Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АНДИЖОН"

Олий лига, 10-тур. 22.05.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
90+1'
Бурлакнинг олдинга боришига Рамос йўл қўймади.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Бугало майдон ташқарисига чиқариб юборди.
86'
"Қалдирғочлар" тўпни узоқ вақт ўзларида ушлаб туришибди.
84'
Раҳмоновдан Ҳасанов тўпни олиб қўйди ва дарҳол Ристичга узатди. Биров Стевицанинг зарбаси ноаниқ кетди.
83'
Сўнгги дақиқалар Нестеровга катта қийинчиликлар туғдирмоқда.
80'
Раимжоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Нестеров жуда катта қийинчилик билан бартараф этди.
78'
Мирхолдиршаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси "ўхшамади".
77'
Шерзод Раимжонов Майдонга тушди.
77'
Иброҳим Отахонов Майдонни тарк этди.
77'
Жепаровнинг бурчакдан оширган тўпини Ривалдо боши билан Бугало дарвозасига жойлаб қўйди. Ҳисоб 1:0
76'
Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
74'
Майдон эгаларининг ҳужумлари самарасиз кетмоқда.
72'
"Бунёдкор" жарима зарбаси тепмоқда. Дарвозагача чамаси 24 метрлар бор.
71'
Кападзе ҳужум бошлади. Ҳимоячилар қайтариб қолишди.
70'
Тимур Кападзе Майдонга тушди.
70'
Денилсон Майдонни тарк этди.
67'
Ҳасанов ошириб берган тўпни Ристич бош билан дарвозага йўллади. Бугало қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
66'
Ривалдонинг навбатдаги кучли зарбаси. Ноаниқ.
64'
Ривалдонинг ҳаводан келаётган тўпга берган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
63'
Бурлак ўйинга қовушиб кета олмаяпти.
62'
Бахтиёр Ҳамидуллаев Майдонга тушди.
62'
Виктор Клишин Майдонни тарк этди.
61'
Клишиннинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров осонлик билан эгаллаб олди.
60'
Жепаров бурчакдан тўп оширди. Аммо Исмоиловнинг зарбаси мўлжалга бормай қолди.
59'
Ристич ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.
58'
Ўйин анчайин қизиқ ўтмоқда.
57'
Дмитрий Бурлак Майдонга тушди.
57'
Мирзакамол Камолов Майдонни тарк этди.
56'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
56'
Руслан Мелзиддинов Майдонни тарк этди.
53'
Жуда хавфли ҳужум. Ринат Байрамовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
52'
Афзал Азизовнинг жароҳат олиши натижасида ўйин маълум вақтга тўхтаб турди.
49'
Денислон ва Жепаровнинг кетма-кет зарбалари йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
46'
Мирхолдиршаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Мирхолдиршаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
44'
Бугало яхши ҳаракат қилмоқда.
43'
Мелзиддинов тўпни Ристичга узатди. Стевица тўпни Жепаровга тўхтатиб берди. Сервернинг кучли зарбаси Бугалога тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
40'
Узоқ давом этган комбинацияни Рамос кучли зарба билан якунлади. Ноаниқ.
37'
Рамос Ристични қулай вазиятга чиқарди. Аммо Стевица тўпни ўзидан узоқлаштирворди.
36'
Бугало ўз жамоасини жуда муқаррар голдан сақлаб қолди. Денилсон оширган тўпни Ҳасанов ўнг оёғида дарвозага йўллади. Аммо Паша тўпни уриб юборишга муваффақ бўлди.
35'
Стевица Ристич Майдонга тушди.
35'
Жоао Виктор Майдонни тарк этди.
34'
Ҳимоячилар хатосидан Денилсон унумли фойдаланди ва тўпни эгаллаб олди. Аммо у тўп оширишда хатоликка йўл қўйди.
34'
Ристич майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
33'
Денилсондан тўпни қабул қилиб олган Рамоснинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
29'
Андижонликларнинг ҳаракатлари ҳам тахсинга лойиқ. Улар бошқа жамоалар сингари ёпиқ ўйин кўрсатишмаяпти.
28'
Риант Байрамовнинг жарима зарбаси. Исмоилов тўпни қайтариб қолди.
25'
Ҳасановнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси Расул Раҳмоновга тегиб қайтди.
