Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР"

Олий лига, 18-тур. 26.08.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Ўйин тугади - 2:0. "Бунёдкор" навбатдаги ғалабасини нишонлади.
90'
Иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Раҳимов Ристичга пас бериш ўрнига футболчиларни алдашга киришиб кетди. Натижада тўпни олдириб қўйди.
87'
Аввалига Калевич, кейин эса Раҳимов зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб дарвозабонни қўлига бориб тушди.
86'
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "қалдирғочлар" анча хотиржам ўйин кўрсатишмоқда.
84'
Анвар Раҳимов ва Сардор Рашидов кутилмаган хатоликка йўл қўйишди ва ажойиб ҳужумни йўққа чиқаришди.
83'
Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
83'
Тимур Кападзе Майдонни тарк этди.
81'
Стевица Ристич Ристич бирга-бир вазиятга чиқиб, Горвиц устидан тўпни ошириб гол урди. Аммо чизиқ ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
79'
Жўраев ҳужумга қўшилди. Аммо Саҳоб рақибга тўпни олдириб қўйди.
78'
Жарима зарбасини Султонов амалга оширди. Нестеров қийинчилик билан тўпни уриб юборди.
77'
Анзур Исмоилов Абдуазиз Султоновга нисбатан ишлатилган қўпполлиги учун огоҳлантирилди.
76'
Карпенко супер паси билан Кападзени бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Тимурнинг йўллаган зарбасини Горвиц қайтаришга эришди.
75'
Карпенко чамаси 24 метрлардан жарима зарбасини тепди. Ҳимоячилар қайтрагна тўпни Хвотсунов чап оёғида дарвозага йўллади. Ноаниқ.
73'
Сардор Рашидов Майдонга тушди.
73'
Ҳикмат Ҳошимов Майдонни тарк этди.
69'
Боян Калевич рақибни чиройли тарзда алдаб ўтиб, тўпни Кападзенинг йўлига думалатиб берди. Кападзенинг дастлабки зарбасини Горвиц қайтариб, ўзи йиқилиб тушди. Қайтган тўпни Кападзе бўш қолган дарвозага осонлик билан йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди.
68'
Тимур Кападзе ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
66'
Нагаев қулай вазиятга чиқиб борганди. Аммо Исмоилов ундан тўпни олиб қўйди.
65'
Чамаси 26 метрлардан Тимур Султонов жарима зарбасини амалга оширди. Аммо тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
63'
Боян Калевич Майдонга тушди.
63'
Руслан Мелзиддинов Майдонни тарк этди.
62'
Қарши ҳужум. Ҳошимов Ристич томон тўп оширди. Аммо Тимур Султонов Ристичдан тўпни олиб қўйди.
60'
Калевич майдонга тушишга тайёргарлик кўряпти.
58'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тинмаяпти. Аммо рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш ҳали насиб этаётгани йўқ.
55'
Кападзе боши билан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди, аммо Горвиц аниқ ҳаракат қилиб хавфни бартараф этди.
53'
Ристич тўрт футболчи қуршовидан жуда чиройли тарзда чиқиб кетди ва зарба йўллади. Аммо ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
51'
Абдуазиз Султонов Майдонга тушди.
51'
Ғайрат Жўраев Майдонни тарк этди.
50'
Ристич жаримадан зарба йўллади. Аммо тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
48'
Мельзиддиновнинг зарбасини Горвиц эгаллаб олди.
46'
Олег Горвиц Майдонга тушди.
46'
Азиз Ашуров Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 1:0.
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Иван Нагаев Майдонга тушди.
44'
Алишер Маҳмудов Майдонни тарк этди.
44'
"Навбаҳор" мураббийлари футболчи алмаштиришмоқда.
41'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тинмаяпти.
40'
Ҳошимов қулай вазиятда зарба берди. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди.
