Онлайн трансляция

"АЛ-ИТТИҲОД" (KSA) - "БУНЁДКОР"

2010 йил, 14 апрель. Чемпионлар лигаси 5-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги онлайн трансляцияларимизда учрашгунча хайр.
'
"Бунёдкор" кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолди.
90+4'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:1
90+3'
Солиевни олдинга қочиб кетишига имкон беришмади.
90'
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бормоқда. 4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Жепаров билан девор услубини ўйнаган Саломов жуда қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо Шавкатга зарба бериш учун рақиб ҳимоячилари имкониб беришмади.
88'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
88'
Денилсон Майдонни тарк этди.
87'
Хишам Абушеруан зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
86'
Хайрулла Каримов рақибдан тўпни олиб қўйди. Ас ҳолда Зиайя Нестеров билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди.
85'
Ковалёв хавфни бартараф этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
84'
Ҳасанов ошириб берган тўп Солиевгача етиб келмади.
83'
Александр Ковалёв Майдонга тушди.
83'
Руслан Мелзидднов Майдонни тарк этди.
82'
Хайрулла Каримов жуда яхши ўйнамоқда. Ҳозирги вазиятларда у ҳимода энг яхшилардан бўлди.
81'
Жепаров Солиевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Солиев тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
79'
Кучли зарба йўлига Мелзиддинов тўғаноқ бўлди ва у жароҳат олди.
78'
Жепаров ошириб берган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
77'
Денилсон охиригача курашди ва бурчак тўпи ишлади.
77'
Хишам Абушеруаннинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
75'
Рақиб аъзолари симуляция ишлатиш орқали жарима зарбаси ишлашга киришиб кетишди.
74'
Абдумалик Зиайянинг олдинга боришига Исмоилов йўл қўймади.
72'
Солиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
72'
Хишам Абушеруан Майдонга тушди.
72'
Султон Ал-Нумаре Майдонни тарк этди.
71'
Ўйин бироз асабий ўтмоқда.
70'
200 нафардан зиёд "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари стадионда тинимсиз бақир-чақир қилишмоқда.
69'
Хайрулла Каримов тўпни қайтариб юборди.
68'
Денилсон рақибидан ўтиб кета олди аммо сўнгги лаҳзада Ҳарир тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
66'
Ҳамад Ал-Монташари Майдонга тушди.
66'
Редха Такар Майдонни тарк этди.
66'
"Бунёдкор"бурчак тўпи тепади.
65'
Денилсоннинг зарбаси кучсизроқ чиқди.
64'
Абдулмалик Зиайя Жепаровга нисатан ўйин қоидасини бузганлиги учун ооҳлантирилди.
63'
Жепаров қарши ҳужумни ажойиб тарзда ривожлантирди. Денилсон тўпни қабул қилиб олиб, Солиевга етказди. Анвар эса бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:1
63'
Анвар Солиев ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
62'
Энди "Бунёдкор" икки ҳужумчи билан тўп суради.
61'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
61'
Тимур Каадзе Майдонни тарк этди.
61'
Анвар Солиев майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
60'
Жепаровдан тўпни қабул қилиб олган Денилсон икки футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо ноаниқ.
58'
Муҳаммад Нурнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров қайтаришга эришди.
57'
Анзур Исмоилов Муҳаммад Нурга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
57'
Жепаров жуда қулай тарзда Денилсонни тўп била таъминлади. Аммо Денилсон тўпни дарвозаа тўғрилаш ўрнига Викторга оширди. Бироқ Жоао тўпга етиб келолмади.
55'
Ҳасанов етказиб берган тўпни Кападзе эгаллаб олди. Бироқ у тўпни рақибга олдириб қўйди. Акс ҳолда ҳужум хавфли кўриниш олиши мумкин эди.
53'
Тўпни "қалдирғочлар" ўз назоратларида ушлаб туришибди. Аммо олдинга боришга саудияликлар имконият беришмаяпти.
51'
Жасур Ҳасанов уч ҳимоячи қуршовидан қочиб кетиб дарвозага зарба берди. Бу сафар ҳам тўп баланддан кетди.
50'
Хайрулла Каримов яхши ҳаракат қилди.
48'
Ҳасанов ошириб берган тўпни Жепаров тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
47'
Жепаров маълум вақт тпни ўзида ушлаб туриб, уни Кападзега оширди. Аммо Темурнинг зарбаси бироз баланддан кетди.
46'
Таркибларда ўзгаришлар йўқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Иккинчи бўлимни бошлаш учун жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:0 олдинда "Ал-Иттиҳод"
45+2'
Ҳайдар тўпни Карпенко томон оширди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда.
45+1'
Сауд Ҳарирининг кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берлди.
42'
Бурчакдан оширилган тўпни эса дарвозабон эгаллаб олди.
41'
