Онлайн трансляция

"БУХОРО" - "БУНЁДКОР"

Ўзбекистон кубоги-2010. 1/16 финал

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур. Хайр саломат бўлинглар
'
Онлайн трнсляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
1/8 финалдаги рақибимиз Қаршининг "Насаф" жамоаси бўлади.
'
Шу тариқа "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги-2010нинг нимчорак фиалига йўлланма олди.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:2.
90+1'
Руслан Санав Майдонга тушди.
90+1'
Бобир Омонов Майдонни тарк этди.
90'
Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.
89'
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари у қадар муросасиз ўтгаётганийўқ.
85'
Неъматов узоқ масофадан Зуҳуровнинг хушёрлигинисинаб кўрди.
83'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
83'
Сервер Жепаров Майдонни тарк этди.
82'
Ҳисоб 0:2га етгач бухороликлар энди ҳимоявий тактикадан воз кечишга мажбур бўлишди. Улар ҳам энди олдинга ўтишмоқда.
79'
Сергей Ивлев Майдонга тушди.
79'
Отабек Нарзуллаев Майдонни тарк этди.
78'
Денилсоннинг саъйи ҳаракатлари эвазига Бакланов билан бирга-бир вазиятга чиқарилган Ривалдо осонлик билан дарвозани ишғол қилди.
77'
Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
70'
Боевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
70'
Денилсон Майдонга тушди.
70'
Стевица Ристич Майдонни тарк этди.
68'
Рамос деярли майдон марказидан тўпни рақиб дарвозасига йўллашга бир баҳя қолди. Бакланов ўз жойини тарк этганди. Аммо Рамоснинг зарбасига бирозгна аниқлик етишмади.
67'
Каримовнинг бош билан йўллаган зарбасини Бакланов эгаллаб олди.
67'
Азизбек Ҳайдаров Майдонга тушди.
67'
Тиму Кападзе Майдонни тарк этди.
63'
Бухороликлар ҳсобни тенглаштиришлари мумкин эди. Суҳроб Неъматовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Зуҳуров жуда қийинчилик билан бартараф этди.
59'
Бухороликларнинг қарши ҳужуми. Жамшид Ҳасанов томонидан оширилган тўпни Александр Ковалёв бартараф этди.
57'
Рамос оширган тўпни Кападзе боши билан дарвозага йўллади. Бироқ Тимурнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
54'
Бурчакдан оширилган тўпни бухороликлар бартараф этишди.
53'
Рақибдан тўпни олиб қўйган Анзур Исмоилов ҳимоядан ўзи ҳужумга ўтди ва бурчак тўпи ишлади.
51'
Иккинчи бўлимда бухороликар ҳимоядан ҳужумга ўтишган вазиятлар ҳам кўп бор кузатилмоқда.
47'
Нодир Жўраев узоқ масофадан Зуҳуров дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
46'
Жамшид Ҳасанов Майдонга тушди.
46'
Евгений Кочнев Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:1
43'
Жепаров-Кападзе комбинацияси ва Сервернинг зарбаси. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
41'
Бухороликлар ҳужумга ўтишди. Ҳимоячиларга ёрдамга келган Жепаров рақибдан тўпни олиб қўйди ва уни Кападзега етказди. Тимур эса Ристични тўп билан таъминлади. Стевица дарвозабонни устидан тўпни осонликча ўтказиб, учрашувдаги ҳисобни очди - 0:1.
40'
Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
38'
Жепаров уч ҳимоячи қуршовидан қочиб кетди. Аммо зарба бериш учун унга Критинин имкон бермади.
36'
Бухоролилар қарши ҳужуми самарасиз якунланди. Улар қарши ҳужумларда Зуҳуров дарвозасига узоқ масофадан аниқ зарба беришни уддалаш олишмаяпти.
34'
Ковалёвдан тўпни қабул қилиб олган Ривалдо чамаси 8-9 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Аммо тўп Акмал Рустамовнинг белига тегиб қайтди. Ушбу ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
33'
Ўйин суръатиу қадар баланд эмас. Тўп фақат майдоннинг бир қисмида ҳаракатда. "Бунёдкор" бутун жамоа бўйлаб ҳужумда, "Бухоро" эса ҳимояда.
31'
Баклановни олдинга чиқиб кетганини кўрган Ҳасанов узоқ масофадан туриб зарба йўллади. Аммо Жасур мўлжалда бирозгина адашди.
29'
Рамос оширган тўпни Кападзе боши билан Бакланов қўриқлаётган дарвозага тўғрилади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
28'
