Онлайн трансляция

"АЛ-ҲИЛОЛ" - "БУНЁДКОР"

2010 йил, 12 май. Чемпионлар лигаси. 1/8 финал

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Энди "қалдирғочлар" эътиборларини мамлакат кубоги ва чемпионати ўйинларига қаратишдан бошқа чораси йўқ.
90+6'
Учрашув якунланди. Чорак финалга "Ал-Ҳилол" йўл олди. "Бунёдкор" эса Чемпионлар лигасидаги юришини 1/8 финалда тўхтатадиган бўлди.
90+6'
Ҳасанов оширган тўпни Жепаров бош билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
90+3'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.
90+1'
Жепаров ошириб берган тўпга Кападзе ҳар қанча уринмасин етолмади.
90'
+6 Учрашувнинг иккинчи бўлимига 6 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Бош ҳакам учрашувга олти дақиқа қўшиб берилишини заҳира ҳакамига кўрсатди.
87'
Қанотлардан ва узоқ масофалардан ҳаволатиб тўп оширишлари ҳеч қандай самара бераётгани йўқ.
86'
Устунлик тўлиқ "қалдирғочлар"да, аммо таблодаги ҳисобда бунинг буткул акси.
85'
Омар Ал-Гамди Майдонга тушди.
85'
Мажид Ал-Маршади Майдонни тарк этди
83'
Кападзе олис бурчакка Ҳасановга тўпни етказиб берди. Ҳасановнинг кучли зарбаси эса юқоридан ўтиб кетди.
81'
Наваф Ал-Обид Майдонга тушди.
81'
Кристиан Вельхельмссон Майдонни тарк этди.
80'
Араблар барча позицияларда жуда яхши ўйнашмоқда.
79'
Кападзенинг бош билан йўллаган зарбасини Деайя жуда катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
78'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
78'
Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
76'
Абдуллатиф Ал-Ганнам Майдонга тушди.
76'
Тьяго Невис Майдонни тарк этди
75'
Қарши ҳужум. "Ал-Ҳилол"нинг уч футболчисига қарши биргина Анвар Ғофуров қолди. Анвар хавфни бир ўзи бартараф этди.
74'
Жоао Викторнинг кучли зарбасини Муҳаммад Ал-Деайя эгаллаб олди.
73'
Комбиниялар чиройли. Ҳужумлар бор. Аммо голдан дарак йўқ.
71'
Ҳасановдан тўпни қабул қилиб олган Солиев дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
70'
Тимур Кападзе Майдонга тушди
70'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди
69'
Жоао Викторнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
68'
Араблар яхши ҳимояланишмоқда. Бўш зоналар йўқ.
65'
Карпенконинг зарбаси. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
64'
Ўйин давом этмоқда.
63'
Стадионда юзага келган тартибсизлар натижасида ўйин маълум вақтга тўхтатилди.
62'
Азизбек Ҳайдаровнинг хатосидан сўнг Тьяго Невис дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба беришда янглишмади. Ҳисоб 3:0
61'
Тьяго Невис ГОЛ!!!
59'
Ҳасановнинг зарбаси. Ҳимоячилар қайтаршди.
57'
Кристиан Вильхельмссон Қарши ҳужумдан саудияликлар жуда унумли фойдаланишди. Кристиан Вильхельмссоннинг зарбасини Зуҳуров қайтара олмади.
55'
Араблар майдонда вақт чўзишни бошлаб юборишди.
54'
Ривалдонинг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.
53'
Навбатдаги зарба. Деайя яна тўпни ушлаб олмоқда.
52'
Ҳасановнинг зарбасини Деайя эгаллаб олди. Вакилларимиз иккинчи бўлимни яхши бошлашди.
51'
Кристиан ВельХельмссон Анзур Исмоиловга нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
48'
Бу сафар тўп Деайя қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегди. Жепаровнинг бош билан зарба йўллаганди.
46'
Тўп тепилди. Зарбани дарвоза тўсини қайтарди.
46'
Жарима зарбаси. ЧАмаси 20 метрлардан "Ал-Ҳилол" аъзолари зара беришади.
46'
Қаҳтони ва Вильхельмссон иккинчи бўлимни бошлаб беришди.
'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Иккинчи бўлим бошланмоқда.
'
Танаффусдан сўнг онлайн трансляциямизни давом эттирамиз.
45'
Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қандай вақт қўшиб берилмади. Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:0 олдинда майдон эгалари.
44'
Вильхельмссон жуда чиройли тарзда жарима майдончамизга кириб борди. Аммо у тўп оширган жойда "Ал-Ҳилол" аъзолари йўқ эдилар.
43'
Карпенко оширган тўпга Солиев ўзи истаганчалик зарба беролмади. Оқибатда зарба ноаниқ кетди.
41'
