Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 11-тур. 29.05.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:3.
90'
Иккинчи бщлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Пиримов ошириб берган тщпни Носир Отақўзиев боши билан Нестеров қўриқлаётган дарвозага жойлаб, ҳисобни қисқартирди - 1:3
89'
Носир Отақўзиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
89'
Шерғозиев ва Хринеок бир бирларини яхши тушунишмади. Натижада чаққонроқ ҳаракат қилган Анвар Солиев тўпни улардан олиб қўйди ва дарвозани осонликча ишғол қилди.
88'
Анвар Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
88'
Бугунги учрашувда марказий ҳимоячиларимиз Анзур Исмоилов ва Хайрулла Каримов жуда фаол ўйнашди.
87'
Зоҳир Пиримовнинг кучли зарбасини Нестеров қўлидан чиқариб юборди. Отақўзиев вазиятга етиб келгунга қадар Игнатий тўпни қайта уринишда ушлаб олди.
85'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
85'
Денилсон Майдонни тарк этди.
83'
Муллажоновнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси юқоридан ўтиб кетди.
82'
Азизбек Ҳайдаров Яна бир сариқ карточка. Бу сафар Азизбек Ҳайдаровга.
80'
Хайрулла Каримов Ушбу ҳолат учун Хайрулла Каримов огоҳлантирилди.
80'
Қарши ҳужум. "Олмалиқ"нинг ҳужумини Хайрулла Каримов ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатиб қолди.
79'
Аъзам Шерғозиев Рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
78'
Ўйиндаги бироз устунлик "қалдирғочлар" томонида
76'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
76'
Жоао Виктор Майдонни тарк этди.
75'
Пиримов ошириб берган тўпни Отақўзиев боши билан дарвозага тўғрилади. Бироқ Нестеров тўпни тўрга бориб тушишига йўл қўймади.
71'
Мўйдин Мамазулунов Майдонга тушди.
71'
Дониёр Усмонов Майдонни тарк этди.
70'
Игорь Шквирин учинчи ўзгаришни ҳам амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
68'
Денилсон ҳужумни охиригача қатнашди. Аммо унга ҳимоячилар имконият беришмади.
67'
Тимур Кападзе Майдонга тушди.
67'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди.
64'
Носир Отақўзиев Майдонга тушди.
64'
Артурос Фоменко Майдонни тарк этди.
62'
"Олмалиқ" аъзоларининг ҳужумлари "Бунёдкор" жарима мандончаси яқинига етгазда тўхтаб қоляпти.
59'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари бир зумга ҳам тинмаяпти.
56'
Исроил Эргашев Майдонга тушди.
56'
Баҳром Ҳайдаров Майдонни тарк этди.
55'
Жепаров бурчакдан тўп оширди. Узоқ бурчакдаги Жоао Викторнинг йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
53'
Азизбек Ҳайдаров ҳиисобни 3:0га ошириши мумкин эди. Ҳасанов томонидан узатилган тўпни Ҳайдаров тўхтатмасдан дарвозага тўғрилади. Аммо Хриенко бу сафар хушёр турганди.
52'
Жасур Ҳасанов ўз қанотидан олдинга борди ва тўпни дарвоза яқинидаги Жепаровга узатди. Сервер эса тўпни Ривалдога тўхтатиб берди. Жамоамиз сардори эса осонлик билан Хриенко дарвозасига иккинчи тўпни киритди.
51'
Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
49'
Ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди. Тўп муштлари билан уриб юбориш учун Нестеров анча олдинга чиқди. Ундан қайтган тўп тўғри Зотеевга келиб тушди. Аммо Олегнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбаси бирозгина юқорироқдан ўтиб кетди.
46'
Олмалиқликларнинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам анча хавли кўриниш олди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга "Бунёдкор" кичик ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетмоқда.
45'
+1 Учрашувнинг биринчи бўлимига бир дақиқа қўшиб берилди.
43'
"Олмалиқ"нинг бурчак тўплари хавфли тус олмоқда.
42'
Зотеевнинг бурчакдан йўллаган зарбаси тўппа-тўғри дарвоза ичига кириб кетаётганди. Денилсон бош билан қайтариб қолди.
41'
Денилсон дубль қайд этиши мумкин эди. Унинг жарима майдончаси чизиғи ёнидан бош билан йўллаган зарбасини Хринеко дарвоза чизиғи устидан ушлаб қолишга эришди.
38'
Анзур Исмоилов жуда яхши ўйнади. Дастлаб у рақибнинг хавфли ҳужумини бузди. Кейин эса дарҳол қарши ҳужумда фаол қатнашди.
35'
Ривалдонинг қайчи услубида йўллаган жуда чиройли зарбасини Хриенко ушлаб олди.
34'
Бир дақиқа ичида Пиримовда 2 марта жуда қулай вазият бўлди. Аввалига унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Нестеров катта маҳорат ила қайтарган бўлса, кейингисида Зоҳирнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
32'
Анзур Исмоилов Зоҳир Пиримовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
30'
Чамаси 20 метрлардан "Олмалиқ" аъзолари жарима зарбасини тепишди. Пиримов йўллаган тўп Нестеров дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди.
28'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг олмалиқликлар ўйинида бироз жонлангандек кўринмоқда.
26'
Жепаров ён чизиқ ёнида белгиланган жарима зарбасини жуда қулай тарзда Денилсонга етказиб берди. Бризилиялик футболчи эса тўпни дарвозага осонгина тўғрилаб, учрашувдаги ҳисобни очди - 0:1.
26'
Денилсон ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
24'
Жарима зарбаси. Анвар Ғофуров томонидан йўлланган кучли зарба бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
22'
Ҳозирча иккала жамоа ҳимоячилари бехато ўйнашмоқда.
20'
Қарши ҳужум. Рамоснинг тўп ошириши. Муллажонов тўпни қайтарди.
19'
Фоменконинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
16'
Жасур Ҳасановнинг ўз қаноти бўйлаб олдинга ўтишига кўп ҳолларда Тимур Кагиров имкон бераётгани йўқ.
15'
Ривалдонинг узоқ масофадан кучли зарбаси. Хриенко учун бу зарба хавфли бўлгани йўқ.
12'
Ўйин суръати у қадар юқори эмас. Иккала жамоа ҳам эхтиёткорроқ ўйнамоқда.
10'
Жепаров майдон маркази яқинидан жарима зарбасини бажарди. Исмоиловнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
08'
Зоҳир Пиримов 5-6 метрлардан дарвозани ишғол қилолмади.
06'
Денилсон ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг бош билан айёрона йўллаган зарбасини Хриенко қийинчилик билан ушлаб олди.
03'
Фоменкони қулай вазиятга чиқишига Хайрулла Каримов йўл қўймади.
01'
Илк ҳужум. Анзур томонидан оширилган тўпни Кагиров қийинчилик билан дарвозабонга етказиб хавфни бартараф этди.
01'
Учрашув бошланди.
'
Учрашув "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришади.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Олмалиқ" кўк, "Бунёдкор" эса оқ рангли формаларда.
'
Бугунги учрашувни "Бунёдкор"нинг икки нафар аъзолари ўтказиб юборишади. Македониялик ҳужумчи Стевица Ристич ўз терма жамоаси йиғинига жўнаб кетган бўлса, ҳимоячи Саҳоб Жўраев Андижонда ўтаётган Универсиада ўйинларида Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилмоқда.
'
Стадионда кўп сонли футбол ишқибозлари бор. Ҳар доимгидек, бугунги баҳсда ҳам "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ўзларининг севимли футболчиларини ёлғизлатиб қўйишаётгани йўқ.
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари майдонда ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда.
'
"Бунёдкор" таркиби: "Бунёдкор" таркиби:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо
11.Денилсон
19.Жасур Ҳасанов
24.Анзур Исмоилов
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

