Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ДИНАМО"

Олий лига, 8-тур. 06.05.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўинглар.
90+3'
Учрашув якунига етди. Ҳисоб 2:1.
90+2'
Анварнинг зарбасини Романенко қайтарди.
90+2'
Анвар Солиев жуда ыулай вазиятдан фойдалана олмади.
90'
+3 Иккинчи бўимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Ҳайдаровнинг жуда кучли забасини Романенко жуда катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
85'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
85'
Денилсон Майдонни тарк этди.
84'
Туғун Қобилов Майдонга тушди.
84'
Илҳом Юнусов Майдонни тарк этди.
81'
Узоқ давом этган тўп оширишлардан сўнг Рамос олис масофадан зарба берди. Аммо тўпни Романенко эгаллаб олди.
78'
Орадан ҳеч қанча ўтмасдан яна шундай комбинацион ҳужум ташкил этилди. Бу сафар Ҳасановдан тўпни қабул қилиб олган Денилсоннинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
77'
Ҳасанов тўпни Денилсонга ошириши керак эди. Аммо у бошқачароқ қарорга келди.
75'
Александр Крикливий Майдонга тушди.
75'
Акмал Бозоров Майдонни тарк этди.
73'
Рамос алдамчи ҳаракатлари билан ўзини ўзи қулай вазиятга чиқарди ва дарвоза томон "парашют" усулида зарба берди. Бироқ дарвозабон тўпн эгаллаб олишга эришди.
71'
Азиз Ҳайдаров жуда қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбасини Романенко қайтари қолди.
70'
"Динамо" аъзолари хавфни бартараф этиш чоғида қўпол хатога йўл қўйди. Николаев ўз жарима майдончаси ичида кучи тарзда тўпга зарба берди. Тўп кутилмаганда Учқун Қобиловга тегиб дарвоза тўридан жой олди.
69'
Учқун Қобилов (автогол) ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
66'
Ривалдо Ҳасановни қулай вазиятга чиқарди. Аммо тўпга биринчи бўлиб "Динамо" посбони Романенко етиб келди.
65'
Ривалдонинг зарбасини Ғофуров боши билан дарвозага тўғрилади. Бурама тарзда йўлланган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
64'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
64'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
63'
Майдонга ҳозиргина тушган Ирисметов тўпга биринчи зарбасидаёқ гол муаллифига айланди. Юнусов тепган тўп ҳимоячиларга тегиб Ирисметовга келиб тушди. Жасур эса осонлик билн Зуҳуровнинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.
62'
Жафар Ирисметов ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
62'
Жафар Ирисметов Майдонга тушди.
62'
Дмитрий Краев Майдонни тарк этди.
61'
Денилсон жароҳат олиб майдонда ётибди.
60'
Темур Кападзе Майдонга тушди.
60'
Стевица Ристич Майдонни тарк этди.
59'
Рамос ва Ҳасанов бир-бирларини яхши тушунишмади. Натижада ажойиб ҳужум тўхтаб қолди.
58'
Ривалдо томонидан қулай вазиятга чиқарилган Денилсон зарба беришга бироз кечикди.
56'
Дмитрий Краев Анзур Исмоиловга нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
54'
"Динамо" аъзолари иккинчи бўлимни яхши бошлашди. Улар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.
51'
Николаев ва Юнусов Мурод Зуҳуровни чалғитиб зарба беришди. Аммо Юнусов тепган тўп ноаниқ кетди.
50'
Зуҳуров дарвозаси томон жарима зарбаси. Чамаси 23 метрлардан.
48'
Рамоснинг оширган зарбасини Ристич Ристич боши билан дарвозага тўғрилади. Аммо тўп дарвза юқорисидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Жамоалар таркибида ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
'
Онлайн трансляциямизни танаффусдан кейин давом эттирамиз.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга "қалдирғочлар" 1:0 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вқт қўшиб берилди.
42'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг динамочилар ҳам секин-аста олдина ўта бошлашди.
38'
"Динамо" ҳимоячилари бир чизиқда туришди. Ривалдо тўп оширган пайтда Ристич ҳимоячилар орасидан олдинга ўтиб кетди ва дарвозабон билан яккама-яка вазиятга чиқди. Ристичнинг зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда тўрга бориб тушди - 1:0.