Денилсон-Жепаров-Карпенко комбинациясидан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
40'
Нур ошириб берган тўпни Зиайя қабул қилиб олди ва дарвозамизга зарба йўллади. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
39'
"Ал-Иттиҳод"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда.
37'
Ал-Сақри Денилсонга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
36'
Муҳаммад Нур Муҳаммад Нур 11 метрлик жарима зарбасини ўнг томонга тепди, Нестеров эса чап томонга отилди. Ҳисоб 1:0, майдон эгалари олдинда.
35'
Жоао Виктор тўп учун ўйнаганди. Аммо ҳакамнинг қарори бошқача бўлди. У пенальти белгилади.
35'
"Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди.
34'
Ўйин суръати бироз тушди.
32'
Анзур Исмоилов бу сафар ҳам хавфли вазиятни бартараф этди.
31'
Ҳасанов бу сафар ҳам ўз қанотидан "қочиб" кетди. Оширилган тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди. Аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Кападзенинг зарбаси ноаниқ чиқди.
30'
Жепаров ошириб берган тўпни Кападзе боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
28'
Ҳасанов чап қанотдан очилиб борди ва тўпни Денилсонга етказиб берди. Аммо Денилсоннинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
26'
Анзур Исмоилов боши билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
25'
Ҳаводан келаётган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди. Тўп эса арабларга келиб тушди. Аммо уларнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбаси баландроқ кетди.
23'
Руслан Мелзиддинов Ҳакам қарорига бўйсунмагани учун огоҳлантирилди.
22'
Муҳаммад Нурдан Мелзиддинов тўпни олиб қўйди. Аммо ҳакамнинг қарори бошқача. Жарима тўпи.
21'
"Ал-Иттиҳод" жуда хавфли ҳужум уюштирди. Рақиб аъзоси жарима майдончамизда йиқилиб тушди. Аммо ҳакам эътибор қаратгани йўқ.
20'
Чап қанотдан оширилган тўпни Нестеров эгаллаб олди.
19'
Энди Жоао Викторга нисбатан араблар ўйин қоидасини бузишди. Дастлабки дақиқаларда рақиб қўпол ўйин кўрсатмоқда.
17'
Мелзиддиновга нисбатан Зиайя ўйин қоидасини бузди.
16'
Саудиялик чап қанотга катта урғи беришмоқда. Арабларнинг асосий ҳужумлари айнан Карпенко қанотидан ташкил этилмоқда.
14'
Жамоалар анча эхтиёткорроқ ўйин намойиш этишмоқда.
12'
Абдулмалик Зиайя Нурнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров жуда катта қийинчилик билан эгаллаб олди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолатда турган Зиайя Нестеровга қўполлик ишлатиб, уни қўлидаги тўпни дарвозага йўллади. Ҳакам голни инобатга олмади.
11'
Ҳозирча ташаббус "қалдирғочлар"да.
10'
Ҳозирги вазиятда Ҳасанов тўпни Жепаровга оширса ҳам бўларди.
10'
Энди Ҳасанов зарба йўллади. Тўп рақибга тегиб қайтди.
09'
Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ.
07'
Жоао Викторнинг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон эгаллаб олди.
06'
Нестеров эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
06'
"Ал-Иттиҳод" олдинга ўтмоқда.
05'
Карпенко рақибни қўполлик илан тўхтатиб қолди.
04'
"Ал-Иттиҳод" аъзолари тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
03'
Жепаровнинг зарбаси рақиб аъзосига тегиб майдони тарк этди.
02'
Ҳасановга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
02'
Ҳайдаров тўпни Денилсонга етказиб берди. Аммо Денлсон тўпни ўзига бўйсундира олмади.
01'
Жепаров аут ишлади.
00'
Учрашув бошланди.
22:49'
Учрашув "Бунёдкор" аъзолари бошлаб берадиган бўлишди.
22:49'
"Ал-Иттиҳод" аъзолари ўйинолдидан ўзига хос тарзда ўз мухлисларига миннадорчилик билдиришди.
22:47'
Жамоалар ўзларининг анъанавий рангларида. "Ал-Иттиҳод" сариқ-қора, "Бунёдкор" оқ кийимларда.
22:46'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
22:33'
Барабанларда ўзбекча мусиқа чалинмоқда. Буни эшитган араблар жимиб қолишган.
22:32'
"Бунёдкор" ишқибозлари стадионни ўйин-кулги билан бошга кўтаришмоқда.
22:29'
"Бунёдкор" фанатларининг сони тахминан 200 нафарга яқин.
22:29'
Стадионга "Бунёдкор" мухлислари ҳам кириб келишди. Уларни маҳаллий ишқибозлар бақириқлар билан қарши олишди.
22:23'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Рефери: Юичи Нишимура (Япония)
Рефери ассистенти 1: Тору Сагара (Япония)
Рефери ассистенти 2: Чжон Хэ Сан (Жанубий Корея)
Захирадаги ҳакам: Али Саббоҳ (Ливан)
Ҳакамлар эксперти: Энтони Жон ДКоста (Ҳиндистон)
Учрашув комиссари: Мохд Муборак Ал-Моханнади (Қатар)
22:21'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "Бунёдкор" таркиби:
1. Игнатий Нестеров
4. Хайрулла Каримов
7. Азизбек Ҳайдаров
11. Денилсон
18. Тимур Кападзе
19. Жасур Ҳасанов
22. Виктор Карпенко
24. Анзур Исмоилов
28. Руслан Мелзиддинов
29. Жоао Виктор
30. Сервер Жепаров (сардор)