Заҳирадагилар:
12.Мурод Зуҳуров
9.Шавкат Саломов
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мельзиддинов
31.Александр Ковалёв

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"Олмалиқ" таркиби: "Олмалиқ" таркиби:
60.Юрий Хриенко
5.Тимур Кагиров
18.Шавкат Муллажонов
6.Аъзам Шерғозиев
15.Аваз Агалиев
17.Достон Абдураҳмонов
3.Дониёр Усмонов
13.Олег Зотеев
4.Баҳром Ҳайдаров
11.Зоҳир Пиримов
7.Артурос Фоменко

Заҳирадагилар:
50.Денис Ершов
9.Носир Отақўзиев
10.Мўйдин Мамазулунов
20.Александр Поздеев
19.Исроил Эргашев
12.Фарруҳ Нурлибоев
14.Жасур Ҳамроев

Бош мураббий: Игорь Шквирин
17:00'
Компьютерларимиз Олмалиқдаги "Металлург" стадионига ўрнатилган. Бугун эътиборингизга "Олмалиқ" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувини матнли онлайн трансляция қиламиз.
17:00'
Компьютерларимиз Олмалиқдаги "Металлург" стадионига ўрнатилган. Бугун эътиборингизга "Олмалиқ" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувини матнли онлайн трансляция қиламиз.
16:34'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
'
11-турнинг "Олмалиқ" - "Бунёдкор" учрашуви соат 17:30да старт олади. Учрашувга 30 дақиқа қолганида Олмалиқдаги "Металлург" стадионидан ушбу баҳсга бағишланган матнли трансляцияни бошлаймиз.