Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АНДИЖОН"

2009 йил. 21-тур. 13 сентябрь

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" 3:0 ҳисобида "Андижон" устидан устун келиб, чемпионатдаги кетма-кет 22-ғалабасини нишонлади. Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Учрашгунча
'
Ривалдо оширган тўпни Михайловв ушлаб олди
90'
+2 Ўйинга 2 дақиқа қўшимча вақт берилди
88'
Қайрат Ўтабоевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Игнатий Нестеров қийинчилик билан бўлса-да қайтариб қолди
85'
Ўйин суръати анча тушиб кетди. Тўп асосан майдон марказида бўлмоқда
82'
Иброҳим Отахонов Ҳужумкор ярим ҳимоячи майдонга тушди
82'
Ислом Иномов Иномов алмаштирилди
80'
Ғофуровнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
79'
Хосе-Луис Вильянуэва Ривалдо ошириб берган пасни Вильянуэва дарвозага тўғрилаб ҳисобни 3:0га оширди
75'
Вильянуэванинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимяочига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди
71'
Хосе-Луис-Вильянуэва Ыолган дақиқаларда чилилик ҳужумчи Михайлов дарвозаси томон хавф солиш учун курашади
71'
Анвар Солиев Ҳозиргина огоҳлантириш олган Солиевга бош мураббий дам бергиси келди
70'
Расул Раҳмонов Ярим ҳимоячи майдонга туширилди
70'
Шуҳрат Мирхолдиршаев Чап қанотда ўйнаган Мирхолдиршаев алмаштирилди
68'
Анвар Солиев Рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун Солиев огоҳлантирилди
67'
Руслан Мельзиддинов Энди ўнг қанотда Руслан Мельзиддинов тўп суради
67'
Эдсон Рамос Ўйинни жуда фаол ўтказган Рамос майдонни тарк этди
66'
Жепаров-Ривалдо-Виктор конбинациясидан сўнг Жепаров дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди
64'
Азиз Ҳайдаров Бир-бирлари билан тортишишгани учун Азиз Ҳайдаров ва Қайрат Ўтаоевга сариқ карточка кўрсатилди
63'
Ҳисобда икки тўп фарқи билан олдинда бораётган "Бунёдкор"нинг ҳужумлари тўхтамаяпти
60'
Тимур Кападзе Тимур Кападзе майдонга тушди
60'
Жасур Ҳасанов Сколари биринчи гол муаллифини алмаштирди
57'
Хайрулла Каримов Қанотдан Рамос ошириб берган тўпни Хайрулла Каримов боши билан Михаайлов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди
56'
Нестеров ажойиб маҳорат кўрсатди. Дарвоза чизиғи устадан зарбани қайтариб қолди
53'
Икки дақиқа ичида "Андижон" дарвозаси олдиа майдон эгалари 4-5 марталаб голли вазиятлар содир этилди. Рақиб дарвозаси олдида қисқа-қисқа тўп оширишларни амалга оширишса-да, иккинчи голни ура олишмади
51'
Андижонликлар жарима майдончасига ёриб кирган Рамоснинг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди
50'
Чап қанотда тўп суришаётган Саҳоб Жўраев ва Жасур Ҳасановлар бир-бирларини жуда яхши тушунишяпти
48'
Шораҳмедовнинг зарбасига Клишиин етиб кела олмади. Акс ҳолда Виктор тўп йўналишини ўзгартириб, Нестеровга жиддий хавф солиши мумкин эди
46'
Виктор Клишин Энди Нестеров дарвозасига тўп киритиш учун Виктор Клишин ҳаракат қилади
46'
Леван Мдивнишвили "Бунёдкор" ҳимоячилари олдида ҳеч нарса қила олмаган Мдивнишвили алмаштирилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Бош ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб бергани йўқ. Жамоалар танаффусга чиқишди, ҳозирча ҳисоб 1:0
43'
Жепаров 27 метрлар чамасидан Михайлов дарвозасига йўллади. "Андижон" посбони зарбани бир амаллаб қайтариб қолди
42'
Жепаров ошириб берган тўпга Жоао Виктор дарвоза томон боши билан зарба йўллади, дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
39'
Жепаровнинг 25 метрлар узоқликдан ўнг оёғида йўллаган кучли зарбасини Михайлов аранг ушлаб олди
37'
