Онлайн трансляция

"ҚЎҚОН-1912" - "БУНЁДКОР"

09.11.2017. Олий лига, 28-тур. Қўқон. "Марказий" стадион. Соат 15:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Қўқондан 5:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтмоқда.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87'
Жавоҳир Сидиқов ГОЛ! Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан белгиланган жарима зарбасини Сидиқов қойилмақом тарзда ижро этди ва ҳисобни қисқартирди - 2:5.
81'
Фарруҳ Икромов Майдонга тушди.
81'
Достонбек Ҳамдамов Майдонни тарк этди.
75'
Воҳид Шодиев Майдонга тушди.
75'
Шаҳзодбек Нурматов Майдонни тарк этди.
72'
Шоҳрух Гадоев Қосимовнинг бурчак зарбасидан тепган тўпи тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Гадоев бир уринишда дарвозага йўллади - 1:5.
69'
Отабек Шукуров Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шукуров боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 1:4га оширди.
66'
Бурчак зарбаси. Холмуҳаммедов тепган тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди.
65'
Баҳодир Акрамов Майдонга тушди.
65'
Қувондиқ Рўзиев Майдонни тарк этди.
64'
Муҳаммаданас Ҳасанов Майдонга тушди.
64'
Дониёрбек Ҳасанов Майдонни тарк этди.
61'
Шоҳрух Гадоев Майдонга тушди.
61'
Хуршид Ғиёсов Майдонни тарк этди.
60'
Анвар Ғофуров Бурчак зарбасидан оширилган тўпдан сўнг Анвар Ғофуров ҳисобни оширди - 1:3.
56'
Рустамжон Ашурматов Рақиб дарвозабони тўпни ўйин ўйинга киритаётганида унга ҳалал бергани учун Рустамжон Ашурматов огоҳлантирилди.
47'
Дилшодбек Аҳмадалиев ГОООООООООЛ! Аҳмадалиев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва чап оёғида, бурама тарзда, тўпни дарвозанинг олис пастки бурчагига жойлади - 1:2.
46'
Иккинчи тайм бошланди.
'
Биринчи тайм тугади.
45+1'
Бурчак зарбасидан сўнг Ҳамдамовда гол уриш вазият юзага келди. Аммо Достонбек тепган тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
45'
+1 Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
Сидиқов жуда чиройли ўйнади ва ажойиб пас билан Бердиевни бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Суҳроб зарба беришда адашди.
41'
Ғофуров оширган тўпни Қосимов боши билан дарвозага йўллади. Ашуров қийинчилик билан тўпни қайтарди.
38'
Отабек Шукуров Дониёрбек Ҳасановга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Отабек Шукуров огоҳлантирилди.
26'
Холмуҳаммедовнинг кучли зарбаси хавфли кўриниш олди. Ноаниқ.
24'
"Бунёдкор"дан тезкор қарши ҳужум. Нурматов тепган тўп устунга тегиб қайтди.
23'
Кутилмаганда Ҳасанов чамаси 17-18 метрлардан кучли зарба йўллади. Зуҳуров қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.
20'
Дониёрбек Ҳасанов Дилшодбек Аҳмадалиевни оёғига тепиб, йиқитгани учун Дониёрбек Ҳасанов огоҳлантирилди.
16'
Иккала жамоа футболчилари ҳам жуда чиройли, томошабоп ўйин кўрсатишмоқда.
15'
"Бунёдкор"дан хавфли ҳужум. Шукуров ўткир бурчак остида Қосимгв томон тўп оширди. Аммо Миржамол тўпга етиб келолмади.
12'
Суҳроб Бердиев ГОЛ! Бурчак зарбаси. Холмуҳаммедов узатган тўпни қайтаришда ҳимоячилар аниқ ўйнай олишмади. Натижада чаққонроқ ўйнаган Бердиев осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.
10'
Ҳар иккала жамоа ҳам бир-бирларига очиқ футбол таклиф қилишмоқда.
05'
Тезкор, комбинацион ҳужум. Ғиёсов биргина паси билан Шукуровни қулай вазиятга чиқарди. Отабек ўзидан-да, қулай имкониятда турган Қосимовни топди. Миржамол осонлик билан боши билан дарвозани ишғол қилди.
05'
Миржамол Қосимов ГООООООООООООООЛ!
03'
Дастлабки дақиқаларданоқ "Бунёдкор" хавфли ҳужумлар уюштириб, ўйин тизгинини ўз қўлига олмоқчи.
01'
ДИҚҚАТ!
Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" қизғиш, "Қўқон-1912" кўк, ҳакамлар сариқ рангли либосларда.
'
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин
'
ҲАКАМЛАР: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси - Навоий), Игорь Гормашов (Тошкнет)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зуҳуров
2.Рустамжон Ашурматов
4.Акрамжон Комилов
6.Анвар Ғофуров
8.Жовлон Иброҳимов (С)
9.Шаҳзодбек Нурматов
17.Достонбек Ҳамдамов
21.Дилшодбек Аҳмадалиев
29.Отабек Шукуров
30.Хуршид Ғиёсов
44.Миржамол Қосимов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
32.Суҳробжон Султонов
3.Исломжон Қобилов
14.Воҳид Шодиев
15.Фарруҳ Икромов
22.Шоҳрух Гадоев
28.Давронбек Умиров
77.Шохруз Норхонов

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
"ҚЎҚОН-1912" ТАРКИБИ:
12.Азиз Ашуров
7.Жамшид Ҳасанов
10.Жавоҳир Сидиқов
14.Дониёрбек Ҳасанов
19.Суҳроб Бердиев
23.Александр Мерзляков
26.Акмал Холмуродов
55.Дарко Гожкович
70.Қувондиқ Рўзиев
77.Мурод Холмуҳаммедов (С)
99.Филип Райевац

ЗАХИРАДАГИЛАР:
13.Никита Рибкин
4.Баҳодир Акрамов
11.Андрей Сидоров
17.Авазхон Маматхўжаев
25.Иқболжон Маликжонов
96.Муҳаммаданас Ҳасанов
97.Ойбек Рустамов

Бош мураббий: Нўъмон ҲАСАНОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 15:00да олий лига 28-тури доирасидаги "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" баҳси бошланади.
'
Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!