Отабек Нарзуллаев Ривалдони ортидан ушлаб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
26'
Ковалёвнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ.
25'
Жаримадан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди.
24'
Қарши ҳужумни бартарф этиш учун Зуҳуров олдинга чиқди. Боев билан тўп учун курашда у тўпни қўли билан ўйнади деб топган Серазитдинов дарвозабонни огоҳлантирди.
23'
Мроджон Зуҳуров Жарима майдончаси чизиғи ташқарисида қўли билан ўйнагалиги учун огоҳлантирилди.
19'
Ристич ва Ривалдо жуда ажойиб комбинация ташкил этишди. Жамоамиз сардорининг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
17'
Ристичга қарши Критинин ҳозирча яхши ўйнамоқда.
14'
Хайрулла Каримов ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
13'
"Бухоро" аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлишмоқда. Юзага келган бу тиқилинчни ёриб ўтишнинг иложи бўлмаяпти.
12'
Ўйиндаги тўлиқ ва яққол устунлик "Бунёдкор" аъзоларида.
09'
Ривалдо оширган тўпни Жоао Виктор дарвозага тўғрилай олмади.
08'
Бухороликлар чиройли ҳужум уюштиришди. Якунловчи зарбани йўллаган Суҳроб Неъматовга бироз тажриба етишмади.
06'
Сервер Жепаровнинг узоқ масофадан хавфли зарбаси. Аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
05'
"Бухоро"нинг илк ҳужуми. Отабек Нарзуллаев томонидан тепилган тўп ноаниқ кетди.
03'
Рамос тўпни Ристич томон ошириб берди. Аммо Критинин Стевицага имконият бермади.
02'
Кападзе ошириб берган тўпни Ҳасанов тўппа-тўғри дарвозага йўллади. Аммо Бакланов тўпни эгаллаб олди.
02'
Тўпни "қалдирғочлар" ўзларида назорт қилиб туришибди.
01'
Учрашув бошлнди.
14:59'
Учрашувни бухороликлар бошлаб берадиган бўлишди.
14:59'
"Бухоро" кўк, "Бунёдкор" эса оқ рангли футболкаларда.
14:58'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
14:52'
"Қалдирғочлар" ўйинолди машқларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди. Бухороликлар эса ҳали ҳм майдонда шуғилланишмоқда.
14:43'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари майдонда ўйин олдидан сўнгги машғулотларини ўтказишмоқда.
14:41'
50 нафардан зиёд "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳам Бухоро шаҳрига етиб келишган.
14:38'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: 12.Муроджон Зуҳуров
8.Эдсон Рамос
24.Анзур Исмоилов
4.Хайрулла Каримов
31.Александр Ковалёв
29.Жоао Виктор
18.Тимур Кападзе
10.Ривалдо
30.Сервер Жепаров
5.Стевица Ристич
19.Жасур Ҳасанов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муҳиддин Худоёров
22.Виктор Карпенко
34.Шавкат Раимқулов
7.Азизбек Ҳайдаров
20.Анвар Солиев
11.Денилсон
9.Шавкат Саломов
14:35'
"БУХОРО" ТАРКИБИ: 16.Андрей Бакланов
3.Акмал Рустамов
21.Павел Тюлькин
24.Александр Критинин
5.Назмиддин Мелиқулов
6.Евгений Кочнев
17.Отабек Нарзуллаев
22.Нодир Жўраев
14.Бобур Омонов
7.Суҳроб Неъматов
10.Константин Боев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Дилшод Бақоев
2.Жамол Убайдуллаев
4.Сергей Ивлев
11.Жамшид Ҳасанов
12.Иброҳим Раупов
15.Алишер Аҳмедов
23.Руслан Санаев
14:33'
Ҳозиргина учрашув назоратчиси учун ажратилган хонада иккала жамоа вакиллари бугунги учрашувда тўп сурадиган таркибларни ўйиннинг расмий қайдномасига тўлдиришди.
13:50'
Бухороликлар ҳам майдонда кўриниш беришди.
13:49'
Айни пайтда бунёдкорчилар стадионга чиқиб келишган ва улар майдонни ҳар бир қарич жойини кўздан кечиришмоқда.
13:41'
"Бухоро спорт мажмуаси" майдонига қониқарли баҳо берсак бўлади. Майсалар бир маромда ўсиб чиққан, текислик ҳам ёмон эмас.
13:39'
Учрашув соат 15:00да бошланади. Учрашувга бир ярим соат вақт қолган бўлса-да, мухлисларнинг ташрифи бошланиб кетган.
13:38'
Компьютеримизни интернетга улаб олдик, энди Сиз азизлар учун хизматдамиз.
13:37'
"Бухоро спорт мажмуаси"нинг медиа трибунасидан жой олиб, бугунги учрашувни матнли онлайн трансляция қлишга тайёрмиз.
'
"Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви соат 15:00да бошланади.