Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ОЛМАЛИҚ"

Олий лига, 16-тур. 14.08.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги онлайн трансляцияларимизда учрашгунча хайр.
'
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
90+2'
Миразиз Жалоловнинг жарима майдончаси чизиғи устидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
90'
Иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Мандзукас тўпни Ражабов томон оширди. Аммо Анваргача тўпни етиб келишига ҳимоячилар йўл қўйишмади.
88'
Миразиз Жалолов Майдонга тушди.
88'
Стевица Ристич Майдонни тарк этди.
87'
Ристич бирга бир вазиятга чиқди. Аммо тўпга биринчи бўлиб Хриенко етиб келди.
85'
Ҳисобни ошириш учун икки марта ажойиб имкониятлар бўлди. Аммо Ристич, Карпенко ва Кападзелар аниқ ҳаракат қила олишмади.
82'
Мандзукаснинг қанотдан ошираётган тўплари ҳозирча бесамар кетмоқда.
80'
Ҳайдаров ва Мамазулунов бир-бирларини тушунишмади. Оқибатда Нестеров осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
78'
Карпенко оширган тўпни Ражабов дарвозага йўлламоқчи бўлди, аммо унга ҳимоячилар ҳалал берди.
76'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
76'
Анвар Раҳимов Майдонни тарк этди.
76'
Баҳром Ҳайдаровнинг бурчакдан йўллаган тўпни дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
71'
Мўйдин Мамазулунов Майдонга тушди.
71'
Носир Отақўзиев Майдонни тарк этди.
70'
"Бунёдкор" аъзолари майдонни ҳар бир жойида устунликни ўрнатишган ҳолда, тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.
66'
Власичевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
61'
Олег Зотеев Майдонга тушди.
61'
Шавкат Муллажонов Майдонни тарк этди.
60'
Ристич томон оширилган тўпни Хриенко ушлаб олишга муваффақ бўлди.
58'
Хвостуновнинг ҳаволатиб узатган тўпини Кападзе боши билан Анвар Раҳимовга "ташлаб" берди. Раҳимов эса жарима майдончасига кирибос кучли зарба берди. Аммоо бу сафар Хриенко тўпни қайтариб қололмади - 1:0.
57'
Анвар Раҳимов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
55'
Кагиров қулай вазиятдан фойдалана олмади. Власичев оширган тўп ҳеч кимга тегмай Кагировга келиб тушди. Тимурнинг чамаси 5-6 метрлардан зарбаси эса дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
53'
Хужум кетидан ҳужум. Сўнгги зарбани Карпенко бурама тарзда йўллади. Аммо Хриенко яхши ўйнади.
51'
Кападзе бошлаган ҳужумни Раҳимов давом эттирди ва Ристичга оширди. Стевицанинг зарбаси эса жуда кучсиз чиқди. Оқибатда Хриенко тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
48'
Ристич Раҳимовни қулай вазиятга чиқарди. Анвар олдинга бориш ўрнига тўпни бошқа бир шеригига узатишни афзал топди. Аммо тўп олдирилди.
46'
Кагиров тепган тўп жуда хавфли кўриниш олди.
46'
Яннис Мандзукас Майдонга тушди.
46'
Боян Калевич Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб ҳозирча 0:0.
43'
Раҳимов "офсайд"да қолди. Акс ҳолда у ҳисобни очиши мумкин эди.
41'
Ҳайдаровнинг чамаси 40 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров дастлаб қўлидан чиқариб юборди, кейинги уринишда эса тўпни ушлаб олди.
39'
Пиримовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
38'
Агалиевнинг зарбаси Нестеровга ҳеч қандай ташвиш туғдиргани йўқ.
35'
Кападзе тўп оширгач, Ристич қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
31'
Ҳайдаров оширган тўпга Отақўзиев етиб кела олмади.
30'
Руслан Мельзиддиновнинг чиройли ҳаракатлари мухлислар олқиши билан қарши олинди.
29'
Баҳром Ҳайдаровнинг кучли зарбасини Нестеровнинг узоқ бурчагига йўналганди. Аммо Игнатий аниқ ўйнади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
28'
Зарбани Исмоилов боши билан қайтариб юборишга эришди.
28'
Абдураҳмоновни Мельзиддинов ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.
26'
Калевич-Кападзе тандеми Ристич томон тўп оширди. Стевицанинг боши билан йўллаган зарбаси бирозгина юқоридан ўтиб кетди.
24'
Ристич ва Карпенко жуда чиройли комбинация уюштиришди. Ўзини ўзи қулай вазиятга чиқарган Карпенко чап оёғида кучли зарба йўллади. Салгина ноаниқ.
23'
Бу сафар Анвар Раҳимовнинг пасидан сўнг Карпенко яқин масофадан боши билан Хриенко дарвозасига зарба йўллади. Аммо Юра бу сафар ҳам тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
21'
Кападзенинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
20'
"Олмалиқ" аъзолари асосий эътиборларини ҳимояга қаратишган. "Бунёдкор" эса ҳужумда.
17'
Раҳимов оширган зарбани Агалиев қайтариб юборди.
14'
Ўйин анча қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтмоқда.
12'
Олмалиқликлар ҳимоячи чизиғида жуда қалтис тўп оширишлар қилишди.
11'
Тезкор қарши ҳужум. Карпенконинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
10'
Пиримовнинг қанотдан оширган тўпини Мельзиддинов боши билан қайтариб қолди.
08'
Карпенконинг чиройли тўп оширишидан сўнг Ристич жуда қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси тўппа-тўғри Хриенкога бориб тегди.
07'
Агалиев ҳужумни қайтариб қолди.
06'
Ристич яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо у тўп оширилаётганда "офсайд"да эди.
04'
"Бунёдкор"нинг бугунги бошланғич таркибида жуда катта ўзгаришлар бор.
03'
Бурчакдан оширилган тўпни Отақўзиев дарвозага йўллаши мумкин эди. Аммо Носир тўпга зарба беролмай қолди.
02'
Илк ҳужум. Зоҳир Пиримовнинг жарима майдончамизга кирибоқ йўллаган кучли зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
01'
Учрашув бошланди.
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
9.Стевица Ристич
13.Александр Хвостунов
18.Тимур Кападзе
22.Виктор Карпенко (сардор)
24.Анзур Исмоилов
26.Анвар Раҳимов
28.Руслан Мельзиддинов
31.Александр Ковалёв
19.Боян Калевич

Заҳирадагилар:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
14.Камолиддин Тожибоев
15.Миразиз Жалолов
17.Дониёр Ҳасанов
20.Анвар Ражабов
30.Яннис Мандзукас


Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
“ОЛМАЛИҚ” ТАРКИБИ: “ОЛМАЛИҚ” ТАРКИБИ:
60.Юрий Хриенко
3.Абдуқаххор Хожиакбаров
18.Шавкат Муллажонов
6.Аъзам Шерғозиев
15.Аваз Агалиев
17.Достон Абдураҳмонов
5.Тимур Кагиров
4.Баҳром Ҳайдаров
20.Андрей Власичев
11.Зохир Пиримов
9.Носир Отақўзиев

Заҳирадагилар:
50.Денис Ершов
19.Мурод Ҳамроев
14.Олег Зотеев
8.Санжар Шоаҳметов
21.Бахтиёр Тоғаев
7.Артурос Фоменко
10.Мўйдин Мамазулунов

Бош мураббий: Игорь Шквирин
'
Жамоалар таркиби билан танишиб олинг
'
"Бунёдкор" матбуот хизмати 16-тур доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни бошлайди.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!