23'
Клишин жуда ажойиб имкониятни йўққа чиқарди.
22'
Қарши ҳужум. Акмал Шораҳмедовнинг кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
20'
Мелзиддиновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси анча баланддан ўтиб кетди.
18'
Қарши ҳужум. Жепаровни дарвозабон билан бирга бир чиқишига ҳимоячилар йўл қўйишмади.
18'
Клишиннинг яқин масофадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.
17'
Мирхолдиршаев ва Клишин "Бунёдкор"нинг икки ҳимоячисига қарши чиқишди. Аммо Шуҳрат тўпни ўзига бўйсундира олмади.
16'
Расул Раҳмоновнинг қанотдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
15'
"Андижон"нинг ҳам ҳужумлари тобора кескинлашмоқда.
14'
Риввалдо томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди.
13'
Жоао Викторга нисбатан Афзал Азизов ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.
10'
Жуда ажойиб ҳужум. Жепароввнинг зарбаси ноаниқ кетди.
09'
Клишин ажойиб имкониятга чиқиб бораётганди. Аммо Ғофуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
08'
Жасур Ҳасанов Қарши ҳужум. Мирзакамол Камоловни қўполлик билан тўхтатиб қолганлиги учун Жасур Ҳасанов огоҳлантирилди.
07'
Ўтган етти дақиқа вақт мобайнида тўп деярли 100 фоиз майдон эгалари назоратида бўлиб турибди.
04'
Ривалдо ва Рамос комбинациясини Денилсон гол билан якунлаши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар ўз вақтида хавфни бартараф этишди.
03'
Узоқ давом этган тўп оширишдан сўнг Жепаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.
02'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туришибди.
01'
Ҳозир Азизбекка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. У яна майдонда.
01'
Азиз Ҳайдаров рақиб аъзолари билан тўқнашиб кетди.
01'
Ўйинни Ривалдо ва Денилсон бошлаб беришди.
17:58'
Айни пайтда иккала жамоа сардорлари а бош ҳакам учрашувни ким бошлашлигини келишиб олишмоқда.
17:57'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Андижон" кўк рангли либосларда. Ҳакамлар бригадаси эса қизил рангларда.
17:51'
Жамоалар ечиниш хонасига кириб кетишди.
18:41'
Майдонда иккала жамоа аъзолари ўйинолдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
18:37'
Стадион таблосида футболимизнинг тирик афсонаси Миржалол Қосимовнинг футболчилик фаолияти асосида тайёрланган ролик намойиш этилмоқда.
18:34'
Стадионда кўп сонли футбол мухлислари. Аксарият ишқибозлар "Бунёдкор"чилар бўлсалар, Андижондан ташриф буюрган мухлислар ҳам бор.
18:30'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Ҳакамлар таркиби:
Рефери: Виктор Серазитдинов
Рефери ассистент 1: Маъмур Саидқосимов
Рефери ассистент 1: Валентин Шашков
Заҳира ҳаками: Анатолий Рубаков
Учрашув назоратчиси: Сайфиддин Эрматов (барчаси Тошкент)
18:25'
"АНДИЖОН" ТАРКИБИ: "Андижон" таркиби:
44.Павел Бугало
2.Тимур Яфаров
3.Даврон Турсунов
6.Иброҳим Отахонов
7.Афзал Азизов
8.Мирзакамол Камолов
10.Виктор Клишин
11.Шуҳрат Мирхолдиршаев
15.Акмал Шораҳмедов
19.Ринат Байрамов
28.Расул Раҳмонов

Заҳирадагилар:
30.Дилмурод Мамаюсупов
14.Акмал Жўрабоев
17.Бахтиёр Ҳамидуллаев
18.Жўрабек Ёқубов
20.Бекзод Ғозиев
21.Шерзод Раимжонов
23.Дмитрий Бурлак
18:06'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "Бунёдкор" таркиби:
1.Игнатий Нестеров
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо
11.Денилсон
19.Жасур Ҳасанов
24.Анзур Исмоилов
28.Руслан Мельзиддинов
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

Заҳирадагилар:
12.Мурод Зуҳуров
4.Хайрулла Каримов
5.Стевица Ристич
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев

Бош мураббий: Луиз Фелипе Сколари
18:05'
"Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви соат 19:00да бошланади.