Онлайн трансляция

"БУХОРО" - "БУНЁДКОР"

12.06.2018. Pepsi Суперлига-2018, 15-тур. Бухоро. "Бухоро" марказий стадиони. Соат 19:32

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. Жангавор дуранг 2:2
90+1'
Беҳруз Шодмонов Майдонга тушди.
90+1'
Саламат Қутибоев Майдонни тарк этди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
85'
Артём Филипосян Нурматовни оёғига тепиб йиқитгани учун Филипосян огоҳлантирилди.
83'
Миржалол Жумаев Раевацни қўполлик билан йиқитгани учун Жумаев огоҳлантирилди.
76'
Баҳодир Насимов ва Суҳробжон Султонов Бир-бирлари билан тортишиб, даҳанаки жанг қилишгани учун Насимов ва Султонов огоҳлантирилди.
69'
Тошматовнинг ерлатиб дарвозага йўллаган зарбасини йўналишини Нурматов ўзгартириб, гол муаллифига айланди.
69'
Шаҳзодбек Нурматов ГООООООООООООООООООООЛ!
66'
Учрашув қизиқарли давом этмоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкорликка урғу бермоқда.
59'
Азиз Ибрагимов ГОЛ! Азиз Ибрагимов пенальтидан гол уриб, "Бухоро"ни олдинга олиб чиқди.
52'
Азиз Ибрагимов Қодирқуловни қўполлик билан йиқитгани учун Ибрагимов огоҳлантирилди.
49'
Қурибоев узатган тўпни Саломов дарвозага тўғрилади. Тўп йўл-йўлакай Абдуллаевга тегиб, майдонни тарк этди.
46'
Абдуллла Абдуллаев Майдонга тушди.
46'
Мирғиёс Сулаймонов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 1:1.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
37'
Баҳодир Насимов ГОЛ! Ҳисоб тенглашди. Ҳозиргина заҳирадан майдонга қўшилган футболчилар иштирокидаги гол. Шихов узатган тўпни Насимов боши билан дарвозага йўллади.
36'
Баҳодир Насимов Майдонга тушди.
36'
Шахбоз Эркинов Майдонни тарк этди.
35'
Санъат Шихов Майдонга тушди.
35'
Арсланмурод Аманов Майдонни тарк этди.
32'
Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Тошматов жонлантирди ва чиройли тарзда Нурматовга тўп узатди. Шаҳзодбек бир уринишдаёқ тўпни дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди.
32'
Шаҳзодбек Нурматов ГОООООООООООООООООЛ!
26'
Давронбек Умиров Майдонга тушди.
26'
Жовлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
24'
Тошматов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди. Сулаймоновнинг дарвозага йўллаган тўпи ноаниқ кўриниш олди.
19'
Қодирқулов яна яхши ўйнади. Якуннда Жовлон Иброҳимовнинг дарвозага йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
11'
Қодирқулов-Ғиёсов жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Бироқ якуний тўп оширилган жойга Нурматовдан олдин дарвозабон етиб келди.
09'
Энди "Бунёдкор" хавфли ҳужум яратди. Сулаймоновнинг дарвоза яқинига узатган тўпини дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади.
06'
Дастлабки дақиқаларда "Бухоро" футболчилари кескин ҳужумлар содир этишмоқда.
03'
Саломов чап қанотдан олдинга интилди ва тўпни Эркинов томон оширди. Бироқ Шахбоз ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
01'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
'
Учрашув олдидан май ойида энг яхши мураббий деб топилган Миржалол Қосимов ҳамда энг чиройли гол муаллифи Арсланмурод Амановга ЎзПФЛннинг махсус соврини топширилди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва учрашувни бошлашга тайёрлар.
'
Ҳакамлар назоратчиси: Дмитрий Роман (Тошкент)
Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов
'
ҲАКАМЛАР: Тимур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов (барчаси - Андижон), Комилжон Расулов (Қарши)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
32.Суҳробжон Султонов
2.Рустамжон Ашурматов
3.Исломжон Қобилов
6.Анвар Ғофуров
8.Жовлон Иброҳимов (С)
9.Шаҳзодбек Нурматов
11.Муроджон Тошматов
13.Санжар Қодирқулов
20.Мирғиёс Сулаймонов
30.Хуршид Ғиёсов
44.Миржамол Қосимов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зуҳуров
10.Абдулла Абдуллаев
14.Миржаҳон Мираҳмадов
15.Фарруҳ Икромов
16.Жасурбек Жалолиддинов
21.Расул Юлдашев
28.Давронбек Умиров
99.Филип Раевац

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
"БУХОРО" ТАРКИБИ:
1.Акмал Турсунбоев
3.Бобуржон Амонов
Арслангмурод Аманов
8.Саламат Қутибоев
10.Шавкат Саломов (С)
16.Артём Филипосян
22.Шахбоз Эркинов
27.Роббимжон Ҳасанов
55.Рахатилло Бердимуродов
66.Миржалол Жумаев
86.Азиз Ибрагимов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Аслбек Аманов
4.Рахмон Очилов
9.Нозим Умуров
11.Санъат Шихов
12.Бехруз Зайнитдинов
14.Баҳодир Насимов
15.Беҳруз Шодмонов
19.Анваржон Жўраев
95.Мирфайз Муҳиддинов

Бош мураббий: Улуғбек БАҚОЕВ
'
Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишиб олинг.
'
Соат 19:32да Pepsi Суперлига 15-тури доирасидаги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Бухро шаҳридаги "Бухоро" спорт мажмуаси стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!