Захирадагилар:
12. Мурод Зухуров
9. Шавкат Саломов
20. Анвар Солиев
26. Анвар Раҳимов
31. Александр Ковалёв
34. Шавкат Раимқулов
44. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров

Бош мураббий: Луиз Фелипе Сколари (Бразилия)
22:16'
"Ал-Иттиҳод" таркиби:
1. Мабрук Заид
2. Рашид Ал-Рахаб
4. Редха Такар
8. Манаф Абушгир
10. Абделмалик Зиайя
12. Аҳмад Ҳадид
14. Сауд Харири
16. Мишал Ал-Саид
18. Муҳаммад Нур (сардор)
19. Солиҳ Ал-Сақри
30. Султон Ал-Нумаре

Захирадагилар:
22. Тисир Ал-Антаиф
5. Муҳаммад Салим
11. Хишам Абушеруан
21. Ҳамад Ал-Монташари
27. Амин Шермити
29. Талал Ал-Мешал
31. Али Ал-Зубайди

Бош мураббий: Энцо Троссеро (Аргентина)
21:54'
Ўйин бошланишига бир соатча вақт қолди ва ҳозирданоқ "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал-Файсал" стадиони мухлислар билан тўлиб бўлди.
21:52'
Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари! Бугун Сиз азизларга Жидда шаҳридан "Ал-Иттиҳод" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли онлайн трансляциясини ҳавола этамиз.
'
Веб-сайтимиз "Ал-Иттиҳод" - "Бунёдкор" учрашувига бағишланган матнли онлайн трансляцияни соат 22:30дан бошлаб эътиборингизга ҳавола этади. Учрашув бошлангунга қадар, жамоалар таркиби, стадионда юз бераётган ўзига хос муҳит, жамоалардаги ўзгаришлар ва шу каби қизиқарли маълумотларни бериб борамиз.
'
"Ал-Иттиҳод" - "Бунёдкор" учрашуви соат 22:50да бошланади.