Онлайн трансляция

"БУХОРО" - "БУНЁДКОР"

2009 йил, 18 сентябрь, 22-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
Учрашув 2:1 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланди. Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Учрашгунча
90+2'
Учрашувнинг сўнгги сонияси ўтиб бораётганида Саломов ва Ривалдо қарши ҳужумда жуда фаол ўйнади. Бироқ Ривалдо деярли бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Аниқроғи тўп дарвоза устунига тегиб қайтди
90+1'
Саҳоб Жўраев Рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Саҳоб Жўраев сариқ карточка ишлаб олди
90'
+2 Учрашувга 2 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берилди
89'
Шуҳрат Мусаев "Бухоро" ҳимоячиси огоҳлантирилди
87'
Жепаровнинг жуда кучли зарбасини Лобанов қийинчилик билан эгаллаб олди
85'
Ориф Шамсутдинов Ҳужумчи майдонга туширилди
85'
Вадим Ничунаев Рауф Инилеев чап қанотда ўйнаган Ничунаевни алмаштирди
83'
Энди ҳисобда ортда бораётган бухороликлар ҳимоядан олдинга ўтишга уринишмоқда
80'
Алберт Ляпин Унинг ўрнига яна бир марказий ҳимоячи Алберт Ляпин майдонга туширилди
80'
Бобур Омонов Ҳимоя чизиғининг марказида ўйнаган Бобур Омонов майдонни тарк этди
79'
Жепаров жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. У тўпни ерга туширмасдан дарвоза тўрига жойлаб қўймоқчи бўлди, бироқ зарба дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
79'
Таъкидлаш лозимки, ушбу гол Вильянуэванинг чемпионат дбаҳсларидаги 12 голи бўлди
78'
Хосе-Луис Вильянуэва ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жепаров-Рамос конбинациясидан сўнг тўпни Ривалдо боши билан Вильянуэвага етказиб берди. Чилилик ҳужумчи икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамасдан рақиб дарвозаси томон зарба йўллай олди ва ҳисобни 1:2га етказди
75'
"Бухоро" аъзоси Толиб Аслонов ўзидан-ўзи майдонда чўзилиб ётибди
72'
Вадим Ничунаев томонидан йўлланган зарба "Бунёдкор" дарвозаси устунига тегиб қайтди
69'
Дилшод Умархонов янги куч, ўнг қанот ярим ҳимоячиси майдонга туди
69'
Сергей Каримов Ўнг қанот ҳимоя чизиғида ўйнаган футболчи майдонни тарк этди
66'
Ривалдога нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Бироқ самарасиз
64'
Бухороликлар майдонда ётиб олишмоқда ва шу орқали ўйинни чўзишмоқда
62'
Саломовдан қайтган тўпни Вильянуэва ноқулай вазиятда бўлишига қарамасдан дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
61'
Ривалдо томонидан бурчакдан оширилган тўпни Шуҳрат Мусаев боши билан узоқлаштирди
60'
"Бунёдкор" бурчак тўпи тепмоқда
59'
Шавкат Саломов Рақиб жамоа жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун Шавкат Саломовга огоҳлантириш кўрсатилди
58'
Хосе-Луис Вильянуэва Майдонга чилилик ҳужумчи Вильянуэва туширилди
58'
Тимур Кападзе Биринчи бўлимда меҳмонлар таркибида фаол ҳаракат қилган ўйинчилардан бири Кападзе алмаштирилди
58'
Саломов ва Жепаров бир-бирларини яхши тушунишмади, натижада ҳужум самарасиз якунланди
56'
Чемпионат аутсайдери ва пешқадами ўртасидаги баҳс жуда қизиқарли ва шиддатли тарзда давом этмоқда
54'
Жепаров тўпни Ривалдо томон етказиб берди. Бироқ Ривалдога "Бухоро" ҳимоячиси Сергей Каримов имконият бермади
52'
Нестеров дарвозаси томон яна бир хавфли зарба. Бу сафар тўпни Лочин Солиев йўллади. Нестеров ўз жойида яхши ўйнади ва тўпни эгаллаб олди
50'
Суҳроб Неъматовнинг жуда кучли зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди. Нестеровга осон бўлаётгани йўқ
48'
Жуда хавфли зарба. Чапаси 22 метрлар узоқликдан йўлланган кучли зарбани Нестеров катта қийинчилик билан бартараф этди
