Онлайн трансляция

"НАВБАҲОР" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 9-тур. 16.05.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча футбол ишқибозларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳайр, саломат бўлинг.
'
Бугун "Бунёдкор" ғалаба қозонди. Лекин, стадионга ташриф буюрган Наманганлик ишқибозлар ўз жамоасидан бундай ўйинни кутишмаганди.
'
Учрашув ўз ниҳоясига етди.
+3'
Дилшод Шарофутдинов ўн бир метрлик жарима зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.
+2'
Дилшод Шарофутдинов ГОЛЛЛЛ!
+1'
"Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Анвар Ғофуров Иван Нагаев нисбатан ўйин қоидаси бузди.
90'
+3 Иккинчи бўлим тўҳталишлари учун Равшан Эрматов уч дақиқа вақт қўшиб берди.
87'
"Бунёдкор" таркибида ҳам сўнги ўзгариш. Денилсон ўрнига майдонга Анвар Солиев тушурилди.
85'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда рақибни тўпсизлантирмоқда.
83'
Ҳисоб қисқариши мумкин эди. Максим Кривийнинг боши билан йўллаган хавфли зарбасини Нестеров қийинчилик билан бартараф этди.
82'
Мухлислар стадионни тарк эта бошлашди.
82'
"Навбаҳор" таркибида сўнги ўзгариш. Юрий Целых ўрнига бошқа бир ҳужумчи Максим Кривий майдонга тушурилди.
80'
Учрашув маълум муддатга тўхтаб қолди. "Бунёдкор"нинг иккинчи голидан сўнг ишқибозлар "Навбаҳор"дан норози эканликларини намойиш этишмоқда.
78'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда навбатдаги ҳужумни ташкил қилишди. Барчадан фаол ўйин намойиш қилган Тимур Кападзе тўпни Павленко дарвоаси томон тепди. У қадар кучли бўлмаган ушбу зарба "Навбаҳор" дарвозасидан жой эгаллади.
77'
Тимур Кападзе ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!
75'
Руслан Мелзитдинов Руслан Мелзитдиновга сариқ карточка кўрсатилди
73'
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Ристич ўрнига майдонга Копадзе тушурилди.
72'
Жоа Виктор Сервер Жепаровни жудаям қулай вазиятга чиқарди. Аммо Сервернинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
67'
Мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов асосий эътиборини ҳужумга қаратмоқда.
66'
"Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Алишер Маҳмудов ўрнига ҳужумчи Иван Нагаев майдонга тушди.
65'
Азиз Ҳайдаров ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиши мумкин эди. Ҳайдаров Иккита футболчини ортда қолдириб тўпни чап қанотдан бўш турган Жасур Ҳасановга етказиб берди. Ҳасанов эса тўпни яна Ҳайдаровга қолдирди. Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини мезбонлар дарвозабони Микола Павленко қийинчилик билан бўлсада майдон ташқарисига чиқариб юборди.
62'
"Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Ғайрат Жўраев ўрнига Темур Султонов майдонга тушди
61'
Чамаси 24 метрлар масофадан Жепаров жарима зарбани амалга оширди. Тўпга ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилган Анзур Исмоилов тўпни боши билан "Навбаҳор" дарвозасига жойлаб учрашувда ҳисобни очди - 0:1.
60'
Анзур Исмоилов ГООЛЛЛЛЛЛ!!!
53'
Жепаров Ҳасановни жуда қулай вазиятга чиқарди. Аммо чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб турибди.
51'
Стадион узра мухлислар ажойиб тўлқинлар қилишмоқда.
49'
"Навбаҳор" ҳисобни очиши мумкин эди. Бердимуродовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳеч кимга тегмасдан дарвоза томон йўл олаётган бир пайтда "Бунёдкор" ҳимоячиси Анвар Ғофуров тўпни "аранг" майдон ташқарисига чиқариб юборди.
47'
Денилсон "Навбаҳор" жарима майдончаси ичида атайлаб йиқилгани учун.
46'
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Саҳоб Жўраев ўз ўрнини Руслан Мелзитдиновга бўшатиб берди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:0. Танаффусдан сўнг учрашамиз.
