Онлайн трансляция

"НАСАФ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 22-тур. 02.10.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
"Бунёдкор" Қаршидан муҳим ғалаба билан қайтмоқда.
90+3'
Ўйин тугади. Ҳисоб 0:1
90+2'
Тўп "қалдирғочлар"да бўлиб турибди.
90+1'
Қўшиб берилган илк дақиқада ҳисоб 0:2га ошиши мумкин эди. Аммо Ҳошимов зарба бераётган жойда тўп сакраб кетиб қолди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Мандзукас ўзи билан уч ҳимоячини олиб юрибди.
89'
Кенжа Тўраев икки ҳимоячи қуршовидан қочиб кетиб, зарба берди. Бирозиган ноаниқ кетди.
89'
"Насаф" асосан ҳаволатиб тўп оширмоқда.
88'
Ҳайдаров зарба берди. Аммо ноаниқ.
87'
Мандузкас тўпга илк тегишидаёқ чиройли ҳужум ташкил этди. Аммо Мақсуд Каримов ундан тўпни олиб қўйди.
86'
Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
86'
Тимур Кападзе Майдонни тарк этди.
86'
Жиямуродовнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
84'
Қарши ҳужум. Кападзе-Ражабов-Карпенко тандеми. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
83'
Александр Ковалёв Майдонга тушди.
83'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
82'
Камолиддин Мурзоев Кутилмаганда тўпга зарба бериш ўрнига Анзур исмоиловнинг бошига зарба бергани учун огоҳлантирилди.
80'
Жаримани Ҳайдаров ва Карпенко комбинация қилишиб тепишди. Наумов қийинчилик билан тўпни ушлаб олди.
79'
"Бунёдкор" жарима зарбаси тепмоқда.
77'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
72'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
75'
Қарши ҳужумда Анвар Ражабов жуда чиройли тарзда рақибдан ўтиб кетиб, тўпни Ҳайдаровга узатди. Азизбекнинг чамаси 8-9 метрлардан йўллаган зарбасини Наумов ушлаб олди.
74'
Нестеров маҳорат кўрсатди. Мақсуд Каримовнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбаси йўналишини Нестеров топди ва тўпни қайтарди. Ҳисоб ўзгаргани йўқ.
73'
Насаф тепмоқда Ҳаволатиб оширилган тўп кутилмаганда Анзур Исмоиловнинг қўлига тегди деб топилди. Эрматов пенальти белгилади.
71'
Ражабов сафга қайтди. "Бунёдкор" яна тўлиқ таркибда ўйинни давом эттирмоқда.
71'
Ражабов сафга қайтди. "Бунёдкор" яна тўлиқ таркибда ўйинни давом эттирмоқда.
69'
Анвар Ражабов Мақсуд Каримов билан тўқнашувда жароҳат олди. Ҳозир унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
67'
Карпенконинг ўнг қанотдан оширган тўпини Кападзе боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.
65'
Кенжа Тўраев бу сафар ҳам узоқ масофадан зарба йўллади. Бу сафар ҳам ноаниқ.
63'
Тўраев тўпни Мақсуд Каримовга думалатиб берди. Мақсуднинг зарбаси Саҳоб Жўраевга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
62'
Шундоққина жарима майдончамиз чизиғи ёнгинасидан "Насаф" футболчилари жарима зарбаси тепишмоқда.
60'
Ўйин майдон марказига кўчди.
55'
Кенжа Тўраев чамаси 35 метрлардан Нестеров дарвозасига зарба йўллади. Игнатий учун бу зарба хавф туғдиргани йўқ.
53'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Кападзе рақиб жарима майдони ичида кутилмаганда қоқилиб тушди. Натижада тўп йўқотилди.
52'
Кенжа Тўраев "Насаф"нинг ҳужумларини анчайин кучайтирди. Ҳозирги вазиятда у тиқилинч ҳолатнинг ичидан туриб дарвоза томон зарба беришга эришди. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди.
48'
"Насаф" ҳужумкорликни оширган. "Бунёдкор" эса қарши ҳужумда ўйнаяпти.
46'
Ҳамза Каримов Майдонга тушди.
46'
Дорде Ивелья Майдонни тарк этди.
46'
Кенжа Тўраев Майдонга тушди.
46'
Илҳом Шомуродов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлимга "Насаф" иккита ўзгариш билан чиқди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 0:1 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
45'
Ҳайдаров катта куч сарфлаган ҳолда икки рақибдан ўтиб тўпни Карпенкога узатди. Аммо Викторнинг йўлини Хайрулла Каримов беркитиб қўйди.
43'
Қарши ҳужум. Тўраев яна узоқ масофадан зарба йўллади. Ва яна ноаниқ.
41'
Узоқ давом этган тўп оширишдан сўнг Кападзе чамаси 25 метрлардан Наумов дарвозаси томон зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
39'
Лутфулла Тўраевнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.
38'
Мурзоев ва Хвостунов ҳаволатиб узатилган тўп учун курашишди ва иккала футболчи ҳам йиқилиб тушишди. Эрматов чамаси 18 метрлардан "Бунёдкор" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади.
37'
Майдон марказида Азизбек Ҳайдаров жуда фаол ўйин кўрсатяпти.
35'
Ўйиндаги устунлик аста-секинлик билан "Бунёдкор" томонига ўтиб бормоқда.
34'
Равшан Эрматовнинг майдонда бор-йўқлиги ҳозирча сезилаётгани йўқ.
31'
Саломов жуда фаол ўйин кўрсатмоқда. Унинг ўнг қанотдан оширган тўпини Шомуродов боши билан орқароқдаги шериги Филипосянга қолдирди. Артёмнинг кучли зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан эгаллаб олди.