46'
Саҳоб Жўраев ва Ривалдо Энди улар ўрнини Саҳоб Жўраев ва Ривалдо тўлдиришди
46'
Руслан Мельзиддинов ва Азизбек Ҳайдаров Биринчи бўлимда ўнг ва чап қанот ҳимоя чизиғида ўйнаган Мельзиддинов майдонни ҳамда таянч ярим ҳимоясида ўйнаган Азизбек Ҳайдаровлар майдонни тарк этишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Танаффус пайтида бухоролик ёш футболчиларнинг бир гуруҳи билан бразилиялик юлдузимиз Ривалдо суратга тушди
45+1'
Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди. Танаффус
45+1'
Жепаровнинг зарбасини Кападзе дарвозага тўғриламоқчи бўлди, аммо Тимурга аниқлик етишмади
45'
+1 Учрашувнинг асосий вақтига бир дақиқа қўшиб берилди
44'
Қарши ҳужумда биринчи гол муаллифи Суҳроб Қобилов яна узоқ масофадан Нестеров хушёрлигини синаб кўрди, бу сафар Қобиловнинг зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди
43'
Нестеров тўпни тезлик билан ўйинга киритди дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Саломов тўпни дарвозага йўллади, аммо ноаниқ
41'
Азиз Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
39'
Мурзоев дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо у тўпни ўзидан бирозгина узоқлаштириб юборди
38'
Саломов "Бухоро" дарвозаси томон ҳимоячиларни алдаб ўтиб, олдинга бораётганди. Бироқ у тўпни олдириб қўйди
35'
Шавкат Саломов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сервер Жепаровнинг 20-22 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Тўсиндан қайтган тўпни эгаллаб олган Шавкат Саломов ўнг оёғи билан дарвозани нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди - 1:1
32'
Кападзенинг ошириб берган тўпни Мурзоевнинг қўлига тегди, акс ҳолда жуда хавфли вазият содир этилиши мумкин эди
31'
Рамоснинг қанотдан оширилган тўпи ҳимоячиларга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди
29'
Майдоннинг яхши ҳолатда эмаслиги футболчиларга, айниқса "қалдирғочлар"га бироз қийинчилик туғдирмоқда
27'
Мурзоев бирозгина ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлиги боис унинг голи инобатга олинмади
26'
"Бухоро" аъзолари голдан сўнг бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олишган
24'
Жепаров бурчак тўпини амалга оширди. Ҳаводан келаётган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
23'
Жепаров тўпни жарима майдончаси ичида турган Шавкат Саломовга узатди, бу вазиятда бухоролик ҳимоячилар суъний равишда ўйиндан ташқари вазиятни содир этишди ва ҳужум тўхтаб қолди
21'
Жоао Викторнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ
19'
Кападзе ўнг қанотдан олдинга бораётганди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
17'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг Сколари футболчиларнинг тактик схемасига ўзгартириш киритди. Рамос ўзининг ўнг қанотига ўтказилган бўлса, Руслан Мельзиддинов чап қанотга кўчди
15'
Суҳроб Қобилов ГОЛ!!! Суҳроб Қобиловнинг 30 метрларча узоқликдан йўллаган зарбаси Хайрулла Каримовга теккан ҳолда ўз йўнилишини ўзгартирди ва Игнатий Нестеров қўриқлаётган "Бунёдкор" дарвозаси тўридан жой олди
14'
Бугун Эдсон Рамос чап қанот ярим ҳимоя чизиғида тўп сурмоқда
11'
Гочгули Гочгулиев ҳимояда анча иончли тўп сурмоқда. Майдон эгаларининг тўпурар ҳужумчиси Лочин Солиев ҳарчанд уринмасин ҳозирча "Гоча" унга имконият қолдираётгани йўқ
10'
Жепаров ошириб берган тўпга Мурзоев бирозгина кеч қолди. Акс ҳолда Камолиддин Мурзоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди
09'
