Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

Олий лига, 6-тур. 23.04.2010

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннтдорчилик билдираиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
"Бунёдкор" кетма-кет иккинчи марта ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнамоқда.
'
Учрашув якунига етди. Ҳисоб 1:1
90+4'
"Қизилқум" ажойиб тарзда ҳимояланмоқда.
90+3'
Рамоснинг зарбаси ноаниқ.
90+1'
Ҳасановнинг кучли зарбаси. Аммо зарба ноаниқ.
90'
Жепаров жарима зарбасин тепмоқда.
90'
Солиев ҳисобни 2:1га ошириши мумкин эди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
89'
Анвар Солиев Тўп учун курашда Мельничукка қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
88'
Солиевнинг бош билан йўллаган зарбасини Мельничук эгаллаб олди.
86'
Ристич боши билан тўпни Жепаров томон тўғрилади. Аммо ҳимоячилар Серверга имконият беришмади.
84'
Майдонда бира тўла уч нафар футболчи чўзилиб ётибди.
83'
Аҳрол Рисқуллаев Майдонга тушди.
83'
Шавкат Насибуллаев Майдонни тарк этди.
83'
"Қизилқум" аъзолари ўйин вақтини сўзишмоқда. Уларнинг майдонда чўзилиб ётиб олишларини кўп бора кузатяпмиз.
80'
Хайрулла Каримов Бахритдин Вахобовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
79'
Мельничук учрашув вақтини чўзганлиги боис унга огоҳлантириш кўрсатилди.
76'
Бу сафар ҳам Жасур зарба йўллади. Аммо Мельничук уни эгаллаб олди.
75'
Ҳасановнинг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
74'
Леонид Кошелев Майдонга тушди.
74'
Шерали Жўраев Майдонни тарк этди.
73'
Ристич қулай вазиятга чиқди. Аммо унга зарба бериш учун имкон бўлмади.
72'
Қани кўрамиз Ристич ўйинни ўзгартира олармикан...
71'
Стевица Ристич Майдонга тушди.
71'
Денилсон Майдонни тарк этди.
70'
Стевица Ристич майдонга тушадиган кўринади.
70'
Ҳасанов тўпни Солиевга оширди. Анвар эса тўпни боши билан Денилсонга тўхтатиб берди. Бироқ унинг зарбаси қовушмади.
68'
Ҳимояда Анзур Исмоиов ва Виктор Карпенко бир-бирларини тушунишмади. Натижада Бахритдин Ваҳобов қулай вазиятга чиқди. Биро у бу имкониятдан фойдалана олмади.
66'
Рамоснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
65'
Жепаров дарвозага ўзи зарба бермай тўпни Денилсонга етказди. Аммо Денислон ҳам зарба бериш ўрнига тўпни Жасурга берди. Бундай узоқ тўп оширилишига рақиб ҳимоячилари йўл қўйишмади.
63'
Антон Лисюк Майдонга тушди.
63'
Собир Усмонхўжаев Майдонни тарк этди.
61'
"Қизилқум" ҳимояланмоқда. "Бунёдкор" эса ҳжумда. Аммо ҳисоб ўзгараётгани йўқ.
60'
Бу сафар ҳам Анвар Солиев хавфли вазият яратди. У дарвозабонни ортда қолдирди, бироқ ҳимоячилар унга қаршилик кўрсатишди.
57'
Шерали Жўраев Жепаровга нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
56'
Жоао Викторнинг кучли забасини Мельничук эгаллаб олди.
54'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
54'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
53'
Жасур Ҳасанов ошириб берган тўпни Солиев боши билан дарвоза томон тўғрилади. Тўп дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чқиб кетди.
51'
Майдонга тушиш учун Виктор Карпенко тайёргарлик кўрмоқда.
51'
Жепаров Ҳасановни қулай вазиятга чиқарди. Жасурнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ.
50'
Жепаров Солиевни олдинга бошлади. Аммо тўпга биринчи бўлиб дарвозабон етиб кели.
49'
"Бунёдкор" ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун роса тер тўкмоқда.
47'
Анвар Солиев тўпга илк тегинишидаёқ гол муаллифига айланиши мумкин эди. ммо унинг бош билан берган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
46'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
46'
Тиур Кападзе Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Бунёдкор таркибида битта ўзгариш бор.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:1
45'
+2 Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.
45'
Саҳо Жўраев томонидан оширилган тўпга Ривалдо боши билан зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
44'
Ўйин суръати бироз тушди.
40'
Владимир Баранов Саҳоб Жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
39'
Ҳасановдн тўпни қабул қилиб олган Денилсон рақиб жарима майдончасига кириб борди. Аммо зарба беришга ҳимоячилар имкон беришгани йўқ.
37'
Голдан сўнг "Қизилқум" аъзолари жонланишди.
35'
Чамаси 23 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Соби Усмонхўжаев оилмақом тарзда бажарди. Тўп жонли ево устидан ўтиб, дарвозага бориб тушди - 1:1.
34'
Собир Усмонхўжаев ГОЛ!!!
33'
Анзур Исмоилов Қарши ҳужумда Руфат Исроиловга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
31'
Рамоснинг тўп ошириши ва Мельничук уни эгаллаб олди.
29'
Шерали Жўраев жарима майончамиз томон ёриб кирди ва кучли зарба йўллади. Нестеров тўпни ҳеч қандай қийинчиликсиз эгаллаб олди.
26'
Бу сафар Ҳасанов, Жепаров ва Ривалдо учлиги жуда чиройли ўйнади. Бироқ дарвозага зарба бериш учун имкон топилмади.
25'
Собир Усмонхўжаевнинг бурама зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