+1'
Биринчи бўлимг бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Анзур Исмоилов Рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
44'
Қарши ҳужум. Саҳоб Жўраев яхши ўйнади. Жўраев Денилсонни бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Денилсон тўпни тўппа-тўғри Павленконинг қўлига ташлаб берди.
38'
Сунатилло Мамадалиев
35'
"Навбаҳор" чамаси 24 метрлардан жарим тўпини тепди. Шарофутдиновнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
33'
Отабек Валижонов ҳисобни очишга жуда яқин турганди. Рамосни чиройли тарзда алдаб ўтган футболчи Нестеровни ҳам алдашга тушди. Натижада тўпни у олдириб қўйди.
30'
Майдон марказида Жепаровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
29'
Жоао Виктор ҳимоячиларни чалғитган ҳолда дарвоза узоқ масофадан дарвоза томон зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
27'
Майдон марказида Ҳайдаров-Жепаров тандеми фаол ўйин намойиш этмоқда.
26'
Ҳайдаров тўпни Жепаровга оширди. Жепаров тўнни янаям қулайроқ вазиятда турган Денилсонга узатди. Денилсоннинг зарбаси эса дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
21'
Ғайрат Жўраев ўз дарвозасига кутилмаганда тўп киритиб қўйиши мумкин эди. Унинг "зарбаси" ноаниқ кетди.
19'
Навбаҳорчилар асосан узоқ масофалардан зарба беришмоқда.
16'
Ристич бош билан тўпни Ҳасановга тўғрилаб берди. Аммо Половков Жасурдан тўпни олиб қўйди.
12'
Бердимуродов тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Целихнинг бош билан зарбаси. Нестеров ўз ўрнида.
09'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда. Майдон тарказида Жепаров жуда фаол ўйнамоқда.
08'
Жепаров Денилсон томон тўпни оширди. Аммо Бердимуродов унга имконият қолдирмади.
07'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
05'
Қарши ҳужум. Маадалиевнинг кучли зарбаси. Бирозгина ноаниқ.
04'
Чамаси 30 метрлардан жарима зарбаси. Жасур Ҳасановнинг кучли зарбасини Павленко қийинчилик билан қайтариб қолди.
03'
“Навбаҳор” таркиби: Павленко, Половков, Бердимуродов, Мамадалиев, Целих, Маҳмудов, Валижонов, Холмуродов, Храмцов, Ғайрат Жўраев, Шарофитдинов
02'
Илк ҳужум. Акмал Холмуродов ошириб берган тўпга Отабек Валижонов етиб кела олмади.
01'
Ўйин бошланди. Ристич ва Жепаров ўйинни бошлаб беришди.
16:29'
"Бунёдкор" таркиби: Нестеров, Ғофуров, Исмоилов, Жўраев, Рамос, Виктор, Ҳайдаров, Жепаро, Ҳасанов, Денилсон, Ристич
16:28'
"Навбаҳор" сариқ, "Бунёдкор" оқ формада. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангли либосларда.
16:20'
Иккала жамоа аъзолари бош ҳакам Равшан Эрматов бошчилигида майдонга чиқиб келишмоқда. Стадион узр ўзига хос тўлқинлар бўлмоқда. Ҳақиқий футбол муҳити. Мана ҳақиқий ишқибозчилик.
16:25'
Стадион ўйин бошланишидан 3 соат олдин мухлислар билан лиммо-лим бўлиб тўлган. 40 мингдан зиёд ишқибозлар бор.
16:23'
Ҳали жамоалар таркиблари бизга етиб келмаган. Имкон қадар тезроқ таркиб билан таништириб ўтишга ҳаракат қиламиз. Яна бир нарса: Стадионда интернет билан боғлиқ айрим муаммолар бўлиб турибди.
16:20'
Эътиборингизга 9-турнинг марказий учрашуви бўлмиш "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ўйинининг матнли онлайн трансляциясини хавола этамиз.
16:17'
"Бунёдкор" футбол клуби матбуот хизмати компьютерлари Намангандаги "Марказий" стадионга ўрнатилган.
16:16'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!
'
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви 16 май куни соат 16:30да бошланади.