39'
Кападзе майдон марказидан ҳужум бошлади ва тўпни Мельзиддиновга оширди. Руслан эса бир ҳимоячини алдаб дарвозага зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Ристич бош билан зарба йўллади. Аммо дарвозаонга теккан тўпни жудаям ўткир бурчакда турган Карпенкога бориб тушди. Карпенко жуда қийин вазиятда туришига қарамасдан дарвозани аниқ нишонга олди - 0:1.
38'
Виктор Карпенко ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
37'
Кападзе бирин кетин ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
36'
Яна Мельзиддиновнинг паси ва яна Ристичнинг бош билан йўллаган зарбаси. Дарвозабон тўпни жуда қийин вазиятда эгаллаб олди.
35'
Кападзенинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси кутилмаганда Ристичга тегиб қайтди.
34'
Мамадалиевнинг хатосидан сўнг Хвостунов тўпни эгаллаб олди. Аммо у шерикларини пас билан таъминлай олмади.
32'
"Бунёдкор"нинг барча ҳужумлари Ристичга қаратилган. Мельзиддиновнинг чап қанотдан оширган тўпини Ристич боши билан дарвозага тўғрилади. Аммо зарба ноаниқ.
30'
Карпенконинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
28'
Ҳошимовнинг пасидан сўнг Кападзе тўпни узига қулай қилиб тўғрилаб олди. Аммо ҳимоячи дарвозага зарба беришга имкон бермади.
26'
Ҳозирча "Навбаҳор" ҳимоячилари яхши ўйнашмоқда.
24'
Кападзе ва Мельзиддинов бир-бирларини тушуна олишмади. Акс ҳисоб очилиши мумкин эди.
23'
Стадион суҳандони Сервер Жепаров ҳамда Жасур Ҳасановнинг хориждаги фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Стадион ларзага келди. "Жасурга ўхшаши йўқ", "Сервер, Сервер!" деган олқишлар янграб ўтмоқда.
20'
Мамадалиев забар ўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
18'
Ристич гол уриш учун қаттиқ тер тўкмоқда.
15'
Ғайрат Жўраевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кўриниш олди.
13'
Мельзиддинов икки ҳимоячи қуршовидан чиқиб кетиб, дарвоза томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
09'
Кападзе жуда чиройли тарзда олдинга қочиб кетди. Аммо ҳимоячилар сўнгги лаҳзада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
07'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан ҳужум бошлади. Аммо унинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
05'
Ристич қулай вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
04'
Илк ҳавқли ҳужумни "Навбаҳор" футболчилари ташкил этди. Жўраевнинг зарбасини Нестеров ушлаб олди.
03'
Ҳозирча ўйин майдон марказида кечмоқда.
02'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
01'
Учрашув бошланди.
17:29'
Ўйинни "Бунёдкор" футболчилари бошлаб беришадиган бўлди.
17:29'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Навбаҳор" сариқ, ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангли формаларда.
18:00'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: 1.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
4.Ҳикмат Ҳошимов
7.Азизбек Ҳайдаров
9.Стевица Ристич
13.Александр Хвостунов
18.Тимур Кападзе
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
15.Миразиз Жалолов
19.Боян Калевич
26.Анвар Раҳимов
30.Яннис Мандзукас
34.Сардор Рашидов
17:58'
"НАВБАҲОР" ТАРКИБИ: 16.Азиз Ашуров
3.Михайло Данисов
5.Раҳматилло Бердимуродов (сардор)
6.Суннатилла Мамадалиев
8.Евгений Сайко
10.Алишер Маҳмудов
13.Тимур Султонов
17.Илҳом Бойдедаев
18.Дониёр Усмонов
20.Ғайрат Жўраев
23.Элёр Жаҳонов

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
1.Олег Горвиц
4.Тимур Айзатулов
7.Муҳтор Фозилов
9.Абдумалик Абдуллаев
15.Сарвар Отабоев
22.Абдуазиз Султонов
77.Иван Нагаев
17:57'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
17:56'
Иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди.
17:55'
Компьютерларимиз "Жар" стадиониниг медиа-трибунасига ўрнатилган.
17:54'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
'
18-турнинг "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви соат 18:30да бошланади.