30'
Зарбани Анвар Ғофуров ерлатиб амалга оширди. Ҳошимов эса тўпни Карпенкога тўхтатиб берди. Викторнинг зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
29'
Мельзиддиновга нисбатан қоида бузишди. Жарима зарбаси.
27'
Кападзе-Ҳошимов билан девор услубида ўйнади. Бу вазиятда Руслан Мельзиддинов рақибни чалғитганини ҳам таъкидлаш жоиз. Жарима майдончасига кирибоқ Тимурнинг чап оёғида йўллаган зарбаси олдида Наумов ожиз қолди.
26'
Тимур Кападзе ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
23'
Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбасини Наумов икки бор қўлидан чиқариб юборди. Аммо бу вазиятга ҳужумчиларимиз яқин эмасди.
21'
Саломовнинг бурчак тўпи хавфли чиқди, аммо ноаниқ.
20'
Жиямуродов бурчак тўпи ишлади.
19'
Саломов хавфли ҳужум ташкил этди. Якуний зарбасини Яковлев берди. Аммо тўп йўлига Исмоилов тўғаноқ бўлди.
17'
Лутфулла Тўраев чамаси 32 метрлардан Нестеров дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Аммо тўп ноаниқ кетди.
16'
Яковлев Саҳоб Жўраевга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Аммо Эрматов "Насаф" аъзосини оғзаки огоҳлантирди холос.
14'
Бурчакдан оширилган тўпни Ғофуров дарвозага йўллади. Наумов тўпни ушлаб олди.
13'
Ҳошимовнинг тўп оширишидан сўнг Карпенко дарвоза томон зарба йўллади. Бурчак тўпи.
11'
Саҳоб Жўраев жуда чиройли тарзда Карпенкони тўп билан таъминлади. Викторнинг тўпни тўхтатмасдан, ўз услубида йўллаган зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
08'
Даслабки дақиқаларданоқ жамоалар очиқ футбол намойиш этишмоқда.
07'
"Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми. Аммо бу сафар ҳам Анвар Ражабовга Хайрулла Каримов имкон бергани йўқ.
06'
"Насаф" аъзолари икки марта юз фоизли имконият бўлди. Нестеров тўпни муштлари билан уриб юборди ва ўзи йиқилиб тушди. Яковлевнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини Исмоилов қайтарди. кейин эса Шомуродов қайта зарба беришда адашди.
04'
Карпенко тўпни Ражабовга узатди. Аммо Анвар Хайрулла Каримов таъқибидан ўтиб кета олмади.
03'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни ўзларида ушлаб туришибди.
02'
Илк дақиқалардан бошлаб майдон эгалари босим ўтказишмоқда.
01'
"Насаф"нинг илк ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди. Бурчакдан оширилган тўп эса Мурзоевга тегиб майдонни тарк этди.
01'
Камолиддин Мурзоев ўйинни бошлаб берди.
18:59'
Жамоа сардорлари - Ҳайрулла Каримов ҳамда Виктор Карпенколар Равшан Эрматовнинг кичик қуръасидан сўнг ўйинни ким бошқаришига келишиб олишди.
18:58'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Насаф" қизил, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қора-сариқ рангли либосларида.
18:50'
Мана энди насафчилар ҳам майдонни тарк этишди.
18:47'
"Бунёдкор" футболчилари ўз машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. "Насаф" аъзолари эса ҳамон шуғилланишмоқда.
18:44'
"НАСАФ" ТАРКИБИ: "НАСАФ" ТАРКИБИ:
35.Михаил Наумов
4.Мақсуд Каримов
6.Дорде Ивелья
7.Жаҳонгир Жиямуродов
9.Илҳлом Шомуродов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
19.Шавкат Саломов
23.Андрей Яковлев
44.Хайрулла Каримов (сардор)

ЗАХИРАДАГИЛАР:
42.Мурод Зуҳуров
8.Рустам Қодиров
10.Кенжа Тўраев
14.Ҳамза Каримов
18.Самандар Шодмонов
25.Анвар Солиев
30.Зафар Ҳолмуродов
18:40'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
13.Александр Хвостунов
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Ражабов
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муҳиддин Худоёров
15.Миразиз Жалолов
17.Камолиддин Тожибоев
26.Анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас
31.Александр Ковалёв
34.Расул Шуҳратов
18:38'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
18:37'
"Бунёдкор" таркибида бугун иккита жиддий йўқотиш бор. Марказий ҳимоячи Гочгули Гочгулиев ҳамда бугунги кундаги асосий ҳужумчи Боян Калевич жароҳатлари боис бугунги баҳсда "қалдирғочлар"га ёрдам бера олишмайди.
18:35'
Бироздан сўнг "Насаф" матбуот ҳизмати ходимлари ўйин қайдномасини олиб келишади.
18:34'
Иккала жамоа аъзолари ҳам ҳозиргина майдонга чиқиб келишди ва ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда. Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ҳам майдонда югиришмоқда.
18:33'
Стадионга мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда. Ҳозирча кутилган "аншлаг"ни кўраётганимиз йўқ.
18:32'
Бугун Қаршида об-ҳаво ҳарорати кундузи бироз иссиқ бўлган бўлса-да, ҳозирга келиб ҳақиқий футбол ҳавоси ҳукмронлик қиляпти дейиш мумкин.
18:31'
Бугун Қарши шаҳрида 22-турнинг шубҳасиз марказий учрашуви "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
18:30'
"Бунёдкор" матбуот хизмати компьютери Қаршидаги "Марказий" стадионнинг медиа трибунасига ўрнатилган. Бугун сиз азизларнинг ҳизматингизда Баҳодир Мирзаев бўлади.
18:30'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!