШЎРТАН" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 24-тур. 21.10.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Ўйин тугади. 0:0. Чемпионлик масаласи кейинги турга қоладиган бўлди.
90+1'
Юқоридан тўп оширишлар иккала жамоага ҳам наф келтирмаяпти.
90'
+2 Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Алавидзе тўпни қўлидан чиқариб юборди. Аммо буни Карпенко кутмаганди.
88'
Сўнгги дақиқалар анча асабий ўтмоқда.
84'
Иккинчи бўлимда тўхталишлар кўп бўлмоқда.
83'
Ҳикмат Ҳошимов зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди. Аммо зарба анча ноаниқ кетди.
80'
Расул Шуҳратов Майдонга тушди.
80'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
80'
Виктор Клишин Майдонга тушди.
80'
Игорь Таран Майдонни тарк этди.
76'
Жудаям хавфли вазият. Кападзе бошлаган ҳужумни Мельзиддинов ва Ҳайдаров жонлантирди. Сўнгги зарбани Карпенко тепди. Аммо Алавидзе яна ишончли ўйнади.
74'
Вячеслав Пономарёв Мельзиддиновга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
73'
Карпенконинг жарима зарбасини Алавидзе ушлаб олди.
71'
Кападзе жарима майдончаси ичида тўп билан таъминланди. Аммо Тимур очиқ турган Ражабовга аниқ пас ошира олмади.
67'
Яна Ярослав ўзини кўрсатди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
65'
Александр Ковалёв Крушельницкига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
64'
Крушельницкийнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
63'
Лазиз Убайдуллаев Майдонга тушди.
63'
Ильнур Хазигалиев Майдонни тарк этди.
62'
Карпенконинг бурчакдан оширган тўпини Ражабов дарвозага тўғрилади. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришди.
60'
Мельзиддинов тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетишини олдини ололмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.
58'
Мерзляковнинг зарбаси ноаниқ кетди.
57'
"Шўртан" аъзолари чамаси 22 метрлардан жарима зарбаси тепишмоқда.
55'
"Шўртан" қанотлардан чиройли ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо юқоридан узатилаётган тўпларни "Бунёдкор"чилар бартараф этишмоқда.
52'
Эркинов боши билан зарба бермоқчи бўлди. Аммо унга Исмоилов халал берди.
50'
"Шўртан" иккинчи бўлимда анча жонланиб қолди.
47'
Ҳисоб очилиши мумкин эди. Аммо Анвар Ражабов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ.
44'
Мельзиддиновнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Ражабов дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.
42'
Карпенкога нисбатан Раимқулов қўполлик ишлатди.
39'
Иккала жамоа аъзоларида ҳам голга тортадиган яққол вазиятлар бўлмаяпти.
39'
Иккала жамоа аъзоларида ҳам голга тортадиган яққол вазиятлар бўлмаяпти.
36'
"Шўртан" аъзолари Нестеров дарвозаси томон босим ўтказишди. Аммо уларга ҳимоячиларимиз имконият беришмади.
33'
Чамаси 24 метрлардан Шахбоз Эркинов жарима зарбасини тепди. Тўп жудаям ноаниқ кетди.
30'
Ковалёв чиройли ўйнади. Уч футболчини доғда қолдириб, катта хажмли масофани босиб ўтди. Бироқ сўнгги тўп оширишда у хатоликка йўл қўйди.
29'
Тўп тўлиқ "Бунёдкор" назоратида бўлиб турибди.
26'
Анвар Ғофуров чамаси 36 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Алавидзе яна маҳорат кўрсатди.
22'
Қарши ҳужум. Шахбоз Эркинов чамаси 14 метрлардан кучли зарба йўллади. Нестеров маҳорат кўрсатиб, тўпни ушлаб олди.
21'
Ражабов жуда зўр ўйнади. Крушельницкий ва Алиқуловни алдаб ўтиб, тўпни Кападзега ташлаб берди. Аммо Тимур тўпни дарвозага йўллай олмади.
20'
Ўйин тўлиқ "Қалдирғочлар"нинг устунлигида ўтмоқда.
19'
Карпенконинг навбатдаги супер паси. Кападзе боши билан Ражабовга тўпни оширди. Аммо Анвар тўпга етиб келолмади.
17'
Мельзиддинов ва Ражабов ажойиб ўйнашди. Аммо Уларга Крушельницкий халал берди.
16'
Ўйин суръати бироз тушди.
13'
Карпенконинг супер паси. Аммо Ражабовга Крушельницкий зарба бериш учун имконият бермади.
11'
Яна бир хавфли вазият. Бурчакдан Карпенко тўп оширди. Ражабовнинг бошига теккан тўп Ҳошимовга келиб тушди. Ҳикматнинг зарбасини Алавидзе ушлаб қолишга эришди.
10'
Мельзиддинов ўнг қанотдан чиройли ҳужум бошлади. Тўпни Раимқулов гўё бартараф этгандек бўлди. Аммо ундан илдамроқ ўйнаган Карпенко дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.
08'
Алавидзе бу сафарга зарбани ҳам ушлаб олди. Ковалёв тўпни тепганди.
07'
Бурчак тўпи амалга оширилди. Ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Ражабов дарвозага йўллади. Бироқ юқоридан ўтиб кетди.
07'
Саҳоб Жўраев чамаси 42 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Алавидзе катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
05'
Таран дарвозамиз томон зарба берди. Аммо Анвар Ғофуров тўпни қайтариб юборди.
03'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Иккала жамоа ҳимоячилари ҳам аниқ ўйнашмоқда.
02'
"Шўртан" ҳужумлар уюштирмоқчи бўлди. Аммо "Бунёдкор" ҳимоячилари имконият беришмади.
01'
Ўйин бошланди.
15:59'
Ўйинни "Шўртан" аъзолари бошлаб беришади.
15:57'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Шўртан" тўк қизил, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар эса қора либосларда.
15:48'
Дарвоқе, бугун "Шўртан" аъзоси Патрик Агбонинг туғилган куни. "Шўртан" фан-клуби секторида Агбо учун алоҳида ёзилган табрик баннери кўриниб турибди.
15:47'
Мана энди "Шўртан" футболчилари ҳам ўйинолди машғулотларини якунлашди.
15:46'
Бунёдкорчилар ўз машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
15:43'
Стадионга мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда. "Шўртан" ва "Бунёдкор" фан-клубларининг ким ўзарга мухлислик қилиши бошланиб кетди.
16:42'
Айни пайтда жамоалар аъзолари майдонда машқ олиб боришмоқда.
15:40'
Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги учрашувда "қалдирғочлар" ғалаба қозонсалар, муддатидан аввал чемпионлик масаласини расмийлаштиришади.
16:38'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар: Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Рустам Саидов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Леонид Закутилин (Навоий), Валентин Шашков (Тошкент)
Захира ҳаками: Рустам Тошмуҳаммедов (Нукус)
Учрашув назоратчиси: Рашид Айтеков (Тошкент)
15:37'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Ражабов
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов
31.Александр Ковалёв