Жасур Ҳасанов ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зура Замсашвили ўзига ишонганҳолда Анвар Солиевни алдамоқчи эди, бироқ ёрдамга етиб борган Жасур Ҳасанов андижонлик ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва Михайлов дарвозасини нишонга олди - 1:0
34'
Жарима зарбасини Жасур Ҳасанов амалга оширди. Ноаниқ
33'
Февзи Давлетов Олдинга қараб тезлик билан бораётган Жоао Викторни чалиб йиқитгани учун Февзи Давлетовга огоҳлантириш кўрсатилди
31'
Саҳоб Жўраевнинг чамаси 35 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
30'
Анвар Ғофуровнинг 25 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини Михайлов аввалига қўлидан чиқариб юборди, кейин ушлаб олди
28'
Яна узоқ масофадан зарба ва ноаниқ. Бу сафар Жоао Виктор "Андижон" дарвозаси томон зарба йўллади
26'
Энди Саҳоб Жўраев ўз омадини узоқ масофадан синаб кўрди. Лекин 35 метрлар узоқликдан йўлланган зарба ноаниқ кетди
25'
Кетма-кет ҳужумлар бесамар кетмоқда. "Андижон" ҳимоячилари ҳозирча бехато ўйнашмоқда
22'
Мирзакамол Камоловнинг қанотдан оширган тўпини дарвозага тўғрилайдиган ҳужумчи топилмади
21'
Жасур Ҳасановнинг 18 метрлардан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди
19'
Тўп кўпроқ "Андижон" аъзолари жойлашган қисмида бўлса-да, ҳозирча голдан дарак йўқ
17'
Секин аста андижонликлар жонланишмоқда
13'
Нестеров дарвозаси томон оширилган тўпга андижонликлардан ҳеч ким йўқ
11'
Шораҳмедовнинг хатосидан сўнг Солиев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётганди, лекин ўз вақтида тажрибали Февзи Давлетов хавфни бартараф этди
10'
Бурчакдан оширилган тўпга ҳаммадан баланд сакраган Анвар Солиев зарба берди. Ноаниқ
09'
"Бунёдкор" аъзолари бурчак тўпи тепишмоқда
07'
Ҳисоб очилиши мумкин эди. Ривалдонинг чамаси беш метрлардан йўллаган зарбаси Игорь Михайловнинг оёғига тегиб қайтди
06'
Анвар Солиев томон оширилган тўпни андижонлик ҳимоячилар қайтариб қолишди
04'
Ҳозирча устунлик бирозгина "Бунёдкор" томонида. Амет Мемет шогирдлари ҳужум қилишдан кўра, эътиборларини ҳимояга қаратишмоқда
03'
Анвар Ғофуровнинг 30 метрлар узоқликдан берган кучли зарбаси бирозгина нноаниқ кетди
02'
"Бунёдкор"нинг илк ҳужумини Қайрат Ўтабоев бартараф этди
02'
Ҳозирча майдон эгалари тўпни ўзларида сақлаб туришибди
01'
Андижонликлар ўйинни бошлаб беришди
00'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Иккала жамоанинг фан-клуб аъзолари ажойиб тарзда кутиб олдилар
00'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Олим ТОЛИБЖОНОВ (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Олимбой ДАВЛЕТОВ (Урганч), Жаҳонгир САИДОВ (Тошкент)
Захира ҳаками: Бахтиёр НАМОЗОВ (Тошкент)
Назоратчи: Булат ГАЛЕЕВ (Урганч)
00'
"АНДИЖОН “АНДИЖОН”:
1. Игорь Михайлов
5. Ислом Иномов
7. Асқар Жадигеров
8. Мирзакамол Камолов
11. Шуҳрат Мирхолдиршаев
13. Зура Замсашвили
14. Қайрат Ўтабоев
15. Акмал Шораҳмедов
18. Леван Мдивнишвили
20. Февзи Давлетов
23. Руфат Исроилов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
34. Жасур Нарзиқулов
6. Иброҳим Отахонов
10. Виктор Клишин
16. Икром Ибрагимов
19. Давронбек Турсунов
23. Ильдар Юлдашев
28. Расул Раҳмонов
00'
"БУНЁДКОР" “БУНЁДКОР”:
1. Игнатий Нестеров
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Азизбек Ҳайдаров
8. Эдсон Рамос
10. Ривалдо
19. Жасур Ҳасанов
20. Анвар Солиев
23. Саҳоб Жўраев
29. Жоао Виктор
30. Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12. Мурод Зуҳуров
3. Гочгули Гочгулиев
11. Камол Мурзоев
17. Хосе-Луис Вильянуэва
18. Тимур Кападзе
22. Виктор Карпенко
28. Руслан Мельзиддинов
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