24'
Кападзе-Ривалдо комбинациясидан сўнг тўп Жепаровга оширилди. Бироқ дарвозабон тўпга чиқишди хато қилмади ва уни эгаллаб олди.
22'
Майон эгаларининг хотиржамлиги натижасида "Қизилқум" аъзолари олдинга ўтишди. Аммо улар ҳозирча Нестеров дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта олишгани йўқ.
18'
"Қизилқум"нинг илк ҳужуми. Шавкат Насибуллаевнинг зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
16'
Ҳасанов оширган тўпни Денилсон боши билан дарвозага йўллади. Афсуски тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
15'
Жепаров, Денилсон, Ривалдо, Рамос иштирокидаги комбинацияни томоша қилган мухлислар том маънода дам олишди. Афсуски дарвозага йўлланган зарбани Мельничук қайтариб қолди.
15'
Жуда чиройли комбинация!
14'
Денилсон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетмаганида ҳисоб 2:0га ошиши мумкин эди.
13'
"Қалдирғочлар" чиройли ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Айниқса Ривалдо ўзининг бетакрор маҳоратларини кўрсата бошлади.
10'
Ривалдонинг зарбаси. Бу сафар ҳам Мельничук тўпга биринчи бўлиб етиб келди.
09'
Бурчакдан оширилган тўпни қабул қилиб олган Кападзе уни дарвозага тўғрилади. Аммо зарба кучсиз чиқди ва дарвозабон эгаллаб олди.
09'
Жепаров олдинда очилиб борган Кападзени тўп билан таъминлади. Тимур эса тўпни боши билан яна ҳам қулай вазиятда турган Рамосга берди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
07'
Тўлиқ ташаббус "Бунёдкор" аъзоларида.
05'
Жепаров ошириб берган тўпни Ҳасанов дарвозаа тўғрилаб қўйди.
04'
Жасур Ҳасанов ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
03'
Оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпга Рамос кучли зарба берди. Ноаниқ.
02'
Бунчак тўпи, "Бунёдкор" фойдасига.
02'
"Қизилқум" аъзолари қарши ҳужумда жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлишди. Аммо бундан наф чиқмади.
01'
Саҳоб Жўраев ва Жасур Ҳасанов тандеми томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли тус олаётганди. Аммо Рисқуллаев ҳужумни бузиб қўйди.
01'
Учрашув бошланди.
17:59'
Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб беришади.
17:58'
"Бунёдкор" қизил-оқ, "Қизилқум" эса кўк рангли формаларда.
17:57'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
17:56'
"Бунёдкор"нинг ҳар бир уй учрашувида жамоанинг ҳар бир аъзосига атаб алоҳида видеороликлар тайёрланиши ва уни "Жар" стадионининг улкан монитрида намойш этилиши одат тусига айланиб қолди.
17:54'
Хозиргина "Жар" стадиони таблосида Миржалол Қосимов учун алоҳида тайёланган видеоролик намойш этили.
17:51'
Фан-клуб аъзолари "Бунёдкор", "Бунёдкор" дея роса бақир-чақир қилишмоқда.
17:50'
Учрашув қайдномасини кузатган ҳолда бир қизиқ ҳолатга кўзимиз тушди. Иккала жамоа таркибида исми ҳам, фамилияси ҳам бир хил бўлган - Жасур Ҳасанов бор.
17:49'
Учрашувни томоша қилиш учун "Жар" стадионига кўплаб ишқибозлар ташриф буюришган.
17:48'
Иккала жамоа аъзолари ҳам машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди.
17:38'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов (Тошкент) ва Баҳром Норсафаров (Қарши)
Заҳира ҳаками: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)
17:36'
“ҚИЗИЛҚУМ” ТАРКИБИ: “ҚИЗИЛҚУМ” ТАРКИБИ:
32.Андрей Мельничук
2.Андрей Ерохин
3.Шерзод Шарипов
4.Шавкат Насибуллаев (сардор)
5.Аҳрол Рисқуллаев
8.Руфат Исроилов
10.Бахритдин Вахобов
12.Собир Усмонхўжаев
15.Жасур Ҳасанов
9.Шерали Жўраев
23.Владимир Баранов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Сергей Захарецский
6.Леонид Кошелев
11.Антон Лисюк
14.Зохид Раупов
18.Дмитрий Колодин
21.Акмал Рисқуллаев
17.Александр Востриков
17:25'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳам "Жар" стадионига чиқиб келишган ва ўйинолдидан сўнгги машғулотларини ўтказишмоқда.
17:11'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
24.Анзур Исмоилов
4.Хайрулла Каримов
23.Саҳоб Жўраев
8.Эдсон Рамос
18.Тимур Кападзе
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров
19.Жасур Ҳасанов
10.Ривалдо (сардор)
11.Денилсон

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Муроджон Зуҳуров
5.Стевица Ристич
7.Азизбек Ҳайдаров
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мелзиддинов
34.Шавкат Раимқулов
17:10'
Айни пайтда бизда "Бунёдкор" таркиби бор.
17:09'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислар! "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувига бағишланган онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Веб-сайтимиз "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувига бағишланган матнли онлайн трансляцияни соат 17:30дан бошлаб эътиборингизга ҳавола этади. Учрашув бошлангунга қадар, жамоалар таркиби, стадионда юз бераётган ўзига хос муҳит, жамоалардаги ўзгаришлар ва шу каби қизиқарли маълумотларни бериб борамиз.
'
"Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви соат 18:00да бошланади.