Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АЛ-ВАХДА" (UAE)

2010 йил, 28 апрель. Чемпионлар лигаси 6-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Учрашув якунига етди. Ҳисоб 4:1
90+3'
Нестеров тўп йўналишини топган бўлса-да, уни қайтариш Игнатийга насиб этмади.
90+2'
Талал Абдулла ГОЛ!!!
90+2'
Анвар Ғофуров ва Игнатий Нестеров Иккала футболчимизга ҳам огоҳлантириш кўрсатилди.
90+1'
Анвар Ғофуров тўп учун курашда рақибига қўполик ишлатди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Ривалдо ҳисобни 5:0га ошириши мумкин эди. Аммо унинг ўнг оёғида йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
86'
Учрашув тўлиқ "қалдирғочлар"нинг устунлигида ўтмоқда.
83'
Ҳасан Амин Ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
82'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
82'
Сервер Жепаров Майдонни тарк этди.
81'
Денилсон Дарвозабонга ўйинни бошлаши учун халал бергани учун Денилсон огоҳлантирилди.
81'
Бу голдан сўнг. Азизбек Ҳайдаровнинг бутсисини Денилсон тозалаб қўйди.
80'
Узоқ давом этган комбинацияни Азизбек Ҳайдаров чиройли гол билан якунлади. Чамаси 35 метрлар узоқликдан Ҳайдаровнинг жуда кучли зарбаси дарвозанинг тўққизлигига бориб тушди.
79'
Азизбек Ҳайдаров ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
76'
Денилсон тўп учун охиригача курашди ва рақибини хато қилишга мажбур этди.
74'
Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
74'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
73'
Саҳоб Жўраевнинг анча олис масофадан дарвоза томон йўллаган зарбаси яхши чиқди.
72'
Талал Абдулла Сервер Жепаровга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
71'
Муҳаммад Аҳмад Саллам Майдонга тушди.
71'
Саид Салим Майдонни тарк этди.
70'
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми. Саид Салимнинг кучли зарбасини Нестеров қайтариб қолди.
69'
Ҳасанов оширган тўпни Жепаров тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Аммо Сервернинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
68'
Ривалдо узи ҳужумни бошлади. Кейинчалик Ҳасанов тўпни сардоримиз томон оширди. Бироқ тўп Ривалдогача етиб келмади.
67'
Карпенко оширган тўп Денилсонгача етиб келмади. Акс ҳолда ҳисоб яна ҳам йириклашиши мумкин эди.
65'
Ривалдо тўпни Жепаровга узатди. Сервер эса Денилсон томон тўпни оширди. Бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
63'
"Бунёдкор" аъзоларидан мухлислар яна гол кутишмоқда.
61'
Тимур Кападзе Майдонга тушди.
61'
Жоао Виктор Майдонни тарк этди.
60'
Бунёдкор таркибида ҳам ўзгариш бўлиши мумкин. Майдонга тушиш учун Кападзе тайёргарлик кўрмоқда.
59'
Муҳаммад Салим Муборак Майдонга тушди.
59'
Ёқуб Юсуф Майдонни тарк этди.
58'
Ривалдо-Ҳасанов тандеми Денислонни қулай вазиятга чиқарди. Денилсон бир ҳимоячини алдаб, чап оёғида дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисоб 3:0га етди.
57'
Денилсон ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
56'
Ҳолид Жалолнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. Аммо ноаниқ.
55'
Жаримадан йўллаган зарбани Денилсон қайтариб юборди.
55'
Виктор Карпенко Рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
54'
Саҳоб Жўраев ҳимоядан ҳужумга қўшилди. Унинг ҳаракатлари жуда яхши таассурот қолдирди.
53'
Жепаров ошириб берган тўпни Ҳасанов жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади. Аммо Ал Хусайни тўпни эгаллаб олди.
52'
Жепаров-Виктор-Денилсон комбинациясидан сўнг тўп Ҳасановга оширилди. Бироқ ҳимоячилар Жасурга имконият беришмади.
50'
Маҳмуд Ҳамис Ал Ҳаммадининг жаримадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
49'
Рақибнинг қарши ҳужумини Саҳоб Жўраев тўхтатиб қўйди. Жарима тўпи.