Мельзиддинов ўнг қанотдан бухороликлар жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза томон зарба йўллади. Салгина ноаниқ
08'
Қарши ҳужумда Сервер Жепаровнинг чамаси 30 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини дарвозабон Григорий Меликов эгаллаб олди
07'
Амалга оширилган бурчак тўпи жуда хавфли кўриниш олди. Чамаси 3-4 метрлар узоқликдан Толиб Асланов тўпни ноаниқ йўллади
06'
"Бухоро" футболчилари чамаси 23-24 метрлардан жарима зарбаси тепишди. Тўп жонли деворга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди
05'
Ҳимоячилар хатосидан сўнг Лочин Солиев тўпни эгаллаб олди ва Нестеров дарвозаси томорн зарба йўллади. Зарба йўлига Хайрулла Каримов тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи
04'
Тўп "қалдирғочлар"да. Аниқроғи Гочгулиев ва Каримов тўпни бир-бирларига оширишмоқда
03'
Эдсон Рамос дарвозага зарба бери учун жуда қулай имкониятга эга бўлганди, аммо у ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди. Натижада тўп йўқотилди
02'
Учрашувдаги илк ҳужумни бухороликлар уюштиришди. Бироқ Гочгули Гочгулиев хавфни ўз вақтида бартараф этди
01'
Учраувни меҳмонлар бошлаб беришди
00'
Бухоро вилояти мутасаддилари учрашув олдидан "Бунёдкор" бош мураббийи Луиз Фелипе Сколарига ўзбекона зарбоф чопон хадя қилишди
00'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бухоро" қизил, "Бунёдкор" оқ формаларда тўп суришади
00'
"Бунёдкор" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун жамоамиз фан-клуб аъзолари ҳам Бухорога етиб келишган
00'
Жамоалар майдонда ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хоналарига кириб кетишди. Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди
00'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Валерий Кострикин (Жомбой)
Чизиқ ҳакамлари: Илҳом Чориев (Жарқўрғон), Баҳром Норсафаров (Қарши)
Захира ҳаками: Рустам Бобомуродов (Навои)
Назоратчи: Ислом Нурматов (Қўқон)
00'
“БУХОРО”
1.Александр Лобанов
2.Нодир Жўраев
3.Шуҳрать Мусаев
4.Бобур Омонов
7.Суҳроб Неъматов
8.Вадим Ничунаев
9.Лочин Солиев
11.Суҳроб Қобилов
12.Сергей Каримов
19.Толиб Асланов
24.Александр Критинин

ЗАХИРАДАГИЛАР:
20.Григорий Меликов
5.Алберт Ляпин
10.Ориф Шамсутдинов
15.Дилшод Умархонов
19.Серик Ахметалиев
23.Алишер Саматов
25.Муҳаммад Иноғомов
00'
"БУНЁДКОР" “БУНЁДКОР”
1.Игнатий Нестеров
3.Гочгули Гочгулиев
4.Хайрулла Каримов
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
9.Шавкат Саломов
11.Камолиддин Мурзоев
18.Тимур Кападзе
28.Руслан Мельзиддинов
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Павел Бугало
6.Анвар Ғофуров
10.Ривалдо
17.Хосе-Луис Вильянуэва
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
35.Санжар Тўрақулов
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ:
00'
Бугунги учрашувни чемпионат тўпурарларидан бири Анвар Солиев огоҳлантиришлари сони тўрттага етганлиги боис ўтказиб юборади.
00'
Таъкидлаш лозимки, ушбу учрашув Сколари шогирдлари учун Осиё Чемпионлар лигаси чорак финали олдидан ўзига хос "репетиция" вазифасини ўтаб беради.
00'
Бугун Бухорода катта футбол байрами, десак муболаға бўлмайди. Гарчи Рауф Инилеев бошчилигидаги "Бухоро" жамоаси чемпионатнинг яққол аутсайдери бўлиб турган бўлса-да, пешқадам - "Бунёдкор"га қарши ўйинни томоша қилиш учун стадионга мухлислар ташрифи аллақачон бошланиб бўлган.
00'
"Бухоро спорт мажмуаси" стадионининг медиа-трибунасидан жой олганмиз. Эътиборингизга бугунги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувини онлайн трансляциясини ҳавола қилишга барча нарсамиз тайёр.