Ривалдо дарвозага зарба берса бўларди. Аммо у шерикларини қидириб вақтни чўзиб юборди.
39'
Зуҳуров дарвозаси томон яна бир зарба. Лекин ноаниқ.
38'
Тьяго Невиснинг зараси ноаниқ кетди.
38'
Дарвозамиз томон хавфли жарима тўпи белгиланди.
36'
Жоао Виктор майдоннинг жуда катта ҳажмдаги масофасини босиб ўтди ва жуда кучли зарба йўллади. Унинг зарбаси бирозгина ноаниқ.
33'
Ҳасанов томонидан оширилган тўп ва тўпни Деайя эгаллаб олди.
31'
Яна ҳужум. Анвар Ғофуровнинг чамаси 23 метрлардан йўллаган зарбасини Деайя жуда катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
31'
Қарши ҳужум. Ривалдо Солиевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Анварнинг зарбасини Деайя қайтариб қолди.
30'
Узоқ масофадан Мирел Рэдойнинг зарбаси ерга сакраб Зуҳуров дарвозаси томон йўналди. Мурод тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
28'
Карпенко-Ҳасанов-Жепаров жуда чиройли тарзда "учбурчак" бўлиб комбинация уюштиришди ва тўп Солиев етказилди. Аммо Анвар йиқилиб тушди.
27'
Ўйин суръати бироз тушди. Тўп асосан майдон марказида.
24'
Дарвозабон кутилмаганда қўпол ҳатога йўл қўйди. Аммо Диайя олдида ҳеч бир футболчимиз йўқ эди.
23'
Вакилларимиз ҳам секин-аста ташаббусни ўз қўлларига олишмоқда.
22'
Ҳайдаров ошириб берган тўп ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
20'
"Ал-Ҳилол"нинг навбатдаги ўта хавфли ҳужуми. Аввалига Саҳоб Жўраев дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Қаҳтони йўллади. Бу сафар тўпни Зуҳуров эгаллаб олди.
18'
Узоқ масофадан Невиснинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
17'
Жасур ўз қанотидан тўп оширди. Аммо Солиев тўпга сўнгги зарбани беришда кечикди.
16'
Ҳимоя чизиғимиз жуда бўш ўйнамоқда. Қаҳтонининг 14 метрлардан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
15'
Жепаров тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Аммо бу тўпга ҳам биринчи бўлиб Муҳаммад Диайя етиб келди.
13'
Араблар катта босим уюштиришмоқда.
12'
Яна бир хавфли ҳужум. Қаҳтонининг чамаси 15-16 метрлардан йўллаган кучли зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
10'
Бурчакдан оширилган тўпни Омар Ал-Гамди боши билан осонликча Зуҳуров дарвозасига тўғрилаб қўйди.
09'
Омар Ал-Гамди ГОЛ!!!
08'
Яна ҳужум. Яна Солиев. Аммо дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва муштлари билан уриб юборди.
07'
Тўп яна Солиевга узатилди. Ўйиндан ташқари ҳолат
06'
Ривалдо тўпни Солиев томон ошириб берди. Аммо ҳимоячилар Анварга имконият беришмади.
05'
Вильхельмссоннинг ҳужумини Жоао Виктор бузиб қўйди.
04'
Тўпни саудияликлар бир-бирларига оширишган ҳолда ушлаб туришибди.
02'
Қарши ҳужум. Анвар Ғофуров хавфни бартараф этди.
02'
Анвар Солиев томон тўп оширилди. Гўёки Анвар бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо тўпга биринчи бўлиб дарвозабон етиб келди.
01'
Тўп футболчиларимизда.
01'
Учрашув бошланди. Жамоамизга Яратгандан омад тилаб қоламиз. Бошладик
22:44'
Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришадиган бўлишди.
22:43'
Жамоа сардорлари ва бош ҳакам учрашувни ким бошлаб беришига ойдинлик киритиб олишмоқда.
22:42'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
22:34'
62 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Қирол Фаҳд" номли стадионда таҳминан 39 мингга яқин мухлис бор. Улар орасида 300дан зиёд "қалдирғочлар"нинг ашаддий ишқибозлари ҳам бор.
22:32'
Айни пайтда иккала жамоалар аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишган.
22:29'
Ҳозир Ар-Риёдда ҳаво ҳарорати 35 даража иссиқ.
22:28'
13-рақамдаги Омар Ал-Гамди захирага ўтказилди. 25-рақамдаги Мажид Ал-Маршади майдонда илк дақиқадан тўп сурадиган бўлди.
22:26'
"Ал-Ҳилол" мураббийлари сўнгги сонияларда бир футболчини алмаштиришди. Учрашув қайдномаси тузиб бўлинганлигига қарамасдан, мезбонлар қайдномага ўзгариш киритишни беллашув комиссари - иорданиялик Мунем Факхуридан илтимос қилишди. Комиссар турнир регламентига мувофиқ, арабларнинг илтимосини қабул қилди.
22:25'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Ҳакамлар таркиби:

Рефери: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Рефери ассистенти 1: Денис Силк (Австралия)
Рефери ассистенти 2: Родней Аллен (Австралия)
Захирадаги ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Ҳакамлар эксперти: Язбек Язбек (Ливан)
Учрашув комиссари: Мунем Факхури (Иордания)
22:23'
"Бунёдкор" таркиби:
12. Мурод Зуҳуров
6. Анвар Ғофуров
7. Азиз Ҳайдаров
10. Ривалдо (с)
19. Жасур Ҳасанов
20. Анвар Солиев
22. Виктор Карпенко
23. Саҳоб Жўраев
24. Анзур Исмоилов
29. Жоао Виктор
30. Сервер Жепаров

Захирадагилар:
25. Муҳиддин Худоёров (GK)
4. Хайрулла Каримов
9. Шавкат Саломов
18. Тимур Кападзе
26. Анвар Раҳимов
28. Руслан Мелзиддинов
31. Александр Ковалёв

Бош мураббий: Луиз Фелипе Сколари (Бразилия)
22:20'
"АЛ-ҲИЛОЛ" ТАРКИБИ: "Ал-Ҳилол" таркиби:
1. Муҳаммад Ал-Деайя (с)
3. Осама Хавсави
4. Абдулла Ал-Зори
6. Ҳолид Азиз
7. Тьяго Невис
8. Мирел Рэдой
9. Кристиан Вильхельмссон
10. Муҳаммад Ал-Шлхуб
12. Ли Юн Пё
13. Омар Ал-Гамди
20. Ёсир Ал-Қаҳтони

Захирадагилар:
30. Ҳасан Ал-Отайби (GK)
5. Абдуллатиф Ал-Ганнам
16. Исо Ал-Махяни
19. Муҳаммад Ал-Нақли
21. Абдуллоҳ Ал-Давсари
24. Наваф Ал-Обид
25. Мажид Ал-Маршади

Бош мураббий: Эрик Геретс (Бельгия)
22:15'
Айни пайтда иккала жамоа мураббийларининг учрашувга танлаган таркибларини олиш учун стадионнинг медиа марказига йўл оляпман. Бироз ўтиб таркиб билан таништираман.
22:11'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари! Саудия Арабистони пойтахтидаги "Қирол Фаҳд" стадионидан бевосита "Ал-Ҳилол" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли онлайн трансляциясини бошлаймиз.
'
Ар-Риёд шаҳридаги "Қирол Фаҳд" номли стадионда ўтадиган "Ал-Ҳилол" - "Бунёдкор" учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.