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Гочгули Гочгулиев
13.Александр Хвостунов
16.Дониёр Ҳасанов
26.Анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас
34.Расул Шуҳратов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
15:36'
“ШЎРТАН” ТАРКИБИ: “ШЎРТАН” ТАРКИБИ:
1.Михаил Алавидзе
2.Ярослав Крушельницкий
3.Патрик Агбо
5.Асрор Алиқулов (сардор)
9.Игорь Таран
10.Шахбоз Эркинов
11.Ильнур Хазигалиев
15.Вадим Афонин
17.Вячеслав Пономарёв
18.Шавкат Раимқулов
19.Александр Мерзляков

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Александр Корнейчук
4.Азиз Жўраев
6.Аббос Омонов
7.Комил Жўраев
12.Қаҳрамон Баҳодиров
14.Лазиз Убайдуллаев
16.Виктор Клишин

Бош мураббий: Эдгар Гесс
15:35'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
15:34'
Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳси 1:1 ҳисобида якунланган эди. Шунингдек, "Шўртан" ва "Бунёдкор" клублари Ўзбекистон кубоги-2010 финалида ҳам рўбарў келишган ва унда "қалдирғочлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
15:32'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда маҳаллий "Шўртан" клуби мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби "Бунёдкор" клуби билан баҳслашади.
15:31'
"Бунёдкор" матбуот хизмати ўзининг навбатдаги онлайн трансляциясини Ғузордаги "Марказий" стадионидан бошлайди.
15:30'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!