37'
Стевица Ристич ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
36'
Юнусовнинг Зуҳуров дарвозаси томон навбатдаги зарбаси. Бу сафар ҳам зарба ноаниқ кўриниш олди.
31'
Саҳобнинг зарбасини Ристич дарвозага тўғрилашга ҳаракат қилди. Аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
28'
Денилсон ва Ҳайдаров томонидан бошланган ҳужумни Азизбекнинг ўзи давом эттирди. Бироқ у оширган тўпни Романенко эгаллаб олди.
27'
Ҳасанов-Ривалдо-Ристич ижросида ажойиб комбинация. Аммо чизиқ ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
25'
Илҳом Юнусов икки ҳимоячини алдаб ўтиб дарвоза томон зарба берди. Лекин ноаниқ.
23'
Ривалдо ошириб берган тўпни Анзур Исмоилов боши билан дарвозага тўғрилади. Бироқ Романенко тўпни эгаллаб олди.
22'
"Динамо" аъзолари жуда кўп вазиятларда қўпол ўйин кўрсатишмоқда.
20'
Чамаси 26 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Анвар Ғофуров амалга оширди. Жуда кучли тарзда йўлланган зарба дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.
17'
Ривалдонинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ.
16'
Қарши ҳужум. "Динамо" аъзолари бир-бирларини яхши тушуниб ўйнашди. Юнусовнинг зарбасини Исмоилов қайтариб қолди.
15'
Ривалдо оширган тўпни Ристич боши билан дарвозага йўналтирди. Стевицанинг бу сафарги зарбаси ҳам ноаниқ.
14'
Ристич ўткир бурчакдан туриб Романенко дарвозасига зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
13'
Ўйин суръати у қадар юқори эмас. Иккала жамоанинг ҳам ҳимоя чизиғи яхши ўйнамоқда.
11'
Дмитрий Краевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. Аммо зарба жуда кучли йўналганди.
10'
Денилсон жуда чиройли ҳаракатлари билан уч ҳимоячини алдаб ўтди. Аммо Учқун Қобилов уни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва ҳужумни узиб қўйди.
08'
Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
06'
Ривалдо ошириб берган тўпни Ристич қабул қилолмади. Аниқроғи унга Алексей Николаев имконият бермади.
04'
Ривалдонинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
03'
Аввалига Ҳайдаровни, кейин эса Денилсонга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Жарима зарбаси.
02'
Акмал Бозоров жуда қулай вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо у тўпга етиб кела олмади.
01'
Денилсонга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.
01'
Учрашув бошланди. Тўпга биринчи бўлиб динамочилар тегинишди.
17:59'
Жамоалар сардорлари - Ривалдо ва Хвостунов бош ҳакам олдида учрашувни ким бошлашлигини аниқлаб олишди.
17:58'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" кўк, "Динамо" оқ рангли футболкаларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангда.
17:53'
Жамоалар щйинолди машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди.
17:28'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Андрей Букатин, Алексей Миронов (барчаси Тошкент)
Заҳира ҳаками: Абдураҳим Мўминов (Тошкент вилояти)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)
17:27'
“ДИНАМО” ТАРКИБИ: “ДИНАМО” ТАРКИБИ:
16.Денис Романенко
3.Девид Ония
4.Эркин Бойдуллаев
6.Акмал Бозоров
7.Илҳом Юнусов
8.Умид Абдураҳмонов
13.Александр Хвостунов
18.Сирожиддин Сайфиев
17.Учқун Қобилов
28.Алексей Николаев
15.Дмитрий Краев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Тимур Ганиев
11.Жафар Ирисметов
21.Александр Крикливий
23.Ислом Аҳмедов
24.Санъат Зияев
25.Турғун Қобилов
27.Омад Тойлоқов
17:24'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
12.Муроджон Зуҳуров
5.Стевица Ристич
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо (сардор)
11.Денилсон
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев
24.Анзур Исмоилов
29.Жоао Виктор

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
9.Шавкат Саломов
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мелзиддинов
17:11'
Бироз ўтиб, эътиборингизга жамоалар таркибини ҳавола этамиз.
17:10'
Айни пайтда иккала жамоа масъуллари бугун майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларни учрашув назоратчиси ва заҳира ҳакамига тақдим этишмоқда.
17:09'
"Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви соат 18:00да бошланади.