48'
Денилсон гол муаллифига айланиши мумкин эди. Ҳимоячи оддий ҳолатда кутилмаган хатоликка йўл қўйди. Буни кутмаган Денилсоннинг зарбаси қовушмади.
47'
Ҳасанов жуда чиройли ҳаракатлари эвазига мухлислар олқишига сазовор бўлди.
47'
Ҳасанов бошлаган ҳужумни Ривалдо давом эттира олмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 2:0
45+2'
Саид Салим Ал-Хатири ҳисобни қисқартириш учун қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
45'
+2 Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
41'
Хайрулла Каримовнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди. Яхшиямки вазиятга яқин турган Анвар Ғофуров шеригини хатосини тўғрилади.
39'
Ривалдо жаримадан зарба йўллади. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Карпенко эса қайтган тўпга кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
38'
"Жар" стадиони трибуналари бўйлаб ўзига хос тўлқинлар уюштирилмоқда.
37'
Юутун стадион ларзага келди. "Бунёдкор", "Бунёдкор" деган ҳайқириқлар жудаям жарангли чиқмоқда.
33'
Муҳаммад Ҳамис Данхани Майдонга тушди.
33'
Исо Аҳмад Ал-Марзуқи Майдонни тарк этди.
32'
Ҳужум кетидан ҳужум. Карпенко ҳисобни 3:0га ошириши мумкин эди. Унинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди.
31'
Ҳисоб 2:0га ошди. "Ал Вахда" аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишди. Рақиблардан Карпенко тўпни олиб қўйди ва Серверга берди. Жепаров Жўраевга. Саҳоб эса кучли зарба билан Денилсонни олдинга бошлади. Дарвозабон тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бўш қолган дарвозани эса Денилсон осонлик билан нишонга олди.
31'
Денилсон ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
29'
Денилсон уч ҳимоячи ичида тўпни ўзида сақлаб турди ва уни Жепаровга узатди. Сервер эса чиройли тарзда Ривалдони тўп билан таъминлади. Жамоамиз сардори эса бош билан "Ал Вахда" дарвозасини ишғол қилди.
28'
Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
26'
Ривалдо-Ҳасанов-Карпенко комбинацияси жуда хавфли чиқди. Бироқ ҳимоячилар хавфли бартараф этишга улгуришди.
24'
Фан-клуб аъзоларининг ҳайқириқлари бир зумга ҳам тинмаяпти.
23'
Бу сафар Карпенко Денилсон томон тўп оширди. Ҳаводан келаётган тўпни Денилсон дарвозага акробатик тарзда йўлламоқчи бўлди. Аммо зарба ўхшамади.
21'
Жепаров бурчакдан тўп оширди. Денилсоннинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
20'
Амад Али Ҳамис юз фоизли имкониятни кўкка совурди. Саҳоб Жўраевнинг майдонга сирпаниб тушиши натижасида Ҳамис Нестеров билан бирга бир вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
18'
Ёқуб Юсуф Жоао Викторга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирди.
18'
Ҳайдаров-Ривалдо-Денилсон комбинацияси жуда чиройли чиқди. Аммо ҳужумни ҳимоячилар бартараф этишди.
17'
"Бунёдкор" аъзолари кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. Аммо кўп ҳолларда "офсайд"га тушиб қолишяпти.
15'
Тўпни "қалдирғочлар" ўз назоратларида ушлаб туришибди.
13'
Ҳайдаровдан тўпни қабул қилиб олган Карпенко узоқ масофадан Ал-Хусайни хушёрлигини синаб кўрди. Аммо Викторнинг зарбаси баланддан ўтиб кетди.
10'
"Бунёдкор" аъзолари чиройли комбинация уюштиришди. Бироқ Саҳоб Жўраев ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолиб ҳужум тўхтади.
08'
Карпенконинг кучли зарбаси ва тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
07'
Ривалдо тўпни Ҳасановга чиройли тарзда узатди. Жасур эса жарима майдончасига. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кейинги ҳужумда Жасур бурчак тўпи ишлади.
04'
Амирлик футболчиларнинг ҳужуми. Кучли зарба Нестеров қўриқлаётган дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
03'
Жоао Виктор хавли ҳужум бошлаши мумкин эди. Аммо у мувозанатини йўқотиб қўйди.
02'
Ҳайдаронинг тўп оширишидан сўнг Жасур Ҳасанов катта тезликда "қочиб" кетди ва бир ҳимоячини чиройли алдаб ўтди. Аммо тўп оширишда Жасурга аниқлик етишмади.
01'
Илк ҳужумни "Ал Вахда" аъзолари уюштиришди. Аммо Ҳайдаров рақибларни ҳужумини бузиб қўйди.
01'
Учрашув бошланди.
17:59'
Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришадиган бўлишди. Тўп олдида Ривалдо ва Денилсон
17:58'
Жамоалар эсдалик учун расмларга тушишди.
17:56'
Жамоалар учрашувни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда.
17:55'
Мухлислар секторида GO TO TOKIO (Токио сари олға) сўзи ёзилган ёзув кўпчликни диққатини тортди.
17:48'
Жамоалар ўйинолдидан сўнгги машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишган.
17:30'
Анвар Ғофуровни майдонда кўриб турганимиздан хурсандмиз. У қисқа вақт ичида ўз жароҳатидан фориғ бўлди.
17:28'
"Жар" стадионининг бир томондаги трибуналари тўлиб бўлди. Қаршимиздаги секторга эса мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда.
17:22'
Стадион таблосида Чемпионлар лигасининг безаб турувчи ОФКнинг турли хил роликлари намойиш этилмоқда.
17:21'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари "Жар" стадионига чиқиб келишган ва ўйин олдидан ўзларининг сўнгги машқларини ўтказишмоқда.
16:55'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Рефери: Ким Дон Чжин (Жанубий Корея)
Рефери ассистенти 1: Чжан Чжун Мо (Жанубий Корея)
Рефери ассистенти 2: Кан До Чжун (Жанубий Корея)
Захирадаги ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Ҳакамлар эксперти: Эсмоил Сафири (Эрон)
Учрашув комиссари: Кемел Токабаев (Қирғизистон)
16:53'
“АЛ-ВАХДА” ТАРКИБИ: “АЛ-ВАХДА” ТАРКИБИ:
18.Али Муҳаммад Ал-Хусайни
2.Ёқуб Юсуф Ал-Хусайни
8.Умар Исо Аҳмад (сардор)
11.Саид Салим Ал-Хатири
13.Талал Абдулла Ал-Жунайби
14.Ҳасан Амин Ал-Маҳаза
26.Маҳмуд Ҳамис Ал-Ҳаммади
28.Исо Аҳмад Ал-Марзуқи
33.Аҳмад Али Ҳамис
39Амир Умар Абдулла
41.Ҳолид Жалол Ал-Марзуқи

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Ҳассан Ҳамад Али (дарвозабон)
40.Одил Муҳаммад Ал-Хусайни (дарвозабон)
5.Муҳаммад Салим Муборак
12.Муҳаммад Ҳамис Данхани
27.Салим Солиҳ Ал-Режайби
38.Салим Абдуллоҳ Жасим
42.Муҳаммад Аҳмад Саллам
16:52'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
22.Виктор Карпенко
6.Анвар Ғофуров
4.Хайрулла Каримов
23.Саҳоб Жўраев
7.Азизбек Ҳайдаров
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров
19.Жасур Ҳасанов
10.Ривалдо (сардор)
11.Денилсон

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров
9.Шавкат Саломов
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
28.Руслан Мелзиддинов
31.Александр Ковалёв
34.Шавкат Раимқулов
16:51'
Қўлимизда жамоалар таркиблари бор.
16:50'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари. Компьютеримиз "Жар" стадионининг wi fi интернет тармоғига созланган. "Бунёдкор" - "Ал-Вахда" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Веб-сайтимиз "Бунёдкор" - "Ал-Вахда" учрашувига бағишланган матнли онлайн трансляцияни соат 17:30дан бошлаб эътиборингизга ҳавола этади. Учрашув бошлангунга қадар, жамоалар таркиби, стадионда юз бераётган ўзига хос муҳит, жамоалардаги ўзгаришлар ва шу каби қизиқарли маълумотларни бериб борамиз.
'
"Бунёдкор" - "Ал-Вахда" учрашуви соат 18:00да бошланади.